Yoshlar kundaligi | Rasmiy
110K subscribers
12K photos
6.96K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#тарих

Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи ёзилганига бир аср бўлди. Асар 1919-1924 йилларда қоғозга туширилган.

Суратда: романнинг 1926 ва 1939  йиллардаги нашрлари.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

Ҳар йили август келганда сизни эслаймиз.

Yoshlar kundaligi
#тарих

ЧЎПОНГА ТУРМУШГА ЧИҚҚАН МАЛИКА

Шоҳ қизига харидор бўлган бу одам тасаввуф намояндаси, олим, шоир Сулаймон Боқирғоний эди.

😊 У Аҳмад Яссавийнинг энг суюкли шогирди бўлиб, сўзларидаги ҳикмати учун Ҳаким ота деб донг таратганди. Малика у билан қисқа суҳбат қурар экан, сўзларидаги маъно жавоҳирларига шайдо бўлиб қолди... ва тўй бўлди.

👉Батафсил

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#тарих

ЖАЛОЛИДДИННИНГ СИНМАС ҚИЛИЧИ ЁХУД МЎҒУЛЛАРНИ ТОР-МОР ҚИЛГАН ХОРАЗМ ЎҒЛОНИ

1221 йил 3 ноябрь. Жалолиддин Мангубердининг синглиси Хонзода бегим ўғил кўрди. Унга донгдор бўлсин деб Маҳмуд исми берилди. Аммо Хоразм остонасида мўғуллар тургани учун бу таваллуд хоразмшоҳларга татимади. Гўдакнинг болалиги жанглар ва турли ўлкаларда жон сақлаш билан ўтди. Ўн ёшида тоғаси Жалолиддин ўлдирилгач, у мўғуллар қўлига асир тушди.

Қулликдан султонликгача

Мўғуллар ундаги бўйсунмаслик, қайсарлик ва абжирликни кўриб “Қутуз” номини беради. Бу “ёввойи ит”, “қопағон ит” дегани. Шунингдек, аслзодалиги учун Сайфиддин ҳам дейишарди. Уни ўқимишли, табиатан софдил мисрлик Ибн Зай исмли киши Дамашқдаги қул бозоридан сотиб олади. Хожасининг марҳамати билан йигитча тез орада араб тили, фиқҳ, давлат бошқаруви ва ҳарбий соҳани мукаммал эгаллайди.

Кўп ўтмай Миср султони Салоҳиддин Айюбийнинг амирларидан бири Иззиддин Ойбек хизматига кириб, унинг ишончли кишисига айланди. Иззиддин Ойбек аввалига Миср тахтига ўтиради, аммо хотини бошчилигидаги фитначилар томонидан ўлдирилади. Сайфиддин Қутуз ёрдамида тахтни унинг 15 ёшли ўғли Нуриддин Мансур Али эгаллайди. Аммо мўғуллар босқинидан омон қолган ягона ислом давлати бўлган Мисрни ўсмир қўлига топшириш хато бўларди. Шу сабабли мамлук амирлари кенгаши билан Сайфиддин Қутуз Миср султони деб эълон қилинади.

Мўғуллар устидан биринчи ғалаба

Мўғуллар Мовароуннаҳр, Хуросон, Шом ва Ироқни олгач Мисрга кўз тика бошлади. 1260 йил 3 сентябрь, жума куни саҳарда Айн-Жолут шаҳри яқинида икки қўшин тарихни ўзгартириб юборадиган жангга киришди. Тушгача давом этган шафқатсиз жангда Мамлукларнинг отлиқ қўшинлари айниқса ғайратли бўлиб, тарихда биринчи марта яқин жангларда мўғулларни тор-мор этди.

Жангни бошқариб турган Сайфиддин Қутуз душман қўшини тор-мор этилганини кўриб, аскарлар уни таниб олишлари учун дубулғасини четга ташлади ва жанговар ҳайқириқ билан жангга қўшилди. Ниҳоят, мўғуллар мамлукларнинг қаршилигига чидай олмай қочиб қолди. Султонга хабар беришдики, узоқ бўлмаган жойда душман отлиқлари қамишзорга яшириниб олган. Қутуз бутун қамишзорга ўт қўйишни буюрди. Ҳаммаси ёниб кетди.

Қасос қиёматга қолмади

Сайфиддин Қутуз ёнаётган қамишзорга боқар экан пароканда бўлган Хоразмшоҳлар оиласини, тоғаси Жалолиддин Мангубердини, култепага айланган Самарқанд, Бухоро, Урганч, Бағдод, Шом ва бошқа гўзал ўлкаларни кўз олдига келтирди.

Шу тариқа донгдор бўлсин деб Маҳмуд исми берилган гўдак улғайиб, Сайфиддин Қутуз номини олди ва мўғуллар билан туркийларнинг ҳисоб‑китоби ҳали тугамаганини, хоразмийлар шавкати сўнмаганини исботлади. Ҳали бирон халқ енголмаган мўғулларни тор-мор қилгани билан тарихда қолди. Одинда эса ҳали янги марралар кутарди...

Тўхтамурод Асқаров.

Yoshlar kundaligi
#Тарих

📌 МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРИХИДАГИ МАШҲУР БАЙРОҚЛАР

🔵 Ҳар бир салтанатнинг мустақиллиги, куч-қудрати ва халқининг орзу-истакларини ифода этувчи байроқлари бўлган. Ўз навбатида ҳар бир байроқ ўзига хос рамзлар билан ажралиб туради.

⚜️ Бугун сизга Амир Темур давридан то ХХ аср биринчи чорагигача Марказий Осиё осмонида ҳилпираган байроқлар ҳақида маълумот берамиз.

🔰 КИРИЛЛ ЁЗУВИДА ЎҚИШ

🔰
LOTIN YOZUVIDA O'QISH

Yoshlar kundaligi
#Тарих

1221 йил 25 ноябрь. Хоразм шаҳзодасининг юраги суғуриб олинди ва итга ташланди

Ўша йили қиш эрта келди. Синд дарёси бўйида султон Жалолиддин мўғуллардан енгилди. Хоразм қўшини ва султон оиласи дарё бўйида, тик жарлик ёқасида қамалда қолди. Жалолиддин хос маҳрамига аёллар ва фарзандларини дарёга улоқтириш амрини берди. У рақибнинг шафқатсиз эканлигини биларди. Ўзи эса арслондек жанг қилиб, жарликка тисарилиб борарди.

Хос маҳрам султоннинг бу буйруғини бажармади. У бунга журъат қилолмади. Султон оз сонли йигитлари билан дарёга от солди ва жанг бой берилди. Султон дарёдан ўтар экан, жарликнинг бир бурчида онаси ва хотинлари, фарзандлари рақиб илкига тушганини кўрди.

Афсуски, ортга қайтиб, уларни қутқариш имконсиз эди. Чингизхон жарлик лабига келди ва султонга қараб машҳур сўзларини айтди: "Ҳеч бир отадан ҳали бундай мард йигит туғилмаган..." Ва шу ерда, нариги қирғоқда алам ва исноддан дунёга сиғмай ҳайқираётган султон Жалолиддиннинг кўз ўнгида Хоразм маликалари ва шаҳзодаларини сўроққа тутди.

Хоразм султони Жалолиддиннинг 7 яшар фарзанди Жамолиддин рақиб ҳузурида шердек турар, бўйсунмас, итоат қилишни хаёлига келтирмасди. Чингизхон жаллодни имлаб чақирди ва унинг қулоғига нимадир деди. Жаллод ёвуз тиржайиб, боланинг – Хоразм шаҳзодасининг олдига борди. Унинг кийимини ечиб, кўкрагига чанг солди ва юрагини суғуриб олди.

...қор севалаб ёғар, аммо бу манзарани кўрганлар совуқдан эмас, даҳшатдан қалт-қалт титрарди, маликалар ҳушидан кетиб қолди. Нариги қирғоқда бу манзарани кузатиб турган, ҳозиргина суюкли фарзанди ваҳшийлар қўлида қандай қийналиб жон берганини ночор алпозда кўриб турган султон Жалолиддиннинг аҳволини ёзишга қалам ожиз эди, дейди ўша давр тарихчилари.

Суғуриб олинган юрак жаллоднинг қўлида дириллаб титрар, оппоқ ҳовур пуркаб турарди. Шаҳзоданинг юраги ҳали уришдан тўхтамаган эди!

Чингизхон жаллодга амр қилди ва у қўлидаги юракни итга ташлади. Шу тариқа Чингизхон Хоразм шаҳзодасининг юрагини емиш қилиб берди. Кейин нима бўлганини биласиз: Жалолиддин букилмас ирода ва ватанпарварлик тимсоли бўлиб, миллат қаҳрамони сифатида тарихда қолди. Чингизхон эса жаллод, қонхўр сифатида наслларнинг нафратига учради.

Yoshlar kundaligi
#Муҳаббат #Тарих

ИМПЕРАТОРНИНГ "ЖАВОҲИРИ": БОНАПАРТ ВА ЖОЗЕФИНА ҚИССАСИ

Сизни буюк муҳаббат кутмоқда...

"Туринг
, ҳазратим, сизни буюк ишлар кутмоқда" – замонавий Европанинг асосчиси, давлатлар хариталарини белгилаган шахс Наполеон Бонапартнинг энагаси уни шундай деб уйқудан уйғотган дейишади. Бекор гап. Менингча ҳаммаси сал бошқачароқ: "Туринг, ҳазратим, сизни буюк муҳаббат кутмоқда..." Ҳарҳолда, мен шундай ўйлайман.

Иркит ўрдакча

1763 йилнинг саратонида Исландиядаги қашшоқ дворян оилада бир қиз туғилди. Унинг тўлиқ исми-шарифи Мари Роуз Жозеф эди. У моддий қийинчилик, отасининг хоҳишига биноан опасининг ўрнига 16 ёшида зодагон граф Богаренинг рафиқасига айланди. Гўдак иси кетмаган гўзал қиз қирчиллаган генерал, тажрибали сиёсатчининг хотинчаси бўлди, икки фарзандли бўлди. Оила Францияга кўчиб келди. XVIII аср, қони қайнаган Европа, уйғониб келаётган Париж коммунаси яқин бир даврлар эди...

Генераллар ўйини

23 июнь 1794 йил. Илк турмуш ўртоғи генерал Богарне қатл қилинган куни Жозефина 32 ёшни қаршилаган эди – туғилган кун фожеа кунига айланди... Айтганча, Жозефинанинг генерал эрини бошқа бир ёш генерал қатл эттирганди. Жозефина хизматкорларидан секин сўради: "Ким экан ўша ёш генерал?" Жавоб беришди: "Асли Италиянинг Корсика оролидан экан, исмини Наполеон дейишди..."

Бонапарт – савдойи ошиқмиди?

Тарихчилар бир мавзуда ҳанузгача қаттиқ тортишадилар. Жозефина Наполеоннинг севгисига арзимасди, у буюк саркардага тинмай пинҳона хиёнат қилган, уни астойдил севмаган, жанг майдонларидан ёзилган ўтли мактубларни ҳатто очиб ҳам кўрмаган. Император буни кейинроқ сезган. Ҳарҳолда улар илк марта учрашган 1794 йилда Бонапарт 26 яшар истиқболли қўмондон, генерал; Жозефина эса 32 яшарли ҳурилиқо, икки фарзандли бева жувон эди. Муҳаббат қаёқдан пайдо бўлди? Билмайман. Севгининг мантиғини соғлом ақл билан тушунтириб бўлмайди...

Қиролича ҳазрати олиялари

Парижнинг олиймақом балларидан бирида Бонапарт ва Жозефина илк марта яқиндан танишди, сўзлашди. Эрининг қотили ўзига ошиқ эканлигини эшитган Жозефина сесканиб кетди. Аммо Наполеонни умидсиз ҳам қилгани йўқ, буёғи аёлларнинг кўҳна ҳунари: генерал Бонапарт Жозефина томонидан карашма денгизига чўктириб юборилди...

Сўнгра Наполеон тинмай мактублар ёза бошлади; Париж бу икки севишганлар ҳақида шивирлар, устига устак мода оламининг ҳушёр корчалонлари Жозефинани тимсолга айлантирган – ҳар ҳафта унинг номи билан бирон мато ёки хушбўй атир сотувга чиқариларди. Кейинроқ Жозефина узоқ иккиланишлардан сўнг ўз қасридан Наполеоннинг қасрига кўчиб ўтди: ақди никоҳ ўқилди.

Кичик оролларнинг катта ташвишли кишилари

Қизиқ факт. Жаҳон тарихига ўз номини турли рутбаларда ёзиб қолдирган бу икки шахс ҳам кичик оролларда туғилган, Наполеон — Корсикада, Жозефина — Мартиника оролида. Уларнинг биргаликда кечирган турмушини бахт деб атаб бўлмасди, аммо бу – бахтсизлик ҳам эмас эди. Бонапартнинг олис-олислардан Жозефинага ўртаниб, соғиниб ёзган мактубларини ўқиб, императорга ҳавасинг келади. Чунки бундай баркамол муҳаббат танланган бандаларгагина ато қилинади. Бироқ Парижда бу мактублар очилмай, ўқилмай тахланиб ётар, енгилтак Жозефина Ипполит деган маразнинг қучоғида ўзича бахтиёр эди. У деярли очиқчасига Бонапартнинг устидан кулди: эрининг қандай ўлдирилганини унутолмаса нима қилсин?..

Хулоса

Қироличага айланган иркит ўрдакча кунлардан бир кун Бонапартдан юз ўгирди, ажрашишни талаб қилди. Қасос қиёматга қолмади: Бонапарт баайни мана шу бахтсиз ва ишқсиз кунларида кетма-кет мағлубиятга учрай бошлади. Бородино жангида енгилган Бонапарт Парижга икки энлик хат ёзди: "Ор-номусдан бошқа ҳамма нарсани бой бердик..." Бироқ, аслида ор-номус ҳам бой берилган эди.

Сургун қилинган ва кучсиз, ожиз Наполеон ана шулар ҳақда узоқ ўйлади ва заҳар ичди: тамом. Минг саккиз юз йигирма биринчи йил эди, 5 май эди...

Yoshlar kundaligi
#Тарих

БАРЧАГА БИР ХИЛ СТИПЕНДИЯ ЁХУД ХОНЛИКЛАР ДАВРИДА ТАЛАБАЛАР ҚАНДАЙ ТАЪМИНЛАНГАН?

Ҳозирда олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундузги бўлимлари талабаларига ҳар ойда бериб туриладиган маош, яъни стипендия ижтимоий ҳаётимизга яқинда кириб келгандек. Аслида ҳам шундайми? Албатта, йўқ.

Бухоро амирлиги мадрасаларида талабаларга бериладиган таъминот – нафақа миқдори мадрасанинг вақф мулки даромадига боғлиқ бўлган.

Мадрасадаги фанларни ўзлаштиришда, шунингдек, таълим-тарбияда ўзини кўрсатган талабаларга давлат стипендиялари тўланган.

Агар талаба бир ҳафта давомида дарсларга узрли сабабларсиз қатнашмаса, унинг нафақаси тегишли миқдорда камайтирилган.

Хива хонлигидаги мадраса талабаларига берилган ғалла қўшни давлатлардаги каби вақф ерлари ҳисобидан берилган.

▶️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ ◀️

Yoshlar kundaligi
#Тарих

🌱 АМИР ТЕМУРНИНГ “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ


🤔 Бугун “Яшил макон” лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб кўчат экиш, боғ яратиш саъй-ҳаракатлари жадал давом этмоқда. Хўш, бу ташаббуснинг тарихий асослари қандай? Ўтмишнинг машҳур ҳукмдорлари боғ экиш, кўчат ўтқазиш ишларига шахсан бош-қош бўлганми?

Амир Темур боғлари

Амир Темур Мовароуннаҳрни мўғуллар истилосидан озод қилгач мамлакатда катта ўзгаришлар қилди, жумладан, пойтахт ва унинг атрофида сўлим боғлар, кўркам хиёбонлар қурдирди.
Амир Темурнинг ўзи 10 дан ортиқ боғ қурдирган.

Испания элчиси Гонсалес де Клавихонинг саёҳат кундалигида Соҳибқирон амри билан барпо қилинган ва ўша пайтда бунёд этилаётган маҳобатли масжид-у мадрасалар, бозор расталари, боғлар ҳақида қимматли маълумотлар ўрин олган.

Умуман олганда ўша даврда бирор бино қад ростласа, унинг ёнида каттагина боғ ҳам бунёд этилган. Шу хулосадан келиб чиқиб, Темурийлар даврида қурилган боғларнинг қамровини чамалаш мумкин.

Бобурийлар боғлари

Соҳибқирон Темурдан авлодларига бунёдкорлик ва табиатга ошифталик ўтганига шубҳа йўқ, бу айниқса, Мирзо Бобур фаолиятида кўзга яққол ташланади. Бобур Мирзо қаерга борса, ўша ерни боғ қилгани, обод қилгани ҳақида мемуарларида ва замондош одамлар асарларидан билиш мумкин.

Бобур Мирзо Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида серсавлат ва ҳашамдор “Боғи Бобур”ни қурдирган. Шу боғнинг тоққа туташ кунчиқар қисмидан янги кўшк барпо қилдириб, унга “Тахти Бобур” номини берган. Кўшк деворларига эса “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ибни Умаршайх Кўрагон олампаноҳ тахти мулки санаси 887 ҳижрий йил”, деб битилганлиги ҳақида Афғонистонлик олим Аҳмади Кўҳзод ёзиб ўтади.

Бундан ташқари, “Боғи Шоҳроро”, “Боғи Жаҳоноро”, “Ўртабоғ”, “Боғи Вафо” каби оромгоҳлар ташаббускори ҳам Бобурдир.
“Бобурнома” мемуар асарида ҳам боғ билан боғлиқ кўп ҳолатларни ўқиш мумкин, “Юлдузли тунлар”да эса, асосий воқеалар боғда ва дарахтзорларда содир бўлади.

Қўқон хонлари боғлари

Қўқон хонлиги даврида уйлар бир-биридан ажралиб турган. Бу ҳақда рус сайёҳлари Федченко ва Хорошхинлар ўз асарларида ёзиб ўтган. Мулк эгаси қанчалик бой бўлса, унинг уйи шунча ҳашаматли бўлган. Ҳашамат эса асосан ҳовлида қурилган кўркам боғлар билан ўлчанган.

Хорошхин Қўқондаги яна бир бойнинг уйини тасвирларкан, “Кенг ва катта боғ ёш бўлганлиги туфайли кам салқин берарди... Боғда ҳовуз йўқлигига қарамай, биргина ариқ оқарди. У шунчалик чуқур эдики, таги ёпишқоқ лой бўлишига қарамай, унда чўмилиш (ҳопитиш) ҳам мумкин эди. Боғда фақат мевали дарахтлар экилган бўлиб яна бедалар ўсмоқда эди...”, дейди.

Қўқон, Бухоро ва Хива хонларининг фаолиятлари ҳақидаги рисолаларга кўз югуртириб, хонлар ва амирнинг боғ-роғлар қуриш бўйича аниқ ташаббусларини учратмадик.

ЎзССР боғлари

Ҳозирги Тошкент шаҳридаги аксарият боғлар, кўнгилочар хиёбонлар Иттифоқ даврида қурилган ва бунёд этилган. Ўзбекистондаги илк ботаника боғи 1920 йилда Ўрта Осиё давлат университети талабалари ва олимлари томонидан бунёд этилган. Бугунги кунда 67 гектардан иборат замонавий боғ майдони шаҳарнинг шимолий қисмидаги турар жой ҳудудида жойлашган.

Шу даврда Ўзбекистоннинг барча вилоят ва туман марказларида маданият ва истироҳат боғлари ташкил этилди. Шунингдек, колхоз ва совхозларнинг ҳам ўз боғлари бўлган.

Мустақил Ўзбекистон даври


2001 йилда Амир Темур кўчасининг сўлим жойида “Япон боғи” очилди ва фойдаланишга топширилди. Бироқ Мустақилликнинг дастлабки 20 йилида табиатга, боғларга ва дарахтларга ваҳшиёна муносабатда бўлинди. Аксар Совет давридан қолган чинорлар ва бошқа манзарали дарахтлар кесиб ташланди. Охирги 10 йилликда эса табиатга муносабат мутлақо ўзгарди. Янги боғлар барпо этилиб, мавжудлари кенгайтириляпти. Шунга қарамасдан айрим жойларда табиатга бўлган эскича муносабат ҳали ҳам учраб тургани ҳеч кимга сир эмас.

2021 йилдан бошлаб “Яшил макон” лойиҳаси иш бошлади ва бу орқали Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг “яшил” тарихида ўз имзосини қолдиришни бошлади.

✍️ Зайниддин Шерзод,
“Ёшлар кундалиги” мухбири

Yoshlar kundaligi
#тарих

СИМСИМНИНГ ҚУЛАШИ: АМИР ТЕМУР ВА ЧЕЧЕНЛАР ЖАНГИ

Амир Темур зукколиги ва жанг санъатига таяниб, ҳар қандай армияни тор-мор қилган, ҳар қандай салтанатни ҳам таслим эта олган. ХХI асрда қатъияти билан оғизга тушган чечен халқи ҳам шулар жумласидан.
Амир Темур туғилган кунда «Ёшлар кундалиги» Соҳибқироннинг Шимолий Кавказга икки йиллик юриши тўғрисида таҳлил қилади.

Соҳибқирон Шимолий Кавказга нега борди?

Амир Темур Шимолий Кавказга Олтин Ўрда хони Тўхтамиш билан жанг учун борган эди. 1395 йилдаги Терек жанггида Темур ғолиб бўлди. Энди Шимолий Кавказда Олтин Ўрда таъсири йўқолди. Шунда Темур минтақани ўз салтанатига қўшиш ҳаракатини бошлади.

Темур Шимолий Кавказда аввал кичик давлатларни мағлуб этди. Яқин-атрофда рақиб кучлар қолмагач, ҳукмдори Ғаюрхон бўлган Симсим давлати (ҳозирги Чеченистон ва Ингушетия ҳудудида)га махсус тайёргарлик билан ўзининг асосий кучини берди.

Темур ва Ғаюрхон жанги

Соҳибқирон одатига биноан Симсим аҳолисига ким итоат қилса афв этилишини, қаршилик кўрсатган эса қатл этилишини эълон қилди. Аммо симсимликлар жангни танлади.

Ҳозирги Грозний шаҳри ҳудудида, Хонқалъа дарасининг чеккасида Ғаюрхон Темур билан жанг қилди. Узоқ давом этган жангда Темурнинг қўли баланд келди. Чечен қўшини парчаланиб, бир қисми тоғларга чекинишга қарор қилди.

Солномачилар Шомий ва Яздийнинг ёзишича, шундан кейин Ғаюрхоннинг ўғли Муҳаммад (Магомед) итоат билан ўз вилояти ва қўл остидагилар билан Темур тарафига ўтади.

Аммо симсимликларнинг ҳаммаси ҳам мағлубиятга рози бўлмади. Юзма-юз жангдан қўрққан гуруҳлар пиёда юриб ҳам зўрға етиб борадиган тоғларга чекинди. Бу чекиниш кўпроқ жонни сақлаш учун қочишга ўхшарди.

Темур қўшинининг Чеченистон тоғларидаги ҳаракати

Темур қўшинини даралар бўйлаб алоҳида отрядларга тарқатди ва тоғлар бўйлаб ғарбдан шарққа қараб ҳаракат қилди. Қўшин йўлда учраган барча тоғ қалъаларини вайрон қилди. Акс ҳолда келгусида улар яна бош кўтариши мумкин эди.

Манбаларда қайд этилишича, Симсимдаги жанговар ҳаракатлар пайтида Темур аскарлари катта бойликни қўлга киритган.

Темурнинг Аух ҳудудига юриши

Симсим тоғларидан қайтган Темур ўз қўшинини чеченларнинг бир гуруҳи - аухлар яшайдиган Аухар тоғ этаклари ҳудудига жўнатди. Аух - Доғистон ва Чеченистон ўртасидаги чегара ҳудуди. Аухлар ерининг олиниши билан Темурнинг Симсимга қарши кураши тугади.

Симсимнинг қулаши

Икки йиллик жанг, қувиш ва қочиш, қисқа тўқнашувлардан кейин Симсим давлати тўлиқ таслим бўлди. Чеченларни Амир Темур қиличидан на қўшинлари, на тоғлари сақлаб қолди.

Натижада, чеченлар ҳаётида кескин ўзгаришлар юз бериб, Кавказда Олтин Ўрда таъсири ниҳояланди.

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Yoshlar kundaligi
#Тарих

🌏 МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЭНГ ДАҲШАТЛИ ЗИЛЗИЛАЛАР

📅 Бугун "Тошкент зилзиласи"га 58 йил тўлди. Шу муносабат билан ХХ асрда Марказий Осиёда юз берган ҳалокатли ер силкинишлари ҳақида ёзамиз.

Ашхобод зилзиласи

1948 йил 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси Туркманистон пойтахтида Рихтер шкаласи бўйича 7.3 магнитудали зилзила содир бўлган. Ўн минглаб одам нима бўлаётганини тушунишга улгурмай, вайроналари остида қолган.

Ҳоит зилзиласи

1949 йил 10 июлда Тожикистоннинг Ҳоит даҳаси яқинида 7.5 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзила ва кучли ёмғир натижаси кўчки ҳам содир бўлган. Табиий офат 30 мингга яқин одамни тириклайин кўмиб юборди.

Тошкент зилзиласи

Тошкент зилзиласи 1966 йил 26 апрель куни соат 5:23 да содир бўлган. Магнитудаси унча катта бўлишига қарамай (тахминан 5.2 балл), ўчоғи ер сатҳига яқин бўлгани туфайли 7-8 балли силкинишлар рўй берди. Шаҳар 3.5 йил ичида бутунлай тикланди.

Газли зилзиласи

Бухоро вилояти Газли шаҳрида қисқа вақтда учта кучли зилзила қайд этилган. Улар: 1976 йил 8 апрелда 7 балли (эпицентрда 8-9 балл), 17 майда 7.3 балл (эпицентрда 9-10 балл), 1984 йил 20 мартда 7.2 балл бўлган.

Қайроққум зилзиласи

1985 йил 13 октябрда маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 да Тожикистоннинг Қайроққум шаҳрида 8 балли зилзила бўлди. Расмий хабарларда 29 киши ҳалок бўлгани айтилган. 100 га яқин одам яраланган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

🖐 АМИРЛИК ДАВРИДА МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ

Бугунги кунда “маҳалла еттилиги” ҳақида кўп эшитяпмиз, ўқияпмиз. Аслида бу тажриба тарихда ҳам бўлган экан.

Маҳалла тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Наршахий ўзининг “Бухоро тарихиасарида бундан 1100 йил илгари ҳам Бухорода бир қанча маҳаллалар бўлганини қайд этган. Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонида маҳаллани “шаҳар ичидаги шаҳарча” деб таърифлайди.

Маҳаллалар, айниқса, Амир Темур даврида равнақ топган. Бу даврда улар аҳолининг касб-корига қараб бўлинган ва номланган. Масалан, заргарлар маҳалласи, гиламчилар маҳалласи, кулоллар маҳалласи ва ҳоказо.

Маҳалла ҳам қадимдан ҳокимиятнинг ўзига хос бир бўлаги сифатида фаолият кўрсатган. У жамоатчилик асосида бошқарилган, ёзилмаган ички тартиб-қоидаларига бўлиб, унга ҳамма бирдек амал қилган.

Бухоро амирлигида бир нечта катта-кичик қишлоқлар бириктирилиб энг қуйи маъмурий бирлик ташкил этилган ва у амлок деб аталган. Амлокдор ўзининг ҳудудини мирзо (котиб), қишлоқ оқсоқоли, амин ва миробларга таяниб бошқарган.

Амлокдор (“мулк эгаси”) етиштирилган ҳосилнинг ҳисобини юритган, солиқларнинг белгиланган муддатда йиғилишини назорат қилган.

Амин (“ишончли, ҳалол одам”) солиқ ва бошқа йиғимларни йиғиш, аҳоли устидан назорат олиб бориш ҳамда ариқлардаги сувни экин майдонларига тақсимлаган.

Қишлоқ мироби эса сув иншоотларининг ўз вақтида таъмирланишини, қишлоқлар учун ажратилган сувнинг ариқлар бўйича тўғри тақсимланишини таъминлаган.

✍️ Тўхтамурод Асқаров

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

⚡️⚡️⚡️ПИСКЕНТЛИК САРКАРДА – Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат

🔴 Туркистон халқлари тарихида ўчмас из қолдирган сиймолардан бири Муҳаммад Ёқуббек Бадавлатдир. У XIX асрнинг 2-ярмида Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон ҳудудида катта ҳарбий ташкилотчилик ишларини олиб борган атоқли саркарда ва давлат арбоби сифатида машҳур бўлган.

У вилоятимизнинг Пискент туманида 1820 йилда Мулло Латиф (баъзи манбаларда Исматулло) оиласида туғилади. Муҳаммад Ёқуббек туғилган пайтда унинг отаси Қўқон ҳукмдори Олимхон (1798–1810) томонидан Андижоннинг Капа қишлоғига сургун қилинган эди. У Олимхон вафотидан кейин яна Пискентга қайтади ва шу ерда вафот этади. Вафотидан сўнг уни танасини қийноққа маҳкум этишади...

НИМАГА?👇🏻👇🏻👇🏻

БАТАФСИЛ

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM