O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.62K subscribers
25.5K photos
3.11K videos
352 files
7.36K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Халқпарвар ёзувчи ёди

7 май куни Тошкент давлат аграр университети томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов илмий-ижодий меросини ўрганишга қаратилган тадбир ўтказилди.
Адиблар хиёбонида бўлиб ўтган адабий учрашувда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, педагоглар, талабалар, адибнинг оила аъзолари, яқинлари иштирок этди.
– Тўлепберген Қаипбергенов бошқа адиблардан фарқли ўлароқ, барча романларини қўлда ёзган ижодкордир, – деди уюшма аъзоси Сайёра Ҳолмирзаева. – У ўз асарларида Қорақалпоқ халқини, унинг тарихи ва урф-одатларини акс эттирган. Том маънода бу ёзувчини ватанпарвар, халқпарвар, ўз миллатининг жарангчиси, деб айтиш мумкин.
Унда Нукусдан келган Рустам Давлетов, университет вакиллари ва оила аъзолари, дўстлари, талабалар сўзга чиқиб, адибнинг ижоди ва инсонийлик жиҳатларига эътибор қаратишди.
Учрашувда йиғилганлар ёзувчи ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Зулайҳо Аҳмаджонова тайёрлади.
Biz G‘afur G‘ulom bilan suhbatdoshlik sharafiga muyassar bo‘lmasak-da, lekin uni ko‘rib sharaflangan avloddanmiz. G‘afur G‘ulomning she’ri quloqlarimizga ona allasi bilan kirgan desam mubolag‘a bo‘lmas, har qalay, uch yashar chog‘imizdan qulog‘imiz uning ohanglari sehriga o‘rgangani rost.

Ibrohim G‘afurov

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz
Таълим масканларига 6500 дона китоб топширилди

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида мактаб кутубхоналарини жаҳон ва ўзбек бадиий асарлари билан бойитиш вазифаси белгиланган. Бу борада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳам ҳамкор ташкилотлар билан самарали ишлар олиб бормоқда.
Бугун Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган турли номдаги 6500 дона бадиий китоб топширилди. Эндиликда ушбу таълим масканлари кутубхоналари бадиий асарлар билан бойиди, десак муболаға бўлмайди.
Тадбирда уюшма раиси ўринбосари Ботир Эргашев, Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Кенжаев, ёзувчи Маъмура Зоҳидова ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, яратилаётган имкониятлар, китоб мутолааси ва китобхонликка қаратилаётган эътибор хусусида таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ижодкор ўқувчиларининг “Шеърият гулдастаси”, “Ижодим сеҳри” номли бадиий чиқишлари намойиш этилди.
– Мактабимиз ижодга ихтисослашгани билан ажралиб туради, – дейди Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчиси Азизбек Тошқураев. – Шу боисдан ҳам биз китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратамиз. Ёзувчилар уюшмасининг бизга бераётган китобларидан беҳад хурсандмиз. Олдиндаги машғулотларимизда эса янада кўпроқ бадиий асарлар ўқишга киришамиз.
Шунингдек, тадбирда ёшлар учун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон билан адабий учрашув уюштирилди. Суҳбатда ўқувчилар ёзувчининг ижодга кириб келиши, асарларининг ёзилиш жараёни, адабиёт олами хусусидаги саволларига жавоб олишди. Фикрлар алмашишди. Тадбирда агентликка уюшма томонидан тақдим этилаётган китоблар жамланмасининг рамзий сертификати топширилди.

Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Китоблар топшириш маросимидан суратлар.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube