Yoshlar kundaligi | Rasmiy
110K subscribers
12K photos
6.96K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#статистика

Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллион нафарга яқинлашди

Дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига Тошкент вилояти демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

📈Аҳоли сони – 2 977,0 минг нафар;

👩‍🦰Аёллар сони – 1483,1 минг нафар;
🧑Эркаклар сони – 1493,9 минг нафар;

🚼Туғилиш сони – 54 710 нафар;
⚰️Ўлимлар сони – 11 158 нафар;

💍Никоҳлар сони 16 226 нафар;
💔Никоҳдан ажралишлар сони – 3 845 нафар;

Ташқи миграция:
🛬 Кўчиб келган – 20 745 нафар;
✈️ Кўчиб кетган – 26 960 нафар;

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

📍Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ҳудудлардаги 22 минг нафар ёшларга кўмак кўрсатилди. Бунинг учун туман-шаҳарлар Ёшлар жамғармаларига 60 млрд. сўм маблағ сарфланди.

🔎Шунингдек жорий йилда "Ёшлар дафтари"даги 5112 нафар йигит-қизларга тўлов-шартнома пули тўлаб берилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

Ўзбекистонда қанча талаба бор?

2022/2023 ўқув йили бошига юртимизда 191 та олий таълим ташкилоти фаолият юритмоқда.

Олийгоҳларда 544,8 минг нафар йигит, 495,6 минг нафар қиз таҳсил олмоқда.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНEСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

ЙИГИТЛАР ДИҚҚАТИГА: ҚАЛИН ПУЛИ ОШИШ ХАВФИ БОР!

"Дарахтни бир тепсанг қиз ёғилади" деган гаплар ўтган замонда қолиб кетдиёв. Кейинги йиллардаги туғилишлар сонига эътибор берсангиз, ўзингиз амин бўласиз.

Рақамларга эътибор беринг:

2021 йил жами 75 минг 493 нафар туғилиш кузатилди. Шундан 39 минг 197 нафар 👶 ўғил бола, 36 минг 296 нафар 👧қиз бола дунёга келган.

2022 йил жами 73 минг 512 нафар туғилганлик ҳолати расмийлаштирилган, уларнинг 37 минг 830 нафари 👶ўғил бола, 35 минг 682 нафари 👧 эса қиз бола;

Жорий йил бошидан буён 28 минг 075 нафар бола туғилган бўлса, улардан 14 минг 411 нафари ўғил бола, 13 минг 664 нафари қиз бола.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

⭕️ Энг кўп никоҳ Паркентда, энг кўп туғилиш эса Янгийўлда!

✔️Тошкент вилоятида ўтган олти ойда 33 527 та туғилиш қайд этилган. Чақалоқларнинг 17 223 нафари ўғил бола, 16 310 нафари эса қиз боладир.

👶🏻Энг кўп туғилиш бўйича рекорд:
➡️ Янгийўл тумани (2059 та),
➡️Ангрен шаҳри (1805та)
➡️Чирчиқ шаҳри (1810 та) ўрнатган.

✔️Ўтган даврда вилоятда 7 555 та никоҳ қайд этилган.

💍Энг кўп никоҳ:
➡️Паркент тумани (524 та),
➡️Олмалиқ шаҳри (472 та) ва
➡️Бекобод тумани (459 та) туманларида қайд этилган.

🤔Ўтган олти ойда 2 438 та оилавий ажрим юзага келган. Энг кўп ажрим – Олмалиқ, Зангиота, Қибрай ҳудудларида.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Статистика

😀Бугунги кунда Тошкент вилоятидаги 1 млн.488 минг 903 нафар хотин-қизларнинг 1 млн.122 минг 478 нафари, яъни 75,3 фоизи қишлоқ жойларда яшаб келмоқда.

◀️Вилоятда 6553 нафар фермер раҳбарлар мавжуд бўлса, шундан 139 нафари (2,1 %)ни аёл фермерлар ташкил этади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Статистика

Ўзбекистонда эркаклар аёллардан деярли 250 минг нафарга кўп

2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 36 599 764 кишини ташкил этди:

— 18 176 873 нафари аёллар;
— 18 422 891 нафари эркаклар.

P/S: Так что, ҳурматли йигитлар, "Дарахтни тепсанг қиз ёғилади" деган гаплар энди ўтмайди😉

Yoshlar kundaligi
#статистика

🅰️ЧИНАРЛИ РАҚАМЛАР ёки 🔠АЗОН БЎЛАЁТГАН УМРЛАР

Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази маълумотига кўра, орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) Тошкент вилоятида илк бор 1989 йилда рўйхатга олинган.

❗️Жорий йилнинг 10 ойи давомида вилоятимизда 504 нафар ОИВ инфекцияли шахс аниқланган бўлиб, уларнинг 144 нафари меҳнат миграциясида бу касалликни юқтирган фуқаролар бўлса, 13 нафари эса (‼️) 18 ёшгача бўлган йигит-қизлардир.

👀Минг афсуски, 18 ёшгачалар орасидаги 13 та ҳолат тиббий муолажа олиш натижасида юқтириб олингани (‼️) гумон қилинмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

Коррупция авж олган ташкилотлар

💰Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилда коррупциянинг энг чўққисига чиққан ташкилотлар Топ-15 талигини эълон қилди.

📊Жадвалга кўра Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари рўйхатнинг юқорисидан жой олган.

🤔Олий таълим, қурилиш соҳалари коррупциясику тушунарли ҳолат, аммо Ёшлар ишлари агентлиги Топ-15 таликдан жой олгани жуда қизиқ...

Yoshlar kundaligi
#Статистика

👨‍🦳🧑‍🦳Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган аҳоли сони қанча?

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Республикамизда 60 ёшдан ошган аҳоли вакиллари сони 3467,8 минг кишини ташкил этмоқда. Бу жами фуқароларнинг 9,4 фоизини ташкил этади.

🤳Қўшимча маълумот ўрнида, 22 апрель куни республика аҳолиси 37 млн кишига етганди.

Yoshlar kundaligi
#Статистика

Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар сони очиқланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафарни ташкил этмоқда.

Давлат ташкилотларида – 62 707 нафар яьни 55,1 фоизни, хусусий субъектларда – 47 235 нафар яъни 41,6 фоизни ташкил этади. Иккала секторда – 3 782 нафар, жинс бўйича эркак - 66 524 нафар, аёл - 47 200 нафарни ташкил этади.

Бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам бўлиб, 35864 нафарни ташкил этади. Улардан эркак –25 226 нафар, аёл – 10 638 нафардан иборат.

Yoshlar kundaligi