Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Пискент_тумани
#биласизми

Битирувчиларнинг қанчаси ўқишга кирди ёки қанчасининг бандлиги таъминланган?

📊Пискент туманида 2019-2020 ўқув йилида умум таълим мактабларини жами 1 299 нафар ўқувчи тамомлади.

🔸Битирувчиларнинг 1 199 нафари ўқув юртларига, хусусан, 1 192 нафари Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига; 7 нафари чет элдаги олий таълим муассасаларига; 67 нафари техникум ва касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширган.

📌285 нафар (24 %) битирувчи олий таълим муассасаларига;
📚252 нафар (19%) битирувчи техникумларга ўқишга кирди.
🖇238 нафар битирувчининг бандлиги таъминланган.
129 нафар битирувчи ойлик ўқув курсларига жалб этилган.

🤝95 нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилот ва техникумлар билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Биласизми
#статистика

Тошкент вилояти цемент ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда

📈Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида 7,8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 % ни ташкил этди.

📊Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 47,2 %, Навоий вилояти 35,5 % ҳамда Фарғона вилояти 11,8 % ҳиссасига тўғри келди.

📌Маълумот ўрнида, мамлакатимиз 2020 йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилинган.

🔎Ўз навбатида юртимизга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан қиймати 87,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани

⚡️Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман кенгаши “Камалак” болалар ташкилотининг VI раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

🔎Дастлаб болалар ўзларининг жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширган ишларини сарҳисоб қилишди, кейин келгусидаги режаларини белгилаб олишди.

🎁Ўқишда ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатганларнинг номлари алоҳида тилга олиниб, уларга иш жараёнларидан олинган турли фотосуратлар ва эсдалик совғалари берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент #Зангиота #Бекобод

Тошкент вилоятида ноқонуний қурилмаларни аниқлаш, ўрганиш бўйича ишлар давом этмоқда. Жумладан жорий йилда вилоят прокуратураси томонидан 912 ҳолатда ноқонуний қурилмалар бўйича протест киритилган бўлиб, шундан 92 нафар юридик ва жисмоний шахслар жавобгарликка тортилган.

🔹Шунингдек 19 нафар шахсга интизомий, 73 нафарига маъмурий жазо қўлланилди. Етказилган 771 млн. 778 минг сўм моддий зарар қопланишига эришилди.

📹Лавҳада Тошкент, Бекобод, Зангиота туманларида аниқланган ҳолатлар тўғрисида сўз юритилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Фан олимпиадасининг иккинчи босқичи бошланди

📖Янгийўл туманида умумтаълим мактабларининг 9- ва 11- синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасининг иккинчи туман босқичи бошланди.

📝 48-мактабда икки кундан бери давом этаётган олимпиадада тумандаги 55 та умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари 18 та фандан ўз билимларини синаб кўришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция
#Юқори_Чирчиқ

Янги иссиқхонанинг дастлабки маҳсулотлари хорижга жўнатилади

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги инвестиция ва ташқи савдо бўлими ҳамда лойиҳа ташаббускорларининг саъй-ҳаракати билан “Sadaf agro invest” МЧЖ томонидан қурилган замонавий иссиқхона жорий йилнинг июль ойидан иш бошлаганди.

🔎Умумий майдони 3,5 гектар майдонни ташкил этган иссиқхонадаги барча жиҳозлар Корея Республикасидан келтирилган. Вентиляция, совутиш тизими, томчилатиб суғориш, иқлимни бошқариш каби техник хизматлар мавжуд. Хориждагидан асло қолишмайдиган шарт-шароитга эга бўлган замонавий иссиқхонанинг умумий қиймати 6 400 млн сўмни ташкил этади.

📌Бугунги кунда бу ерда дастлабки ҳосил пишиб етилган бўлиб, маҳсулотларни республикамиз ва чет эл бозорларига жўнатиш учун тайёргарлик кўриляпти.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгилик

Замонавий автобуслар Чирчиқ билан Нурафшонни боғлади

⚡️Эндиликда “Нурафшон – Чирчиқ” йўналишида йўловчиларни ташиш йўлга қўйилди. Янги қатнов “ВҲ-522 – Чирчиқ АШБ – Нурафшон АШБ” йўналишида амалга ошириладиган бўлди.

🤝Хитой давлати билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик мемориандиумига асосан, “Алихан транс сервис” МЧЖ томонидан мамлакатимизга ўтган йилнинг куз ойларида биринчилардан бўлиб, Бухоро шаҳрига ана шундай автобусларнинг 60 таси келтирилганди. Ноябрдан бошлаб 38 таси шаҳарнинг ўзида қатнай бошлади. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб эса 10 та автобус Тошкент шаҳридаги 129-йўналишда, яъни “Авиасозлар АШБ – Юнусобод – 17 мавзе” бўйича жорий этилди.

🚍Бугундан бошлаб биринчи йўловчилар янги автобусларда Чирчиқ автошоҳбекатидан вилоят маркази Нурафшон шаҳрига боради. Бир тарафнинг ўзи қарийб 70 кмни ташкил қилади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ
#назорат

⚡️Қуйи Чирчиқ туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича туман ҳокимлиги ҳамда мутассади ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

🎞Ёшлар ишлари агентлиги Бекобод туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши кўмаги билан "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Жамшид Мадалиев томонидан қурилган сунъий қопламали спорт майдонидан видеолавҳа👆

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram