Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
199 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#янгилик

📯📯Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

📜Яқиндан Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди ва унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида кўриб чиқиладиган қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

📌Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 64¹-модда билан тўлдирилиб, моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш, яъни моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш, моддий маданий мерос объектларини, ҳамда уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этилиб, жавобгарлик белгиланмоқда.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️🌤АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Душанба тонги муборак бўлсин!!!

🍂Қушларнинг чуғури, ифорли сабо,
🍂Борлиқдан таралар илоҳий наво,
🍂Меҳрга ошуфта қалбларда садо,
🍂Субҳидам муборак, қадрдонларим!



@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣9️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🌡1831 йил— инглиз физиги Майкл Фарадей электромагнит индукция ҳодисасини кашф этган;

1842 йил — Биринчи афюн уруши Буюк Британия ва Хитой ўртасида Нанкин шартномаси билан якунланган. Шартномага биноан, Хитой Гонконгни Буюк Британияга берган ва кемалари учун бешта порт очган, шунингдек, 23 млн доллар товон тўлайдиган бўлган;

🏍1885 йил — немис муҳандиси Готлиб Даймлер биринчи мотоцикл учун патент олган;

1910 йил —Кореяни Японияга қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома кучга кирган, Корея Япония мустамлакасига айланган;

🇳🇵 1926 йил —Непалда қуллик бекор қилинган;

🛫 1929 йил —Германиянинг «Граф Зеппелин» дирижабли кемаси дунё бўйлаб биринчи сафарини якунлаган;

🇺🇳1946 йил —Швеция, Афғонистон ва Исландия БМТга қабул қилинган;

💣 1949 йил — Семипалатинск полигонида биринчи РДС -1 совет атом бомбаси синовдан ўтказилган;

🧪 1982 йил —Дармштадт (Ғарбий Германия) олимлари Менделеев даврий жадвалининг 109 элементи — мейтнерий топилгани ҳақида хабар беришди.

🇦🇿 1991 йил — Озарбайжон Олий Кенгаши «Озарбайжон Республикасининг давлат мустақиллигини тиклаш тўғрисида» декларацияни қабул қилган;

1991 йил —Қозоғистондаги Семипалатинск ядро полигони ёпилган;

🎶 2009 йил —бутун дунёда Майкл Жексон хотирасига бағишланган кўплаб флешмоблар тўлқини бўлиб ўтган.

@tarix_chorrahasida
#янгиланиш

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Қибрай туманида муқаддас қадамжо ҳисобланган Абдураҳим боб Сотуқ Буғрохон зиёратгоҳи ҳомийлик ёрдамида янги кўринишга эга бўлди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


@tarix_chorrahasida
⁉️Халқ орасида қайси авлиё ҳақида 120 ёшга кириб вафот этган деган ривоятлар юради?
 
Anonymous Quiz
15%
Қиз ота
9%
Қора қўйли ота
48%
Шодмалик ота
27%
Бузрук бува
#зиёратгоҳ

🕌🕌УЛУҒ АЁЛНИНГ НОМИ УЧУН БУНЁД ЭТИЛГАН МАҚБАРА

Анбар биби
(Анбар она) мақбараси Занги ота умумий мажмуа таркибига кирган тарихий архитектура ёдгорлигидир. Мақбара аслида улуғ аёлнинг номи учун бунёд этилган бўлиб, Анбар биби номи тарихда "Меҳрибон ва саховатли улуғ она" тимсолида муқаддас саналган. Сулаймон Ҳаким ота Боқирғоний асли Хоразмдан бўлиб, тариқат илмининг намояндаларидан Хўжа Ахмад Яссавийнинг муриди ҳамда Занги отанинг устози ҳисобланган.

Мақбарадаги хилхоналарда жойлашган қабрнинг бирига Анбар биби ва иккинчисига Сулаймон Ҳаким ота Боқирғонийнинг онаси дафн этилганлиги аниқланган.

📌Занги отанинг аҳли аёллари Анбар бибининг асли исми шажарада ёзилишича, Райҳона ва қизлари Қорасоч, унинг асл исми Ойжон бўлиб, вафотларидан сўнг икковлари бир қабристонда дафн қилинганлар. Анбар биби мақбараси XV аср бошларида қурилган.



@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бир_музей_тарихи

📍📍Чирчиқ шаҳар тарихи музейининг сиз билган ва билмаган тарихи

⁉️Ушбу музейда сақланаётган экспонатлар қанчалик қадимий? Музлаткич ўрнида ишлатилган кўзалар ҳақида эшитганмисиз?

☺️Бу саволларнинг барчасига ушбу видео орқали жавоб топасиз.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

Ассалому алайкум!
          Ҳайрли тонг! 🌤

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан ҳайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!



@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

3️⃣0️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📺1877 йил — француз ихтирочиси Эмиле Рено мултипликациянинг аждоди бўлган праксиноскопни патентлаган;

📌1901 йил—инглиз ихтирочиси Хуберт Сесил Бут электр чангютгични патентлаган;

🇮🇳 1928 йил— Жавoҳарлал Неру Ҳиндистон мустақиллигини талаб қилган. Ҳиндистон мустақиллик лигаси тузилган;

📞 1963 йил— Москва ва Вашингтон ўртасида тасодифий ядровий уруш хавфини камайтириш учун ишонч телефони ўрнатилган;

📌 1990 йил—Татаристон Республикаси давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган;

1991 йил — СССР КГБ тугатилган;

🇦🇿 1991 йил — Озарбайжон ўз мустақиллигини эълон қилган;

🇺🇦1991 йил —Украина Коммунистик партияси тақиқланган;

🇫🇷 1993 йил — Эйфел минорасига
150 миллионинчи меҳмон чиққан;

🌐 1995 йил — Opera Software дастури тузилган;

🗳1999 йил — референдумда Шарқий Тимор аҳолисининг катта қисми Индонезиядан мустақил бўлиш учун овоз берган.

@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️Чирчиқ шаҳар тарихи музейи директори Миршароп Қаршиев Абдулла Қодирий уй музейига тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрди. Уй музей директори Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий музей экспозитсия хоналари билан таништириб ўтди.

🏛Шунингдек, раҳбарлар бу икки музейнинг келажакдаги ҳамкорликлари борасида бир неча келишувлар амалга оширишди.


@tarix_chorrahasida
#тарих

⚪️🟣Бобохон ота зиёратгоҳи ҳақида эшитганмисиз?

Бобохон ота зиёратгоҳи (ХII асрларни ўз ичига олади) Ўрта Чирчиқ тумани Ўртасарой ҳудудига қарашли Чорвачи кўчасида жойлашган. Бу қабристон ичидаги қадимий жой ҳақида ҳар хил миш-мишлар тарқалган бўлсада, ҳали илмий исботини топгани йўқ.

🔖Бобохон ота зиёратгоҳи чуқур йўлакдан иборат бўлиб, ҳозирги кунда фақат иккита хонаси ўрганилган. 2 хонани қуриш учун ишлатилган ғиштлар Амир Темур даврига оид. Маҳаллий аҳоли ўрганиш жараёнида 2 хонадан сўнг узун йўлак, йўлак 2 томонида кичик хоналар борлиги, йўлакни охири кўринмаганлиги, ёритиш мосламасининг текширув жараёнида ишламай қолиши ва текширувчиларни саросимага тушганлиги сабабли бу йўлакни ёпиб қўйишган.

📍Зиёратгоҳ ёнига қабристонни барпо этган инсонни дафн этишмоқчи бўлганида, 3х3 ҳажмли ғишт билан қурилган, ғиштлари сайқалланган қабрга дуч келинган. Унинг ичида узун ва гавдали инсонга тегишли суяклар топилган. Бу қабр ўша заҳоти ёпиб қўйилган.

@tarix_chorrahasida
#Экспонат

🟠🔴"Илонхўр бургут" ҳақида нималарни биласиз?

🔗 "Серпантин крачун" номли ушбу бургут Белгия ва Россиянинг "Қизил китоб" ига куритилган бўлиб, у гўзал, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган қуш ҳисобланади. Бу ажабтовур қушнинг умумий узунлиги 70 см, қанотлари 170-190 см, вазни эса тахминан 2 кг га етади.

📌Бу турдаги қушларнинг урғочилари эркакларидан каттароқ бўлади, юқори танаси тукли бўлиб, томоқ соҳаси жигарранг тусда. Қанотлари ва думида чизиқлар бор. Бошининг катта ва юмалоқ эканлиги учун кўпчилик бойқушга ҳам ўхшатади.

🦅Ҳозирги кунда ушбу бургур Ангрен шаҳар тарихи музейининг "Табиат" бўлимидан жой олган.



@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Қибрай туманидаги Абдурахим Боб Сотуқ Буғрохон ота зиёратгоҳининг очилиш маросими "Nurafshon TV" лавҳасида.

@tarix_chorrahasida
#янгилик

📯📯Россия этнографик музейида анъанавий ўзбек каштаси ва матолари кўргазмаси очилди

31 декабрга қадар Санкт-Петербургдаги Россия этнографик музейида “Ўзбекистон ипаклари: анъанавий кашталар ва матолар” кўргазмаси бўлиб ўтади.

🔺🔺Кўргазма илк бор музейнинг бой "ўзбек" коллектсиясининг муҳим қисмини намойиш этади, унинг экспонатлари ХIХ асрнинг сўнгги учдан ХХ аср бошларига тўғри келади. Ташриф буюрувчилар ўзбек оилаларида тўй ва бошқа байрамларга тайёрланган анъанавий каштадўзлик буюмларини кўришлари мумкин: янги турмуш қурганларнинг тўшагидаги чойшаблар, девор токчалари учун пардалар, кўрпа-тўшаклар ва болалар бешиги, тўй сочиқлар, жой намозлар.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️🌤АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Чоршанба тонги муборак бўлсин!!!

🍂Қушларнинг чуғури, ифорли сабо,
🍂Борлиқдан таралар илоҳий наво,
🍂Меҳрга ошуфта қалбларда садо,
🍂Субҳидам муборак, қадрдонларим!



@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

3️⃣1️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🤝1907 йил — Англия, Россия ва Франция Антанта ҳарбий-сиёсий иттифоқини тузишган;

📜1926 йил — Афғонистон амири Омонуллохоннинг ёзги қароргоҳида СССР ва Афғонистон ўртасида «бетарафлик ва ўзаро тажовуз қилмаслик тўғрисида» шартнома имзоланган;

1939 йил — Халхин-Гол дарёси яқинидаги Совет-Япония қуролли можароси тугаган;

🇲🇾 1957 йил— Малай Федерациясининг мустақиллиги эълон қилинган (1963 йилдан Малайзия);

📌1961 йил —СССР Совет -Америка ядровий синовлари бўйича келишувни бузган;

🇹🇹1962 йил —Тринидад ва Тобаго мустақиллиги эълон қилинган;

🇧🇷1969 йил—Бразилияда ҳарбий хунта ҳокимиятни эгаллаб олган;

🇬🇷 1974 йил —Греция НАТОдан чиқишини эълон қилган;

🇺🇿1991 йил — Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган;

🇰🇬 1991 йил —Қирғизистон ўз мустақиллигини эълон қилган;

🇹🇯 1992 йил —Тожикистон мухолифати Душанбедаги президент саройини босиб олган;

🇩🇪 1994 йил — Россия қўшинларини Германиядан олиб чиқиш якунланган;

1994 йил —Ирландия республика армияси қуролли кураш тугаганини эълон қилган;

🚗 1997 йил — Париждаги автоҳалокатда Уэлс маликаси Диана фожиали ўлим топган;

💼 2016 йил —Президент Дилма Руссеф коррупция можаросига алоқадорлиги учун Бразилия Сенати томонидан лавозимидан четлатилган.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️Ангрен шаҳар тарихи музейида "Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштиришТошкент вилояти Ангрен бўлими" марказида вақтинча яшаётган она ва болалар бўлишди.

📍Музейдаги экспонатлар уларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар хайрлашув чоғида албатта яна ташриф буюришларини айтиб музей ходимларига миннатдорчилик билдиришди.



@tarix_chorrahasida
#тарих

​​Жарбоши авлиё ота зиёратгоҳи

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сижжак қишлоғи, Сарбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган. Шу ерлик Равшан отанинг айтишларига қараганда, бу ерда “Жарбоши ота” деган авлиё чиллахоналари бўлган экан.

Илгари ушбу жойни “Ойтепа” ҳам деб аташган экан. Авлиё ота шу жойга дафн этилган деган тахминлар ҳам бор. Ўрганишлар натижасида “Жарбоши авлиё” диққатга сазовор жойи ва зиёратгоҳи VII-VIII асрдан бери мавжуд эканлиги маълум бўлган.
Жарбоши авлиё ўша даврлардаги Сижжак қишлоғи одамларини дуо ўқиб, дам солиб даволар эканлар.

Одамларга ислом дини таълимоти, ўқиш, ёзиш ва бошқа илмларни ўргатган эканлар. У киши келажакда содир бўладиган ҳодисаларни ҳам олдиндан айтиб бера олиш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли ҳамма уни авлиё мақомига кўтарган экан. Унинг қаердан келганлиги ва исми маълум эмас. Фақат жарнинг ёнида қўним топиб шу ерда яшаганлиги учун ўша даврларда маҳаллий аҳоли бу жойни “Жарбоши авлиё” деб аташган экан ҳамда бу ер зиёратгоҳга айлантирилган. “Жарбоши авлиё” (ота)нинг қабрлари қаердалиги маълум эмас.

Бу диққатга сазовор жой ва зиёратгоҳга Республикамизнинг турли жойларидан фуқаролар келиб қурбонликлар қилишади. Айниқса, фарзандлари бўлмаган оилалар ва соғлиғидан шикоят қилувчи фуқаролар кўп келиб туришади ҳамда ушбу ердаги булоқ сувларида чўмилишади ва покланишади.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

📯📯Туркиялик меҳмонларга Турк ҳоқонлиги даврига тегишли Ўрхун ёзуви намойиш этилди

🖇Туркиянинг Анқара шаҳридан юртимизга ташриф буюрган олим ва тадбиркорларга Турк ҳоқонлиги даврига тегишли Ўрхун ёзуви намойиш этилди.

📌Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондида сақланаётган қадимги Қува шаҳрининг Чуст ва Элатон маданиятига оид сопол буюмлар ва Турк ҳоқонлиги даврига оид сополдаги Ўрхун ёзувлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.



@tarix_chorrahasida