Yoshlar kundaligi | Rasmiy
53K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

МИЛЛИЙ ЙЎНАЛИШ ЯНА ТРЕНДДА

"Овоз" лойиҳасининг "Зарба" босқичида Шоҳруҳмирзо дунё юлдузи Жеймс Броуннинг ижодидан куйлади.

Бу босқичда Севара Назархон жамоасининг барча вакиллари халқаро эстрадага мурожаат қилишганини кўриш мумкин. Аммо Шоҳруҳмирзо ўзгача ёндашди. У ўз анъанасига содиқ қолиб, қўшиқнинг ўртасидан ҳазрат Навоийдан куйлади.

Ўзбекнинг миллий санъати, мақомларини маромига етказиб айтолган хонанда ҳар қандай йўналишда бемалол куйлай олади.

Бу гапларни Шоҳруҳмирзо яна бир бор исботлади.

Хўш, иштирокчимиз жаҳон классикасини ҳам яхши уддаларкан, нега унда охиригача шу темпда, инглиз тилида куйламади? Гап шундаки, у ҳакамлар ва томошабинларга қараб, "Сизлар истаган ҳар қандай йўналишда куйлайвераман. Аммо ҳеч қачон ўзлигимдан ва миллийлигимдан воз кечмайман", дегандек бўлди. Ҳарҳолда бизга шундай туюлди.

Мазкур видеони сизга ҳам тақдим этяпмиз, фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

😀"Ёшлар кундалиги" медиалойиҳаси таркибида ташкил этилган "Туйғу" овоз ёзиш студияси ёш истеъдод эгаларини кашф этишни ва элга танитишни бошлайди.

💥Танишинг, Ўрта Чирчиқ қизи Мафтуна Шералиева. У эндигина 16 ёшда. Овози ва ижросига эса баҳо сизлардан.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

"БОЖАЛАР"ДАН ЯНА ШЕДЕВР.
"ТЕМУРИЙЛАР КЕЛДИ, БОБУРИЙЛАР КЕЛДИ"

🎶 "Божалар" гуруҳи асосчиси Жаҳонгир Позилжонов Париж-2024 олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар учун махсус қўшиқ куйлади. Эсингизда бўлса, Токио олимпиадасидан кейин ҳам айнан Позилжонов шу йўналишда куйлаган, ўзгача тарона яратган эди. Бу гал ҳам анъана давом этди. Яъни барча ғолиб спортчиларнинг исми қўшиққа айланди. Адолатсизлик қурбони бўлган боксчи қизимиз Ситора Турдибекова ҳам эътибордан четда қолмаганига тасанно.

🇺🇿 Темурийлар борди, Бобурийлар борди.

Ҳар қандай сўз исботи билан бўлса гўзал. Жумладан, Олимпиада бошида андижонлик футбол мухлислари томонидан баралла куйланган бу шиор ҳам ўз исботини топди. Футболчиларимизга келсак, улар ҳам ёмон ўйнашмади. Фақат бу сафар омад етишмади холос. Бизнинг тўпсурарларни бир амаллаб ютган Испания Олимпиада чемпиони бўлди. Бизни гуруҳдан чиқариб юборган Миср ҳам ярим финалгача етиб борди. Қолган спортчиларга эса шунчаки респект. Ҳарҳолда 200 дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этган дунёнинг энг нуфузли мусобақасида кучли ўн бешталикка киришнинг ўзи бўлмайди.

🫂 Ифтихор

Бу йилги олимпиада чин маънода Ўзбекнинг ва Ўзбекистонинг халқаро дунёдаги обрўсини каррасига кўтарди. Спортчиларимизнинг чиқишларидан кейин бутун дунё буюк тарихимизга яна бир бор тан берди. Темурийлар, Бобурийлар авлодига фақат шундай ғалабалар ярашади ўзи!

🇺🇿 Баракалла, йигитлар! Офарин, Жаҳонгир.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

ДИЛНОЗАНИНГ ДИЛИ ҚАНЧАЛИК ТОЗА?

Сизнинг овозингиз қалтираса, созандаларда нима гуноҳ, Дилноза опа? Авжини баланддан олиб қўйганингиз учун музикантни айбдор қилманг-да.

🎶 Сизнинг бу гапларингизни ҳеч қандай мусиқасиз, тарелкада ёндириб куйлаган Комилжон Отаниёзов эшитса, йиғлар эди. Пиёланинг ерга тушиб сингач, чиқарган товушига ҳам нота қўя олган Отажон Худойшукуров қаттиқ ўксинарди. Овозини атайлаб қалтирата олган Таваккал Қодиров, тори қўлидан тушмаган Олмахон Хайитоваларни-ку, айтмаса ҳам бўлади.

📣 Ярим кечаси уйғотиб сўрасангиз ҳам хатосиз куйлайдиган Насиба Абдуллаевада сизчалик кибр йўқ. Исталган танловингизда, исталган йўналишдаги ижро бўйича тортиша оладиган Гулсанам Мамазоитованинг "Халқ артисти" эканлигини ҳам ҳали кўпчилик билмайди. Юлдуз Усмонова, Озода Нурсаидовалар ҳам "сургун"дан қайтгач тиним билишмади.

Сиз-чи, сиз нима қилдингиз ўзи? Ҳа, кибрдан ва калта кўйлагингиздан бошқа ҳеч қандай санъатга алоқадорлигингиз қолмабди ўзи. Шуни ҳис қилиб, индамай қўя қолсангиз-чи, вей. Бировни айбдор қилиб вазиятдан чиқмоқчи бўлганингизни кўрувчи кўзлар, айтувчи тиллар бор-ку ҳали ҳам. Нимага эришдингиз ва сиз кабилар нимага эришади?

🫥 Бу чиқишдан кейин бир қанча ёш талантларда бунақа танловларда иштирок этиш истаги ўлади. "Ҳа, барибир бизнинг юртимиздаги танловларда ҳакамлар ўзича ҳал қилади ҳаммасини", деб ўйлайди улар. Ундан кўра, Ҳамдамга ўхшаб тўртта қилиқ ва турли шоулар уюштириб, машҳур бўлганим яхшироқ деган "мнения" шаклланади ёшларда. Санъатшунослик соҳаси, санъат борасидаги адабиётлар ва устозлар қолдирган ижодий мактаблар ҳеч кимни қизиқтирмай қўяди. Миллатнинг санъатдаги савияси тобора тушиб боришига сиз каби ўзидан "звезда" ясаганлар сабабчи бўласизлар. Ёки асл мақсадларинг шундайми ўзи? Беш кунлик дунёда яхши яшаб қолишдан бошқа истакларинг бўлмаса, шуни очиқ айтиш керак-да бунақа танловларда ҳакамлик қилмай.

🧐 Ё нотўғри айтяпмизми, а лаббай?


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

ШЕРАЛИЕВНИНГ ШЕЪРИ НАЗАРБЕКОВ НАЗАРИГА ТУШДИ

🎼 2015 йилларда Алишер Файзнинг "Озарбайжон гўзали" таронаси тўйларда хит даражасига чиққан эди. Зеро, қўшиққа ўзбек халқининг муносабати тўйларда билинади. Кейинроқ озарбайжон хонандалари Лайло Раҳимова ҳамда Заур Жалил муаллифини кўрсатган ҳолда ўз тилларида ижро этди. Алишер Файзнинг бу қўшиғи ҳануз давраларда файз олиб келмоқда.

🎼 Ўтган ҳафта Форумлар саройида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари иштирокида бўлиб ўтган икки халқ санъат усталари концерт дастурида Озодбек Назарбеков янги "Озарбайжон гўзали" таронасини ижро этди.

🎼 Икки тилда айтилган қўшиқ сўзлари Тошкент вилояти фарзанди Ғайрат Шералиевга, мусиқаси эса Алишер Неъматовга тегишли.

🎼 Санъат шайдоларига янги қўшиқ муборак бўлсин! Ният шуки, янги қўшиқ ҳам халқнинг дилидан, яхши кунларга аталган фонотекасидан жой олсин.

🎉 Ғайрат Шералиевни эса янги ютуғи билан табриклаймиз!

О.Бакиров тайёрлади

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

🤝 ЮЛДУЗ ЯНА ТРЕНДДА
КАТТА ШАҲАРЛАРДА ҲАМ КИЧИК КЎНГИЛСИЗЛИКЛАР БЎЛИБ ТУРАДИ

👀 Катта саҳна. Юлдуз Усмонова куйламоқда. Бехосдан бир раққосанинг тиллақоши ва рўмоли тушиб кетди. Меҳмонлар ва камералар қараб турибди.

Шу вазиятда Юлдуз Усмонованинг қилган ишига қандай баҳо берасиз?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат #Таъзия

ХОРАЗМ БУЛБУЛИ: АФСОНАВИЙ БОБОМУРОД ҲАМДАМОВ
ЭНДИ ЙЎҚ

😢 Бугунги кун машъум хабар билан бошланди — Ўзбекнинг яна бир афсонаси бу тонг уйғонмади.

🕊 Шерали Жўраев йўқ, Ортиқ Отажонов йўқ, энди Бобомурод Ҳамдамов ҳам йўқ. Мана, асл санъаткор, деб кўрсатадиган тоғларимиз қулади.

📃 Шу муносабат билан устоз Бобомурод Ҳамдамовнинг яқинлари, шогирдлари ва ўзбек халқига кўнглимизда ўкинч билан таъзия билдирган ҳолда бу сиймо ҳақида "Yoshlar kundaligi" мухбири Мирзоозод Мирзонематов ёзган мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

➡️ МАҚОЛАНИ ЎҚИШ ⬅️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид #Санъат

РАЙҲОНМИСИЗ, ЖАМБУЛМИСИЗ, ДУМБУЛМИСИЗ?

Нега айрим шоу-бизнес вакиллари аския қилмоқчи бўлаверади? Ё одамларни шу қадар кулдиргиси келадими? Кулдирсанг, тўғри кулдир, нима қиласан емаган гаплар билан ўзингнинг ва қолганларнинг асабини қитиқлаб?

😐 Эмишки, эндиликда Жамбулвой деган қўшиқчининг қўшиғини айтган санъаткорлар 70 млн.дан 300 млн сўмгача жаримага тортилар экан.

❗️ Ўзи бу Жамбулиддин то шу "Кабутар" қўшиғи чиққунича, бир неча йўналишда саксон саккизталаб муаллифлик қўшиқларини чиқарган. Шуларнинг бирортасиям емаган. Пайти келиб, битта қўшиғи озгина тортиб қолганига ота гўри қозихонами энди? Қаердан шунча кибр?

📌 Халқ билан ҳазиллашиб бўлмайди. Кўряпмиз, отасининг қўшиғига қоровуллик қилмоқчи бўлганларнинг эл ичра қанчалик сазойи бўлаётганини. Наҳот шулар ҳам Жамбулга дарс бўлмаган бўлса?

Энг қизиғи, ўша маълум ва машҳур "Кабутар" қўшиғи ҳам Жамбулнинг ўзиники эмас. Тожикистонлик Набовар Чаноровнинг қўшиғини шунчаки, сўзлари ўзгартирилган шакли, холос. Аммо хонанданинг бу қўшиқни куйлаганлар устидан қилаётган дийдиёси оламни бузгудек. Ўзи бир ўғри ҳолида, яна тунларни бедор ўтказиб, шу қўшиқни чиқарган одам бўлиб гапирмаса-да энди.

📎 Видеода Жамбулнинг хархашалари ва қўшиқнинг оригиналини бирлаштирдик.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

🔖Туғруқхонадан тўғри келиб, саҳнани ёндириш осон эмас. Бунинг учун ирода, катта истеъдод керак!

Мухбиримиз "Артист" лойиҳасининг тўртинчи мавсум финалчиси Рухсора Отажонова ҳақида мақола ёзди.

Қуйида тўлиқ мақолани ўқишингиз ва ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.

◀️МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

‼️ "Қоровулликни тўхтатинг" Ботир Қодиров яна Жўраевларни бурчакка тиради.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

ЎЙНАШМА

🎼 Шахрудий тахаллуси билан танилаётган Шахруд Намозовнинг бу қўшиғи расмий премьерадан олдин "тренд"га чиқиб кетди. Қўшиқдан бир парчаси Инстаграмга жойланганидан сўнг, фавқулотда оммалашиб кетди. Шу мусиқага ишланган 10 мингдан ортиқ видео, умумий 150 миллионга яқин кўрилди. Айниқса "Итдек писиб бировнинг ёри билан ўйнашма" каби кескин сатрлар айримларнинг юрагига тиғдек бориб қадалмоқда.

✍️ "Баланд-баланд тоғларнинг қори билан ўйнашма" дея баланддан бошланган сатрларнинг муаллифи Хуршид Каримдир. Клипга келсак, сюжетсиз, камхарж қилиб олинган. Хотирада қоларли кадрлар йўқ. Тез тарқалиб кетгани учун, клипни ҳам тезлатиб чиқаришгани маълум.

📌 Шахрудийнинг санъатдаги йўналиши ҳам, овоз тембири ҳам "Шерзодалар" билан бир хил. Аммо у фисқу-фасоддан ташқарида, турли гумону бўхтонларсиз, шунчаки сўзнинг ва сознинг кучи билан интернетда тўфон кўтариб танилмоқда. Янаям яхшироқ баҳони халқнинг ўзи беради.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

💥Тасодифан яратилган қўшиқ ва француз продюсерлари билан имзоланган шартнома

Безори, "кўча" йигити образида "Салом алайкум, поцаны" қўшиғи билан ижтимоий тармоқни "портлатган" "Azamchik" тахаллусли ижрочини ёшлар яхши таниса керак.

⚡️"Azamchik" ким?

Исм-шарифи Аъзам Муллажонов. 1994 йил Фарғона вилоятида туғилган. Оилали, икки фарзанднинг отаси.

Болаликдан санъатга қизиқади, оиласидагиларнинг қаршилигига қарамай аввал мусиқа мактабини, кейин шу йўналишдаги коллежни тамомлади. Олий маълумотни ҳам мусиқа йўналишида олди. Институтни битириб, Қўқондаги мусиқа мактабида дарс бера бошлади.

Кўриниши "кучинский" бўлса ҳам Аъзам онасини қаттиқ яхши кўради ва ҳурмат қилади. Чунки ёлғиз боши билан фарзандларини вояга етказгани, ўқитгани, бу йўлдаги машаққатларни ўғил яхши билади.


💥 Уйғониб, машҳур бўлди

Аъзам аввалига мақом куйлаган, кейин эстрадага ўтган. Поп юлдузи Жастин Тимберлейкнинг фанати. Қўшиқларини оммалаштириш мақсадида безори йигити  образи ва shanson йўналишида қўшиқ қилиш ғояси туғилади. Бу иш беради. Камтарона студиясида тайёрланган қўшиқнинг ҳомаки варианти қисқа муддатда Тик-токда юз минг маротаба кўрилади. Тасодифан яратилган "Салом алейкум" қўшиғи эса ташриф қоғозига айланди.

Ҳозирги кунда уни Марказий Осиё, Саудия Арабистони, Россия, Туркия
ҳамда Италияда эшитишади. Қисқа вақт ичида хорижнинг кўп давлатларида концерт бера бошлади. Кейинроқ “Розалина”, “Дядя Вася” ва “Маргарита” қўшиқларини ҳам яратди.

Унинг бугунги чиқишлари Россиянинг машҳур рэп ва поп қўшиқчиси Моргенштер услубини ёдга солади.

🇫🇷 Чет эл билан шартнома

"Azamchik" франциялик продюсерлик компанияси билан тўртта қўшиқ ва иккита альбомни яратиб бериш учун шартнома имзолаган. Шартнома 105 минг АҚШ долларига баҳоланди. Яқинда Россияда навбатдаги концертини бериб қайтди.

❗️Аъзамнинг муваффақиятларида унинг мусиқий таълимни тизимли ўзлаштиргани, назария ва амалиётни бирлаштира олгани қўл келгани аниқ.

Аъзамчикни юлдузга айлантирган "Салом алейкум" қўшиғини тинглаб, баҳо беринг.

Yoshlar kundalogi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

🌷ФАСЛИ НАВБАҲОР БЎЛДИ

🎼 Мана бу қўшиқни Таваккал Қодировдан кейин жуда кўпчилик куйлаган. Мен учун уларнинг бирортаси Гулбаҳор Эрқулованинг ижросичалик дилтортар чиқмаган. Нима учун дейсизми?

♦️Ижро пайти овоздаги "вибрация"ни сездингизми? Одатда энди қўшиқ айтишни бошлаган ёшларнинг саҳнага илк чиққан пайтида овоз қалтираш ҳодисаси рўй беради. Бу ҳолат қаттиқ ҳаёжон сабаб вужудга келади ва ҳаваскорларда буни бошқариш даражаси йўқлиги учун тинловчига ёқимсиз эшитилади.

🎙Устоз санъаткорларда эса аксинча, улар буни атайлаб қилишади ва бошқаришади. Аввал ўзлари ҳаяжонга тушадилар ва кейин буни бутун аудиторияга юқтирадилар. Қўшиқ сўзларидаги ҳар бир бўғинни янада майда бўлакларга ажратиб ижро этиш орқали, оҳанг ва сўзни одамларнинг юрак юрагига сингдириб юборади.

📚Станиславский айтганидек, "Инсон ўзида хис қилмаган кечинмани, бошқалардан кутиши ўринсиздир".

📀 Овоз ва истеъдод Худо томонидан берилади. Аммо "Вибрацион техника" фақат меҳнат, машқ, билим ва изланиш ҳисобига шаклланади. Бундай кучли ижро техникасини мен Комилжон Отаниёзов, Отажон Худойшукуров, Таваккал Қодиров каби устозлардан кейин фақат Гулбаҳор Эрқуловада кўрдим, сездим ва ҳис қилдим.


📌 Қуйидаги қўшиқни тинглаб ўзингиз ҳам баҳо беришингиз мумкин.

Мирзоозод МИРЗАНЕЪМАТОВ

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

🤔 ҲАМДАМ СОБИРОВНИНГ КАРЬЕРАСИ ЎСЯПТИМИ Ё ТУШЯПТИМИ?

📌 Эстрадада "ҳамдамизм" вируси тарқалганига ҳам уч йил бўлиб қолди. Бу ҳақдаги санъатшуносларнинг фикр-мулоҳазалари каналимизда бериб борилган (1,2,3,4).

🎁 Бу сафар Ҳамдам услубидан чекиниб, миллий йўлда дилтортар, ютуми енгил ва ёқимли қўшиқни эълон қилишга шай турибди.

🌸 Унинг ижро йўли Абдурауф Олимовнинг "Чаман ичинда бир гул, Гул бир ён, суман бир ён", деб бошланувчи ретросини ёдга солади. Холис айтганда, янги таронанинг сўзи бир ён, клипи бир ён бўлибди.


Нега шундай бўлди? Балки инкубатор жўжаларидай бир хил клиплари ва қўшиқлари билан тингловчини зериктириб қўйишдан чўчигандир. Янги тажриба қилган бўлиши мумкин. Ёки навбатдаги "бомба" тарона олдидан қисқа танаффусмикан? Буни вақт кўрсатади.

👍 Лекин гуллаган шафтолизор манзараси, эстрадамиздаги устозлар чиқишларини ёдга солувчи ижро билан халқнинг эстетик диди ўсишига ҳисса қўшгани учун Ҳамдам Собировдан миннатдормиз.

Сиз нима дейсиз, азиз тингловчи?

Yoshlar kundaligi
Arab Tango (Durdona.net)
Botir Zokirov
#Санъат

🎙 Ботир Зокиров
🎼 «Араб тангоси»


26 апрель — буюк санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган сана.


Ботир Зокиров нима учун буюк? Чунки у санъаткор сифатида дунё миқёсида эътироф этилган ўзбек эди. Унинг "Араб тангоси" бир пайтлар дунё бўйича хит қўшиқ бўлганди. Бу қўшиқ Ботир Зокиров номини жаҳон эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири бўлишига замин яратди.

🎶 Яхши қўшиқ — кўнгил малҳами. Тингланг, бедорлар, дунёни лол қолдирган "Тошкент булбули" ижросида "Араб тангоси" жаранг сочмоқда.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

🎉 ОТАЖОНОВНИНГ КОНЦЕРТИ "HAPPY" БЎЛДИ


🪩 Ноодатий услуби, баҳсли чиқишлари ва оригинал клиплари билан танилган Жаҳонгир Отажонов 10 май куни “Ҳумо Арена”да “Happy” номли яккахон концерт берди.

🎙 Бир кунлик шоуга 6 мингдан зиёд мухлис йиғилган. Жонли ижро устасининг қўшиқларига залдагилар ҳам жўр бўлди.

💸 Концертдаги кутилмаган воқеалардан бири — "Порам" қўшиғи пайтида томошабинлар устига доллар сочилгани бўлди. Айтишларича, пул ҳақиқий бўлган.

💰 Концерт чипталари 150 мингдан 850 минг сўмгача сотилган. Агар Отажоновни тўйга айтсангиз, 10 минг АҚШ долларини нақд санашингиз керак.


📍 Яқин вақтларда хонанда Хоразмда ҳам концерт бериши режалаштирилган.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998715020101

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

❤️ "СЕВГАН БЎЛСАМ, БИР ЗАМОНЛАР СЕВГАН ЭДИМ..."

"Ёшлар кундалиги" ўзбек шоу-бизнесини кузатишда давом этади. Кейинги ўн кунликда санъат асари деб атаса бўладиган биронтаям қўшиқ примьера қилминмади. Муниса Ризаева, Ҳамдам Собиров, Ёрқинхўжа Умаровнинг янги қўшиқлари бадиият мезонларидан анча олисда, вақтлар ўтиб унутилиб кетадиган хом-хатала оҳанглар, холос. Бизнингча.


🎼 Аслиддин Дўстовнинг қўшиғини фарзанди, таниқли блогер Хонзода Дўстова ютуб каналига жойлаган экан. Қўшиқ, унинг сўзлари, ритми кўнгилга яқин, қандайдир сирли ўтмишни, муҳаббатга тўлиқ кунларни ёдга солади.

📻 Ҳар даврнинг ўз севги қўшиғи, юракка яқин оҳанглари бўлади. Бу қўшиқ ҳам унутилган туйғулар, маънавий янгиланиш, фориғланиш, юракни босиб келаётган хотиралар билан хайрлашиш, номсиз туйғуларга аниқ ном беришда Сизга эстетик қувват бағишлайди.

P.S. Яқинда тўйи бўлаётган жигитларга мутлақо алоқаси йўқ. 😇

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

🎞"АРШИН МАЛ АЛАН": ОДДИЙ ОПЕРЕТТАДАН КИНОАФСОНАГАЧА

📺 Кино оламида шундай асарлар борки, улар нафақат санъат дурдонаси, балки халқ қалбига сингиб кетган маданий рамзга айланади. Ана шундай асарлардан бири — "Аршин мал алан" фильми. У нафақат Озарбайжон, балки собиқ иттифоқ кино саноатида ҳам ўчмас из қолдирган ижод намунасидир.

😍 Саҳнада туғилган муҳаббат

"Аршин мал алан" дастлаб Узейр Ҳожибеков томонидан 1913 йилда ёзилган мусиқали комедия — оперетта эди. Унда Шарқ аёлининг тимсоли, муҳаббат, эркин танлов ва модерн давридаги қадриятлар тўқнашуви ёруғ ва ҳазил-мутойиба услубида баён этилган. Оперетта нафақат Кавказда, балки Туркия, Эрон, Ҳиндистон ва ҳатто Париж, Вена театрларида ҳам қўйилган.

🎬 Фильмга айланган саҳифалар

1945 йилда “Аршин мал алан” кинофильми яратилади. У режиссёр Рза Тахмасиб ва оператор-дирижёр Ниязий томонидан экранга олиб чиқилди. Бу — Ўрта Осиё ва Кавказ минтақасидаги энг оммабоп рангли мусиқали фильмлардан бирига айланди.

🎵Бош ролни — Аскарни актёр Рашид Бейбутов, Гулчеҳра образини эса актриса Лейла Бадирбейли ижро этишган. Уларнинг овози ва актёрлик маҳоратлари фильмни машҳурлик сари етаклади.

📋 Фильмдаги асосий сюжет шундай: йигит (Аскар) бой, лекин бойлик орқали эмас, ҳақиқий муҳаббат билан оила қуришни хоҳлайди. Шу мақсадда у ўзини оддий “аршин мал алан” (яъни — кўчма сотувчи) қилиб кўрсатади ва байрамлар пайтида гўзал Гулчеҳрага ошиқ бўлади… Фильм ҳазил, қўшиқ ва нафис шарқона муҳит билан суғорилган.

Қизиқарли фактлар:

🔹Фильм 1945 йилда — Иккинчи жаҳон уруши тугаган йили суратга олинган. Ушбу кинокартина одамларга маънавий юпанч вазифасини ҳам ўтаган.
🔹120 дан ортиқ тилларга таржима қилинган. Бу фильм собиқ иттифоқда энг кўп таржима қилинган мусиқали фильмлардан бири ҳисобланади.
🔹 Аскар образини ижро этган Рашид Бейбутов кейинчалик Озарбайжондаги энг машҳур овоз соҳибларидан бирига айланди.
🔹 Фильмни ҳатто Ҳиндистон, Хитой ва Ғарбда ҳам намойиш қилишган, у ерда фильм экзотика ва шарқона ҳикмат билан қизиқиш уйғотган.
🔹 Операторлар суратга олишда Германиядан олиб келинган махсус техникалардан фойдаланган. Бу унинг ўша даврда техник жиҳатдан ҳам илғор фильм эканини кўрсатади.

“Аршин мал алан” фильми — бу киносанъатдаги бир мактаб, ҳақиқий классикадир. Унинг ҳар бир қўшиғи, ҳар бир саҳнасида нафақат муҳаббат, балки халқнинг қалби ва орзуси яшайди.


Сарвар Раҳимий тайёрлади


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

🎵 ОЗОДА НУРСАИДОВА ВА ТОЛИБ МУСОФИР – "ОШИҚЛАР"

Қўшиқ "Бизни бугун ҳамма танийди", деб бошланади...


🌐Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова концерти олдидан ижтимоий тармоқда челленж бошлади. У учта қўшиғини танлаб, қайсини жонли ижро этишни ёшлар ихтиёрига ҳавола қилди. Энг яхши ижрочи билан концерт саҳнасида дуэт куйлашини ваъда берди.

🔥Россияда муҳожирликда ишлаб юрган ёш йигит – Толиб Тўхтасунов Озоданинг қўшиғини куйлаб, интернетни "портлатди". Озода Нурсаидова ваъда қилганидек, уни концерт саҳнасига таклиф этди ва биргаликда дуэт куйлашди ҳамда унга “Толиб Мусофир” тахаллусини берди.

Яқинда улар ижро этган “Ошиқлар” қўшиғига ишланган клип Youtube платформасига жойланди. Бир ҳафта ичида видеоклип 5 миллионга яқин кўрилди, 62 мингта "лайк" ва 13 мингта изоҳ йиғди.


🎥 Клип сюжети Толибнинг ҳаётига асосланган. Россияда ишлаб юрган оддий йигит Озоданинг челленжини эшитиб, ўз имкониятини синаб кўради. Клипда унинг орзуга етгунча босиб ўтган йўли, муҳожирликдаги ҳаёти, бир неча маротаба рад этилиши, умид билан яна уринишлари намоён этилган. Натижада, у катта саҳнада Озода Нурсаидова билан дуэт ижро этиб, орзусини рўёбга чиқаради.

🎤Қўшиқ мазмуни ҳам санъат оламига кириб келиб, босилган йўллар ва машҳурликдаги ижролари ҳақида. Оҳанг ўша Озодани машҳур қилган, ўзига ярашган услубда айтилган.

Бу дуэт ва Озода Нурсаидованинг ташаббуси жамиятда катта қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Чунки у чет элда юрган, лекин истеъдоди эътибордан четда қолган йигитни катта саҳнага олиб чиқиб, унга ишонч ва умид бағишлади.

Исмимизни билади ҳамма,
Биз дунёнинг ошиқларимиз.
Севишганлар юракларида,
Айланади қўшиқларимиз.


‼️Қўшиқ ва клипга баҳо беринг


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

ОЗАРБАЙЖОН ЮЛДУЗЛАРИ – ТОП 5

🌹 Роза Зергерли

1979 йилда туғилган бу санъаткор 2000 йиллардан бошлаб Озарбайжон эстрадасининг энг таниқли юздузларидан бири ҳисобланади. Унинг ўзига хос овози  орқали нафақат Озарбайжонда балки Ўрта Осиёда катта эътибор қозонган. Айниқса, 2024 йил 13 октябрда чиқарилган “İstədim” қўшиғи Роза учун бурилиш нуқтаси бўлди. Ҳозирда Роза Зергерли саҳна билан бир қаторда телебошловчилик, актёр ва режиссёрлик билан ҳам шуғулланади. У “Қорабоғнома” ҳужжатли филми учун ЮНЕСКО мукофотига сазовор бўлган.

🐥Сугра Багирзаде

Болалигида катта машҳурликка эришган бу хонанда Озарбайжон болалар мусиқасининг энг ёрқин вакилаларида биридир. У 12 ёшида илк марта Москвада ўтказилган “Озарбайжон санъати декадаси” фестивалида  “Cücələrim” (“Чип-чип жўжаларим”) қўшиғини ижро этган. Ушбу қўшиқ кейинчалик 100 дан ортиқ тилларга таржима қилинган ва болалар орасида классик болалар қўшиғи сифатида тан олинган. 2008 йилда унга “Озарбайжон халқ артисти” унвони берилган.

🏆 Узеир Мехдизаде

35 ёшли хонанда айни дамда Озарбайжон ёшлари орасида энг кўп тингланадиган эстрада ижрочилардан бири саналади. Унинг “Ay Balam”, “Mene Gel Bana Gel”, “Yaxşı Olar” қўшиқларини эшитгансин . Унинг энг машҳур ижроларидан бири ҳаммамизга маълум “Ай Балам”дир, мазкур қўшиқ интернет тармоқларида 100 миллиондан ортиқ томоша қилинган. 

📻 Абулфат Алиев

Барчамиз севиб тинглайдиган “Бу гала дашли гала” халқ қўшиғини саҳнага биринчи бўлиб олиб чиққан ва уни машҳур қилган санъаткор озарбайжонлик хонанда Абулфат Алиев ҳисобланади. У муғам, халқ қўшиқлари ва эстрада жанрида ижод қилган бўлиб, айниқса “Бу гала дашли гала” қўшиғи билан машҳурлик чўққисига чиққан. Унинг яна бир нечта машҳур “Сəн гəлмəз олдун”, “Ай Пари” ва “Гетме, гетме” каби қўшиқлари бор.

🎤 Зайнаб Хонларова

СССР халқ артисти, дунё мусиқасининг мумтоз юлдузларидан бири Зайнаб Хонларова. У 1960 йиллардан бошлаб Озарбайжон эстрадасида фаолият юритиб, юракка таъсир қилувчи овози ва миллий руҳ билан миллионлаб мухлисларни маҳлиё этган. Зайнаб ўзбек, озарбайжон, турк ва бошқа туркий тилларда куйлаган. Шунингдек, “Сары гялин”, “Ай Лачин“ “Қарагöз”, “Азиз достум” каби машҳур асарлари Зайнаб Хонларовани туркий мусиқа оламининг афсонасига айлантирди.

👀 Хўш, сиз яна қайси Озарбайжон хонандаларини танийсиз?


Зилола Ҳакимжонова тайёрлади

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM