Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#CALL_CENTER

Тошкент вилояти Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказининг “
CALL CENTER” маркази ўз фаолиятини бошлади

Вилоятимиздаги эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида республика миқёсида ташкил этилган 1197 қисқа рақами иш олиб бормоқда.

Шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида вилоят бўйича аҳоли мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган
📞 (97) 546 79 29,
📞 (93) 500 11 50,
📞 (94) 421 57 34,
📞 (99) 824 82 95
телефон рақами фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#Call_center

Олмалиқ шаҳрида аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси тўғрисида тиббий маслаҳат бериб бориш мақсадида 1276 қисқа рақамлиCall-center жорий этилди.

📞Ушбу марказда 12 нафар малакали шифокор 24/7 режимда фуқаролар мурожаатига жавоб бериб келмоқда.

👩‍⚕️Шунингдек, Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 103 қисқа рақами ресурслари 10 тагача кенгайтирилиб, жами 22 нафар мутахассислар фуқаролар мурожаатини қабул қилмоқда.

☎️Бундан ташқари фуқаролар 70-612-01-73 рақамига ҳам қўнғироқ қилишлари мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#CALL_CENTER

☎️Тезкор алоқа – “Call-center” марказлари иш фаолиятини бошлади

🦠Тошкент тумани аҳолисига “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволларга жавоб ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида 1271 қисқа рақамли “Call-center” маркази фаолияти ташкил этилди.

👩‍⚕️Ушбу марказда 14 нафар малакали шифокор 24/7 режимида фуқаролар мурожаатларига жавоб бериб келмоқда.

🏥Бундан ташқари Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 103 қисқа рақами ресурслари 7 тагача кенгайтирилиб, жами 14 нафар малакали шифокор фуқаролар мурожаатини қабул қилмоқда.
___

🛍Шунингдек, туман Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази фаолияти ҳам қайтадан йўлга қўйилди.

🛒Карантин шароитида озиқ-овқат ва бошқа зарур кундалик эҳтиёж молларига муҳтожлик юзага келган, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш “Call-center” марказига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

☎️ 95 145 01 60
☎️ 99 898 14 36

🕔Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#Call_center

Янгийўл тумани фуқаролари диққатига!

Туманда СOVID-19 инфекцияси профилактикаси ва беморларга кўмак кўрсатувчи ва доимий фаолият юритувчи СALL CENTER алоқа марказининг қисқа рақамлари ва туман масъулларининг рақамлари билан танишинг.

ҚИСҚА ИШОНЧ РАҚАМИ: 1275

🚑 Шунингдек, эндиликда 103 рақамига мурожаат этилса, бир вақтнинг ўзида 4 нафар навбатчи ходим жавоб бериш имконияти яратилди.

❇️ Нигора Йўлдошева - Туман тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори 97. 876-74-45

❇️ Наврўз Маматов - Туман СЭОМ бош врачи.
94. 625-24-80
❇️ Эрали Абдурасулов - Молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари. 97. 136-32-01

❇️ Азиз Акромов- Қурилиш - коммуникация, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари 97. 136-32-02

❇️ Маъмуржон Нарбаев - Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари. 97. 136-32-03

❇️ Ҳакимжон Муродов - Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари. 98. 302-48-80

❇️ Рустам Саидқулов - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари. 97. 136-32-05

❇️ Нилуфар Нормирзаева - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари 97. 136-32-06

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка_тумани
#Call_center

☎️ Бўка туманида аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси тўғрисида маслаҳат бериб бориш мақсадида "COVID-19 штаби" ташкил этилиб, 1265 қисқа рақамли Call-center алоқа хизмати ишга туширилди.

Шунингдек, карантинга олинган ёки уй шароитида даволанаётган аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида 1197 қисқа рақами фаолияти йўлга қўйилган.

Шунингдек,
📞 +99870 57 36 847
📞 +99870 57 35 852
📞 +99870 57 36 132
рақамлари орқали аҳолига узлуксиз маълумот алмашиш хизмати йўлга қўйилиб, фуқаролар мурожаатига жавоб берилмоқда.

🏢 Ушбу марказда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан бирга, туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ ходимлари ҳам 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#Call_center

⚡️Ангренда аҳолига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишга мослашган "CALL CENTER" иш бошлади.

⚡️Ангрен фуқаролари тиббий-психологик кўмакка эҳтиёж сезса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

☎️70)-662-11-02
☎️70) 662-11-04
☎️70) 662-11-08
☎️70) 662-15-47

☎️1277 (қисқа рақам)

🏠Карантин қоидаларига амал қилинг!

Батафсил 🎥 видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон_тумани
#Call_center

☎️ Оққўрғон туманида аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси тўғрисида маслаҳат бериб бориш мақсадида "COVID-19 штаби" ташкил этилиб, 1261 қисқа рақамли Call-center алоқа хизмати ишга туширилди.

Карантин даврида аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида 1197 қисқа рақами фаолияти йўлга қўйилди.

📞Шунингдек, +998 70 552 12 47 рақами орқали аҳолига узлуксиз маълумот бериш хизмати йўлга қўйилиб, фуқаролар мурожаатига жавоб берилмоқда.

🏢 Ушбу марказда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан бирга, туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ ходимлари ҳам 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон_тумани
#Call_center

☎️ Оққўрғон туманида аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси тўғрисида маслаҳат бериб бориш мақсадида "COVID-19" штаби ташкил этилиб, 1261 қисқа рақамли “Call-center” алоқа хизмати ишга туширилди.

🏢 Ушбу марказда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан бирга, туман ҳокимлиги, туман Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, СЭОМ, Миллий Гвардия ходимлари ҳам 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#call_center
#мулоқот

📞Олмалиқ шаҳар аҳолисига “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволларга жавоб ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида Тиббиёт бирлашмасида 1276 қисқа рақамли “Call-center” маркази фаолияти йўлга қўйилган.

👩‍⚕️Ушбу марказда 10 нафар оператор ва 4 нафар навбатчи шифокор ҳамда 4 та мобиль бригада (ушбу бригадага 4 та "Дамас" бириктирилган) 24/7 режимида фуқаролар мурожаатларига жавоб бериб келмоқда.

🖊16 июлдан шу кунга қадар шаҳар аҳолиси томонидан 160га яқин фуқаролар ушбу марказга қўнғироқ қилишган бўлса, шулардан 37 нафари COVID-19 бўйича тиббий маслаҳат олишган, 13 нафари дори-дармон бўйича мурожаат қилган бўлиб, уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинган.

💊3 нафар фуқароларимиз енгил формада уйда даволанаётганликлари боис, уларга дори-дармонлар етказиб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Call_center

📞Аҳолини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик кўмак кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлса, зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган Call-center лар бугун вилоят миқёсида кучайтирилган тартибда, узлуксиз фаолияти таъминланган.

🗓Тадбир бошланган кундан буён аҳолидан 3,5 мингга яқин мурожаатлар қабул қилинган.

❇️Жорий йилнинг 21 июль ҳолатига кўра, бир кунда 554 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, иситмаси кўтарилган фуқаролар томонидан 164 та мурожаат қабул қилинган. Дори-дармон сўраб 26 нафар, озиқ-овқат бўйича 106 нафар фуқаронинг мурожаатлари назоратга олинган.

▶️“Тез ёрдам” бригадаларига қўнғироқ қилиб ёрдам сўраганлар бир кунда 572 тани ташкил этаяпти. Энг кўп мурожаат 343 та кўрсаткич билан Зангиота туманига тўғри келаяпти.

🚑Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоят миқёсида 237 та “Тез ёрдам” бригадалари фаолияти йўлга қўйилган.

🔁Бундан ташқари, Тошкент вилоятида симптомсиз, уй шароитида даволанаётган 659 нафар беморлар аниқланган бўлиб, марказ ходимлари томонидан улар билан доимий алоқалар ўрнатилган.

🔹Жумладан, уларнинг аҳволи кунлик назорат қилиб борилаяпти. Шундан кечаги кун ҳолатига оғир аҳволда 7 нафар, ўрта (92) ҳамда енгил турдаги 577 нафар касаллар қайд этилган. 403 та беморга тўлиқ, 199 нафарига эса эҳтиёжларига қараб дори-дармонлар етказилган. 38 нафар стационар даволанишга муҳтож беморларни касалхоналарга ётқизиш чоралари кўрилди.

♦️Қайд этиш лозим, 20 июль ҳолатига “COVID-19” вируси аниқланганлар сони 47 та, тадбир бошланган кундан буён бу кўрсаткич 608 тага етди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#call_center

📌Вилоятнинг барча туманларида, хусусан, Паркент туманида ҳам коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият таҳлили ва назоратини амалга оширувчи ишчи гуруҳ ҳамда "Call-center" фаолияти йўлга қўйилган.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон_тумани
#call_center

📞1261 қисқа рақамли Оққўрғон туман штабида иш қизғин. Кунлик мурожаатлар ўз вақтида қаноатлантирилмоқда.

Ҳар бир мурожатга малакали мутахассислар томонидан жавоб берилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#Call_center

Олмалиқ шаҳрида аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси тўғрисида тиббий маслаҳат бериб бориш мақсадида 1276 қисқа рақамли “Call-center” марказига жорий йил 23 июль ҳолатига жами 56 та мурожаат келиб тушди.

📊Шундан, иситма бўйича мурожаатлар 8 та, мобил гуруҳлар фаолиятига доир мурожаатлар сони эса 10 тани ташкил этади.

💊Симптомсиз, уй шароитида даволанаётган 15 нафар беморлар марказ томонидан 6 турдаги дори воситалари билан таъминланди.

☎️Эслатиб ўтиш жоизки, марказда 10 нафар малакали шифокор 24/7 режимда фуқаролар мурожаатига жавоб бериб келмоқда.

📞Шаҳар фуқаролари 70-612-01-73 рақамига қўнғироқ қилиб ҳам, мурожаат қилишлари мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#call_center
#Солиқ_бошқармаси

❇️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида Қибрай тумани 4-сектор бошлиғи Акмал Тиллаев карантин вақтида муҳтож одамларга кўмак бераётган тезкор алоқа – Call-center маркази ходимларига ёрдам берди.

Марказда қўнғироқлар кўпайганлиги ва боғланишда кутиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи кўмагида телефон аппаратлари 2 баравар кўпайтирилди ва алоқа тизими яхшиланди.

👨‍⚕️👩‍⚕️Тумандаги фуқароларнинг коронавирус инфекцияси масалалари бўйича мурожаатларига ечим топиш учун хизмат қилаётган "call" марказда 7 нафардан ортиқ малакали шифокор ходимлар фаолият юритмоқда.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани
#Call_center

Маълумки, туманда Коронавирусга қарши кураш штаби қошида махсус Call center 7/24 режимида фаолият кўрсатмоқда.

❇️Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зилола Иброҳимова, туман Кенгаши депутати, Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши раиси Дилором Ҳакимова марказда бўлиб, Call center фаолияти билан яқиндан танишдилар.

💠
Туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Баҳодир Озодов, штаб масъуллари ва шифокорлар билан суҳбат қуриб, тумандаги эпидемиологик вазият, пандемияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида:
2 август куни давомида марказга 40 та мурожаат келиб тушган.

♻️Шундан,
“COVID -19” (тана ҳароратининг ошиши) бўйича – 24 та (жами 116);

Дори-дармон воситалари етказиб бериш бўйича –2 та (жами 18 та);

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича –1 та (жами 32 та);

Бошқа масалалар бўйича –13 та (жами 159 та) тани ташкил этади.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай
#Call_center

CALL CENTER” ХОДИМЛАРИГА ОШ ТАРҚАТИЛДИ

🎯 Ҳаммамизга маълумки, Қибрайда “CALL CENTER” - тиббий маслаҳат маркази ташкил этилган бўлиб, унда туну-кун фавқулодда вазиятлар учун иш ташкил қилинган. Марказда малакали шифокор-ҳамширалар, кўнгиллилар тиним билмай хизмат қилишмоқда.

Шу муносабат билан куни кеча Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қибрай туман Кенгаши раиси, 1-округ депутати Зоид Абдуазимов "CALL CENTER"да бўлди. Унга бўлим бошлиғи ўринбосари Саодат Салихова ҳамроҳлик қилди.

🥼 Депутат туман аҳолиси учун туну-кун меҳнат қилаётган "CALL CENTER" фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, марказ ходимларига 100 дона махсус тиббиёт ҳимоя кийими, тиббий ниқоблар ва қўлқоплар совға қилди.

🥘 Шунингдек, депутат Зоид Абдуазимов томонидан тушлик пайтида 25 нафар тиббий маслаҳат маркази ходимлари ва кўнгиллиларга ош тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram