#Даҳонинг_болалиги
🎙 ЎЗБЕК БУЛБУЛИ
😢 "У кетиб гўё Тошкент ҳам, Ўзбекистон ҳам ҳувуллаб қолганга ўхшайди", – деб ёзади Тамара хоним. Ким эди у зот?
🎤 У 1936 йил 26 апрелда туғилган. Оилада 6 фарзанднинг каттаси ва мукаммал иқтидор эгаси эди. Параллель равишда ҳам мусиқа тилини тушунарди, ҳам чизарди, ҳам шеър ва ҳикоя ёзарди. Италия операсининг барча ариялари, барча опера юлдузларининг таржимаи ҳолини ёддан биларди.
🏛 Вақт ўтгач консерваторияга кириш учун имтиҳон топширди ва ҳаммаси ажойиб, ҳаммаси аъло эди... Бу "вундеркид" йигитча имтиҳондаги ҳакамларни лол-у ҳайрон қилиб қўйди. Тез оғизга тушди...
🎶 Кейин кўз тегдими, туберкулёзга чалинди. Консерватория билан бир муддат хайрлашишга мажбур бўлди. Аммо куйламасдан туролмади. Олдида икки йўл турарди: "Ё туберкулёзга ва ё мусиқага қарам бўлиш"...Иккинчисини танлади.
📺 20 ёшлар чамаси. Москвада ўтказилган "Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар" фестивалида илк бор у томонидан "Араб тангоси" янгради. Танго иккинчи бор ҳаётга келди: бу овозни барча радиолар ёзиб олди. Телевизорлар тинмай ўша овоз ва ўша йигит ҳақида гапирарди.
🌏 Энди аҳли дунё концертлар, намойишлар қилиш учун уни таклиф эта бошлаганди. Кейин касаллиги зўрайиб, шифокорлар томонидан 2 йил умуман куйламаслик талаби қўйилди. Шунда ҳам тушкунликка тушмади.
📘 Худди овозим билан бўлмаса, қалбим билан қалбларни ёритаман, дея аҳд қилгандек таржимонга айланди: ўша машҳур "Кичкина шаҳзода" эртагини ўзбек тилига ўгирди.
20 ёшидаёқ бутун дунё учун "мукаммал овоз" соҳибига айланган ва "Ўзбек булбули" номини олган бу болакайнинг исми...
Ботир эди. Ботир Зокиров эди.
Yoshlar kundaligi

🇹🇷 ТУРКИЯНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ
🎉 1881 йил 19 май. Беш фарзандидан айрилган Али Ризо хонадонида ўғил туғилди. Бахтдан сархуш ота бешик тепасига қиличини осиб: "Бугундан бошлаб мана шу қилич унинг шаъни, ори, номуси ҳимоячиси бўлсин. Мазлумни йиғлатганларни мана шу қилич ёрдамида йиғлатсин", деди. Болакай мактабда энг қобилиятли, севимли, намунали болакай бўлганидан устозлари орасида "Камолотли", яъни Камол деб ном чиқарди.
🎒 Ўрта мактабни тугатмасданоқ, 12 ёшида Ўсмирлар ҳарбий мактабига ўтказилди. Ҳарбийлик қонда бор эди-да. 16-17 ёшида эса онасининг қаршилигига қарамай, ҳарбий академияга ўқишга топширди. Сиёсий, ижтимоий, диний ҳамда дунёвий қарашлари шу ерда тетапоя бўлди. Ўз халқини кўчада куппа-кундузи таловчи киссавур юртдошлари борлиги ва жамиятни, халқни бундай кимсалардан тозалаш, эрк ва озодлик нафасини олиб кириш, аммо буни қандай қилиш ҳақида ўйлай бошлади.
👍 Шу тариқа йигитча 450 нафар талаба ичида кучли ўнталикка киритилди. Энди у 20 ёшли капитан эди. Биринчи жаҳон уруши буюк Усмонли турклар империясига қимматга тушди. Барча ҳарбий салоҳияти юқори саркардалар, офицерлар, капитанлар қаторида қаҳрамонимиз ҳам урушга сафарбар этилди. У шунчаки капитан эмасди: ўзига хос сиёсати ва ўткир нутқи бор эди. Ватанни ғанимга бўйсуниб топширгандан, жанг қилиб, ўлиб топшириш афзаллиги ҳақида ваъзлар ўқиди.
🔥 Истанбул инглизлар қўлида қолиб кетганида, қўмондон сифатида халқни оммавий озодлик курашига чақирди. Сакариё дарёси бўйидаги жанг унга Маршал унвонини берди. 1922 йил охирига келиб турк армияси унинг бошчилигида ғалабага эришди.
📌 Айниқса, Чаноққалъада кўрсатган жасорати ҳануз олқишланади. Ўзи мақсад қилган янги республикани ташкил қилиш вақти келганди. Кечиктирмади. Янги республикага асос солди.
‼️ Диний мутаассибликдан холи дунёвий демократик, адолатга асосланган бир давлат ташкил топиши ва ривожланиши учун нима керак бўлса барини қилди: илм тарғиботини кучайтирди, мактаблар қурдирди, бепул умумий таълим жорий қилди, янги турк алифбосини жорий эттирди, қонун олдида аёл ҳам, эркак ҳам тенг эканлигини қатъий белгилаб қўйди, университетлар очдирди.
☝️ Эвазига эса халқ уни бир замонавий давлатни "вужудга келтирган ота" сифатида "Отатурк — турклар отаси" дея алқади. Олқишлади. Унга ҳамфикр, ҳамнафас бўла бошлади. У замонавий Туркиянинг илк карвонбошиси — президенти бўлди. Отаси бўлди.
XX асрнинг энг муҳим сиёсий лидерларидан бири бўлган ҳамда жар ёқасида турган давлатни чўққига чиқарган бу болакайнинг исми...
Мустафо эди. Мустафо Камол Отатурк эди.

ПУШКИН — РОССИЯГА ЎЗЛИГИНИ ҚАЙТАРГАН ШОИР
➖ 12 ёшида Россиянинг энг кучли ўқув юртига ўқишга қабул қилинади.
➖ Ўша йиллари лицейдаги кўпчилик ўртоқлари уни яхши кўришмаган: бунинг сабаби унинг хушчақчақ феъл-атвори ва ақлли экани эди. 20 ёшидаёқ у 3 та тилни мукаммал билар эди.
➖ Ёш, хушбичим, доҳиёна фикрлар соҳиби бўлган йигитчанинг аёлларга суяги йўқ эди. Ҳатто шоирнинг ошиқ-маъшуқлик варақасида 30 дан ортиқ исм-шарифлар бўлган.
⬇️ Батафсил мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
➡️ Кирилл алифбосида ўқиш
➡️ Лотин алифбосида ўқиш
Рассом: Фарруҳ Авелов
Yoshlar kundaligi
ПУШКИН — РОССИЯГА ЎЗЛИГИНИ ҚАЙТАРГАН ШОИР
Рассом: Фарруҳ Авелов
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
📚 ТУРКИЙ ГУЛИСТОН БОҒБОНИ
1878 йил 12 июль. Тошкентнинг Мерганча маҳалласидаги тўқувчилар оиласида ўғил туғилди. 7 ёшидан Ўқчидаги эски мактабда, 12 ёшидан мадрасада таълим олди. 17 ёшида ўқитувчиликдай шарафли касбда ишлашни бошлади.
Унинг болалиги ва ёшлиги оғир замонларга тўғри келди. Бир йигитга қирқ ҳунар оз, деган нақлга амал қилиб бир неча йил сувоқчи, ғишт қуювчи, печка ясовчи, қурувчи, дурадгор бўлиб тер тўкди. Катта уста номи билан эл оғзига тушди.
Аммо миллатни уйғотиш истаги унга тинчлик бермади. Қачонгача бу халқ илм-фан ва техника ютуқларидан бебаҳра ўтади? Шу каби саволлар тинчини ўғирлади. 1900 йиллар атрофида жадид дўстлари сафига қўшилди. Араб, форс ва рус тилларидан фойдали китобларни таржималар қилди. Кейинроқ “Шуҳрат”, “Осиё” газеталарини чиқарди.
Болалар учун янги усул мактаби очиб, ўзи дарс берди. Ўқувчи тушуниши учун осон ва мазмуни кучли бўлган ўнга яқин дарслик ёзиб, чоп этди. “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” шулар жумласидан.
Туркистон мактабларида биринчи бўлиб география, кимё, астрономия ва физика фанларини ўқитиш таклифини берди. Дарслар орасида танаффусларни, ўқувчилар бир синфдан иккинчисига ўтиши орасида имтиҳон топшириш тизимини йўлга қўйди.
Бир муддат ҳатто Афғонистон халқ таълими вазири бўлиб ишлади, Совет Иттифоқининг Афғонистондаги элчи-консули бўлди.
Илк унвони "Иморатчи уста" бўлган, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, дея ҳайқириқ билан майдонга чиққан бу инсон...
Абдулла эди. Абдулла Авлоний эди.
✍️ Зайниддин Шерзод
🎨 Рассом: Фаррух Авелов

27 ЁШЛИ РЕКТОР. БЕРУНИЙНИНГ ШОГИРДИ
1912 йил 31 август. Ўш вилояти Аравон қишлоғи. Эрта-ю кеч Худодан фарзанд тилаган онанинг илтижоси ижобат бўлиб, ўғил туғилди. У тик қояларга термилиб, қуёшга тик боқиб катта бўлди. Тупроқ билан, лой билан ўйнашни яхши кўрарди. Уни ер устидаги табиатдан кўра, заминнинг остидаги сирлар ўзига тортарди. Ўхшашликни қарангки, ўрикни ҳам мевасини эмас данагини чақиб, мағзини ерди.
Етти йиллик мактабни 4 йилда битириб, Ўрта Осиё индустрия институтининг кончилик факультетига ўқишга кирди. У илм оламида учиб юрарди гўё. Барча масалага юқоридан туриб назар ташлар, бошқаларга кўринмайдиган нуқталарни топиб, аниқларди. Назари баланд бўлиб ўсганди у.
Ўқишни битириб, қайноқ меҳнат жабҳасида тер тўкди. Идора ишими, қора ишми – ажратмасдан ҳаракат қилди, иш деб илмни ҳам эсдан чиқармасди. Аксинча, назарияни амалиётда мустаҳкамлади. Натижада, 40-йилларда ўзи ўқиган университетда доцент, 27 ёшида ректор, 32 ёшида фан доктори бўлди.
Унинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида "Чотқол-Қурама тоғлари магматизми ва металлогениясининг асосий хусусиятлари" монографияси яратилди. Геология соҳасидаги илмий ишлари ва китоблари 50-60 йилларда дунёнинг турли тилларига таржима бўлди. Жаҳон минбарларида маъруза қилди. Дунё олимларнинг бир кўзи унинг илмий ишларига қаратилган эди.
Олимнинг назарияси асосида ғарбий Ўзбекистонда кўплаб конлар очилди. Улардан бири ҳалигача миллион-миллионлаб фойда олинадиган Мурунтов конидир.
У ҳеч бир ишни шунчаки бажармади. Нафси учун хизмат қилмади. 37-йиллар қатағонидан сўнг у бўш майдонни кучли олимлар, замонавий жадидлар билан тўлдиришни ўзига бурч деб билди. Фанлар академияси президенти бўлган даврда академиядаги қабул сони ва факультет йўналишларини 10 бараварга оширди. Талабаларни чет элга ўқишга юборди. Зиёлиларсиз қолган халқ миллат эмас, сўқир оломонга айланишини жуда яхши англаб етганди.
Буюкларга тош отадиган, уларнинг баланд парвозини кўролмайдиган манфур каслар ҳамма замонларда ҳам бўлган. Нурли чўққиларни забт этган чоғи Мелников ва унинг малайлари унга тиш-тирноғи билан қарши турди. Ҳатто, сояси ҳам назорат остига олинди. Пичоққа илинмайдиган, куракда турмайдиган туҳматлар билан муттасил босим ўтказилар, кўз очгани қўйишмас эди. Салкам "халқ душмани"га чиқаёзган эди...
Олим 1962 йил, 50 га кирмай юрак хуружидан вафот этди. Ўладиган одам эмас эди у. Айтадиларки, арслон атрофига бир тўда лайчани қўйиб юборишади, ҳайвонлар шоҳи эса тинимсиз акиллашларига чидолмай жон беради.
Унинг геологияга қўшган ҳиссаси Мирзо Улуғбекники билан тенг эди. Форобий ва Берунийга бўйдош бўлиб, уларнинг ХХ асрдаги ворисига айланган олим...
Ҳабиб эди... Ҳабиб Абдуллаев эди...

ТАРИХДАГИ ЭНГ АҚЛЛИ “ҚИШЛОҚИ”
“Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим”, ‒ у.
1051 йил аввал айни шу кунда қадимги Кот шаҳрида (ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди) бир гўдак дунёга келади. Ана шу гўдак тарихдаги энг ақлли инсон бўлиб етишди. Ҳали дунё халқлари Ер оламнинг маркази ва у ҳўкиз шохида туради деб юрганда, у биринчи глобусни ясади. Бундан минг йил олдин Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш вақтини шундай аниқ ўлчадики, бугунги кунда атиги 0,3 фоизга адашгани маълум бўлди.
Ўз давридаги деярли барча фанларни ўрганиб, 120 дан ортиқ асарлар ёзди. Араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон, қадимги яҳудий ва санскрит тилларини мукаммал ўрганди. Геодезия фанига асос солди.
Унинг исми “шаҳар ташқарисидан келган” деган маънони англатарди. У оддий қишлоқдан чиқиб энг катта илм даргоҳларида раҳбарлик қилди, кўплаб султонлар унинг суҳбатига муштоқ турарди, қаерга бормасин оддий халқнинг мушкулларини илм йўли билан осон қилди.
Ёзувчи Ойбек депутатликка номзод сифатида Қорақалпоғистонга боради. Одамлардан қандай мурожаати борлигини сўраганда улар фақат бир нарсани илтимос қилади: “У ҳақида роман ёзиб берсангиз!”. Афсус, адиб умри бу илтимосни бажаришга етмади.
Христофор Колумбдан беш юз йил олдин денгиз ортини ақл машъали билан ёритган бу олим
Беруний эди. Абу Райҳон Беруний эди...