Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Forwarded from QIBRAY SADOSI / Расмий канал (Qibraysadosibot)
​​#ҚАЛБАН\_БИРГАМИЗ

ДЕПУТАТЛАР “CALL CENTER” ДА БЎЛИШДИ


🔘 Бугун“Адолат”СДП депутатлик гуруҳи аъзолари, яъни биз - Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, Халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши депутатлари Дониёр Юсупов ва Мирсодиқ Миржалиловлар марказга келиб, бу ерда туну кун хизмат қилаётган ходимлар фаолияти билан яқиндан танишишга аҳд қилдик.


♻️ “Дўрмон” маданият уйи киравериш зали каттагина. Қибрай тумани “CALL CENTER” — тиббий маслаҳат маркази шу ерда ташкил этилган. Бизга Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси ва айни пайтда марказ масъул котиби Абдулатиф Абдуқодиров пешвоз чиқди:

-Соат 16 00 га яқинлашмоқда, ҳар икки соатда марказга бўладиган мурожаатларни умумлаштирамиз, - дейди Абдулатиф. – Тадбир бошлангандан буён 800 га яқин мурожаатлар бўлди. Аҳоли бироз бўлсада таҳликага тушиб қолган. Турли саволлар билан мурожаат қилишади. Аниқ ва лўнда жавоб беришимизни исташади. Имконият даражасида тумандаги вазиятни очиқлаб, уларга ўзларини эҳтиёт қилишлари зарурлигини таъкидлаймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
♻️ Дарҳақиқат телефон қўнғироқлари тинмайди. Пайдар-пай аҳолининг саволларига жавоб бериш керак. Саволлар турлича, ҳар хил хислатли инсонлар, турли кайфиятдаги беморлар. Иложи борича барчаларига тегишли жавоб бериб, йўл-йўриқ, маслаҳат кўрсатиш зарур. Бугун туман мудофаа бўлими шифокор ва ходимларидан Тожинса Исканова, Алишер Айходжаев, Фурқат Назаров, Мадина Достаевалар навбатчилик қилишмоқда.

♻️ Ўзбекчиликда бир жойга борсанг, 6 та нон ва бир тоғора оши билан йўқлаб борилади. Депутатлар эрталабдан буён телефон қўнғироқларига жавоб бериб бир зум тинмаётган шифокор ва ходимларни дам олиб, танаввул қилишлари учун имконият яратиб беришди. Депутатларнинг ўзлари телефон қўнғироқларига жавоб бериш учун, ишга киришишди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
☎️ - Ассалому алайкум, Қибрай тумани “CALL CENTER” — тиббий маслаҳат марказида эшитади. Ўзингизни таништиринг!

📞 - Мен Тошметова Хатичахон Темирпўлатовнаман. Байтқўрғон қишлоғида яшайман. Ўзим тиббиёт соҳасида ишлайман. Қишлоғимиз аҳолиси буни яхши билишади. Шунинг учун ҳозирги таҳликали кунларда турли саволлар билан кўмиб ташлашади. Иложи борича жавоб беришга ҳаракат қиламан. Бугун Қибрай туман ҳокимининг аҳолига мурожаатини эшитдим. Аҳолидан таҳлиллар олиш ҳақида гапирдилар. Шу бўйича маълумот бера оласизларми?

☎️ - Албатта, мурожаатни эшитган бўлсангиз, душанбадан бошлаб туман санитария эпидемиология осойишталик марказига келиб таҳлилларни топширишингиз мумкин. Соат 8 дан бошланади.

📞 - Алло, “CALL CENTER”га тушдимми, иссиғим кўтарилаяпти, нима маслаҳат берасиз?

♻️Туман мудофаа бўлими ходими Тожинса Исканова бугуннинг ўзида ана шундай мурожаат билан 20 киши қўнғироқ қилганини айтмоқда:
- Ростан ҳам аҳолимиз бироз бўлсада таҳликага тушиб қолишган, салгина ҳароратлари кўтарилса ҳам, чўчиб қўнғироқ қилишмоқда. Аввало уларни тинчлантирамиз. Керакли маслаҳатларни берамиз. Иложи борича, ваҳимага тушмасликка, ҳаммаси яхши бўлишига чақирамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

♻️ Биз ҳам икки соат давомида ана шундай қўнғироқларга жавоб беришимизга тўғри келди. Имконият даражасида аҳолимизни тинчлантиришга, аммо ўз саломатликлари ва яқинлари соғлиги учун карантин қоидаларига риоя қилишга чақирдик.

☎️ Дарвоқе, туман депутатлари орасида бироз жонсарак, куйди-пишди ва фидойи Дониёр Юсупов ўзининг ҳамкасби Қодиржон билан биргаликда бугун туни билан навбатчилик қилади. Ҳозир шу сатрларни ўқиб турган бўлсангиз бемалол қўнғироқ қилиб, у билан савол-жавоблар қилишингиз мумкин.

♻️ Асосийси, биз сиз биланмиз. Бугун барчамиз қалбан бирмиз. Туман ҳокими Мираъзам Миркасимов мурожаатида таъкидланганидек, барчамиз бу синовларни биргаликда енгиб чиқишга кучимиз етади.

Гулнора АҲМЕДОВА, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, “Qibray sadosi” газетаси Бош муҳаррири.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
@qibray\_sadosi