O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.62K subscribers
25.5K photos
3.11K videos
352 files
7.36K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Қашқадарёда ўтказилаётган иншолар танловидан фоторепортаж
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адиблар хиёбонидаги маънавий-маърифий тадбирлар
#8may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғида "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
ТАКЛИФНОМА

Ассалому алайкум, адабиёт шайдолари!
Эртага — 2022 йил 10 май куни соат 10:00да Ёзувчилар уюшмасида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга (6500 дона) китоб топшириш маросимини ўтказяпмиз. Соат 11:00да Ғафур Ғулом таввалудининг 119 йиллиги муносабати билан шоир уй-музейига адабий пресс-тур ташкил этяпмиз. Пресс-турнинг янгилиги шундаки, ҳар куни 10 000 қадам юриш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи Пиёдалар клуби фаоллари саналган ижодкорлар, юртдошларимиз Ёзувчилар уюшмасидан Ғафур Ғулом уй-музейига қадар пиёда борадилар. Йўл-йўлакай Адиблар хиёбонидаги шоир ҳайкали пойига гул қўяди. Сўнг музейда адиб ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ экспонатлар билан танишади.
Ушбу тадбирларимизга сиз ҳам келинг. Кутамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
​​9 май — Жамолиддин Муслим туғилган кун

ДАРД ҲАҚИДА

Дарди борлар айтсин, дардман олдида,
Деманг дардман, деган мардман олдида,
Ишқ кўйида кезса гард ман олдида,
Дард эшитиб ёнай, ҳарчанд олдида.

Дарди ўзи надур, сўрсалар агар,
Дарди ичра ёрни кўрсалар агар,
Кўрмасалар агар, демаслар дигар,
Демасалар дигар, этарлар гўзар.

Гузарлари хушдур, ЎЗИ ёрлақаб,
Кўнгилни оладир ЎЗИ ўт қалаб,
Кўнглини берганлар, бўлур ЁР талаб,
Ҳу-ҳулар айтадур, саҳар, эрталаб.

Эрталаб — муножот, эрталаб — нажот,
Эрталаб малаклар айтади Баёт,
Жўравоз бўлайин токи дил ҳаёт,
Тилагим раво қил, Қозиюл ҳожот!

ЯШАБ ЮРГАНГА ЕТМАЙДИ

Шоир дўстим Муҳаммад Мирзога

Эмас экан Мирзом, беш қўл баробар,
Содда айёрлик ҳам сўяр биродар,
Токи келгунича қазои қадар,
"Яшаб юрганга етмайди!"

Ким келди, ким кетди, биров билмади,
Эси пастлар гоҳо кўзга илмади,
Не бағирларни ҳасад тиғи тилмади,
"Яшаб юрганга етмайди!"

Иккимиз ҳам қўшиқ куйладик ал-хос,
Палидлар авжида бўлдилар вос-вос,
"Чўққидаги оҳу" қилди илтимос,
"Яшаб юрганга етмайди!"

"Устоз ҳузурида бир соат" бўлдик,
"Шаффоф булоқлар"да яйрадик, кулдик,
Ҳақ ризосин истаб ибодат қилдик,
"Яшаб юрганга етмайди!"

Умрнинг буёғи ҳам Ҳаққа ҳавола,
Чертсалар дилимиз — шаффоф пиёла,
Осон бўлсин жавоб сўрса савола,
"Яшаб юрганга етмайди!"

Жамолиддин Муслим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
​​#9_may_Xotira_va_qadrlash_kuni

ВАТАН ТИЗЗАСИГА КЎМИЛГАН БОБОМ

II жаҳон урушида
7 йил қон кечиб қайтган
бобом Бегали Мисир Якка ўғли
ва унинг урушдан қайтмаган
ярим милён дўстига бағишланади

Аскар оқсаб жангга кирар
Ярим аср наридан.
Гўё Темур тутиб ханжар,
Чиқиб келар қабрдан.

Ёлғиз аскар – менинг бобом
Фашистларга урар дўқ.
Елкасин ўқ тешиб ўтган,
Тиззасида турар ўқ.

Ёлғиз аскар – ёлғиз бўри,
Тиззасидан сизар қон.
Ватанини кўрмай туриб,
Ёт элларда бермас жон.

Уйга қайтар менинг бобом,
Йиғлар кўзи қуп-қуруқ.
Елкасин ўқ тешиб ўтган,
Тиззасида турар ўқ.

Энди бобом соғ оёқ-ла
Заминни босолмайди.
Ўнг қўлининг тепки буккан
Бармоғин ёзолмайди.

У билади – дўсти қанча,
Ёки аниқ билмайди.
У билади – ярим милён
Дўсти қайтиб келмайди.

Ёзилмаган бармоғидай
Ёзолмайди кўнглини.
Яшагандай ярим милён
Дўстларининг умрини.

Гоҳо узун тун-кечалар
Толганида хаёлга.
Бобомизни бизлар аста
Кўмар эдик саволга.

Айтар эди: эр кишига
Ярашмайди эзмалик.
Тиззамдаги ўқ урушдан
Менга қолган эсдалик.

Юз йил яшаб на олтинга,
На кумушга боққанди.
Уруш унинг тиззасига
Қонли нишон таққанди.

Бир кун уни йиғлаб-йиғлаб,
Тутиб аза кўмдик биз.
Қабргамас уни Ватан
Тиззасига кўмдик биз!

Бобогинам, энди ҳеч ким
Сен каби қон тўкмайди.
Энди мингта Гитлер келсин,
Ватаним тиз чўкмайди!

2019

©Насрулло ЭРГАШ

👉 @nasrullo_ergash