#фаолият
📌📌“Ғалаба боғи фалсафаси” китоби Владивостокда тақдим этилди
🔖Владивостокдаги Антон Чехов номидаги марказий кутубхонада куникеча “Ғалаба боғи фалсафаси” китобининг тақдимоти ўтказилди.Тадбир Владивостокдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан ташкил этилди.
🖌Тақдимотда Бош консул Р. Исмоилов Тошкент шаҳрида бунёд этилган "Ғалаба боғи"нинг миллий, минтақавий ва халқаро аҳамияти, боғининг барпо этилиши ҳамда унга бағишлаб ёзилган Акмал Саидовнинг “Ғалаба боғи фалсафаси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
@tarix_chorrahasida

#статистика
⁉️⁉️Ўзбекистондаги музейлар сони нечта?
🏛Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил якунига кўра мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган музейлар сони 127 тани ташкил этган.
📊Йиллар кесимида музейлар сони таҳлил қилинганда, 2000 йилда 88 та, 2010 йилда 105 та, 2020 йилда 105 та, 2021 йилда 127 тага етган.
🔖Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган музейлар сони ҳисобланганда, Қорақалпоғистон Республикасида 4та, Андижон вилоятида 2 та, Бухоро вилоятида 19 та, Жиззах вилоятида 7 та, Қашқадарё вилоятида 10 та, Навойи вилоятида 6 та, Наманган вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 13 та, Сурхондарё вилоятида 8 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 17 та, Хоразм вилоятида 3 та ва Тошкент шаҳрида 30 та борлиги маълум бўлди.

#зиёрат
Бугун вилоят нуронийлари ва фаоллари, меҳнат фахрийлари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида муборак Рамазон ойи муносабати билан Зангиота мажмуасини зиёрат қилдилар.
Муаззам ва табаррук ошиёнда Қуръон тиловат қилинди. Қўллар дуога очилиб, юртимизга тинчлик, элимизга фаровонлик, вилоятимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ишлар маромига ривож, деҳқончиликка, тадбиркору ҳунармандларимиз касбу корига барака тилаб, дуо қилинди.
Зиёратдан сўнг эзгу таомилга кўра рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Sabo kelgan kuni
Nuriddin Hamroqulov
#хайрли_оқшом
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзалроқ бўлсин!

Шукроналик — ҳаётимизни яхшилашнинг биринчи қадами.
Янги тонг учун, соғ-омон уйғонганим учун, ўз кучим билан тоза ҳаводан нафас ола олганим учун, кўзларим билан кўра олаётганим учун, оёқ-қўлларим бут, юра олаётганим учун ва энг муҳими, оилам тинч, фарзандларим бағримда экани учун, яна менга берилган мен билган ва билмаган, англаган ва англамаган барча неъматлар учун Алҳамдулиллаҳ...

2022 йил 2⃣4⃣-апрель, якшанба
👉 Байрамлар:
- 🇺🇳Тинчлик учун халқаро кўп томонлама дипломатия куни
- 🤝Халқаро ёшларнинг бирдамлик куни
- 🔬Бутунжаҳон лаборатория ҳайвонларини ҳимоя қилиш куни
- 🇦🇲Арманистондаги геноцид қурбонлари хотираси
- 🇮🇪Ирландияда 1916 йил Пасха қўзғолони куни
👉 Тарихда бугун(хроника):
- 1800 йил - АҚШ Конгресси кутубхонаси ташкил этилди
- 1833 йил - Газланган сув АҚШда патентланган
- 1867 йил — К. П. Фон Кауфман бошчилигидаги Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топди.
- 1877 йил — Россия-Туркия уруши бошланди
- 1916 йил - тарихда «Қизил Фисиҳ» номи билан ёзилган Дублинда қўзғолон бўлиб ўтди.
- 1926 йил— СССР ва Германия ўртасида бетарафлик ҳақидаги келишув тузилди.
- 1941 йил – Иккинчи Жаҳон уруши: Буюк Британия ўз қўшинларини Грециядан олиб чиқа бошлади.
- 1961 йил — «Ваза» кемаси денгиз тубидан олиб чиқилди.
- 1962 йил – АҚШда илк бор жаҳонда сунъий йўлдош орқали шаҳарлараро телевидение кўрсатувларини узатиш йўлга қўйилди.
- 1970 йил – Хитой биринчи сунъий йўлдошини ишга туширди.
👉 Шу куни туғилганлар:
- 1930 йил - Юрий Левада - Совет ва рус социологи ва сиёсатшуноси.
- 1942 йил - Барбра Стреисанд - Америкалик қўшиқчи, актриса, бастакор, режиссёр, продюсер
- 1952 йил - Жан-Пол Гоуле - француз дизайнери, ўз мода уйининг президенти

#факт
Дунёдаги энг оғир китоб Лондон музейининг георгафик атласи бўлиб, у 320 кг. оғирликни ташкил этади.

Ўзбекистонда нечта музей бор?
Музейлар маданият кўзгуси, кеча ва бугунни ўзаро боғлайдиган маънавият масканидир.
Бу масканлар инсонга маънавий озуқа, эстетик завқу шавқ улашади, кишининг дунёқарашини, интеллектуал онгини ўстиради. Музейлар фақатгина маданий қадриятлар намойиши бўлиб қолмасдан, улар бизни ўтмиш саёҳатига чорловчи йўлчи юлдуз ҳамдир.
Музейлар йиллар давомида маънан бойиб, мунтазам кенгайиб бораверади. Бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида мунтазам фаолият юритаётган турли йўналиш ва соҳа музейлари ташриф буюрувчиларни мамнун қилиб келмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этади. Ҳудудлар бўйича фаолият кўрсатаётган музейлар сонига эътибор қаратилса, Қорақалпоғистон Республикасида 4 та, Андижон вилоятида 2 та, Бухоро вилоятида 19 та, Жиззах вилоятида 5 та, Қашқадарё вилоятида 3 та, Навоий вилоятида 5 та, Наманган вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 12 та, Сурхондарё вилоятида 2 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 13 та, Хоразм вилоятида 3 та музей ўз экспозициялари билан ташриф буюрувчиларга хизмат қилмоқда.

Тошкент воҳаси: афсона ва ҳақиқат
МОЗИЙДАН ТАРАЛГАН НУР
📖Бугунги кунда Тошкент воҳасининг бепоён кенгликларида тўрт юздан зиёд археологик, тарихий ва архитектура ёдгорликлари бор. Уларнинг кўпи замондошларимизнинг изчил саъй-ҳаракатлари билан атрофлича ўрганилган. Шу билан бирга ҳали тадқиқ этиб улгурилмаганлари ҳам оз эмас. Боиси – бу иш узоқ ва оғир меҳнат талаб қилади. Зеро, олимлар баъзан битта ёки бир нечта қадимий ёдгорликларни ўрганишга бутун умрларини бағишлайдилар.
📌Қуйи Чирчиқ ҳам археологлар тер тўкиб меҳнат қилишлари зарур бўлган ҳудудлар сирасига киради. Бу илмий жиҳатдан қадрли кўҳна қўрғонлар ўз навбатини кутиб ётибди. Шубҳасизки, олимлар енг шимариб, астойдил ишга киришишлари билан бу тарихий мерослар ҳам тилга киради ва она-заминга чексиз муҳаббатдан сўзлай бошлайди.
Чотқол-Қурама археология отряди Юрий Буряков бошчилигида Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари қуйи оқимларида қидирув ишларини олиб борди. Бу томонлардаги баъзи ёдгорликлар ўрганилди. Хусусан, 1962 йилдаёқ XI асрга таааллуқли 220 та тангадан иборат дафина топилган. Улар ҳозир Ўзбекистон халқлари тарихи музейида сақланмоқда.
1971 йилда Чоч-Илоқ археология отряди Гул қишлоғи яқинида Тўрткўлтепа ёдгорлиги борлигини аниқлади. Бу ёдгорлик ўрта асрга мансуб Нужакет шаҳри ҳаробалари бўлиб, 24 гектар майдонни эгаллаган. Ҳозир синчиклаб ўрганилмоқда. Биз эса, сизга Жумагултепа ёдгорлиги ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.
🏺Ушбу ёдгорлик Қуйи Чирчиқ тумани маркази бўлган Дўстобод шаҳарчасидан бир неча километр наридаги Чақмоқ қишлоғида жойлашган. Оҳангарон дарёсидан бор-йўғи 500 метр масофада, Оққўрғон тумани билан қўшни. Уларни фақат битта кўприк ажратиб турибди.
Чақмоқ – қишлоқнинг бугунги, яъни замонавий номи. Аммо, эски номи – Жумагул ҳам тарихда сақланиб қолган.
Чотқол-Қурама археологик отряди 1966 йили бу ёдгорликни кўздан кечирди. У – думалоқ шаклидаги чиройли қалъа. Баландлиги беш метр. 250 метр узунликда тўғри бурчак шаклидаги уйлар билар чор тарафдан ўралган. Археологлар ўшанда бу – эрамизнинг VIII асрига тааллуқли ёдгорлик деган хулосага келган эдилар. Бироқ, қазилма ишлари олиб борилмади.
🗝Сув – ҳаёт тимсоли, тириклик, тўкин-сочинлик, гуллаш-яшнаш манбаи. Дарё яқинида жойлашган ушбу ҳашаматли қалъали манзилгоҳ Буюк Ипак йўлининг амалдаги сертармоқ йўллари билан мутаносиб ҳолда уйғунлашиб кетган. Бу эса, маҳаллий қабилаларнинг гуллаб-яшнашига мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилган.
Чақмоқ қишлоғи аҳли, ҳурматга сазовор кишиларнинг айтишларича, шу йўналишдаги барча шаҳару манзиллар текис халқани ташкил этиб, бошқа машҳур шаҳарлар мажмуасида кўкдаги юлдузларга талпинган анъанавий геометрик яхлитликни ташкил этади. Бўлса бордир. Аммо, ўша узоқ ўтмишда шу ерда яшаган аждодларимиз гўзалликни қадрлашгани шубўасиз. Топилмалар шундан далолат бермоқда.
Хўш, нима учун бу ёдгорлик Жумагултепа, деб аталади?
Бу ҳақда афсона сақланиб қолган. Ҳикоя қилинишича, улкан қалъа эгасининг қизи қўшни манзилдаги машҳур кишига унаштирилганда, жонажон қишлоғини ташлаб кетишни истамади. Машъум зилзиладан беҳисоб азият чеккан халқи билан бирга бўлишни афзал билди.
Тарихда бу соҳибжамол қизнинг исми сақланиб қолмаган. Бироқ, у ўзининг бой зеб-зийнатларини ватандошларига ўз уйларини қайта тиклаб олишлари учун ҳадя қилган кун жума эди. Шу боис ўз мурувватпешалари исмини билмайдиган кўпчилик аҳоли уни Жумагул, деб атади.
Кексалар ҳикоя қилишадики, қизнинг шойи ёпинчиғи елкасидан учиб кетиб, денгизга тушади. Шунда баҳайбат бир қуш сувдан ҳавога кўтарилиб, бутун атрофга сирли қўшиқ таратади. Ушбу ажойиб қўшиқ саси ўзга дарёлар қирғоқлари томон парвоз этади ва у ердаги қушлар ҳам ёқимли қўшиққа жўр бўлишади.
Ўшандан буён жума кунларининг бирида (қайсилигини ҳеч ким билмайди) бу жойларда ажойиб мусиқа янграйди. Бироқ уни эзгуликка ошно, инсоний муҳаббатга лиммо-лим қалбларгина эшита олади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишонинг хурсанд бўлишга сабаблар роса кўп. Фақат хоҳиш бўлса бўлди.
Душанба тонгида ухлаб қолмаганларга юборамиз😊
@tarix_chorrahasida
Душанба тонгида ухлаб қолмаганларга юборамиз😊
@tarix_chorrahasida
2022 йил 2⃣5⃣ апрель, душанба
👉 Байрамлар:
- 🇺🇳Халқаро ДНК куни
- 🇺🇳Бутунжаҳон пингвин куни
- 🔬Бутунжаҳон безгакка қарши кураш куни
- 🇮🇹Италияда фашизмдан озод қилинган кун
- 🇵🇹Португалияда Озодлик куни
- 🇪🇬Мисрда Синайни озод қилиш куни
- 🇳🇿Янги Зеландия - 🇦🇺Австралияда Ватан ҳимоячиси куни
- 🇰🇿Қозоғистон – Қозоғистон футбол куни.
- 🇰🇵КХДР – Корея халқ армияси куни.
👉 Тарихда бугун (хроника):
- 1719 йил – Лондонда Даниел Дефонинг «Робинзон Крузо» романи биринчи нашри чоп этилди.
- 1783 йил – Францияда илк бор ҳаво шари катталар вазнига тенг юк билан осмонга кўтарилди.
- 1822 йил - Либерия тарихининг пойдеворини қўйган Ғарбий Африкадаги Британия мустамлакасида АҚШ байроғи кўтарилди.
- 1826 йил – Англияда ички ёнувчан двигателли биринчи автомобилга патент берилди.
- 1895 йил - «Россия императори Александр ИИИ музейи» (ҳозирги Россия давлат музейи) ни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
- 1901 йил - АҚШда автоуловларнинг рақамлари расмий равишда жорий этилди
- 1934 йил - СССР Фанлар академиясини Москвага ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди
- 1945 йил - Совет қўшинларининг Шарқий Пруссия стратегик ҳужуми операцияси якунланди
- 1867 йил – Токио шаҳри биринчи бўлиб ташқи савдо учун очилди.
1901 йил – Ню-Ёрк штатида дунёда илк бор автомобиль рақамлари жорий қилинди.
- 1954 йил – «Белл Пҳоне» компаниясининг Америка тадқиқот маркази қуёш батареяларини яратишни эълон қилди.
👉Шу куни туғилганлар:
- 1840 йил Рус композитори ва дирижёри Пётр Чайковский,
- 1873 йил Микробиолог олим, юқумли бактериялар соҳасидаги йирик тадқиқотчи Феликс ДЪEрел
- 1874 йил Гуглиелмо Маркони - италиялик радиотехника муҳандиси, радио ихтирочиларидан бири, Нобел мукофоти лауреати.
- 1883 йил Семён Будённий - Совет ҳарбий қўмондони, Фуқаролар уруши қаҳрамони, Совет Иттифоқининг маршали
- 1900 йил Волфганг Паули - Швейтсариялик физик, квант механикасининг асосчиларидан бири, Нобел мукофоти совриндори.
- 1907 йил Василий Соловев-Седой - Совет қўшиқ ёзувчиси, СССР халқ артисти
- 1928 йил Юрий Яковлев - совет ва рус кино ва театр актёри, СССР халқ артисти
- 1940 йил Ал Пачино - Америка театр ва кино актёри, режиссёр, продюсер
- 1946 йил Владимир Жириновский - Совет ва Россия давлат ва сиёсат арбоби
- 1952 йил Владислав Третяк - совет хоккейчиси, уч карра Олимпия чемпиони, Россиянинг жамоат арбоби.