Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

Кексалар тажрибаси – ёшларга ибрат мактаби


⚡️Қуйи Чирчиқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан “Йилқичи" маҳалласидаги 45-умум таълим мактабида "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жиноятчиликни олдини олишда кекса фахрийлар фаоллигини ошириш" мавзусида тадбир ўтказилди.

🔎Тадбирда ёшларга "Кексалар ибрати" ва "Касбим фахрим" мавзусида дарслар ўтилди, кекса фахрийлар ёшлар билан учрашувда ўз ҳаётларидаги ибратли воқеаларни сўзлаб беришди. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида волейбол бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ

⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлинмасининг хатига асосан, Олмалиқ шаҳар бўлими раҳбари С.Якупбекова ва шаҳар ҳокимлиги масъули Д.Ахмедов томонидан кутубхоналар фаолияти ўрганилди.

❇️ Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугун шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидадаги 24 та таълим муассасасида жами 34 нафар кутубхона ходимлари фаолият юритади. Шаҳар миқёсида кутубхоналарнинг умумий фонди 48 765 тани, китобхонлар сони ўқитувчи ходимлар ва ўқувчилар билан биргаликда 28 451 нафарни ташкил этади.

📌 Бўлим тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг дарсликлар билан таъминланиши 98,7 фоиздан иборат.

📚Мактаб кутубхоналари маҳаллий бюджет, ҳамкор ташкилотлар, акция ва марафонлардан тақдим этилаётган бадиий адабиётлар ҳисобига доимий равишда бойитиб борилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани
#Эълон

Оҳангарон туманидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар диққатига!

📌Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон туман бўлими томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ёшларга ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлар бўйича давлат рўйхатидан ўтган ҳолда имтиёзли 14% (фоизли) 30 миллион сўмгача кредитлар ажратилади.

💰Шунингдек, Германия гранти асосида қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича гаровсиз имтиёзли 14% (фоизли) 4 минг евро (48 миллион сўм)гача кредитлар ажратилади.

📱 Мурожаат учун тел.: 99-405-11-01, 97-599-95-50, 99-463-17-75.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ

Нурафшон-Чирчиқ йўналиши бўйича автобус қатнови қўйилди

📌Чирчиқ шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшон шаҳридан қарийб 70 км. узоқликда жойлашган. Шу вақтгача чирчиқликлар маъмурий марказга бориш учун бир нечта транспортларга алмашар ва ортиқча вақт сарфлар эди.

🚌Эндиликда ушбу муаммо ҳал этилиб, икки шаҳар ўртасида замонавий автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Иситиш ва совутиш тизими, қолаверса, юмшоқ ўриндиқларга эга жамоат транспорти ҳар томонлама қулай экани билан йўловчиларга маъқул келмоқда.

🎥Лавҳа шу ҳақда

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

📌Пискент туманида 3-7 ёшли болаларнинг 35 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Бу кўрсаткични ижобий томонга ўзгартириш учун самарали ишлар олиб борилмоқда.

❇️Туманда оилавий боғчалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича белгиланган дастур асосида ишлар амалга оширилмоқда.

🔰Навбатдаги оилавий боғчанинг фаолият бошлаши пискентлик болажонлар билан бирга, ота-оналарни ҳам бирдек қувонтирди.

📹Боғчанинг очилиш маросимидан лавҳа.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

📌Оққўрғон тумани марказида "Ширина-Ширинтой" нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуриб фойдаланишга топширилди. Замонавий мажмуанинг қурилишига 2,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

📎Давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият бошлаган муассаса 120 нафар болани қабул қилишга ихтисослашган. Бу ерда кичкинтойларнинг хорижий тилни ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

🔹Маълумот учун: Оққўрғон туманида 15 та давлат, 27 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади.

🎥Жараён "Ўзбекистон 24" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саховат
#Эътироф

🎞Пискент туманида истиқомат қилувчи Дилмурод Жабборов соғлом одамлар қўлда бажаришга қийналадиган юмушларни тили ва чаққон лаблари билан бажара олади. У мобил телефонларини таъмирлайди ва ҳунари ортидан бировга муҳтожлик сезмайди.

⁉️Меҳри аяга бу ногирон фарзандидан воз кечиш таклиф этилганда она қандай йўл тутган?

Дилмурод ўзини тўрт девор ичидаги тутқунликдан қандай қутқарган? Дилмуроднинг ҳатто соғлом одамларга ҳам эҳсон қилиб туриши ростми?

📽Бугун соат 20:00да “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида шу хусусда батафсил сўз юритилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз

📌Оққўрғон туманида карантин чораларига риоя қилинган ҳолда Тошкент вилояти прокурори ёшлар билан “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз” шиори остида учрашув ўтказди. Тадбирда вилоят ва тумандаги қатор корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар, мактаб битирувчилари ва маҳалла фаоллари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашувда вилоят прокурори С.Самадов сўзга чиқиб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад тўғрисида ёшларга маълумотлар берди. Оққўрғон туман ҳокими Ф.Омонов эса иштирокчиларни янада фаол бўлишга чорлади.

✍️Учрашувда билдирилган таклиф ва муаммоларнинг барчаси тегишли тартибда ижро учун йўналтирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#муносабат

⚡️Пискент кундалик деҳқон бозори фаолияти тўхтатилгани тўғрисида ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеомурожаат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Суннатилла Исақулов муносабат билдирди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853 сонли қарори ижроси юзасидан “Пискент деҳқон бозори” МЧЖни намунавий лойиҳа асосида 2-тип савдо мажмуасига айлантириш вазифаси белгиланган.

🔖Мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича 1960 йиллардан буён фаолият кўрсатган “Пискент деҳқон бозори” МЧЖ тасарруфидаги бозор реконструкция қилиниб, 2-типдаги савдо мажмуасига айлантирилди (буюртмачи -Ўзбекистон Миллий банки хузуридаги “НБУ Бунёдкор Инвест” МЧЖ) .

🔎Президентнинг юқоридаги қарорига кўра, мазкур объектда 51 фоиз давлат улуши сақланиб қолган ва ушбу савдо мажмуаси хусусий бозор ҳисобланмайди.

📍Аукцион савдоларида ”Ҳалол луқма” МЧЖ ғолиб деб топилган бўлиб, янги қурилган бозорда фаолият олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритган.

Бозорда тадбиркорларнинг савдо қилишлари учун барча қулайликлар яратилган:
-2 қаватли савдо комплекси;
-250 ўринли савдо расталари;
-лаборатория хоналари;
-маъмурий ва санитария-гигиена хонаси;
-100 ўринли автотураргоҳ талаб даражасига ташкил этилган.

❇️Ижтимоий тармоқларда бузиб ташланган деб кўрсатилган туман марказидаги А.Темур ҳамда Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган кундалик деҳқон бозори ўрнида туман бош режасига асосан хиёбон (парк), кворкинг ва IT парк - инновацион технологиялар маркази қурилиши белгиланган.

❗️Ҳозирги кунда туман марказидаги А.Темур ҳамда Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган кундалик деҳқон бозори фаолияти санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмаслиги, автотураргоҳ мавжуд эмаслиги сабабли “Пискент деҳқон бозори” МЧЖнинг акционерлари розилигини олган ҳолда тўхтатилган.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

Яна бир оилавий боғча очилди

🏫Ўрта Чирчиқ туманидаги "Мустақиллик" маҳалласида истиқомат қилувчи Қумри Норбекова “Ғунча” номли 25 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйди. Айни пайтда боғчада 15 нафар болажон тарбияланяпти.

👥Шунингдек, туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 38-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ўтган йили “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 1 миллиард 250 миллион сўм маблағ эвазига капитал таъмирланди. Боғча илгари 140 ўринли бўлган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 180 тага етди. Ҳозирги кунда бу ерда 45 нафар бола тарбияланмоқда.

📈 Жорий йил якунига қадар туманда яна 1 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат-хусусий шерикчилик ва 5 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Шунда болаларнинг боғчаларга қамрови 44,8 фоиздан 50,2 фоизга етади.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

Жамиятнинг мақсади аҳоли томорқасини ривожлантириш

🔹Президентимизнинг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ -3680-сонли қарорига асосан ташкил этилган “Bekobod tumani Tomorqa xizmati” МЧЖнинг асосий вазифаси қилиб аҳоли томорқасини ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам бериш белгиланган.

✔️Бугунги кунда масъулияти чекланган жамияти томонидан аҳоли томорқаларига 7 минг туп мевали дарахтлар кўчатлари, 15,5 тонна картошка ва сабзавот уруғлари, 450 бош қорамол, 625 минг бош парранда етказиб берилди. Шу билан бирга, 114 та хонадонда 570 сотих майдонда ихчам иссиқхоналар қурди.

Хусусан, “Маллабой” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Мамадалиева ҳам жамият орқали 30 миллион сўм миқдорда кредит олиб, ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилди. Натижада рукола салат барги экиб, деҳқончилик фаолиятини бошлаган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#куз_қиш #ижро

Анклав ҳудудига кўмир етказилди

🇺🇿 Бекобод шаҳри қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлиб, анклав ҳудуддаги “Жомий”, “Бунёдкор” ва “Ҳ.Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли “Қардошлик-2” аҳоли пунктида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари истиқомат қилиб келмоқдалар.

🚛 Жорий йилнинг 5 ноябрь куни ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келаётган мазкур ҳудуд аҳолиси учун алоҳида равишда Тошкент вилояти хокимлиги томонидан 276 тн. кўмир маҳсулоти беғараз ёрдам ажратилди.

🚗 Давлатимиз байроқлари билан безатилган автомашиналардан иборат карвонни Бекобод шаҳар ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ғанишер Базарбаев кузатиб борди.

📌Ушбу саховат карвони (жами 276 тн, шундан 130 тн. “Жомий”, 60 тн. “Бунёдкор”, 61 тн. 4-УТМ, 25 тн. “Қардошлик-2” аҳоли пунктига) делегация кузатувида ўз манзилига етиб борди ва аҳолига тарқатилди.

👏 Ҳамюртларимиз бундай эътибордан бошлари кўкка етиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Тошкент вилояти ҳокимига ва Бекобод шаҳар ҳокимига ўз миннатдорчилигин билдиришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram