Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Педогогика коллежи базасидаги боғча

🏫Ўрта Чирчиқ туман ҳокими Олимжон Нурматов “Обод” маҳалласида қуриб битказилган янги давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, боғчанинг имкониятлари билан яқиндан танишди.

Ушбу давлат мактабгача таълим ташкилоти Ўрта Чирчиқ туман педагогика коллежи базасида ташкил этилган.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/pedogogika_kollezhi_bazasidagi_bo_cha/

#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Ёриқ" маҳалласида боғча қурилади

⚡️
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов ҳудудларда муаммоларини ўрганиш мақсадида бир неча маҳаллаларда бўлди. Дастлаб “Чангтепа” маҳалласидаги муаммоларни ўрганиб, ҳомийларни бириктирган ҳолда маҳалла биносини қайта реконструкция қилишга топшириқ берди.

📌Маълумот учун айтиш лозимки, маҳаллада ҳозирги кунда 1714 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд туман марказидан 25 км узоқликда жойлашган бўлиб, Оққўрғон туманининг "Қаҳрамон" маҳалласи билан чегарадош.

🏗Туман раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Ёриқ" маҳалласида ҳам бўлди. Айни пайтда бу ерда 25 ўринга мўлжалланган "Дадажон" оилавий боғчаси бўлиб, давлат мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги сабабли, 287 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 52 нафари 7-8 км узоқликдаги боғчаларга қатнайди.

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, дастур доирасида боғча қуриш масаласи ишчи гуруҳ томонидан режалаштирилди.

#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳар бир ишсиз ёшга ер берилмоқда

📌 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва даромад манбаи билан таъминлаш учун фермер хўжаликларидаги ҳар 10 гектар экин майдонидан 1 гектарини деҳқончилик учун ажратиш тартиби белгиланган.

📝Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан жами 53 нафар банд бўлмаган ёшларга фермер хўжаликларининг экин ерлари ажратиб бериш жараёнлари бошланди.

“Галаботир”
маҳалласида унумдор ерлари ажратилди. Шунингдек, йигит-қизларга соҳа мутахассислари томонидан деҳқончилик қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Айниқса, “VakMak” корхонаси раҳбарларининг берилаётган ерларга уруғлик етказиб бериш ва ҳосилини сотиб олиш таклифи ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXII сессияси бўлиб ўтди

📌Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Олимжон Нурматов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар иштирок этди.

📝Кун тартибига кўра, сессияда депутатлар томонидан 5 та масала кўриб чиқилди.

🖇Сессия ишчанлик руҳида ўтиб, муҳокама этилаётган барча масалаларга депутатлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

📍Кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Сенатор “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизим билан танишди

🙋‍♀️Бугун мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқишлари, муносиб иш шароитларида фаолият юритишлари учун барча имкониятлар эшиги очиб берилмоқда.

📌Мазкур йўналишда Ўрта Чирчиқ туманида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев "Галаботир" маҳалласи ва 2-сектор штабида бўлди.

📝Сенатор аҳоли хонадонларига бориб, улар билан суҳбат ўтказди. Шунингдек, маҳалла раиси, мутасаддиларнинг “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизимда амалга ошираётган тадбирлари билан танишиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича тегишли тавсиялар берди.

#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Ўрта Чирчиқ туманида “2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида мунтазам равишда сектор раҳбарлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этиб келинмоқда. Тадбирларда ёшлар ўзларини қизиқтирган йўналишларда раҳбарларга мурожаатлар қилишяпти.

✂️💈Жумладан, "Роватак" маҳалласида яшовчи Шоҳиста Аҳмедова ўз хонадонида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тикув машиналари сўраб сектор раҳбарларига мурожаат қилган эди. Мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиб, унга тикув машиналари олиб берилди.

#Ўрта_Чирчиқ
#мурожаатдан_сўнг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сувни тежаш ҳаётий заруратга айланмоқда

📌Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, жорий йил суғориш мавсумида сув таъминоти меъёрга нисбатан 25 фоиз кам бўлиши кутилмоқда. Шу боис сув исрофгарчилигига умуман йўл қўймаслик ҳаётий зарурат бўлиб қолмоқда.

Хусусан:

🔹430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 миллиард кубметр сувни иқтисод қилиш мумкин. Бу, ўз навбатида, замонавий технология ва ускунларга талабни оширади.

💧Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, томчилатиб суғориш соҳаси ва қувурлар ишлаб чиқариш учун жорий йил февраль-апрель ойларида 35-40 минг тонна полиэтилен зарур. Шу боис, сув тежовчи технологиялар учун зарур бўлган полиэтилен ва полипропилен учун импорт божи 1 октябргача бекор қилинган.

#Ўрта_Чирчиқ

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 ёшли бола ўзи ясаган роботни "Андижон полка"сига рақсга туширди

🤖Ўрта чирчиқлик 9 ёшли Дамир Уздебаев Россия Федерациясида онлайн тарзда ўтказилган робототехника мусобақасида ўзи ясаган роботни "Андижон полка"сига рақсга туширди.

🎉"Танец роботов" номинациясида ғолиб бўлди.

Дамирга тез орада Россия Федерациясидан ғолиблик сертификати ва совғалар келиши кутилмоқда.

🎞Видеолавҳада робот рақсини кўришингиз мумкин.

#робототехника
#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ

Ташландиқ бўлиб ётган ерлардан қандай фойдаланса бўлади?

☘️Ўрта чирчиқлик тадбиркор Фарҳод Очилов қаровсиз, унумдорлик даражаси паст бўлган ер майдонида яхшигина даромад келтирадиган иссиқхона барпо қилди.

💸Бугунги кунда иссиқхонадаги оддий ишчиларнинг кунлик даромади 100 минг сўмни ташкил этади.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube