Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
252 subscribers
15.5K photos
1.17K videos
6 files
8.7K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Адлия_муносабати

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимидаги шубҳали вазият ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат юзасидан аввалроқ мудирага нисбатан қонунчиликда белгиланган тегишли чора қўлланилган.

Хизмат текшируви давомида аниқланган янги ҳолатлар бўйича материаллар прокуратура органларига юборилган.

Шу билан бирга, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан мудирага нисбатан интизомий чора қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ушбу ҳолат Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан назоратга олинган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_муносабати

⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда айрим адлия бошқармалари ходимлардан вазирлик тизимидаги газетага обуна учун мажбурий пул ушлаб қолинаётганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Қайд этиш керак-ки, Адлия вазирлиги тизимдаги ташкилотларга "Инсон ва қонун" газетасига ходимларни мажбурий обуна қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган.

Ваҳоланки, адлия органлари фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида мажбурий обуна ҳолатларига барҳам бериш чораларини кўриб келмоқда. Бундай ҳолатларни вазирлик тизимида бўлишига мутлақо йўл қўймайди.

Ҳозирда мазкур хабар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube