#Халқаро_ҳаёт
➖🇨🇳Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганларга ишга келмасликка рухсат берилди.
🌎Бошқа давлатларда нима гап?
➖🇰🇪Кениядаги энг кучли сув тошқини мамлакат пойтахти Найробига етиб келди — The Guardian.
➖🇹🇷Туркияда ўзбекистонлик эркак зинада йиқилиб вафот этди. Ҳодиса унинг иш жойида юз берган —News Turk.
➖🇰🇿Қозоғистонда қор ёғиб, ҳаво 8 даражагача совуши кутилмоқда — "Kazgidromet".
➖🇺🇸Байден ТикТокни АҚШда блокировка қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини имзолади — BBC News.
➖🇮🇸Исландиянинг Фаградалсядл вулқони отилишида давом этмоқда. Ҳудуддан ҳозиргача 11 минг киши эвакуация қилинган — CNN.
Yoshlar kundaligi

#Статистика
👨🦳🧑🦳Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган аҳоли сони қанча?
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Республикамизда 60 ёшдан ошган аҳоли вакиллари сони 3467,8 минг кишини ташкил этмоқда. Бу жами фуқароларнинг 9,4 фоизини ташкил этади.
🤳Қўшимча маълумот ўрнида, 22 апрель куни республика аҳолиси 37 млн кишига етганди.

🇺🇿🏳️Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам юборди
Ёрдам юкини Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Балхга етказади.
Жами 8 та юк машинасига ортилган ёрдам таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган.

#Бу_қизиқ
ДУНЁНИНГ ТУРЛИ БУРЧАКЛАРИДА ОДАТИЙ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ?
➖🇩🇪Германия
Ҳодимлар ўртача ҳисобда ҳафтасига 35 соат ишлайди. Беш кунлик ҳафтада ишлайдиган немис ходимлари йилига 20 кунлик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга. Фавқулодда вазиятлардан ташқари ходимларга телефон орқали гаплашиш қатъиян ман этилади.
➖🇧🇷Бразилия
Бразилияда одатда иш вақти соат 9 дан 17:00 гача. Бразилиядаги дам олиш тизими одатдагидан фарқ қилади: бу ерда маросимлар ўтказиладиган барча кунлар пуллик, аммо биз ўрганиб қолган одатий таътиллар давлатда деярли йўқ.
➖🇫🇮Финландия
Финландияда иш вақти 6 соат. Таътилга келсак, қонунчилик ходимларга ёзда 4 ҳафта, қишда эса бир ҳафта ҳақ тўланадиган таътилни кафолатлайди.
➖🇨🇳Хитой
Хитойда мураккаб меҳнат қонунлари ва меҳнат ахлоқи мавжуд. Одатда, иш куни 8:30 дан 18:00 гача давом этади. аммо баъзи компанияларда ходимлар қўшимча иш ҳақисиз, ишдан ташқари қолиб ишлашади.
➖🇮🇳Ҳиндистон
Кўпгина мамлакатларда бўлгани каби бу ерда ҳам одатдаги иш куни соат 9 дан. Таътил ҳақида гап кетганда, иш берувчилар йилига 6 кунгача ҳақ тўланадиган таътил ва ойига 3 кунгача ҳақ тўланмаган таътилни тақдим этишлари шарт. Бундан ташқари, ходимлар йилига 12 марта "болнишний" олиш ҳуқуқига эга.
✍🏻Анора Абдурашидова тайёрлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Oishi» бренди остида озиқ-овақт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Филиппиннинг йирик «LIWAYWAY MARKETING GROUP» компанияси Қибрай туманида фаолиятини бошлади.
Компания 1946 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳозирги кунда 9 та давлатда умумий 36 та заводлари мавжуд. Тошкент вилоятидагиси эса 37 завод ҳисобланади.
Корхона ишга тушиши ҳисобига 300 та янги иш ўринлари яратилиб, йиллик 30 млрд. сўмлик қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қолаверса, 20 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан бирга 1 млн. доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспортга ҳам йўналтирилади.
Yoshlar kundaligi
Компания 1946 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳозирги кунда 9 та давлатда умумий 36 та заводлари мавжуд. Тошкент вилоятидагиси эса 37 завод ҳисобланади.
Корхона ишга тушиши ҳисобига 300 та янги иш ўринлари яратилиб, йиллик 30 млрд. сўмлик қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қолаверса, 20 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан бирга 1 млн. доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспортга ҳам йўналтирилади.
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оддий_қишлоқ
Мана энди равоч мавсуми ҳам расман очиқ😋
📍Оҳангарон тумани Овжаз қишлоғи. (Локация✈️)
🔥Шундай қизғин контентлар инстаграм саҳифамизда. Обуна бўлсангиз, асло афсусланмайсиз. 👉 Оддий қишлоқ👈

#Ангрен
ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ
Куни кеча Зойир Мирзаев Ангрен шаҳридаги 17-мактабда бўлиб ўтган "Оталар йиғилиши"да Меҳр операцияси орқали Суриядан юртимизга олиб келинган вилоятимизнинг бир аёли ҳақида эслади.
Биз эса мана шундай воқеа ва видеолар қанчалик кўп тарқалса, шунчалик шукроналик туйғуси ортишига сабаб бўлади, деб ўйладик.

#Тарих
🌏 МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЭНГ ДАҲШАТЛИ ЗИЛЗИЛАЛАР
📅 Бугун "Тошкент зилзиласи"га 58 йил тўлди. Шу муносабат билан ХХ асрда Марказий Осиёда юз берган ҳалокатли ер силкинишлари ҳақида ёзамиз.
➖ Ашхобод зилзиласи
1948 йил 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси Туркманистон пойтахтида Рихтер шкаласи бўйича 7.3 магнитудали зилзила содир бўлган. Ўн минглаб одам нима бўлаётганини тушунишга улгурмай, вайроналари остида қолган.
➖ Ҳоит зилзиласи
1949 йил 10 июлда Тожикистоннинг Ҳоит даҳаси яқинида 7.5 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзила ва кучли ёмғир натижаси кўчки ҳам содир бўлган. Табиий офат 30 мингга яқин одамни тириклайин кўмиб юборди.
➖ Тошкент зилзиласи
Тошкент зилзиласи 1966 йил 26 апрель куни соат 5:23 да содир бўлган. Магнитудаси унча катта бўлишига қарамай (тахминан 5.2 балл), ўчоғи ер сатҳига яқин бўлгани туфайли 7-8 балли силкинишлар рўй берди. Шаҳар 3.5 йил ичида бутунлай тикланди.
➖ Газли зилзиласи
Бухоро вилояти Газли шаҳрида қисқа вақтда учта кучли зилзила қайд этилган. Улар: 1976 йил 8 апрелда 7 балли (эпицентрда 8-9 балл), 17 майда 7.3 балл (эпицентрда 9-10 балл), 1984 йил 20 мартда 7.2 балл бўлган.
➖ Қайроққум зилзиласи
1985 йил 13 октябрда маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 да Тожикистоннинг Қайроққум шаҳрида 8 балли зилзила бўлди. Расмий хабарларда 29 киши ҳалок бўлгани айтилган. 100 га яқин одам яраланган.

#Таълим
🚨 ИМТИҲОНГА ТАЙЁРМИСИЗ, БИТИРУВЧИЛАР?
‼️ 9-11 синфлар учун якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.
➖ 9-синф ўқувчилари учун фанлар:
⚜️ Она тили ва адабиёти — ёзма;
⚜️ Математика — ёзма;
⚜️ Ўзбекистон тарихи — ёзма/оғзаки;
⚜️ Жисмоний тарбия — амалий.
➖ 11-синф ўқувчилари учун фанлар:
⚜️ Она тили ва адабиёти — ёзма (иншо);
⚜️ Математика — ёзма;
⚜️ Чет тили — ёзма/оғзаки;
⚜️ Ўзбекистон тарихи — ёзма/оғзаки.
📌 Ўқувчилар хоҳишига қараб танланган фанлар: кимё, физика, давлат ҳуқуқ асослари, география фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.

#Даҳонинг_болалиги
🎙 ЎЗБЕК БУЛБУЛИ
😢 "У кетиб гўё Тошкент ҳам, Ўзбекистон ҳам ҳувуллаб қолганга ўхшайди", – деб ёзади Тамара хоним. Ким эди у зот?
🎤 У 1936 йил 26 апрелда туғилган. Оилада 6 фарзанднинг каттаси ва мукаммал иқтидор эгаси эди. Параллель равишда ҳам мусиқа тилини тушунарди, ҳам чизарди, ҳам шеър ва ҳикоя ёзарди. Италия операсининг барча ариялари, барча опера юлдузларининг таржимаи ҳолини ёддан биларди.
🏛 Вақт ўтгач консерваторияга кириш учун имтиҳон топширди ва ҳаммаси ажойиб, ҳаммаси аъло эди... Бу "вундеркид" йигитча имтиҳондаги ҳакамларни лол-у ҳайрон қилиб қўйди. Тез оғизга тушди...
🎶 Кейин кўз тегдими, туберкулёзга чалинди. Консерватория билан бир муддат хайрлашишга мажбур бўлди. Аммо куйламасдан туролмади. Олдида икки йўл турарди: "Ё туберкулёзга ва ё мусиқага қарам бўлиш"...Иккинчисини танлади.
📺 20 ёшлар чамаси. Москвада ўтказилган "Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар" фестивалида илк бор у томонидан "Араб тангоси" янгради. Танго иккинчи бор ҳаётга келди: бу овозни барча радиолар ёзиб олди. Телевизорлар тинмай ўша овоз ва ўша йигит ҳақида гапирарди.
🌏 Энди аҳли дунё концертлар, намойишлар қилиш учун уни таклиф эта бошлаганди. Кейин касаллиги зўрайиб, шифокорлар томонидан 2 йил умуман куйламаслик талаби қўйилди. Шунда ҳам тушкунликка тушмади.
📘 Худди овозим билан бўлмаса, қалбим билан қалбларни ёритаман, дея аҳд қилгандек таржимонга айланди: ўша машҳур "Кичкина шаҳзода" эртагини ўзбек тилига ўгирди.
20 ёшидаёқ бутун дунё учун "мукаммал овоз" соҳибига айланган ва "Ўзбек булбули" номини олган бу болакайнинг исми...
Ботир эди. Ботир Зокиров эди.

#Суратлар_гапирганда
🔥 "МЕНГА НИМА... СИЗГА-ЧИ?", деган сурат. Сиз уларни танийсизми? Кўзингизга иссиқ кўринмаяптими, мабодо?
🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг
🎨 Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
🔥 "МЕНГА НИМА... СИЗГА-ЧИ?", деган сурат. Сиз уларни танийсизми? Кўзингизга иссиқ кўринмаяптими, мабодо?
🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг
🎨 Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Live
⁉️ ТАЛАБА: СЕН ГРАНТДА ЎҚИГАНСАН, ҚАЕРГА ЮБОРСАК ИШЛАБ БЕРАСАН, ДЕЙИШДИ. АММО...
🔰 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тиббиёт йўналишидаги ОТМ битирувчи ёшлари билан мулоқоти икки соатдан буён қизғин руҳда давом этмоқда. Унда долзарб саволларга конкрет жавоблар бериляпти.
✅ Учрашув доирасида битирувчилар ҳудудий тиббиёт бирлашмалари билан меҳнат шартномалари ҳам тузишмоқда.