Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.8K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Дунё_тажрибаси

КОРРУПЦИЯ ВА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ ҚАЕРДА ҚАНЧАГА ТУШАДИ

⚠️ Қуйи Чирчиқда ҳоким ўринбосари бюджет пулларини талон-торож қилгани ва унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар тарқалди. Шу муносабат билан дунё мамлакатларига назар солдик.

Хўш, коррупциявий ҳолатларни содир этган ёки бюджет маблағларини ўзлаштиришга уринган амалдорларга қаерда қандай жазо қўлланилади?

🇨🇳 Хитой

Коррупция 13 та ўта оғир жиноятлар рўйхатига киритилган. Бундай жиноятни содир этган мансабдорлар умрбод қамоқ жазоси ёки ўлимга олиб келадиган инъекция йўли билан қатл этилиши мумкин. Қатл фақат ўғирлик ёки пора миқдори 3 миллион юандан ошса қўлланилади.

🇹🇭 Таиланд

2015 йилда катта миқдорда пора олган, давлат бюджетини "ухлатган" амалдорлар учун ўлим жазосини қўллаш жорий этилди. Илгари мансабдор шахслар кўпи билан 10-20 йилга қамалган.

🇮🇹 Италия

Коррупцияга қарши курашнинг асосий воситаси – мусодара. Агарда мансабдорлар шу турдаги жиноятни содир этса, ҳар қандай мул- мулки суд қарорисиз олиб қўйилиши ва мусодара қилиниши мумкин.

🇮🇷 Эрон

Мамлакатда давлат мулкини ўғирлаган ва коррупция ҳолатларини содир этган чиновникларнинг бармоқ ёки оёқларининг бир қисми кесилади, такрорий жиноятчилар умрбод қамоққа олинади ёки қатл қилинади. Агар мансабдор шахс наркотик сотувчидан пора олган бўлса, дарҳол ўлим.

🇺🇦 Украина

Бу турдаги жиноятларни содир этган амалдорлар 12 йилгача қамоқ, жарима, мулкни мусодара қилиш ва муайян давлат лавозимларини эгаллашни тақиқлаш билан жазоланиши мумкин.

🇰🇿 Қозоғистон

Амалдорлар учун энг оғир жазо чораси бу пора миқдорининг 60 бараваригача жарима ёки мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 10 йилдан 15 йилгача озодликдан ҳамда муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилинишидир.

🇺🇿 Ўзбекистон

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлар 5-6 йилгача озодликдан маҳрум қилинади ва муайян муддат айрим лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Хўш, сизнингча, мансаб ваколатини суиистеъмол қилганларга қандай жазо қўллаш керак?


✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

МАКТАБ ФОРМАСИ ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА

🇺🇿 Ўзбекистонда 2018 йилда Ҳукумат томонидан ягона мактаб формаси намуналари тасдиқланган бўлса-да, уларнинг мажбурий жорий этилиши 2024/2025 ўқув йилига кечиктирилган. Хўш, дунё мамлакатларида мактаб формалари мажбурийми?

🇺🇸 АҚШ

Мазкур мамлакатдаги 40 фоиз мактаблардагина форма мажбурий ҳисобланади. Қолган 60 фоиз мактабда форма тизими йўқ, аммо кийиниш борасида ўзига хос қоидалар мавжуд. Масалан, ортиқча зирак тақиш ва очиқ-сочиқ кийиниш мумкин эмас.

🇯🇵 Япония

Кунчиқар мамлакатда мактаб формаси анъанаси XIX асрда пайдо бўлган ва улар мажбурий. Бугунги кунда Японияда шотландча услубдаги мактаб формаси оммалашиб бормоқда.

🇦🇺 Австралия

Мазкур давлатдаги барча хусусий ва католик мактабларида ўқувчилар дарсга махсус кийимда келишлари шарт. Айрим билим масканларида 13,14 ёшгача бўлган болаларга шортикда юришга рухсат берилган.

🇫🇮 Финляндия

Бу мамлакатда мактаб форма анъанаси йўқ. Ота-оналар янги кийим харид қилмайди. Ўқувчилар мактабга эркин кийиниб боради. Чунки бу ерда биринчи ўринда ташқи кўриниш эмас, боланинг яхши ўқиши ва интизомига аҳамият қаратилади.

🇲🇽 Мексика

Улар ёрқин ранглардаги мактаб формасини маъқул кўришади ва кўпроқ яшил ва ҳаво ранглардан фойдаланишади. Чунки ёрқин ранглар болаларнинг кайфиятига яхши таъсир кўрсатади деб ҳисоблашади.

🇰🇬 Қирғизистон

Мактаб формаси мажбурий. Аксарият мактабларда форманинг тепаси оқ, пастки қисми қора бўлади. Айрим мактабларнинг эса ўз формаси бор ва ота-оналарга мажбуран сотилади. Ўқувчи дарсга спорт услубида кийиниб келса машғулотга киритилмайди.

🤔 Хўш, сизнингча мактабларга мажбурий форма керакми?


✍️ Зилола Хакимжонова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

ОТА-ОНАЛАР МАЖЛИСИ
ДУНЁ ДАВЛАТЛАРИДА

Ота-оналар йиғилиши. Ўзбек ота-оналарининг энг ҳафсаласизлик билан борадиган жойи мана шу тадбир бўлса керак. Аксарият ота-оналарнинг фикрича, охирги йилларда бундай йиғилишлар фақат йиғди-йиғди масаласини ҳал этиш учун чақирилади. Хўш, хорижда ота-оналар йиғилиши қанча муддатда чақирилади ва нима ҳақда гаплашилади?

🇨🇦 Канада

Бу ерда анъанавий ота-оналар мажлиси йўқ. Учрашувнинг фақат иккита формати мавжуд: мактаб миқёсидаги йиғилиш ва ўқитувчи билан индивидуал учрашувлар. Мактаб миқёсидаги йиғилишлар одатда йилига бир ёки икки марта ўтказилади. Уларда мактаб директори ва барча ўқитувчилар иштирок этади. Улар асосан ўқув жараёнидаги янгиликларни муҳокама қиладилар. Бундан ташқари, улар ҳеч қандай эҳтиёж учун пул йиғишмайди.

🇪🇸 Испания

Мамлакатда ота-оналар йиғилишига ота ҳам, она ҳам келиши шарт, ҳатто ажрашгани ҳам бунга тўсқинлик қила олмайди. Масалан, синфда 24 нафар ўқувчи бўлса, йиғилишга 40 дан ортиқ ота-она келади. Учрашувлар 30-40 дақиқадан ошмайди ва иш кунида, мактаб машғулотларидан сўнг ўтказилади.

🇩🇪 Германия

Йиғилишлар йилига бир неча марта ўтказилади. Улар ҳамма нарсани муҳокама қиладилар: дарсдан ташқари экскурсиялар, мактаб нонушталарини ташкил қилиш, мактаб дастури, дарсликлар ва бошқалар. Бу ерда ота-оналар барча ташкилий масалалар билан шуғулланадилар. Учрашувлардан сўнг ота-оналар одатда қаҳвахонага боришади, ўзаро гаплашиб, ўзларини бир оиладек ҳис қилишади.

🇫🇷 Франция

Ота-оналарнинг умумий йиғилиши камдан-кам ўтказилади. Биринчи йиғилиш ўрта мактабга қабул қилинганда ўтказилади, унда улар ўқув дастури, фанлари, мактаб қоидаларининг хусусиятлари ва дарслар қандай ўтказилиши ҳақида гаплашилади. Кейинги яна бир муҳим учрашув 12-синфда ташкиллаштирилади. У касбий йўналишга бағишланган бўлади. Ота-оналар режалаштирилган учрашув ҳақида олдиндан, одатда электрон почта ёки мактаб платформаси орқали хабардор қилинади.

🇷🇺 Россия

Мамлакатда ота-оналар мажлиси кўп ҳолларда онлайн шаклда ўтказилади. Ота-оналар аноним тестларни ечиб, фарзандининг ўқув жараёнида фаол иштирок этишади. Бу ерда ортиқча тадбирлар учун пул йиғиш, ўқувчини дарсдан сўнг шанбалик ишларига жалб қилиш деган нарсалар йўқ.

Сизнингча, ота-оналар мажлисини қандай тартибда ўтказиш керак?


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

🧨МАВСУМ ОЧИҚ: ЯНА ПАҚИЛДОҚЛАР МАВЗУСИ

‼️🤨Ўзбекистонда пиротехника воситаларини сотиш ва шу турдаги воситалардан фойдаланганлик учун 7 миллион сўмгача жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хўш, қўшниларимизда бу борада вазият қандай?

🇰🇿Қозоғистон

Жамоат жойларида пиротехника воситаларини рухсатсиз қўллаш 2 миллион сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади. Агар 16 ёшгача бўлган болалар қўлга олинса, уларга огоҳлантириш берилади ёки ота-оналари жаримага тортилади. Бир йил давомида такрорий қоидабузарлик учун эса 3 миллион 800 минг сўм.

🇰🇬Қирғизистон

Қирғизистонда пиротехникалардан фақатгина рухсатнома асосида фойдаланиш мумкин. Ноқонуний фойдаланиш учун жарима миқдори 1 ярим миллион сўмдан 7 ярим миллион сўмгача.

🇹🇯Тожикистон

Республикада пиротехника воситаларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун бундан 15 йил муқаддам, бахтсиз ҳодисалар сони ортгани учун қабул қилинган. Пақилдоқ олди-сотдиси билан шуғулланганлар 3 миллион сўм атрофида, фойдаланганлик учун эса 205 минг сўмдан 360 минг сўмгача жарима белгиланган.

🇹🇲Туркманистон

Бу ерда пиротехникани ноқонуний ишлатиш учун жарима миқдори 750 минг сўмдан 7 ярим миллионгача бўлиши мумкин. Аниқ миқдор ва жарима даражаси ҳолатга қараб фарқ қилиши мумкин.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

КРЕДИТ ТЎЛАМАГАНЛАР ҚАЕРДА ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАНАДИ?

Кредит олиш осонлашди, лекин уни қайтаришда ҳамма ҳам масъулиятли эмас. Тўловни кечиктириш ёки кредит тўлашдан қочиш турли давлатларда турлича жазога лойиқ кўрилади. Улар орасидан энг ғалати ва аёвсиз жазоларни кўриб чиқамиз.

🇨🇳 Хитой


Кредитни вақтида қайтармаганлар шунчаки "қора рўйхат"га киритилмайди. “Шармандалик белгиси” сифатида уларнинг исми, фотосуратлари жамоат жойларидаги катта экранларда, театр ва кино афишаларида, ҳатто, бекатларда намойиш қилинади.

🇦🇪 БАА

Кредитни тўламаганларга жиноятчидек қаралади.
Вақтида қайтарилмаган маблағ учун қамоққа тушиш ҳеч гапмас. Ҳатто, арзимаган миқдордаги кредит учун ҳам. Йирик қадрздорлар мамлакатдан қочишга ҳаракат қилади, акс ҳолда, уларни темир панжара кутади.

🇮🇳 Ҳиндистон


Айрим банклар қарздорларни жазолаш учун "обрўсизлантириш гуруҳи”ни юборади. Улар қарздорнинг уйига келиб, қўшнилар олдида унга бақириб, босим ўтказади. Баъзида эса гавжум жойларда қарздорнинг исмини эълон қилади ва “Бу одам кредит тўламади!”, деб ёзилган баннерларни илиб қўяди.

🇸🇦 Саудия Арабистони

Бу ерда кредитни тўламаганлар қамоққа тушиши мумкин.
Баъзан эса давлат диний судлар орқали қарздорларни жазолайди, бу эса молиявий муаммоларни янада мураккаблаштиради. Айрим ҳолларда, қарздорларнинг оиласига босим ўтказилиб, уларнинг жамиятдаги обрўсига путур етказилади.

🇸🇬 Сингапур


Бу ерда қарздорлик бутун ҳаётингизга салбий таъсир кўрсатади. Масалан, уй-жойни ижарага олиш, мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш ёки давлат имтиёзларидан фойдаланш қатъий тақиланади. Хуллас, молиявий эркинликдан бутунлай маҳрум бўласиз.

🇩🇪 Германия

Германияда кредитни тўламаган шахсларнинг кредит тарихи бутунлай бузилади. Бу эса келажакда нафақат кредит олишни, балки уй-жой ижарага олиш ёки ҳатто оддий банк ҳисоб рақамини очишни ҳам имконсиз бўлади. Молиявий тизимдан четлатилиш бу мамлакатда жуда жиддий оқибатларга олиб келади.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

📌БИЗДА "ЯРАШТИРИШ МУДДАТИ" БЕКОР ҚИЛИНДИ. БОШҚАЛАР ҚАНДАЙ АЖРАШАДИ?

🇺🇿Никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври” бекор қилинади. Бу ҳақда қонунчиликка ўзгартириш киритилишини Президент тасдиқлаган. Дунё давлатларида никоҳни бекор қилиш тартиби қандай?

🇪🇬 Миср

Агар суд ажрашиш учун жиддий сабаб йўқ деб топса, эр собиқ хотинини яна 2 йил боқишга мажбур. Ажрашгандан кейин аёл ўз ҳақини талаб қила олмайди. Мол-мулкнинг ҳаммаси эрда қолади. Шунинг учун ажрашган аёл деярли камбағалликка маҳкум.

🇸🇪Швеция

Фарзанд бўлмаса, ажрашиш жараёни кўпга чўзилмайди. 16 ёшгача фарзандлар бўлса, суд икки йилгача муҳлат бериши мумкин. Бу ерда фарзандни ота-она белгиланган муддатда навбат билан тарбиялайди, харажатлар тенг тақсимланади.

🇮🇩Индонезия


Ажрашишга ариза топширган жуфтлик миллий ўрмонларни қайта тиклаш дастурини қўллаб-қувватлаши шарт. Қонунга кўра, эр-хотин никоҳни бекор қилаётганда камида битта, никоҳдан ўтаётганда эса ўнтагача кўчат экади.

🇦🇺Австралия

Эр-хотин ажрашишдан олдин бир йил давомида алоҳида яшаши керак. Бу муддатга ярашиб кетишса ариза бекор қилинади. Агар бир йил ичида ярашиб, кейин яна ажрашишга қарор қилинса муддат яна  нолдан бошланади.

🇹🇷Туркия

Ўзаро келишув ва низолар бўлмаган тақдирда, ажрим хати 2-3 ойда чиқади. Агар низолар бўлса, шунингдек, турмуш ўртоқлардан бири ажралишга рози бўлмаса, жараён 4 йилгача давом этиши мумкин.

🇲🇿Мозамбик

"Яраштириш муддати" бир ой ҳисобланади. Томонлардан бири рози бўлмаса, жараён олти ойгача давом этади. Болалар билан ҳам алоҳида суҳбат қурилади. Отаси вафот этган тақдирда мерос болаларига ўтади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Биз сизга энг зўрини илинамиз:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

📲 ДАРСДА ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНГАН ЎҚУВЧИ ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАНАДИ?

Франция ҳукумати янги ўқув йилидан бошлаб барча ўрта мактаб ўқувчилари учун дарс пайтида телефон ишлатишни мутлақо
таъқиқламоқда. Таълим вазири Борне буни шундай изоҳлади:

“Биз фарзандларимизни виртуал оламдан реал ҳаётга қайтаришимиз керак. Мактаб билим олиш жойи.”


🇯🇵 Япония

Телефон ишлатган ўқувчи бутун синфдан кечирим сўрайди. "Бошқаларнинг диққатини бўлганим учун узр сўрайман”, мазмунида тушунтириш хати ёзади.

🇩🇪 Германия

Телефон дарҳол олиб қўйилади ва 2-3 кун мактабда сақланади. Айрим мактабларда фақат ота-онанинг қўлига топширилади.

🇰🇷 Жанубий Корея

Телефон вақтинча олиб қўйилади. Баъзи мактабларда айбдор синфдошларига нонушта олиб келиши керак.

🇺🇸 АҚШ

Ҳар бир штат ва мактаб ўз қоидаларини ўзи белгилайди. Баъзиларида телефон ишлатган ўқувчи кун охиригача дарсдан четлатилади, баъзиларида эса унинг иши интизомий кенгашда кўриб чиқилади.

🇫🇮 Финляндия

Жазодан кўра тушунтириш устувор. Телефон ишлатган бола ўша мавзуни қайта ўқиб, синфдошларига тақдимот қилиб беради. Ўқитувчининг ўрнида ўзини кўрган ўқувчида масъулият ҳиси шаклланади.

🇧🇷 Бразилия


Айрим мактабларда ўқувчи мактаб радиоси орқали кечирим сўраши керак. Бу уларга “битта хато учун бутун жамоа олдида жавоб бериш шарт”, деган сабоқни беради.

🇮🇳 Ҳиндистон

Ўқувчи бир ҳафта давомида ота-онаси билан телефон ишлатмаслик бўйича “рақамли детокс” режимига ўтказилади. Оила билан ишлаш орқали фарзандга таъсир ўтказилади.

‼️ Телефон зарурий восита. Аммо ҳар нарсанинг ўз ўрни ва ишлатиш меъёри борлигини унутмаслик керак. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Биз сизга энг зўрини илинами
з:
"Неаven's Garden" дам олиш маскани.
+998702020101

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

ДУНЁ МАКТАБЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ ДАВЛАТ ТИЛИДАН ИМТИҲОН ТОПШИРАДИМИ?

🇺🇿 Энди Ўзбекистонда таълим давлат тилида бўлмаган синфлар битирувчилари ҳам ўзбек тилидан мажбурий имтиҳон топширади. Бошқа давлатларда-чи?

🇫🇷 Франция

Таълим тилидан қатъий назар ҳар бир битирувчи француз тилидан ёзма ва оғзаки имтиҳон топширади. Йиқилганлар мактабни расман тугатган ҳисобланмайди.

🇹🇷 Туркия

Турк тилидан етарли билимга эга бўлмаган ўқувчилар бошқа фанлардан яхши балл тўпласа ҳам, университетларга кира олмайди. Чунки давлат тилини билиш даражасига асосий етуклик мезони сифатида қаралади.

🇷🇺 Россия

Рус тилидан ягона давлат имтиҳонини (ЕГЭ) топшира олмаган битирувчига аттестат берилмайди. Натижада, у на фуқаролик, на таълим бўйича олдинга қадам ташлай олади.

🇰🇿 Қозоғистон

Қозоқ тилидан етарли балл ололмаган абитуриент давлат грантига даъвогар бўла олмайди. Айрим битирувчилар, ҳатто, барча фанлардан юқори балл тўплаб, фақат тил сабабли имкониятлардан маҳрум бўлишади.

🇫🇮 Финляндия

Фин тилидан имтиҳонни топширолмаган ўқувчиларга баъзи касбий ўқув юртлари имконият бериши мумкин, лекин университетлар учун бу қабул қилинмас ҳолат.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Ютуб, инстаграм, фейсбукдан видео юклаш учун:
@Yukla_Tezbot – осон, тез ва қулай.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

🚨 ДИҚҚАТ! ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР АВТОМОБИЛЬ РУЛИДА!

Сўнгги вақтларда вояга етмаганларнинг автомобиль бошқариши, турли бахтсиз ҳодисалар юз бераётгани ҳақидаги хабарлар тармоқларда тез-тез эълон қилинмоқда.

Агар бу ҳолат хорижда кузатилса қандай чора кўрилади?


🇨🇳 Хитой

18 ёшдан кичикларга машина ҳайдаш мутлақо тақиқланган. Бундай ҳолат кузатилса, ўша оиланинг ижтимоий рейтингдаги кўрсаткичи тушиб кетади. Натижада, ишга жойлашиш, кредит олиш, хорижга чиқишда тўсиқлар пайдо бўлади. Автомобиль эса мусодара қилинади.

🇲🇽 Мексика

Ёш қоидабузарнинг ота-онаси дарҳол маҳаллий хавфсизлик қўмитасига чақирилади, у ерда уларнинг фарзандга муносабати текширилади. Машина эгаларининг лицензияси ҳам вақтинча тўхтатилади.

🇮🇳 Ҳиндистон

16 ёшдан кичик қоидабузарлар болалар жазони ижро этиш муассасасида сақланади. Ота-она ёки транспорт эгаси уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

🇮🇩 Индонезия

Вояга етмаган қоидабузар жамоатчилик олдида узр сўраши талаб қилинади. Ота-онасига эса уй ҳайвонини ўғирлаш билан тенг даражадаги жиноий иш очилади.

🇦🇺 Австралия

Вояга етмаган ҳайдовчи мажбуран йўл ҳаракати қурбонлари билан ишловчи марказга юборилади. Бу ерда ўсмирлар йўл-транспорт ҳодисаларидан омон қолганлар билан суҳбатлашади. Жараён қоидабузар учун психологик муолажа вазифасини ўтайди.

🇹🇷 Туркия

Бу ерда вояга етмаганлар машина ҳайдаса, полиция ўша оилани ижтимоий хизматлар назоратига киритади. Шу тариқа у доимий назоратда бўлади.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ НЕЧА СОАТ ВАҚТИНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЎТКАЗАДИ?

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев томонидан 7-11 синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефондаги ижтимоий тармоқларда ўтказаётганини таъкидлади.

⁉️ Бошқа давлатларда вазият қандай?

🇫🇮 Финляндия

Ёшлар смартфонда кунига ўртача 7 соат вақт ўтказади. Шундан 4 соати ижтимоий тармоқларга тўғри келади. Ҳукумат бунинг салбий оқибатлари ҳақида эслатмалар бериб боради.

🇺🇸 АҚШ

"Pew Research" сайтига кўра, Америка ўсмирларининг ярмидан кўпи доимий онлайн ҳолатда. Улар учун ижтимоий тармоқ нафақат вақт ўтказиш воситаси.

🇵🇱 Польша

7–10 синф ўқувчилари орасида ўтказилган сўровномага кўра, ҳар тўрт ўқувчидан бири кунига 4 соатдан ортиқ ижтимоий тармоқда вақт ўтказади. Бу диққатни йўқотишга сабаб бўлмоқда.

🇦🇺 Австралия

10–15 ёшли ўсмирларнинг деярли ярми 2–3 соатини TikTok да ўтказади. Мутахассислар бу ҳолатни “мафкуравий ҳужумга учраш” деб атамоқда.

🇧🇷 Бразилия

Ёш фойдаланувчи кунига 3 соату 41 дақиқа ижтимоий тармоқда бўлади. TikTok ва Instagram ҳаётнинг бир қисмига айланган.

🇯🇵 Япония

Япон ўқувчилари ижтимоий тармоқлардан кунига ўртача 47 дақиқа фойдаланади. Бу дунёдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Сабаби: мактабда телефон тақиқланган, ота-она назорати қаттиқ. Тарбияда болалар миясига “смартфон вақт кушандаси”, деган қараш сингдирилган.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади

🙃 Сиз бир кунда неча соат ижтимоий тармоқларда ўтирасиз? Фақат ростини ёзинг.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

🌍
Дунё бўйлаб коммунал тўловлар: Свет, газ, сув қанча туради?

Бугунги кунда дунёнинг ҳар бир бурчагида одамлар бир хил эҳтиёжга эга свет, газ, тоза сув. Аммо бу қулайликлар учун тўлов ҳар бир давлатда турлича. Келинг, қайси давлатда одам бошига қанча коммунал тўлов тушишини бирга кўриб чиқамиз.

🇷🇺 Россия

Ўртача оила ҳар ойда 462 минг сўм атрофида коммунал хизматларга тўлайди. Бу ойлик ҳаққининг 15 фоизи
дегани.

Электр – 750 сўм / 1 кВт.
Газ – 550 сўм / 1 м³.
Сув – 1 300 сўм / 1 м³.

🇨🇳 Хитой

Коммунал хизматлар бошқа кўплаб давлатларга қараганда анча арзон. Бу ойлик даромаднинг бор-йўғи 7 фоизига тўғри келади.

Электр – 1 350 сўм / 1 кВт.
Газ – 700 сўм / 1 м³.
Сув – 1 000 сўм / 1 м³.


🇫🇷 Франция

Францияликлар ойига ўртача 2 млн 730 минг сўм атрофида коммунал тўлов амалга оширади. Бу умумий иш ҳақининг 12 фоизини ташкил
этади.

Электр – 4 500 сўм / 1 кВт.
Газ – 3 500 сўм / 1 м³.
Сув – 2 000 сўм / 1 м³.


🇦🇹 Австрия

Коммунал тўловлар нисбатан қиммат. Ўртача оила ҳар ой 2 миллион 340 минг сўм
тўлайди.

Электр – 5 000 сўм / 1 кВт.
Газ – 4 200 сўм / 1 м³.
Сув – 2 500 сўм / 1 м³.


🇩🇪 Германия

Коммунал хизматлар учун 3 миллион 120 минг сўм тўлашади. Бу тўловлар ойлик даромаднинг 33 фоизига
яқин.

Электр – 5 800 сўм / 1 кВт.
Газ – 3 800 сўм / 1 м³.
Сув – 2 200 сўм / 1 м³.


🇳🇴 Норвегия

Бир ойда тахминан 3 миллион 120 минг сўмни коммунал хизматлар учун тўлов қилади. Тўловлар ойлик даромаднинг ўртача 10 фоизини ташкил
этади.

Электр – 4 600 сўм / 1 кВт.
Газ– 3 000 сўм / 1 м³.
Сув – 1 900 сўм / 1 м³.


🧠 Қизиқ фактлар келтириб ўтаман:

🔋 Энг арзон свет — 🇮🇷 Эрон: 1 кВт = 130 сўм
💡 Энг қиммат — 🇩🇪 Германия: 1 кВт = 5 800 сўм
🚿 Сув энг қиммат — 🇸🇬 Сингапур: 1 куб.м = 35 000


Сиз учун қайси нархлар маъқул? Қайси давлатда яшашни афзал кўрар эдингиз?

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

🌊Тоғли ҳудудларда селга қарши қандай курашиляпти? Давлатлар мисолида


Ҳар йили дунёда минглаб одамлар тоғли ҳудудларда юз берадиган тошқин ва сел оқибатида ҳалок бўляпти. Аммо баъзи давлатлар бу офатларга қарши ақл билан курашиш йўлини топган.

🇬🇪 Грузия

2015 йилдаги Тбилисидаги кучли селдан сўнг Грузия ҳукумати дронлар ёрдамида мониторинг, сел йўналишларини буриш учун ариқлар ва огоҳлантирув тизимларини жорий қилди. Ҳатто айрим аҳоли пунктлари хавфсиз жойга кўчирилди.

🇹🇯 Тожикистон

Тоғли Бадаҳшон вилоятида сунъий кўлларнинг дарз кетиши эҳтимоли туфайли доимий кузатув остида. 2022 йилги лойиҳа орқали болалар учун сел хавфи бўйича махсус анимацион дарслар жорий этилган. Бу ҳам тарбия, ҳам огоҳлик воситаси.

🇨🇭Швейцария


Ҳар бир сел хавфи зонаси бўйича 3 босқичли хавф даражаси мавжуд – яшил, сариқ ва қизил. Тизим автоматик равишда аҳолига СМС юборади.

🇨🇳 Хитой

Мамлакатда “Губка шаҳарлар” лойиҳаси жорий этилган. Бу шаҳарлар ёмғирни ютади, тўплайди ва керакли пайтда қайта ишлайди. Ҳар бир бино тагида ер ости сув ҳавзалари мавжуд.

🇮🇳 Ҳиндистон

Тошқинларни башорат қилувчи мобил илова ишлаб чиқилган. Маҳаллий одамлар бу илова орқали огоҳлантирув олади. Бундан ташқари, дарё ўзани атрофида қишлоқ аҳолиси учун кўнгиллилар жамоаси хизматлари ташкил этилган.

🇯🇵 Япония

Бу ерда сел ва зилзила машғулотлари боғча ёшидан ўргатилади. Ҳар бир мактаб, маҳалла ва ҳатто дўконлар “сел харитаси”га эга.

Yoshlar kundaligi
#Дунё_тажрибаси

ТАЪТИЛДА ҲАМ ИШЛАЙДИГАН МАКТАБЛАР: БИЗДА ВА ХОРИЖДА


🌏 Президент ёзги таътил вақтида биронта таълим муассасаси ёпилмаслиги ҳақида кўрсатма берган эди. Хўш, хориж ўқувчиларини ёзги таътилда мактаб билан қандай лойиҳалар боғлаб туради?

🇰🇷 Жанубий Корея

Ҳукумат ва мактаблар биргаликда “Ҳақиқий ҳаёт ҳафталиги”ни ташкил қилади. Унда ўқувчилар банкда ҳисоб рақами очиш, бозорда савдолашиш, жамоат транспортидан фойдаланиш, ҳатто ижара шартномаларини тузишни ўрганишади.

🇩🇪 Германия

Таътил пайтида “Kinderstadt” болалар шаҳри ташкил этилади. Бу ерда болалар шаҳар ҳокими, журналист, ҳарбий, шифокор каби ролларни ижро этади. Лойиҳани ҳукумат молиялаштиради, мактаб эса бошқариб боради.

🇨🇦 Канада

Ҳукумат ҳар йили ёшлар учун “Green Summer Jobs” дастурини очади. Болалар миллий боғларда, экомарказларда ишлаб, табиатни муҳофаза қилишни ўрганади. Давлат болаларга ҳақ тўлайди, мактаб эса уларни юбориш учун танлов ўтказади.

🇳🇱 Нидерландия

Мактаб ва шаҳар ҳокимлиги “Шаҳрингни ўрган” дастури асосида болаларни велосипедда экскурсияга олиб чиқади. Махсус бекатларда тарих, архитектура, иқлим ўзгариши ва жамоат инфратузилмаси ҳақида маълумотлар олади.

🇳🇿 Янги Зеландия

Таътил пайтида мактаблар болалар учун медитация ва табиат билан боғлиқ психологик машғулотлар ташкил қилади. Бу дастурлар ҳукуматнинг “Mental Health in Schools” дастури доирасида молиялаштирилади.

🇫🇷 Франция

Таътилда сараланган болалар қишлоқ шароитида яшаб, миллий қадриятлар ва тарихни одамлар оғзидан ўрганади. Халқ томошалари ва ўйинилар ўтказилади. Ҳукумат лойиҳани 70 фоизгача молиялаштиради.

💬Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

🏡 ТОМ УСТИДА ЯШИЛ БОҒ


🙂Сиз ҳали ҳам томлар фақат сувдан, қуёшдан ҳимоя вазифасини бажаради деб ўйлаяпсизми? Ҳозирги кунда дунёда шаҳарлар "Том устида яшил боғ" лойиҳасини бошлаб юборган. Келинг, бугун шу давлатларни кўриб чиқамиз.

🇩🇪 Германия

Кўп қаватли уйлар томида "Яшил ҳудуд" лойиҳаси 2000 йиллардан бошлаб фаол ривожлана бошлаган. Шаҳар масъуллари қурилиш ҳаражатларининг 40-60 фоизини қоплайди. Ўртача 30 минг евро субсидиялар ажратилади. Мактабларда ҳам бу лойиҳа дарс сифатида киритилган.

🇯🇵 Япония

2001 йилдан бошлаб Токио шаҳрида 1000 кв.м дан катта биноларнинг томи устида "яшил ҳудуд" қуриш мажбурийдир. Ҳар квадрат метр учун тахминан 15 долларга яқин молиявий ёрдам тақдим этилади.

🇸🇬 Сингапур

“Шаҳар ичидаги ўрмон” деб аталадиган Сингапур яшил томлар бўйича бутун дунёда илғор давлат ҳисобланади. Ҳар квадрат метр учун 75–100 доллар ҳисобида субсидиялари мавжуд. Қолаверса, яшил томларда асалари уялари ҳам ташкил этилган.

🇨🇦 Канада

"Яшил томлар" учун махсус қонунни 2009 йилда қабул қилган. Ҳар квадрат метр учун 100 долларгача грантлар ажратилади, жами маблағ 100 минг долларгача етиши мумкин.

🇦🇺Австралия

“Green Your Roof”
дастури 2015 йилдан бери амалда. Қизиқ жиҳати, ўсимликлар тўпланган ёмғир суви орқали суғорилади.

Хўш, сиз-чи, том устида деҳқончилик қилган бўлармидингиз?


🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

МИЛЛИЙ ТИЛ МИЛЛАТ
ЮЗИ
Ташқи реклама миллий тилда бўлиши шартми?

📌 Бугун кўчаларимиздаги ёзувлар модага эргашмоқда. Аммо дунёда бунга қарши қатъий ёндашувлар бор.

🇫🇷 Франция

"Тил – ҳимоя қилинадиган бойлик" деб 1994 йилда қонун қабул қилинган. Реклама, меню, шартнома – ҳаммаси француз тилида. Чет тили бўлса, таржимаси қўшилиши шарт.

🇯🇵 Япония:

Гарчи инглиз тили маданиятга кириб келган бўлса-да, ташқи рекламаларнинг 90 фоизи фаол япон тилида. Чет тилидаги сўзлар фақат дизайнда, образда ёки эстетик детал сифатида ишлатилади. Лекин маълумот бериш, ишонч уйғотиш, миллий ғурурни сақлаш фақат она тил орқали амалга оширилади.

🇮🇷 Эрон

Ташқи рекламаларда фарсий тилидан бошқа тил тақиқланган. Хорижий бренд ҳам маҳаллий тилда чиқиши шарт.

🇮🇸 Исландия

Расмий луғатда бўлмаган сўзлар реклама ёки ОАВда фойдаланилиши тақиқланади. Масалан “sushi” эмас, исландчага мослаштирилган варианти чиқади.

P/S: Миллий тилни ҳимоя қилиш – бу маданият, ифтихор ва давлат суверенитетини ҳимоя қилишдир.


🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

😨ЎҚИШГА КИРА ОЛМАСЛИК ФОЖИАМИ?

Имтиҳонга ҳам оз қолди, ҳамма ҳаяжонда. Барчани бир савол қийнайди. “Агар кира олмасам-чи?”

🫥Чунки бизда ўқишга кира олмаслик катта стрессларга сабаб бўлади. Лекин бу дунёнинг бошқа мамлакатларида бундай эмас.

🇩🇪Германия

Агар ўқишга кира олмасангиз касб-ҳунар йўлига йўналтирасиз. Дуал таълим тизимида ўқувчи ҳафтанинг ярми ишда, ярми дарсда бўлади. Бунинг учун давлат ойлик ҳам беради.

🇯🇵 Япония

Ҳунар марказлари университет каби обрўли. У ерга кирган бола техника, дизайн, саноат соҳаларида етук мутахассис бўлади. Ҳамма йўл фақат университет орқали эмас.

🇸🇬 Сингапур

Ҳар бир инсон ўзини доимий ривожлантириши учун давлат пул ажратади. Бу пуллар янги касб ўрганиш, курсга қатнашиш ёки малака оширишга ишлатилади.

🇨🇭Швейцария

Ўқишга кира олмаганлар устозга бириктирилади. Реал иш жойида тажриба орттиради. Тажриба орттирган шогирдлар келажакда уста бўлади. Улар университетни битирмаса ҳам, соҳасининг етакчиси бўлади.

🇰🇷 Жанубий Корея

Ёшлар IТ, дизайн каби йўналишларда қисқа курсларга қатнашади. Университетга кира олмаса ҳам 6–12 ой ичида касб эгасига айланишади. Баъзилар ўз бизнесини очади.

Имтиҳон натижаси қандай бўлишидан қаътий назар, тушкунликка тушма. Ҳунар ўрганиб, ўзингни янгитдан кашф қил, ақллигим☺️.


🫶Анора Абдурашидова тайёрлади.

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИГА КИРИШ: ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАҲОН
ТАЖРИБАСИ

🖥 Тез кунда Ўзбекистонда абитуриентлар олий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонларини топширади. Амалдаги тизимга кўра, абитуриентлар ДТМ орқали тест топширади ва фақат имтиҳон натижалари чиққандан кейин олий таълим муассасаларига жойлашиш имкони бўлади. Абитуриент 5 та йўналиш танлаши мумкин, бироқ қайси бирига қабул қилиниш натижалар асосида автоматик аниқланади. Хўш, дунё давлатларида бу борада вазият қандай?

🇺🇸 АҚШ

Мамлакатда абитуриентлар университетларига кириш жараёни фақат тест балларига эмас, балки иншо, тавсиянома, ижтимоий фаолият ва бошқа ютуқларга ҳам боғлиқ. САТ ёки АCТ тестлари йилига бир неча марта ўтказилади. Абитуриент бир вақтнинг ўзида 10 ва ундан ортиқ университетга ариза топшира олади. Бу эса рақобатга тайёрланишда кўпроқ имконият ва мослашувчанликни таъминлайди.

🇩🇪 Германия

Олий таълимга кириш учун “Abitur” деб номланган мактаб битирув баҳолари асосий мезон ҳисобланади. Юқори балл тўплаган ўқувчилар давлат университетларига қўшимча тестларсиз киришлари мумкин. Қабул қилиш жараёни марказлаштирилган бўлиб, абитуриент бир нечта йўналиш ва университетга ҳужжат топшира олади. Шунингдек, ҳар бир абитуриентга қандай натижа билан қаерга кира олиши олдиндан аниқ кўринади.

🇯🇵Япония

Японияда абитуриентлар йўналишига қараб фақат 1 ёки 2 та университетга топшира олишади. Ҳар бир университет давлат томонидан белгиланган тестлар билан эмас балки ўз йўналишига мос бўлган фанлар орқали имтиҳон ўтказади. Агар абитуриент ўқишга кира олмаса, “ronin” деб аталувчи бир йиллик тайёргарлик босқичига ўтади.

🇫🇷Франция

Францияда “baccalauréat” деб аталувчи мактаб битирув имтиҳонидан юқори балл олган ўқувчилар автоматик тарзда давлат университетларига қабул қилинади. Университетлар абитуриентларни тест эмас, баҳолар асосида танлайди.

🇫🇮 Финландия

Мазкур давлатда олий таълимга кириш жараёни тўлиқ рақамлаштирилган. Абитуриентлар бир нечта йўналиш ва университетга бир вақтнинг ўзида ариза топширишлари мумкин. Кириш мезонлари мактаб баҳолари, умумий тест натижалари ва баъзан университетга хос танловлар асосида бўлиб ўтади. Бутун жараён онлайн платформа орқали бошқарилади. Ўқувчилар имтиҳон натижаларини энг камида 1 соатда билиб олишлари мумкин.

👀 Хўш, сизга қайси давлат тизими ёқди?


✍️ Зилола Ҳакимжонова тайёрлади.

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

‼️ЖИНОЯТЧИЛАР МАКТАБЛАРГА БОРИБ ХАТОЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРАДИ

Ёшлар жиноятга нега қўл уради? Эътибор етишмагани учунми? Умидсизликданми? Ёшлар жиноятчилигига қарши курашда турли давлатлар турлича ёндошади. Келинг, уларга бир қур назар соламиз.


🇩🇪 Германия

“Тинчлик элчилари” лойиҳаси. Жиноят қилган ёшлар мактабларга бориб, ўз хатолари ҳақида сўзлаб беради. Бу орқали бошқаларни машъум келажак ҳақида огоҳлантиради.

🇦🇷 Аргентина

Жиноятчилар боғ ташкил қилади. Улар очиқ ерда дарахт, гул экади. Бу — ҳар бир кўчат янги босқич, янги умид, деган маънони англатади.

🇯🇵 Япония


Санъат терапияси. Жиноятга мойил ёшлар каллиграфия, керамик санъат, икебана билан шуғулланиб, ўз ҳиссиётларини санъатга айлантиради.

🇩🇰 Дания


Фильмга айланган ҳаёт. Жиноят қилган ёшлар ўз ҳаётини фильмга айлантириб, бош ролларни ижро этишади. Бу орқали пушаймонлик ва сабоқ кўрсатиб берилади.

🇿🇦 Жанубий Африка

“Ака” тизими. Ҳар бир ёш жиноятчига ижобий ҳаёт йўлига қайтган мобиқ маҳбус тайинланади. Ҳафталик учрашувлар, дўстона маслаҳатлар, ҳаётий йўл-йўриқлар орқали "ака укага" ўгитлар беради.

🇳🇿 Янги Зеландия

Табиатга жўнатиш. Жиноят қилган ёшлар қамоқ ўрнига ўрмонларга юборилади. У ерда улар меҳнат қилади, психологик ёрдам олади. Албатта назоратчилар бўлади.

‼️P/s. Жиноят қилган ёшларга “жазолаш” эмас, “тушуниш ва имкон бериш” орқали ёндашиш замон талабидир. Чунки ҳар бир жиноят ортида айб эмас, ёрдам сўраётган бир тақдир ётган бўлиши мумкин.


Анора Абдурашидова тайёрлади.


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

⚠️ҲАР ҚАДАМДА РАДАР —БУ ФАҚАТ БИЗДАМИ?


Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг энг катта душмани радар. “Ён кўчада радар бор”, “Зебра олдида радар”, дея доим огоҳлантирамиз бир-биримизни.

Радарга тушмаслик бизда омад саналади. Баъзида огоҳлантирувчи белги бор, баъзида йўқ. Айрим ҳолларда эса устига дарахт сояси тушган. Қисқаси жарима тўлашни истамасангиз кўзингиз 360° бўлиши керак.

Хўш, бу ҳолат фақат биздами?


🇩🇪 Германия

Радарлар кўп, фақат хавфли жойларга қўйилади. Бурилиш, мактаб, чорраҳа. Шунчаки “пул ишлаш” учун эмас, автоҳалокатларни камайтириш учун.

🇫🇷 Франция


Ҳар 5-6 км. масофада радар бор
. Лекин фарқи шуки: ҳар бир радар олдидан огоҳлантириш белгиси бор. Белги йўқ бўлса, сиз "прав"сиз. Жаримани тўламасликка, ишни судга оширишга ҳаққингиз бор.

🇹🇷 Туркия

ТЕДЕС тизими – тезликни ҳам, чизиқдан чиқишни ҳам, светофорни ҳам кўради. Аммо огоҳлантиришсиз ишламайди. Камерадан олдин “диққат назорат зонаси” деган ёзув бор. Юриш тартибли ва стресссиз.

🇰🇿 Қозоғистон

Асосан авариялар кўп бўлган жойларга қўйилади. Радарлар у қадар кўп эмас. Қолаверса, радарнинг жойлашуви ҳақида йўлларда ёзилган белгилар мавжуд.

🤔Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз биздаги радарлар адолатлими?


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_тажрибаси

🚗 ҲАЙДОВЧИЛАР, ЭШИТДИНГИЗМИ?

Эндиликда Ўзбекистонда "Сурункали қоидабузарлар" дастури ишга тушади. Хўш, бу тажриба бошқа давлатлар қандай ишлайди?

🇩🇪 Германия

Германияда “Фленсбург" балл тизими амал қилади. Агар қоидабузар 8 балл тўпласа, у ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.

🇨🇦 Канада

Тезликни ошириш, светофорга амал қилмаслик каби қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларга “Де-мерайт пойнт”лар берилади. Агар 15 баллдан ошса ҳайдовчилик ҳуқуқи вақтинча тўхтатилиши мумкин.

🇸🇬 Сингапур

Сингапурда йўл қоидаларини бузган ҳайдовчиларга “пойнт” тизими асосида жавобгарлик белгиланади. Агар ҳайдовчи 12 ой ичида 24 пойнт тўпласа, ҳайдовчилик гувоҳномаси 6 ойга тўхтатилади.

🇯🇵 Япония


Японияда ҳам рейтинг тизими жорий қилинган. Қоидабузарлик учун баллар йиғилади. Агар 2 йил муддат ичида 13 баллдан ошиб кетса, ҳайдовчи қайта имтиҳон топшириши ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиши мумкин.

🇦🇺 Австралия

Қоидабузарлар учун "пойнт" тизими ишга тушган. Агар 3 йил ичида 12 баллдан ошиб кетса ҳайдовчилик ҳуқуқи бир неча ойга олиб қўйилади.

✍🏻Анора Абдурашидова тайёрлади.

Бу постни хабардор бўлишлари учун ҳайдовчиларга жўнатиб қўйямиз.


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM