O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.62K subscribers
25.5K photos
3.11K videos
352 files
7.36K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тўлепберген Қайипбергенов таваллуд санасига бағишланган хотира кечаси
#7may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
ADABIY JARAYON SHODI OTAMUROD 05.05.22
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шоди Отамурод 5 май куни "Ўзбекистон" радиоканалининг "Адабий жараён" эшиттиришида интервью берди ҳамда бир нечта шеърларини ўқиди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОТИРА МАНГУДИР ҚАДР МУҚАДДАС

Анвар Мирзо шеъри

Ўқиди: Анвар Мирзо
Шаҳрисабз туманидаги Тўдамайдон қишлоғида жойлашган 43-мактабаги учрашувдан фотолавҳалар.
Йўқлов

25 хонадонга улашилган меҳр

Ҳар йили муҳим саналар, байрамлар муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ижодкорлар, уларнинг оила-аъзоларини йўқлаш анъанага айланган. Кеча 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида уюшма жамоаси 25 нафар ижодкор ва уларнинг умр йўлдоши, фарзандларини йўқлади. Хусусан, марҳум ижодкорлар – Назармат, Асқад Мухтор, Худойберди Тўхтабоев, Саид Аҳмад, Мирмуҳсин, Шукрулло Юсупов, Одил Ёқубов, Умарали Норматов, Ўлмас Умарбеков, Александр Файнберг, Санъат Маҳмудова, Шукур Холмирзаев, Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Амир Файзулла, Тоғай Мурод, Мирпўлат Мирзо, Шароф Бошбеков, Олим Отахон, Усмон Қўчқор, Меҳмонқул Исломқуловнинг хонадонида бўлиб, уларнинг умр йўлдошлари, фарзандларини йўқладик, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг туҳфаларини улашдик. Улар билан самимий суҳбат қурдик.
– Мана шу сўримизда доим қоғоз ва қалам турарди, Абдулла ака қачон ёзгиси келса, улардан фойдаланарди, – дейди шоирнинг умр йўлдоши Ҳанифа Мустафоева. – Биз эса уларга халақит бермасдик. Буни ҳаммамиз тушуниб қолгандик. Табиатни яхши кўрардилар. Хонадондаги ушбу дарахту гуллар уларнинг меҳридан қониб катта бўлган.
Хонадонларга кириб борар эканмиз, адибларнинг умр йўлдошлари ё ўғил-қизлари бизни самимий, хурсандчилик билан қарши оларди. Яқинда оламдан ўтган драматург Шароф Бошбековнинг аёли Мавжуда Орифхўжаева адибни шундай эслади:
– Бир умр бирга яшаб улардан ёмонлик кўрмадим. Ҳалим инсон эдилар. Ҳатто деразаларниям қаттиқ ёпмасди. Ҳаммага юмшоқ муомалада бўларди. Умрим уларни кутиш, кузатиш билан ўтди. Ҳаётимни умр йўлдошим, фарзандларимга бағишлаганман. Охирги вақтларда ҳасталаниб қолганларида уларни парваришладим. Жудаям ўрганиб қолган эканман. Ҳозир ўринлари билиняпти. Яхшиям яхши инсонлар, шогирдлар, Ёзувчилар уюшмаси бор, хабар олиб туришади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Мурод Хидир, Олмос Аҳмедова, Ойдин Ҳожиева, Ойгул Суюндиқова сингари ижодкорлар ҳолидан хабар олинди.
25 хонадоннинг ҳар бирига 500 000 сўмдан ортиқ моддий ёрдам ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Йўқ, йўқ, ўйлайманки, фақатгина моддий ёрдам эмас, 25 хонадонга меҳр улашилди. Бу меҳрнинг тафтини узоқ қилинган дуолар, севинч кўз ёшларидан ҳам билса бўларди.

Фозил Фарҳод

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Йўқловдан суратлар.