Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#карантин_талабларига_риоя_қилинг

Юртимизда карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан то бугунги кунга қадар Республикамиз бўйича барча керакли чоралар амалга оширилмоқда.

🛍Вилоятимизнинг Янгийўл туманида ташкил этилган ярмарка бозорида ҳам фуқароларнинг харидлари карантин талаблари асосида амалга оширилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#уйда_қолинг
#ваҳимасиз_карантин

Давлат раҳбари томонидан вилоятлардаги эпидемиологик вазиятидан келиб чиққан холда вилоят ва туманларни қизил, сариқ ҳамда яшил ҳудудларга ажратиб, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берган эди.

👉Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги мавжуд 66 та маҳаллалар 4 та сектор билан келишган холда худди шундай ҳудудларга ажратилиб чиқилди.

❗️ Унга кўра, 3 та маҳалла қизил, 6 та маҳалла сариқ ва 57 та маҳалалар яшил ҳудуд деб белгиланди.

🔷Аҳолига вазиятни таништириб бориш учун холатни акс эттирувчи баннер ва блок постлар белгиланган ҳудудларга ўрнатилди ҳамда туман марказидаги реклама паносига жойлаштирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#уйда_қолинг
#Янгийўл_тумани

🦽Тошкент вилояти Янгийўл тумани прокурори М.Рашидов ИИБ бошлиғи А.Султонов билан биргаликда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Хонқўрғон", "Кескан" ва "Халқобод" маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган болажонларга ногиронлик аравачаларини тақдим этишди.

🖍 Шунингдек, Янгийўл тумани Тиббиий ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан болажонларга байрам совғаси сифатида ўқув қуроллари ҳам берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#уйда_қолинг
#саховат_ва_кўмак

📌 "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида, вилоятнинг Янгийўл туман 2-сектор ҳудудининг “Миришкор”, “Чаманзор”, “Нуробод”, “Хонқўрғон”, “Кенг-кичик”, “Қўш-тепа” маҳаллаларида истиқомат қилиб келаётган эҳтиёжманд, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган 30 нафар оилаларга туман прокурори М.Рашидов томонидан беминнат ёрдам қўллари чўзилди.

🐥Оилалар моддий таъминотини бир оз яхшилаш, бандлигини таъминлаш мақсадида парранда жўжалари тарқатилди.

⚡️Туманда хайрия акциялари давом этаяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ДХА
#уйда_қолинг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ХАБАРИ

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

👉 Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта орқали амалга оширилади;

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган “Ягона дарча” орқали амалга оширилади;

❗️Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

🔸Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.

📌Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан, идоралардаги ходимлар меҳнатга таътилига чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

🤝Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#коронавирус

❗️Вилоят прокурорига бириктирилган 6 та туман-шаҳарда 631 нафар фуқароларда короновирус инфекцияси аниқланиб, ҳозирги кунгача 287 нафари тўлиқ тузалган — Тошкент вилояти прокурори катта ёрдамчиси Арслонбек Тошпўлатов иштирокида брифинг

Вилоятдаги 691 та дорихона мудирлари билан нарх-навони сунъий оширмаслик, дориларнинг захирасини шакллантириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

Хусусий дорихона мудирлари билан каронавирус инфекциясига қарши курашишда зарур бўлувчи дори воситаларини келтиришда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича режалар қандай?

📌Шунингдек, уч ойлик дори воситаларининг захирасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар ҳақида...

🎥Батафсил юқоридаги интервюда👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#коронавирус

❗️Вилоятда карантин вақтида озиқ-овқат маҳсулотларининг қиммат сотилишини олдини олиш мақсадида, 16 та деҳқон бозорида 2788 нафар сотувчи билан профилактик суҳбатлар ўтказилган – Тошкент вилояти прокурори катта ёрдамчиси Aрслонбек Тошпўлатов.

🎥Батафсил юқоридаги интервюда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#уйда_қолинг

Тошкент вилояти Янгийўл туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини тиклаш борасида тезкорлик билан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

📝 Бугун туман ҳокими У.Ялгашев бошчилигида 3 ойлик заҳирани жамлаш учун 948 миллион сўмлик дори-дармонга қилинган шартномага биноан дориларнинг бир қисми туман тиббиёт бирлашмасининг марказий дорихонасига келтирилди. Шунингдек, 150 миллион сўмлик 100 дона кислород балони олиб келиш учун тадбиркорлар билан шартнома имзоланди.

🚐 275 миллион сўм маблағ ҳисобига тумандаги барча тиббиёт ходимлари учун махсус химоя кийимлари, қўлқоп ва ниқоблар келтирилди.

🏥 Вилоят ИИБ ҳамкорлигида Янгийўл туманидаги мобил гуруҳларнинг иш фаолияти ва дорихоналар назоратга олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка_тумани
#Уйда_қолинг

Бўка туманида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

🛣 Жумладан, туманга кириш-чиқиш йўлларида блокпостлар ташкил қилинган бўлиб, бу постларда ИИБ, СЭОМ, ФВБ ва Миллий гвардия ҳодимлари куну тун ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда.

🚙 Шунингдек, туман ҳудудига кираётган ва тумандан чиқиб кетаётган автотранспорт воситалари дезинфекция қилиниб, йўловчиларнинг тана ҳароратлари текширилиши назоратга олинган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#уйда_қолинг

🔰 Хабарингиз бўлса Янгийўл тумани ҳокимлигининг саъй-ҳаракатлари билан аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида 150 млн сўмлик 100 дона кислород балони олиб келиш учун тадбиркорлар билан шартнома имзоланган эди.

🧯Бугун Янгийўл тумани Халқобод ҳудудида янги ташкил этилган реабилитация марказига 100 дона кислород балони келтирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#уйда_қолинг
#мурожаат_ва_ечим

📲 Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашевга бугун Саид ота маҳалласи "Дача" қишлоғида яшовчи Рустам Собитов мурожаат қилган.

🍱 Р.Собитов мурожаатида оёқ оғриғи безовта қилаётгани ва қон босимида муаммолари борлигини айтган. Шунингдек, кундалик озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам эҳтиёжи борлигини билдирган.

Шу куннинг ўзида 1960-йилда туғилган фуқаро Р.Собитовга 69-ҚОП шифокорлари 🩺текширувдан ўтказиб, 💉 тиббий муолажалар қилишди. 5 кунлик 💊 дори дармонлари олиб берилди.

📦 Тиббий муолажалар ниҳоясига етгач Р.Собитовни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари яшаш манзилига озиқ-овқат маҳсулотлари билан олиб бориб қўйишди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#Янгийўл_тумани
#уйда_қолинг
#фуқаро_мурожаатлари

Янгийўл туманида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими У.Ялгашев ва ҳоким ўринбосарлари Чортоқ маҳалласида яшовчи маҳалла фаоллари ва фуқаролари билан учрашув ўтказди.

🛠 Учрашув мобайнида туман ҳокими Чортоқ ҳудудида ўрнатилган трансформаторни куз-қиш мавсумига тайёрланишини маълум қилди.

☎️Шунингдек, аҳоли орасида тана ҳарорати кўтарилиб, касалланиш ҳолатлари аниқланса зудлик билан 12-75 қисқа рақамига боғланиб, туман штабига мурожаат этишлари тушунтирилди.

🤲Учрашув сўнгида Янгийўл туманида олиб борилаётган амалий ишлар ва фуқаро мурожаатлари ижобий ечим топаётганлиги юзасидан йиғилганлар туман ҳокимига ўз ташаккурларини билдириб ўтишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#уйда_қолинг
#Янгийўл_тумани

🐂Янгийўл тумани "Ғалаба" маҳалласида жойлашган "Хоразм бизнес голд" чорва-фермер хўжалиги ғўза майдонларига яна бир бор (мол) гўнгини чиқарди.

🎋Ғўза майдонларини суғориш ишларини шарбат усулида ташкил этиб, ғўзани тагида намгарчиликни сақлаш натижасида сифатли пахта толаларини етиштиришдан иборатдир.

🚜Фермер
ва мутахассислар ғўза парваришида агротехник тадбирларни тўғри ва сифатли ўтказишса, мўл ҳосил етиштиришга пухта замин ҳозирлаган бўлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#уйда_қолинг
#мурожаат_ва_ечим

Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Чортоқ" маҳалласи фуқароларининг туман ҳокими У.Ялгашевга қилган мурожаатига биноан маҳалла ҳудудида жойлашган 4417 трансформаторининг юкламаси енгиллаштирилди.

⚡️Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари таянч устунлар ўрнатиб, Чортоқ маҳалласининг 160 та хонадони янги трансформаторга уланиб берилди.

📝 Кўрсатилган амалий ишдан миннатдорчилик сифатида Чортоқ маҳалласининг фуқаролари ёзма равишда ўз ташаккурларини билдиришди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#уйда_қолинг
#Янгийўл_тумани

📝Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасидаги оқава сув тармоғида вужудга келган носозликлар туфайли ушбу ҳудудда яшовчи кўп қаватли уйларнинг фуқаролари туман ҳокимлигига мурожаат этишган.

❗️5 август куни туман ҳокими ушбу носозлик бўйича жойига чиқиб аҳоли билан учрашди ва вазиятни ўрганди. Учрашув якунида туман ҳокими тегишли мутасаддиларга ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

🚒Берилган топшириқларга биноан бугун эрта тонгдан Тошкент вилоятида ягона бўлган махсус техника транспорти етиб келди. Ушбу техника ёрдамида "Кўкаламзор", "Гулбаҳор", "Навбаҳор", "Аҳил", "Шодлик" маҳаллаларидаги оқава сув қувурларини тозалаш ишларини бошлади.

📌Бугун кун давомида Гулбаҳор шаҳарчасидаги барча оқава сув қувурларини тозалаш ишлари якунига етказилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#уйда_қолинг

Шу йилнинг 4 август куни Президент селекторида белгиланган топшириқлар ижросини ва тумандаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида касбга ўқитиш, тадбиркорлик маркази биноси бўйича Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг биринчи ўринбосари О.Парпибоева ва туман ҳокими У.Ялгашев томонидан бир нечта маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

🏢 "Гулистон" маҳалласида янги таъмирланаётган "Баркамол авлод" марказининг биносида хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамда реабилитация марказларини очиш белгиланди.

🪑 Мутасаддилар "Нов" маҳалласида яшовчи ҳунарманд Беҳзод Мадраимовнинг хонадонига бориб, ёғоч ўймакорлигини ривожлантириш мақсадида устоз-шогирд анъанасини кенгайтириш масаласида олиб борилаётган ишлар билан танишишди.

📌Ҳунарманд Б.Мадраимов тез кунларда 40 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ниятида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#Янгийўл_тумани

📖 Тошкент вилояти Янгийўл тумани штабида қисқа 1275 рақами ташкил этилган бўлиб, туман аҳолисига хизмат қилиб келмоқда. Туманнинг 6 та ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 24 соат мобайнида фаолият олиб борувчи тиббий маслаҳатхоналар ҳам ташкил этилган.

🥼 Шунингдек, COVID-19 пандемияси вақтида аҳоли саломатлиги йўлида хизмат қилаётган тумандаги барча шифокорлар ва тиббиёт ходимлари учун сектор раҳбарлари 1000 та бир марталик ҳимоя кийимларини марказий Штабга олиб келди.

🎥 Карантин даврида туманда COVID-19 касаллигига қарши курашда олиб борилаётган амалий ишлар бўйича юқоридаги лавҳа орқали батафсил танишинг👆

✍️Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram