Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#солиқ_бошқармаси

❗️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Султон Абидов иштирокида бўлиб ўтган брифингда пандемия даврида солиқ органлари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#call_center
#Солиқ_бошқармаси

❇️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида Қибрай тумани 4-сектор бошлиғи Акмал Тиллаев карантин вақтида муҳтож одамларга кўмак бераётган тезкор алоқа – “Call-center” маркази ходимларига ёрдам берди.

Марказда қўнғироқлар кўпайганлиги ва боғланишда кутиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи кўмагида телефон аппаратлари 2 баравар кўпайтирилди ва алоқа тизими яхшиланди.

👨‍⚕️👩‍⚕️Тумандаги фуқароларнинг коронавирус инфекцияси масалалари бўйича мурожаатларига ечим топиш учун хизмат қилаётган "call" марказда 7 нафардан ортиқ малакали шифокор ходимлар фаолият юритмоқда.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Солиқ_бошқармаси

Қўшилган қиймат солиғини қайтаришга битта ариза кифоя

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августда қабул қилинган "Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори билан тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) шартлари ва тартиблари бирмунча соддалаштирилди.

📨Эндиликда солиқ тўловчилар ҚҚСни қоплаш (қайтариш) учун ҳисобга олинган жойи бўйича давлат солиқ бошқармасига, йирик солиқ тўловчилар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ариза юборади.

❗️ҚҚСни қоплаш (қайтариш) икки хил тартибда амалга оширилмоқда:

🔸- тезлаштирилган тартибда (7 кундан кечиктирмай) йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0"ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига қайтарилади;

🔹- умумий тартибда (60 кундан кечиктирмай) бошқа барча ҚҚС тўловчиларига қайтарилади.

▪️Жорий йил 8 октябрь ҳолатига Тошкент вилоятида фаолият юритаётган 256 та қорхона томонидан ҚҚС ни қайтариш бўйича мурожаатлар юборилган. Мазкур юборилган аризалар бўйича солиқ тўловчиларга 103,4 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар корхоналарнинг ҳисоб рақамига қайтарилган.

✔️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бўлими ходимлари томонидан ўрганиш жараёнида камчиликлар аниқланган корхона раҳбарларига тегишли тавсиялар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

🔎Тадбиркорларга қайтарилаётган қўшилган қиймат солиғи суммаси тадбиркорлик субьектларининг ихтиёрида қўшимча маблағ юзага келишига ва келгуси фаолиятларини ривожлантиришга кўмак бўлмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram