Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
253 subscribers
15.5K photos
1.18K videos
6 files
8.72K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Ўтган 6 ойда мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган.

Шу боис, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.

Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади.

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

"Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта “яшил ҳудуд” ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади", - деди Президент.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режа (МСК)

https://t.iss.one/aoka_uz
#Кун_ҳикмати

Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.

Жалолиддин Румий


Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мамлакатимизда маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида

О награждении посмертно группы творческих деятелей, внесших огромный вклад в развитие сфер культуры и искусства, литературы, средств массовой информации в стране

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизи этиб белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (537-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Ўзгартиришларга мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Илгари 2021 йил 1 июлгача эди.

☑️ Ушбу тартиб доирасида уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди. Илгари шаҳарларда камида 20, қишлоқларда камида 10 фоиз эди.

📌 Мазкур тартибга кўра, даромади юқори бўлмаган оила сифатида қишлоқларда даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача, шаҳарларда эса 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача этиб белгиланди. Илгари тегишлича 3,8 дан 5,8 бараваригача ҳамда 4,0 дан 6,5 бараваригача эди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Ҳайдовчилик гувоҳномангизни янги намунадагисига алмаштирмоқчимисиз?

📊Инфографика орқали хизматдан фойдаланиш тартиби билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Адлия_муносабати

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимидаги шубҳали вазият ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат юзасидан аввалроқ мудирага нисбатан қонунчиликда белгиланган тегишли чора қўлланилган.

Хизмат текшируви давомида аниқланган янги ҳолатлар бўйича материаллар прокуратура органларига юборилган.

Шу билан бирга, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан мудирага нисбатан интизомий чора қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ушбу ҳолат Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан назоратга олинган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Кун_ҳикмати

Одамгарчилиги бор мард киши ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.

Абу Райҳон Беруний

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1998-2005 йиллар давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·