Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#Фаолият
#зиёрат_туризми

Оилавий зиёратга бориб турасизми?

👉Келажак авлодларга тарихни ўргатиш, ўзи яшаётган манзилдаги тарихий қадамжоларга зиёрат уюштириш хайрлидир. Айниқса, бундай жойларга оилавий ташриф қилиш билан тарихни келажакка етказиш масъулиятини амалда бажариш мумкин.

Мана шундай хайрли ишни қибрайлик Жанибековлар оиласи "Зангиота" зиёратгоҳидан бошлади. Сулола 100 дан ортиқ аъзолари билан бугун вилоятимиздаги 3 та қадимий масканда бўлишади: “Шоабдумалик ота” га бориб, кунини "Қирққиз" зиёратгоҳида якунлашни режа қилибдилар...

🔰Сулолага зиёрати қабул бўлишини тилаб, бошқа ҳамюртларимизни ҳам вилоятимиздаги 159 га яқин диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга таклиф этамиз!

Telegram|Facebook
#эътибор
#зиёрат

Тошкент вилояти аёллари Хивада!

🔺Тошкент
вилоятининг бир гуруҳ аёллари, шу жумладан, пскомлик онахонлар айри дамда Хива шаҳрида бўлиб туришибди.

💭Онахонларнинг дастлабки манзили Хиванинг ўзига хос тарихий ёдгорлиги бўлган Ичанқалъа мажмуаси бўлди.

@tarix_chorrahasida
#зиёрат

🕌Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими бошчилигида қишлоқ хўжалиги ходимлари Зангиота зиёратгоҳида

🚌Туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида сектор раҳбарлари ва бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари Зангиота мажмуасига зиёратга боришди.

🤲Зиёрат давомида жонлиқ сўйилиб, “Қуръон” тиловат қилинди ва ўтганлар ҳақига дуо қилинди.

@tarix_chorrahasida
#зиёрат

Бугун вилоят нуронийлари ва фаоллари, меҳнат фахрийлари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида муборак Рамазон ойи муносабати билан Зангиота мажмуасини зиёрат қилдилар.

Муаззам ва табаррук ошиёнда Қуръон тиловат қилинди. Қўллар дуога очилиб, юртимизга тинчлик, элимизга фаровонлик, вилоятимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ишлар маромига ривож, деҳқончиликка, тадбиркору ҳунармандларимиз касбу корига барака тилаб, дуо қилинди.

Зиёратдан сўнг эзгу таомилга кўра рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зиёрат_туризми

Қирққиз зиёратгоҳи: 40 булоқдан 40 хил таъмли сув чиқади

@tarix_chorrahasida
#зиёрат_туризм

⚡️⚡️Вилоятимизда “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”га бағишланган пресс-тур ўтказилди

Ноябр ойининг биринчи ҳафталиги зиёрат туризми ҳафталиги сифатида кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Тошкент вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар вилоятнинг зиёратгоҳлари, улуғ қадамжоларга саёҳат уюштиришмоқда.

🔖Ушбу тадбирлар доирасида 4-ноябрь куни вилоят ҳокимлиги ва Маданий мерос бошқармаси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфо-тур ташкиллаштирилди.

📍Пресс-тур жараёнида журналистлар Зангиота, Бобоғозий Турк Тўғон ва Шоабдумалик ота зиёратгоҳларида бўлишди. У ерда масъуллардан маълумотлар олиниб, интервюлар ташкил қилинди.

@tarix_chorrahasida
#Зиёрат_туризми

ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ташаббуси билан ОАВ ходимлари учун жойлардаги зиёрат манзилларига пресс-тур ташкил этилди.

Хабарингиз бор, ноябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” деб белгиланган. Йил бошидан бери вилоятда 572 824 нафар маҳаллий сайёҳлар маданий мерос объектлари ва музейларни бориб кўрган. Негаки халқимиз азалдан ота-боболар хотирасига ҳурмат кўрсатиб келган. Айнан зиёрат манзилларида инсон руҳан покланиб, қалби таскин топади.

Батафсил.


@tarix_chorrahasida