Yoshlar kundaligi | Rasmiy
51.7K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Факт

ПРЕЗИДЕНТ ХИТОЙДА — БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?

🇺🇿🇨🇳 Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлиб турибди.

5️⃣ Қуйида ушбу мамлакат ҳақида қизиқарли фактларни келтирамиз.

🤦🏻‍♂️ Жуфтсиз қолганлар:
ҳозир Хитойда 30-40 миллион эркак ёлғиз. Муаммо шундаки, аҳоли орасида аёллар сони оз.

😨 Даҳшатли зилзила: 1556 йил Хитойда содир бўлган зилзила 830 000 нафардан ортиқ одамни ҳалок қилган.

🏢 Коррупциясиз таълимнинг Хитой тажрибаси: олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларига пора ёки таниш-билишларини аралаштирганлар 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

⭐️ "Тренд"даги исм: хитойликлар орасида энг оммабоп исм бу "Ван". Мамлакатда 93 миллиондан ортиқ Ван бор.

🌳 Дарахтларнинг "ажал"и: бу ерда овқатланиш учун йилига 45 миллиардга яқин таёқча ишлатилади. Бунинг учун қарийб 20 миллионга яқин дарахт кесилади.

Yoshlar kundaligi
#Факт

🌳 Антуан Мозес исмли 23 ёшли йигит 24 соат ичида 23 060 та ниҳол экиб, 2022 йилда янги жаҳон рекордини ўрнатган.

🔰 У 23 ёшгача Канада бўйлаб умумий ҳисобда 1 миллион 800 минг тупдан кўпроқ дарахт эккан.

⁉️ Сиз ҳозир неча ёшсиз ва неча туп дарахт экдингиз?

Yoshlar kundaligi
#Факт

ИТАЛИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНДА — БУ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?

🇺🇿🇮🇹 Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла 10-11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Шу муносабат билан Италия ҳақидаги қизиқарли фактларни тўпладик.

1. Уйғоқ вулқонлар ўлкаси

🌋 Европадаги учта фаол вулқоннинг барчаси Италияда жойлашган. Улар Этна, Везувий ва Стромболи вулқонларидир.

2. Пиццанинг ватани

🍕 Помидорли биринчи замонавий пицца 1860 йилда Неаполь ҳудудида тайёрланган. Ўшандан бери у сайёрамиздаги энг севимли таомлардан бири ҳисобланади.

3. Очиқ осмон остидаги музей

🏟 Италияда дунёдаги энг кўп ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлари мавжуд. Уларнинг сони 55 тани ташкил этилади. Хусусан, Колизей ва Пиза минораси давлатнинг ташриф қоғозига айланган.

4. Шаҳар ичидаги давлат

🗺 Дунёдаги энг кичик давлат бўлмиш Ватикан Италия пойтахти Римда жойлашган. Бу давлат майдони 44 гектарни ташкил қилади.

5. Пишлоқсеварлар, Италияга олға!

🧀 Италияда 2500 дан ортиқ анъанавий пишлоқ тури бор. Энг машҳурлари орасида пармезан, моцарелла, рикотта, проволоне ва горгонзола мавжуд.

📲 ИНСТАГРАМДА КЎРИШ УЧУН

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#факт

ЖАНОБ БИН: МУҲАНДИСЛИКДАН АКТЁРЛИККАЧА

Комик актёр жаноб Бинни танимаган одам бўлмаса керак.Лекин ҳамма ҳам Роуэн Аткинсон шахси билан таниш эмас, у ҳаётда умуман бошқа инсондир. Эътиборингизга балким, сизнинг у ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартирадиган, мистер Аткинсон (мистер Бин эмас) ҳақида фактларни тақдим этамиз.

Роуэн Аткинсон 1955 йилнинг 6 январида Буюк Британияда таваллуд топган.

Роуэн Аткинсон ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр Дарем шаҳридаги кафедрал черкови мактабида биргаликда таълим олишган.

Болалигида у жуда ҳам хаёлпараст бўлган. Синфдошлари уни "ғирт тентак", "ўзга сайёралик" дея масхаралашган.

Аткинсон муҳандис-электрик дипломига эга. Шунингдек, Оксфорддаги Қироллик коллежида диссертация ҳимоялаб, магистр даражасига эришган.

Талабалар ўртасида ўтказиладиган беллашувларга тайёргарлик чоғида Аткинсон бирор кулгули эпизодни бажариб беради ва бу унинг соҳасини ўзгартиришига сабаб бўлади.

Аткинсон тутилиб гапиради, шунинг учун у муаммоли оҳангдош (масалан, “Б” товуши) товушлари билинмаслиги учун ҳаддан ташқари кўп артикуляциядан фойдаланади.

Роуэн автомобилларни жуда севади. Унинг коллекциясида ўнлаб автомашина бор.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#факт

📌Айни дамда Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Хўш, бу давлат ҳақида қанчалик биламиз?

📷Зилола Ҳакимжонова қизиқ фактлар билан ўртоқлашади. Видеони кўринг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

‼️Ойбек домла "Қутлуғ қон" романида Йўлчи образини яратган. Йўлчи камбағал деҳқон йигит. Тоғаси Мирзакаримбой қўлида ишлаб, ҳақини ололмай хароб бўлади.

Бугуннинг Йўлчилари нечук? Ёш, кучга тўлган йигитларнинг меҳнат ҳақи қандай бўляпти?


Шу кунларда давлат ёшларга ер беряпти. Хўш, сиз ҳам ер олдингизми? Қандай қийинчилик ёки муаммо бўляпти бу борада?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, бир километр квадрат жойга ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келмоқда.

Бу ўтган йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирганда ўртача 1.8 кишига ортган. (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 кв км га 80.2 киши).

Қўшимча маълумот ўрнида, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 36.8 млн кишига етган.

Yoshlar kundaligi
#Факт

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Опен бюджетда қийналиб овоз йиққанлар ана энди асфальтни қаричлаб қабул қилиб оляпти.

📍Паркент тумани, Красногорск шаҳарчаси, "Толбулоқ" МФЙ.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#факт

Ўзбекистон аҳолиси яқин дақиқаларда 37 млн. бўлади!

📌Бугун, яъни 21 апрелдаги рақамларга кўра, мамлакатимиз аҳолиси 36 999 038 нафарга (эркаклар -18 599 416 нафар, аёллар - 18 344 122 нафар) етди.

✔️Маълумот учун: 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#факт

ТАРИХДАГИ ЭНГ ДАҲШАТЛИ ТЕРАКТЛАР

Террорчилик ҳеч қачон эзгуликка қаратилган эмас, аксинча ҳар доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши ишлатилганлиги учун энг оғир ва ваҳшиёна жиноят ҳисобланиб келган. Унинг тарихи қон билан ёзилган. Террорчилик дин, миллат, элат ва чегара билмайди. Энг ваҳший, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар бу қабиҳ ишга қўл урадилар.

Бугун 11 сентябрь. Нью Йоркдаги эгизак биноларда теракт содир этилганига 23 йил тўлди. Шу муносабат билан тарихдаги энг йирик 5 терактга тўхталиб, ўтганларни хотирлашга қарор қилдик.

◀️АҚШ. 2001 йил 11 сентябрда АҚШда террорчилар йўловчи самолётларни ўғирлаб кетишди ва уларни Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг иккита минораси ҳамда Пентагон биносига – АҚШ департаменти штаб-квартирасига йўналтиришди. Дунёдаги энг йирик террорчилик ҳужумлари натижасида 2 минг 996 киши ҳалок бўлди, 6 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди. Теракт ташкилотчиси сифатида “Ал-Қоида” гуруҳи ва унинг етакчиси Усама бин Ладен кўрсатилди.

◀️Беслан. Россия. 2004 йил 1 сентябрда Беслан шаҳрида Руслан Хучбаров (“Расул”) бошчилигидаги жангарилар 1-сонли мактабнинг 1100 дан ортиқ ўқувчиси, уларнинг қариндошлари ва ўқитувчиларини асирга олди. 2 сентябр куни Ингушетия Республикасининг собиқ президенти Руслан Аушев билан музокаралардан сўнг террорчилар 25 нафар аёл ва болани қўйиб юборишди. 3 сентябр куни мактабда отишма ва портлашлар бошланди, бу эса ҳужумга мажбур қилди. Гаровга олинганларнинг аксарияти озод қилинди, 335 киши ҳалок бўлди. Жангарилар йўқ қилинди. Теракт учун жавобгарликни халқаро террорчи Шамил Басаев ўз зиммасига олди.

◀️Атлантика океани. 1985 йил 23 июнда Монреал (Канада) - Лондон - Деҳли йўналиши бўйича АИ182 рейсини амалга оширувчи "Boing 747" йўловчи самолёти Атлантика океани сувларига қулаб тушди. Фалокатга экстремистлар багажга ўрнатган бомбанинг портлаши сабаб бўлган. Табиий офатда бортдаги барча – 329 киши (307 йўловчи ва 22 экипаж аъзоси) ҳалок бўлган. Канада фуқароси Индержит Сингх Реят 2003 йилда теракт тайёрлашда иштирок этганликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

◀️Шотландия. 1988 йил 21 декабрда Франкфурт-Майн - Лондон - Нью-Йорк - Детройт йўналиши бўйича 103-рейсни амалга оширувчи Пан Ам (АҚШ) компаниясининг йўловчи самолёти Локерби (Шотландия) устида ҳавода қулаб тушди. Багажга жойлаштирилган бомба бортда портлаган. Самолёт бортидаги 243 йўловчи ва 16 экипаж аъзоси, шунингдек, ерда бўлган 11 киши ҳалок бўлган. 1991 йилда икки Ливия фуқароси портлаш уюштирганликда айбланган. 2003 йилда эса Ливия ҳукумати теракт учун жавобгарликни тан олди ва жами 2,7 миллиард АҚШ доллари - ҳар бир ўлдирилган одам учун 10 миллион доллар миқдорида товон тўлади.

◀️Ҳиндистон. 1993 йил 12 мартда Бомбайнинг (ҳозирги Мумбай) гавжум ҳудудларида бир вақтнинг ўзида 13 та бомба ўрнатилган автомобил портлатилган. Теракт оқибатида 257 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ҳужум аввалроқ шаҳарда мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасида содир бўлган тўқнашувларга жавоб бўлган. Ташкилотчилардан бири Ёқуб Мемон 2015 йил 30 июлда ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Yoshlar kundaligi
#Факт

📣 Машҳур футболчи Криштиано Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги жами кузатувчилари салмоғи 1 миллиардга етди ва сайёрадаги энг катта аудитория эгасига айланди.

Тасаввур қилиш қийин, битта футболчи телеканаллар, бутун бошли жамоалардан кўпроқ аудиторияга эга. Ўзбек спортчилари ҳам SMM мутахассислари билан ҳамкорлик қилишса, ижтимоий тармоқни профессионал юритишни бошласа, сизнингча нима бўлади?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

Қуронбоев ташаббуси: Еттилик ўз ишини мадҳия билан бошлаяпти

📣 Маҳалла еттилиги ўз ишини мадҳия куйлашдан бошлаяпти. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг топшириғи экани айтилаётган мадҳия билан иш бошлаш тартиби бугунги кунда барча маҳаллаларда одатий ҳолга айланиб бормоқда.

📹 Видеода Бўка туманидаги "Эзгулик", "Ўрта-тепа", "Чавлисой", "Тошлоқ", "Шодлик", "Жағалбайли", "Янги ҳаёт", "Бахмал", "Бўстон", "Рамадон", "Паркент", Оққўрғон туманидаги "Тортувли" МФЙ ходимлари кунни мадҳия билан бошлаётганини кўриш мумкин.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

📹 Кеча нима бўлган эди? Қисқача видеода кўринг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК ЗОДАГОНЛАРИ ҚАНДАЙ СОАТ ТАҚАДИ?

Ўзбекистондаги энг қиммат соат дўкони. Битта соат 1,5 миллион АҚШ доллари экан. Шундаям пул тўлаб, соат келишини кутиш керак экан.

💸 Бу дўконда ойига 100 минг доллар атрофида нарх бўлган соатлардан 600 таси сотиларкан. Бу қандайдир параллел дунё эмас, шу кунлар, Тошкент, янги Ўзбекистон.

⁉️ Контраст. Сиз орзуларга қанчалик яқинсиз? Сиз орзулардан қанчалар узоқсиз? Факт шуки, 100 йиллар аввал қасддан йўқотилган ўзбек аристократияси, сиёсий-иқтисодий элита қайта шаклланди.


📌 Яна бир гап. Асл зодагонлик қонда эмас, фаҳм-фаросатда, илм ва тафаккурда бўлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигимиз Ўзбекистонда ўзбек тилини иккинчи планга тушириб қўйдими?


Ўзбек тили – она тили эмасмиш.

Унда бу қарорни нимага кераги бор эди?

Ўзбек тили фани ўқитувчилари нимадан дарғазаб?

📌Батафсил видеода.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

Соғ танда соғлом ақл. Мускулларини ўйнатиб, берилиб машқ бажараётган хоним, ўзбек эстрадасининг қироличаси Юлдуз опа Усмонова бўладилар.

Опа гап йўқ. Ҳали 40 ёшга кирмай лўмбиллаб, хирмонтепадай бўлиб кетган аёллар бу видеони кўринг, жисмоний машғулот ёшартиради, дўхтирга камроқ қатнайсиз.

📌Хабарингиз бор, президент топшириғи билан уруш қайнаб турган Ғазодан бир гуруҳ оилалар Ўзбекистонга олиб келинди. Яхшиликнинг қаноти бор, ишонинг.


Хуллас, мана шу Юлдуз Усмонова Ғазодан юртимизга келганларга 2 та квартира совға қилмоқчи бўлиб, қурилиш кампаниясига борибди. Буни эшитиб, ўша компания яна 2 та квартирани эҳсон қилиб юборибди.

☺️Отарчиси шундоқ сахий бўлган халқнинг тадбиркори, зиёлиси қандай ҳимматли эканини ўйлаш ёқимли. Айтишларича, Ғазодан келганларга ёрдам кўрсатиш бўйича тўхтовсиз навбатлар пайдо бўлган, сахий кишилар савобга шерик бўлиш учун навбат кутиб туришган экан.

💪Давлатнинг куч-қудрати, халқнинг салоҳияти, мамлакат аҳолисининг пок ва жўшқин кайфияти мана шундай намоён бўлади.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

😀Кўчаларга кирсангиз, уй рақами ёзилмаган ёки эскирган, деяпти давлат кадастр палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жасур Аҳроров. Ҳаётимизда бардак, бетартиб нуқталар кўп. Лекин, ростдан ҳам нимага бирортаям қишлоқда уй манзили ва рақами кўзга ташланадиган қилиб деворга илинмаган?

📣 Биз ўзимизни ҳурмат қилиб, коинотда, бу дунёда, давлатда, вилоятда, туманда ва қишлоқда мавжудлигимизни, шу азиз ҳаётда ва виртуал ҳаётда файласуфона яшаётганимизни тартибга келтиришга қачон киришамиз, халойиқ?

P.S. Зойир Мирзаев бу мавзуни кўтарганидан кейин Оҳангаронда семинар ташкил қилиб, ишларни ўнглаш, кўчаларга тўғри ва ўзбекча ном бериш бўйича ички йиғилиш ўтказишипти.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

Ёшлар агентлигида жавлон урган Миразиз ака Мирсултонов қаерда, унинг жамоаси бугун нима иш қилаяпти деган саволга жавоб видеода бор.

🇺🇿Ўзбекистонга раҳмат! Президентга раҳмат! Ватанга раҳмат!


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

🇺🇿🇫🇷 Эммануэл Макрон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида ўзбек тилида хабар эълон қилди: "Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция! Яшасин дўстлик"

P.S. Бу Ўзбекистон Президентининг халқаро майдондаги катта обрўси ва нуфузидан дарак. Бу гапларни оддий француз эмас, Европанинг энг қудратли ҳарбий державасига эга давлат, демократия, республикачиликнинг ҳақиқий отаси ҳисобланган юртнинг Президенти айтаяпти.


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт

ПРЕЗИДЕНТ ЛЮБЛЯНАДА. У ЎЗИ ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?


🇺🇿🇸🇮 Кеча, 21 май куни Шавкат Мирзиёев Словенияга  ташриф буюрди.

‼️Хўш, бу ўзи қандай давлат? Биз бу мамлакат ҳақидаги беш фактни сизларга ҳавола этамиз.

1️⃣ Словения — Европанинг юрагида

Словения Марказий Европада жойлашган, Италия, Австрия, Венгрия ва Хорватия билан чегарадош давлат ҳисобланади. Пойтахти Любляна. Президенти аёл киши – Наташа Пирц-Мусар. Давлат 2004 йилдан Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у 2007 йилдан Еврозонага қўшилган.

2️⃣ Аҳолиси оз, лекин ривожланган мамлакат

Словения аҳолиси, тахминан 2,1 миллион кишини ташкил этади. Шунга қарамай, мамлакат юқори даражада ривожланган, таълим ва тиббиёт соҳаларида Европада энг яхши кўрсаткичларга эга.

3️⃣ Экология ва табиатга эътибор катта

Словения 2016 йили “Йилнинг яшил пойтахти” унвонига сазовор бўлган. Мамлакат тоза ҳавоси,  миллий боғлари билан туристларни жалб қилади. У Европадаги энг кўп ўрмон билан қопланган мамлакатлардан бири.

4️⃣ Иқтисодиёти саноат ва хизматлар соҳасига асосланган

Словения иқтисодиёти саноат (айниқса, машинасозлик ва кимё саноати), туризм ва экспортга асосланган. Германия, Италия ва Франция унинг асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланади.

5️⃣ Китоб севувчилар юрти

Маҳаллий аҳолиси китоб ўқишни яхши кўради. Мамлакатда ҳар йили 20 мингга яқин янги китоб нашр этилади. Ҳар бир шаҳарда камида битта кутубхона бор, бу рақам бошқа кўплаб мамлакатлар учун орзу.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM