Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#дезинфекция

Бугун Олмалиқ шаҳар ФВБ ходимлари томонидан шаҳар Марказий шифохонаси, Юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда "Ойдин" деҳқон бозори тўлиқ дезинфекция қилиниб, зарарсизлантирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️(+102) Яна тўрт ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар аниқланди.

Жами беморлар: 19 755 нафар

✔️ Янги касалланиш ҳолатлари: 48 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Тошкент тумани ҳокимлиги ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ туман аҳлига мурожаат билан чиқди

👉 https://kun.uz/50642790

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

❇️Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланиш холати бўйича Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Тўрақул Арзиқулов баёнот берди.

🎥Батафсил юқоридаги интервюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Статистика

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмни ташкил этган.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилди?
🌾 Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (619,2 минг тонна маҳсулот).
🥕 🥬Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (544,3 минг тонна).
🥔 Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (285,4 минг тонна).
🧅🧄🥦 Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (54,9 минг тонна).
🍑 🍓Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (233,4 минг тонна).
🍇 Сурхондарёда энг кўп узум етиштирилган (12,6 тонна).
🥩 Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (141,7 минг тонна).
🥛Самарқандда энг кўп – 615,7 минг тонна сут олинган.
🥚 Тошкент вилоятида энг кўп – 635,5 миллион дона тухум олинган.
🦈 Хоразмда энг кўп – 5607 тонна балиқ овланган.
🐂🐄 Қашқадарёда 1562,8 минг бош йирик шохли қорамол бор.
🐑🐐Қашқадарёда 4589 минг бош қўй ва эчкилар бор.
🐎Тошкент вилоятида энг кўп – 50253 бош отлар бор.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

❇️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Фарҳод Султонов пандемия даврида туманда ёшларни иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ўзини ўзи банд қилиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.

🎥Батафсил "Тошкент 24" дастурида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (Qibraysadosibot)
​​#ҚАЛБАН\_БИРГАМИЗ

ДЕПУТАТЛАР “CALL CENTER” ДА БЎЛИШДИ


🔘 Бугун“Адолат”СДП депутатлик гуруҳи аъзолари, яъни биз - Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, Халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши депутатлари Дониёр Юсупов ва Мирсодиқ Миржалиловлар марказга келиб, бу ерда туну кун хизмат қилаётган ходимлар фаолияти билан яқиндан танишишга аҳд қилдик.


♻️ “Дўрмон” маданият уйи киравериш зали каттагина. Қибрай тумани “CALL CENTER” — тиббий маслаҳат маркази шу ерда ташкил этилган. Бизга Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси ва айни пайтда марказ масъул котиби Абдулатиф Абдуқодиров пешвоз чиқди:

-Соат 16 00 га яқинлашмоқда, ҳар икки соатда марказга бўладиган мурожаатларни умумлаштирамиз, - дейди Абдулатиф. – Тадбир бошлангандан буён 800 га яқин мурожаатлар бўлди. Аҳоли бироз бўлсада таҳликага тушиб қолган. Турли саволлар билан мурожаат қилишади. Аниқ ва лўнда жавоб беришимизни исташади. Имконият даражасида тумандаги вазиятни очиқлаб, уларга ўзларини эҳтиёт қилишлари зарурлигини таъкидлаймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
♻️ Дарҳақиқат телефон қўнғироқлари тинмайди. Пайдар-пай аҳолининг саволларига жавоб бериш керак. Саволлар турлича, ҳар хил хислатли инсонлар, турли кайфиятдаги беморлар. Иложи борича барчаларига тегишли жавоб бериб, йўл-йўриқ, маслаҳат кўрсатиш зарур. Бугун туман мудофаа бўлими шифокор ва ходимларидан Тожинса Исканова, Алишер Айходжаев, Фурқат Назаров, Мадина Достаевалар навбатчилик қилишмоқда.

♻️ Ўзбекчиликда бир жойга борсанг, 6 та нон ва бир тоғора оши билан йўқлаб борилади. Депутатлар эрталабдан буён телефон қўнғироқларига жавоб бериб бир зум тинмаётган шифокор ва ходимларни дам олиб, танаввул қилишлари учун имконият яратиб беришди. Депутатларнинг ўзлари телефон қўнғироқларига жавоб бериш учун, ишга киришишди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
☎️ - Ассалому алайкум, Қибрай тумани “CALL CENTER” — тиббий маслаҳат марказида эшитади. Ўзингизни таништиринг!

📞 - Мен Тошметова Хатичахон Темирпўлатовнаман. Байтқўрғон қишлоғида яшайман. Ўзим тиббиёт соҳасида ишлайман. Қишлоғимиз аҳолиси буни яхши билишади. Шунинг учун ҳозирги таҳликали кунларда турли саволлар билан кўмиб ташлашади. Иложи борича жавоб беришга ҳаракат қиламан. Бугун Қибрай туман ҳокимининг аҳолига мурожаатини эшитдим. Аҳолидан таҳлиллар олиш ҳақида гапирдилар. Шу бўйича маълумот бера оласизларми?

☎️ - Албатта, мурожаатни эшитган бўлсангиз, душанбадан бошлаб туман санитария эпидемиология осойишталик марказига келиб таҳлилларни топширишингиз мумкин. Соат 8 дан бошланади.

📞 - Алло, “CALL CENTER”га тушдимми, иссиғим кўтарилаяпти, нима маслаҳат берасиз?

♻️Туман мудофаа бўлими ходими Тожинса Исканова бугуннинг ўзида ана шундай мурожаат билан 20 киши қўнғироқ қилганини айтмоқда:
- Ростан ҳам аҳолимиз бироз бўлсада таҳликага тушиб қолишган, салгина ҳароратлари кўтарилса ҳам, чўчиб қўнғироқ қилишмоқда. Аввало уларни тинчлантирамиз. Керакли маслаҳатларни берамиз. Иложи борича, ваҳимага тушмасликка, ҳаммаси яхши бўлишига чақирамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

♻️ Биз ҳам икки соат давомида ана шундай қўнғироқларга жавоб беришимизга тўғри келди. Имконият даражасида аҳолимизни тинчлантиришга, аммо ўз саломатликлари ва яқинлари соғлиги учун карантин қоидаларига риоя қилишга чақирдик.

☎️ Дарвоқе, туман депутатлари орасида бироз жонсарак, куйди-пишди ва фидойи Дониёр Юсупов ўзининг ҳамкасби Қодиржон билан биргаликда бугун туни билан навбатчилик қилади. Ҳозир шу сатрларни ўқиб турган бўлсангиз бемалол қўнғироқ қилиб, у билан савол-жавоблар қилишингиз мумкин.

♻️ Асосийси, биз сиз биланмиз. Бугун барчамиз қалбан бирмиз. Туман ҳокими Мираъзам Миркасимов мурожаатида таъкидланганидек, барчамиз бу синовларни биргаликда енгиб чиқишга кучимиз етади.

Гулнора АҲМЕДОВА, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, “Qibray sadosi” газетаси Бош муҳаррири.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi
#уйда_қолинг
#мурожаат_ва_ечим

📲 Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашевга бугун Саид ота маҳалласи "Дача" қишлоғида яшовчи Рустам Собитов мурожаат қилган.

🍱 Р.Собитов мурожаатида оёқ оғриғи безовта қилаётгани ва қон босимида муаммолари борлигини айтган. Шунингдек, кундалик озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам эҳтиёжи борлигини билдирган.

Шу куннинг ўзида 1960-йилда туғилган фуқаро Р.Собитовга 69-ҚОП шифокорлари 🩺текширувдан ўтказиб, 💉 тиббий муолажалар қилишди. 5 кунлик 💊 дори дармонлари олиб берилди.

📦 Тиббий муолажалар ниҳоясига етгач Р.Собитовни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари яшаш манзилига озиқ-овқат маҳсулотлари билан олиб бориб қўйишди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#Сovid19

❇️Чирчиқ шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлар фаолиятига чек қўйилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" дастурида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#карантин

😷Тошкент вилоятида карантин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram