Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
268 subscribers
14.4K photos
1.05K videos
6 files
8.12K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Адлия_онлайн

Аввал хабар қилинганидек, Адлия вазирлигида вазир Р.Давлетов раислигида навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ҳайъат мажлисида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада аниқланган камчиликлар танқидий таҳлил этилмоқда.

Хусусан, фаолиятни яхшилаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, айрим йўналишларда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатларига ҳамон чек қўйилмаганлиги, айрим масъул ходимларнинг билдирилган эътирозлардан тўғри ва тегишли хулоса чиқармаётганлиги, вазирлик ва бошқарма ҳайъат қарорлари ижросини лозим даражада бажарилмаётганлиги танқидга олинди.

Шу билан бирга ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиқларининг ҳисоботи тингланмоқда .
Гибрид форматдаги ҳайъат мажлиси

Адлия органлари тизимида илк маротаба ҳуқуқий тажриба алмашиш мақсадида адлия делегацияси Навоий вилоятида бўлди.

Улар дастлаб бошқарма биноси, ходимларнинг самарали фаолият юритиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Шунингдек, вилоят ҳудудида қонунийликни таъминлаш, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш, давлат органлари ва ташкилотларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторингини тизимли амалга ошириш механизми бўйича бошқарма тажрибаси ўрганилиб, таҳлил этилди.
Ҳайъат мажлисида кўтарилган масалалар биргаликда кўриб чиқилди,таҳлил этилди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади

“Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–329-сон, 22.07.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, ёшлар ва хотин-қизлар учун касб-ҳунар ва тадбиркорлик бўйича ўқув курслари харажатининг 70 фоизи, лекин 1 млн сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга, тадбиркорликка Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида тўлиқ бепул ўқитилади.

Ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади.

Тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

💰Меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм)дан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади

Ҳукумат қарори (399-сон, 22.07.2022 й.) билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🗓 Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан “Е-патруль” тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.

Барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти “бодикамера”га тасвирга олинади.

🔰Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:

▫️шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
▫️шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
▫️шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.

❗️Ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.

🔰 Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:

▫️унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;
▫️қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;
▫️шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;
▫️жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️“Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатиладиган айрим ёрдам турлари

🔰“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

🔹моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача – 1,2 млн сўмгача) берилади;

🔹ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМнинг 4, бир ойдан икки ойгача БҲМнинг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;

🔹тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади;

🔹Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади;

🔹Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда сув транспортда етказиб берилади

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–784-сон, 22.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, истеъмолчиларнинг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши кафолатланади.

🏢 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

➡️ Ҳар қандай ташкилотлар ичимлик суви таъминоти ташкилоти сифатида фаолиятни амалга ошириши мумкин.

Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғига ҳамда мол-мулкига моддий ва маънавий зарар етказганлик учун жавобгар бўлади.

☑️ Истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматларнинг узлуксиз ва хавфсиз кўрсатилишини, шунингдек ўз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдирмайдиган сифатга ва миқдорга эга бўлган ичимлик суви берилишини шартнома шартларига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.

🔰Ичимлик суви иншоотлари сув таъминоти даражаси бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:

▫️І тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 50 мингдан ортиқ;
▫️ІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 мингдан 50 минггача;
▫️ІІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 минггача.

❗️Ичимлик суви эпидемиологик, радиациявий ва кимёвий жиҳатдан хавфсиз бўлиши керак.

Ичимлик суви сифатининг таҳлили ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг лабораторияларида амалга оширилади.

🔘 Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда транспортда етказиб берилади:

🔸ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
🔸ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
🔸ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
🔸фавқулодда вазиятларда.

🗓 Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тўловлар халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан тасдиқланади ва ОАВда эълон қилингандан кейин 15 кундан сўнг кучга киради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Kun_hikmati

Yaxshi gaplarni koʻpchilik gapirishi mumkin, lekin tinglay oladiganlar kam, sababi, u aqlning kuchini talab etadi.

Rabindranat Tagor

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube
#Bilasizmi

Kimlar sanatoriy-kurortlarga bepul yoʻllanma olishi mumkin?

🔰Qonunchilikka muvofiq quyidagi nogironlar va keksalar toifasiga bepul sanatoriya-kurort yoʻllanmalari taqdim etiladi:
▫️ urush nogironlariga va qatnashchilariga tenglashtirilgan shaxslar;
▫️ halok boʻlgan harbiy xizmatchilarning beva xotinlari (beva erlari);
▫️ respublika ahamiyatiga molik shaxsiy pensiya oluvchi shaxslar;
▫️ Chernobil halokati sababli nogiron boʻlib qolgan shaxslar;
▫️ yadro poligonlarida harbiy xizmatni oʻtagan shaxslar;
▫️ I va II guruh nogironlari, koʻzi ojiz I-guruh nogironini kuzatib boruvchi shaxs;
▫️ yolgʻiz keksalar;
▫️ pensionerlar.

📁Yoʻllanma olish uchun quyidagi hujjatlar Tibbiy-ijtimoiy xizmatlar agentligi hududiy boʻlinmalariga topshirilishi lozim:
▫️ ariza;
▫️ pasport nusxasi;
▫️yuqoridagi fuqarolarning imtiyozdan foydalanish huquqini beruvchi hujjatlar (nogironlikni tasdiqlovchi, pensionerlar uchun guvohnoma va b.);
▫️ tibbiy xulosa.

🔄 Yoʻllanmalarni berish davriyligi quyidagicha.

har yili (navbat asosida):
▫️ urush nogironlariga tenglashtirilgan shaxslarga;
▫️ respublika ahamiyatiga molik shaxsiy pensiya oluvchi shaxslarga;
▫️ Chernobil AES halokati oqibatida nurlanish kasalligiga chalingan va uni boshidan kechirgan shaxslar, shuningdek Chernobil halokati sababli nogiron boʻlib qolgan shaxslarga;
▫️ yadro poligonlari va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida harbiy xizmatni oʻtagan
▫️ shaxslarga;
▫️ yolgʻiz keksalarga;

2 yilda 1 marotaba (navbat asosida):
▫️ urush qatnashchilariga tenglashtirilgan shaxslarga;
▫️ halok boʻlgan harbiy xizmatchilarning beva xotinlariga (beva erlariga);
▫️ I va II guruh nogironlari, koʻzi ojiz I guruh nogironini kuzatib boruvchi shaxsga;

sanatoriylarda boʻsh oʻrin mavjud boʻlgan taqdirda 3 yilda 1 marotaba (navbat asosida) — pensionerlarga.

❗️Yoʻllanmalar 12 kunga, yoʻllanmalarning amal qilish muddati boshlanishidan kamida 10 kun oldin beriladi.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube