Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#назорат
#Пискент_тумани

Сектор раҳбарлари маҳсулотлар нархларини ўрганишди

Янги йил байрами арафасида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, нархлар барқарорлигини сақлаш, сунъий оширилишига йўл қўймаслик, ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида ўрганишлар ўтказилмоқда.

Бугун Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Ш.Турдалиев, Пискент туман прокурори А.Жўраев, ИИБ бошлиғи Ш.Милиев, ДСИ раҳбари Ж.Сайфиев ва бошқа масъуллар Пискент туманидаги деҳқон бозори ва савдо ярмаркаларида бўлдилар.

🥓🥩🥚Ўрганиш давомида мутасаддилар туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Деҳқон бозори, арзонлаштирилган байрам ярмаркалари фаолияти, озиқ-овқат захиралари сақланаётган омборлар, улардаги санитария ҳолати кўздан кечирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#шукуҳ
#Пискент_тумани

Қорбобо ва Қорқиз хонадонларга кириб борди

Ёшлар иттифоқи Пискент туман кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорликда "Қорбобога мактуб" лойиҳаси доирасида хайрли ишларни амалга оширди.

🎁Маҳаллалардан Қорбобога хат йўллаган 40 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига Қорбобо ва Қорқиз иштирокида байрам совғалари улашилди.

🎄Ёшлар етакчилари ташаббуси билан хонадонларда кичик байрам дастурлари намойиш этилди. Эртак қаҳрамонларининг ташрифи болажонлар кўнглига чексиз қувонч бағишлади.

📌Хайрли тадбирлар давом этмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани

Пискентлик болажонларга Президент совғалари етказилди

❄️ Янги йил байрами муносабати билан Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев 79-сонли мактаб-интернат ҳамда ота-она қаровисиз қолган болалар, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳузурида бўлди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасаддилар Қорбобо иштирокида уларни Янги йил байрами билан табриклаб, самимий тилаклар билдирди.

🎁Болажонларга Президент совғалари, ўйинчоқлар ва ширинликлардан иборат ажойиб туҳфалар улашилди. Давлатимиз раҳбарининг эътибор ва ғамхўрлиги рамзи бўлган байрам совғалари тумандаги 44 нафар болажон кўнглига шодлик улашди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхона – даромад манбаи

👩🌾Пискент туманидаги “Чимқўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи Қуроловлар оиласини маҳалладагилар “миришкор одамлар” дейишади. Боиси, оила томорқасининг ҳар қаричидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад топмоқда.

☘️9 сотихли иссиқхонада айни вақтда тўқсонбости экинлар экилган.

Февраль ойида саримсоқ ҳам, редиска ҳам етилади. Иликузилди вақтига яхшигина даромад қиламиз. Ўрнига пушти помидор экилади. Йил давомида ердан 2-3 марта ҳосил, 40-45 миллион сўм даромад оламиз, – дейди хонадон бекаси Дилфуза Қуролова.

🎖 Яқинда оиланинг меҳнати Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан эътироф этилиб, “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🎥Бу ҳақда батафсил видеолавҳада.

#Пискент_тумани
#аёллар_бандлиги
#томорқа

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мурожаат ва ечим: маҳалла аҳли хурсанд

✍️Пискент туманидаги "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулларда аҳоли маҳаллада маиший хизмат шохобчалари ташкил этишда ёрдам сўраган эди.

Мурожаат мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилди. Аҳолининг талаб ва таклифлари инобатга олиниб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ва “Агробанк” туман филиали масъуллари кўмагида маҳаллада енгил конструкцияли, замонавий контейнерлар ўрнатилди.

📚 Эндиликда бу ерда "Абдиев Абдували универсал бизнес" МЧЖнинг "Даладан дастурхонга" савдо шохобчаси, дорихона, сартарошхона фаолият бошлайди. Шунингдек, Ахборот-кутубхона маркази томонидан кутубхона ҳам ташкил этилди. Мурожаати ижобий ечим топганидан маҳалла аҳли хурсанд.

#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​🇺🇿Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XX сессияси бўлиб ўтди

📌Сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, фаоллар, ОАВ вакиллари иштирок этган сессияга туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев раислик қилди.

🔰Сессияда жиноят ва маъмурий туман судларининг 2020 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан туман судлари раисларининг ахбороти, қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўтган йилда амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурорининг ахбороти, туман ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2020 йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

✳️Шунингдек, туманнинг 2021 йил учун маҳаллий бюджети тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Боғдорчилик ва сабзавотчилик фермер хўжаликлари фаолиятини хатловдан ўтказиш ва пахта-ғаллачилик йўналишига ўтказиш тўғрисида ва бошқа масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

📌Сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

#сессия
#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Деҳқон ёз тараддудини кўрмоқда

🔹Пискент тумани ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов бошчилигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда фермерлар ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашди.

🚜Жорий йилда қишлоқ хўжалигида бажарилиши белгиланган лойиҳалар, бошоқли дон экинлари етиштирилаётган майдонларда агротехник тадбирлар ўтказиш, ариқ-зовурларни тозалаш, экин майдонларига яхоб суви бериш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

🥔🥬Бу йил туман миришкорлари 21 минг 697 гектар суғориладиган ерларнинг 8 минг 655 гектарида бошоқли дон, 1 минг 807 гектарида сабзавот, шундан 1 минг 50 гектар картошка, 2 минг гектар озуқа экинлари етиштириб, жами 173 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлашади.

📌Режалаштирилган натижага эришиш учун экин ерларидан унумли фойдаланиш, экинларнинг серҳосил ва истиқболли навларни жойлаштириш, мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш зарурлиги мутахассислар томонидан таъкидланди.

#аграр_соҳа
#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Қўшма корхонага саёҳат уюштирилди

Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож ва меҳнат қилиш истагидаги аёллар учун ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилди.

📌Хусусан, “LOTUS TEKSTIL” МЧЖ ўзбек-турк корхонаси ва “АZALEA GARMENT” МЧЖ трикотаж фабрикасига ташкил этилган саёҳатда 9 та маҳалладан 46 нафар хотин-қиз иштирок этди. Бугунги кунда корхоналарда 250 нафар хотин-қиз учун бўш иш ўрни мавжуд.

🔖Жамиятлардаги иш жараёнлари, яратилган шароитлар билан яқиндан танишган 10 нафар аёл шу ернинг ўзида ишлаш истагини билдирди ва меҳнат шартномалари тузилди.

📊Умуман туманда жорий йилнинг январь ойида ишлаш ниятида бўлган 58 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 274 нафар аёлларни бизнес курсларда ўқитиш режалаштирилган.

🔰Айни вақтда Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида 60 нафар аёлларнинг махсус курсларда таълим олиши таъминланмоқда.

#аёллар_бандлиги
#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#аҳоли_саломатлиги
#Пискент_тумани

Муроталида замонавий оилавий поликлиника очилди

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг дастлабки ойида Пискент тумани “Муротали” маҳалласида оилавий шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

🏥Замонавий тарзда бунёд этилган ва сўнгги тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 100 қатнов қувватига эга муассаса "электрон поликлиника" тизимига уланган. "Холиқберди", "Оқтом" ва "Тараққиёт" МФЙ даги 10300 нафар аҳоли, ҳудуддаги 5 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та ҳарбий қисмни қамраб олади.

🔰Шифохонанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев иштирок этиб, олис қишлоқларда ҳам шундай тиббиёт масканлари қурилаётгани республикамизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали ташкил этиш борасида амалий ишларнинг исботи эканлигини таъкидлади.

🚑Тиббиёт муассасаси жамоасига "Damas" автомобили калити, планшет топширди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
150 нафар эҳтиёжманд фуқаро учун иссиқхона қурилади

⚡️Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев маҳалла раислари ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

📌Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама этилди. Бугунги кунда кам имкониятдан кўп даромад топаётган тадбиркорлар тажрибаси намуна қилиб кўрсатилди.

Таъкидланганидек, иссиқхона аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш, унумсиз ердан серҳосил олиш, табиат неъматларини тежаш ва мўмай даромад топиш омилларидан биридир.

❇️Туман маркази ҳамда "Новкент" да бўлиб ўтган мулоқотларда иштирокчиларга бу борада Янгийўл тажрибаси ҳамда қуриб битирилган енгил конструкцияли иссиқхоналар мисол сифатида кўрсатилди.

📌Жорий йилда туманда эҳтиёжманд оилалар учун 2-3 сотих ҳажмли 150 та иссиқхона қуриш режалаштирилган.Ҳозирги кунгача банклар томонидан 30 та фуқаро учун кредит ажратиб берилди.

#халқ_орасида
#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_саломатлиги
#Пискент_тумани

Муроталида замонавий оилавий поликлиника очилди

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг дастлабки ойида Пискент тумани Муротали қишлоғи "Ҳолиқберди" маҳалласида оилавий шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

🏥Замонавий тарзда бунёд этилган ва сўнгги тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 100 қатнов қувватига эга муассаса "электрон поликлиника" тизимига уланган. "Холиқберди", "Оқтом" ва "Тараққиёт" МФЙ даги 10300 нафар аҳоли, ҳудуддаги 5 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та ҳарбий қисмни қамраб олади.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида👆

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⛹️‍♀️Спорт билан бир кун

🎥 Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Пискент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолиятидан бир кун.

#Пискент_тумани
#спорт

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Балиқ эмас, қармоқ" берилган эди

✔️Пискент туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини нафақат моддий қўллаб-қувватлаш, балки меҳнати орқали даромад топишга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил пандемия даврида 45 нафар ишсиз фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилган.

🌿Бугунги кунда ушбу иссиқхоналар аҳолига уйдан чиқмай туриб ҳам даромад топишига имкон яратмоқда. "Бекобод"лик Д.Мирсоатов, "Мўминобод"лик М.Абдурахимов, "Ойбек" МФЙлик С.Султонқулов сингари томорқасидан самарали фойдаланиб, иссиқхонасидан 2-3 марта ҳосил олаётганлар бундан миннатдор.

#аҳоли_бандлиги #Пискент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Пискент_тумани
#Расмий_муносабат

Бугун ижтимоий тармоқда эълон қилинган "Ғайрат" маҳалла фуқаролар йиғини Янгибой қишлоғида ичимлик суви билан боғлиқ видеомурожаат юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Пискент_тумани
#узумчилик

⚡️Деҳқоннинг айтар сўзи амалдаги ишида кўринади

➡️БАТАФСИЛ

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#istiqlolbayrami #Пискент_тумани

UZ: Пискент тумани Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб қарши олмоқда.

***

RU: Пскентский район отмечает 30-летие независимости Узбекистана.

***

EN: Piskent region celebrates the 30th anniversary of Uzbekistan's independence.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Пискент_тумани
#мулоқот

🔎Пискентнинг бошқа туманлардан қаери кам?
Ёхуд 2000 йилларда қолиб кетаётган туман қиёфаси нега маҳаллий раҳбарларни ўйлантирмайди?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат #Пискент_тумани

Меҳнат фахрийси Абдусамад Носиров: "Биз йиллар давомида сессиялар қилдик, мажлислар ўтказдик. Лекин..."

✉️ Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

🌐 YouTube | 📱Instagram |📱 Facebook | 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM