Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#янгилик

Чинозда тўртта МТТ очилди

Чиноз туманининг “Тинчлик” маҳалласидаги “Бону” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, "Йўлтушган" МФЙ даги “Болалар дунёси” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, "Расулобод" МФЙ даги 235 ўринли 6-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Эски Тошкент қишлоғи марказидаги 100 ўринли “Бахтли келажак ўғлонлари” давлат хусусий шерикчилик асосида қурилган мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимлари ўтказилди.

Анъанага кўра расмий ленталар қирқилиб фойдаланишга старт берилди. Туман ҳокими бошчилигида корхона-ташкилот раҳбарлари, ёши улуғ кексалар томонидан оқ фотиҳа берилиб, келажагимиз эгалари бўлган болажонларнинг яйраб-яшнаб камол топишлари учун тилаклар билдирилди.

Туман мактабгача таълим бўлими томонидан тайёрланган тадбирда жажжи ўғил-қизларимиз Ибн Сино, Алишер Навоий, Бобур, Зебунисо, Увайсий, Амир Темур, Усмон Носир ва бошқа кўплаб буюкларнинг сиймоларини гавдалантириб, уларнинг амалга оширган ишлари, ғазал ва рубойиларидан ёд айтиб барчани лол қолдиришди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда туманда болаларни боғчага қамраб олиш 18 фоиз бўлган бўлса, 2020 йил февраль ҳолатида 50 фоиздан ошди.

@toshvilpressa
#янгилик

Қибрай туманида шифо маскани очилди.

Қибрай туманида янги қурилган Яланғоч қишлоқ оилавий поликлиникасининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Мираъзам Миркасимов иштирок этди. Бу ҳақда Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Айтиш керакки, 1987 йилдан бери ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатувчи поликлиниканинг ўз биноси йўқ эди. Инвестиция дастури асосида қурилган мазкур шифо масканида эндиликда тез тиббий ёрдам бўлими ҳам иш бошлайди. Бунинг учун алоҳида хоналар ҳам барпо этилди, тез тиббий ёрдам машинаси ажратилиши эса кўзда тутилган.

Келгусида ҚОПда замонавий ахборот технологияларини жорий этган ҳолда, тиббий хизмат сифатини янада ошириш мумкин. Зеро, тизимга ахборот коммуникацион технологиялар (АКТ)ни жорий этишни бугун даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

@toshvilpressa
#янгилик

Бугун Қибрай туманидаги "Юқори юз" МФЙнинг янги маъмурий биноси барча шароитларга эга бўлган, замонавий лойиҳалар асосида давлат хусусий шерикчилигида қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Миръазам Миркасимов, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Санжар Салиҳов, туман ИИБ бошлиги Саидислом Юсупов, туман ДСИ раҳбари Акмал Тиллаев иштирок этди.

Оқсоқоллар ва раҳбарлар иштирокида қизил тасма қирқилгач, "Юқори юз" маҳалла фуқаролар йиғини раисига бинонинг рамзий калити топширилди.

@toshvilpressa
#янгилик

Ангренда Кукмин университетини очиш бўйича келишув имзоланди

Бугун, 28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хони қабул қилди.

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш лозим, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.

@toshvilpressa
#янгилик

Паркент туманидаги «Файзуллоҳонбой» жоме масжид биносига илк ғишт пойдевори қўйилди. Бу ҳақда ЎМИ Тошкент вилояти матбуот хизмати хабар қилади.

Илк ғишт пойдеворини Паркент тумани бош имом-хатиби Мансурхон домла Мансуров, туман ҳокими ва мутасаддилари, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуроний отахонлар қўйиб бердилар.

Ушбу тадбирда юрт тараққиёти, динимиз ривожи ва халқ фаровонлиги ҳамда масжиднинг қайта қурилиш ишларига муваффақиятлар тилаб, хайрли дуолар қилинди. Шунингдек, саховатпеша, эҳсонсевар, дин ва Аллоҳнинг уйига қалбан боғланган, муҳаббатли юртдошларимизнинг хизматлари, жонкуярлиги эътироф этилди.

@toshvilpressa
#янгилик

"Олмалиқ" банк хизматларини кўрсатиш маркази фаолияти йўлга қўйилди

Бугун Ўзбекистон Миллий банкининг "Олмалиқ" банк хизматларини кўрсатиш марказининг расмий очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Замонавий таъмирланган янги бинода фаолият бошлаган марказ 60 га яқин банк хизматларини таклиф этади. Марказ вакилларининг айтишича, марказда бир кунда 1 млрдга яқин маблағ айланиши кутилмоқда.

Ҳар томонлама қулай манзилда жойлашган мазкур марказда мижозларга 14 нафар мутахассислар хизмат кўрсатади.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#саховат
#янгилик

Сардоба сув омборидаги талофатдан азият чеккан ҳамюртларимизга Тошкент вилояти табдиркорлари ҳам кўмак бермоқда.

🏢 Жумладан, вилоятнинг саховатпеша тадбиркорларидан бири Акбар Анваров бошпанасиз қолган сирдарёлик бешта оиланинг ҳар бирига вилоят ҳудудидан уй олиб берди. Хонадонларнинг 3 таси уч хонали, 2 таси икки хонали бўлиб, янги эгаларига вақтинча эмас, доимий яшашлари учун берилмоқда.

🖥 Шу муносабат билан ижтимоий тармоқларда уйларнинг кам кўстини тўлдириш учун акция эълон қилинди. Хонадонларни зарур жиҳоз ва техникалар билан таъминлаш ишларига хонанда Озода Нурсаидова бош-қош бўлмоқда. Бу ҳақда у Инстаграм саҳифасида маълум қилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ёшлар
#янгилик

🔊Тошкент вилоятининг иқтидорли ёшлари томонидан электрон кутубхона портали яратилди. Ушбу сайтда китобхонлар ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарини юклаб олиб, таътилни унумли ўтказишлари мумкин.

Сайтга кириш: 👉https://Prodot.uz

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгилик

Замонавий автобуслар Чирчиқ билан Нурафшонни боғлади

⚡️Эндиликда “Нурафшон – Чирчиқ” йўналишида йўловчиларни ташиш йўлга қўйилди. Янги қатнов “ВҲ-522 – Чирчиқ АШБ – Нурафшон АШБ” йўналишида амалга ошириладиган бўлди.

🤝Хитой давлати билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик мемориандиумига асосан, “Алихан транс сервис” МЧЖ томонидан мамлакатимизга ўтган йилнинг куз ойларида биринчилардан бўлиб, Бухоро шаҳрига ана шундай автобусларнинг 60 таси келтирилганди. Ноябрдан бошлаб 38 таси шаҳарнинг ўзида қатнай бошлади. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб эса 10 та автобус Тошкент шаҳридаги 129-йўналишда, яъни “Авиасозлар АШБ – Юнусобод – 17 мавзе” бўйича жорий этилди.

🚍Бугундан бошлаб биринчи йўловчилар янги автобусларда Чирчиқ автошоҳбекатидан вилоят маркази Нурафшон шаҳрига боради. Бир тарафнинг ўзи қарийб 70 кмни ташкил қилади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгилик

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди

⚡️Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Бош прокуратура тизимида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган эди.

📍Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга асосан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди. Янги ихтисослаштиртилган прокуратура 10 та бошқарув ходимларидан иборат бўлиб, улар Тошкент вилояти прокуратураси штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилди.

Тошкент вилояти прокурори катта ёрдамчиси Арслонбек Тошпўлатовнинг маълум қилишича, янги тузилма (бир нафар прокурор ўринбосарлиги вакант эканини истисно қилганда) тўла таркиб билан иш бошлади.

‼️Шу пайтгача Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Бобораҳимов Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокурори этиб тайинланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Янгилик #Туристик_зона

Юсуфхона – Қўйлиқ йўналиши йўлга қўйилди

⚡️Бўстонлиқ туманида туризм соҳасида ўнлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Эндиликда “Ипак йўли” сайёҳлик фирмаси логотипи туширилган микроавтобуслар туристик зона бўлган Бўстонлиқ туманидаги Юсуфхона қўрғонини Қўйлиқ бозори билан боғлайдиган бўлди.

Бугун эрта тонгдан энг замонавий қулайликларга эга бўлган микроавтобуслар Юсуфхона ҳудудидан ҳаракатланишни бошлади.

🚗– Биз сайёҳликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ниятида Бухоро вилоятидан 6 та сўнгги русумдаги микроавтобусларни олиб келдик, – дейди “Когон-Мега-Барс” МЧЖ раҳбари Б. Ахтамов, – Японияда ишлаб чиқарилган “Тойота-Хияч” русумли транспорт воситаси Дубайдан ҳамкорлик шартномаси асосида 5 йиллик кредит эвазига сотиб олинди.

👥Дарҳақиқат, замонавий технологиялар асосида яратилган, монитор, сенсор, кондиционер, иситиш системаси, хуллас, барча комфорт қулайликларга эга бўлган, узунлиги 5 м етрни ташкил этган, 14 ўриндиқли автобуслар Тошкент вилояти аҳолиси ва барча меҳмонлар учун хизмат қилишни бошлади.

📍– Янги микроавтобусларнинг афзаллиги шундаки, туризм зонасига борадиганлар учун қулай имконият яратади. Салкам 100 км масофа учун йўлкира ҳақи 13 минг сўм этиб белгиланди, – дейди Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов. – Кунига 28 та қатнов йўлга қўйилади.

🤝Энг муҳими, “Амирсой”, “Белдирсой”,”Чимён”, “Нанай”, “Хўжакент” каби дам олиш масканларига бориш истагида бўлган юртдошларимизнинг узоғини яқин қилади.

✍️Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#янгилик

⚡️Нурафшонда лифт саноати мутахассислари тайёрлайдиган университет ташкил этилиши мумкин

Ли Хьюн Сок лифт саноати учун мутахассислар тайёрлайдиган мазкур университет фаолияти ҳақида сўзлаб берди ва Нурафшон шаҳрида қўшма университет ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#янгилик

⚡️Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қарийб 5 млрд. долларлик лойиҳа амалга оширилмоқдa

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#янгилик #новость #news

UZ: Коронавируснинг барча штаммларига қарши спрей ихтиро қилинди

👉Батафсил

RU: Изобретен спрей против всех штаммов коронавируса

👉Подробно

EN: Spray against all strains of coronavirus is invented

👉More info

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#янгилик

🏥Комбинат коронавирусга ихтисослаштирилган шифохона очди

👉 Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#янгилик

⚡️Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.

Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади.

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

"Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта “яшил ҳудуд” ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади", - деди Президент.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#янгилик

🔎ОКМКда 99,9 фоиз соф ҳолда рений метали олинди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#янгилик

👏Янги дам олиш масканининг очилиш маросими ва унда яратилган шароитлар билан қуйидаги фото суратлар орқали танишишингиз мумкин👇

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#янгилик

❇️ Тошкент вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари биометрик паспорт беришни бошлади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик

“Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлининг Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи қисмидаги (темир йўл устидан ўтган) кўприк 1972 йилда қурилган бўлиб, муқаддам умуман таъмирланмаган эди. Натижада, кўприк авариявий ҳолатга тушиб қолган. Зудлик билан кўрилган чоралар натижасида, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди, маҳалий бюджетдан 26 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Уч ой давомида кўприк янгитдан қурилди. "Тошкент кўприк қурилиш" корхонаси ишчилари жонбозлик кўрсатиб, туну кун иш олиб боришди. Агар эски кўприкнинг ўтказувчанлик қуввати 30 тоннани ташкил этса, янги кўприк 100 тонналик ўтказувчанлик қобилиятига эга ва кенглиги 26 метр. Наврўзи айёми арафасида қурилиши якунланган кўприкни фаоллар ва нуронийларнинг оқ фотиҳаси билан фойдаланишга топширдик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegramm
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM