Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
203 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ АССАЛАМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАРИМ

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!



#tarix_chorrahasida
#миллий_ўйинлар

🔵🟣Учар  нишон“  ўйини

Ўйинчилар   қуръа   ташлаш   йўли билан   5-6 кишидан иборат  бир  неча  гуруҳга  бўлинадилар. Ҳар  бир  гуруҳ  учун ўйинбоши сайланади. Ўйинчилардан ҳар  бирининг  қўлида узунлиги 80-100 сантиметр, йўғонлиги 2-3 сантиметр  бўлган  таёқ  бўлади.

🪨Ўйинбоши ким биринчи бўлиб  ўйин бошлаш кераклигини  қуръа  ташлаб  аниқлайди. Бошловчилар гуруҳ  ўйин-
бошисини  ўз  гуруҳидан  ўйновчилари  билан  8-10  метр
нарига олиб боради. Шундан сўнг у ўзидаги таёқни олдинга-
юқорига  ирғитади.  

⚡️Бир-биридан 4-5 метр оралиқда ёйилиб жойлашган шу гуруҳ ўйинчилари ўз ўйинбошисини ҳаводаги таёғига ўз таёқларини  отиб  теккизишлари  керак.  Aгар
ўйинчилар мўлжалга теккиза олмасалар, ўйинбоши таёғини
яна  юқорига  ирғитади.  

🍀Шу  тариқа ҳар бир гуруҳ навба билан ўйнайди. Гуруҳлардан мўлжалга аниқ теккизганлар
алоҳида кўрсатилиб рағбатлантирилади. Ғолиблар аниқлангунча ўйин давом эттирилаверади.
Ўйин бошлангач, биринчи гуруҳдаги ўйинчилар ўйин-
бошининг таёғини баробарига мўлжалга оладилар.  

🐚Ким ўйинбошининг  таёғига  теккизса, у ўз таёғини юқорига кўтаради. Ўйинда  хавфсизликни таъминлаш  мақсадида  ўй новчилар  белгиланган  масофада туришга  риоя қилишлари керак. Бошқалар ўйнаётган гуруҳлардан 8-10 метр узоқликда  туришлари  даркор.


#tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#retro_video

☺️Гўзал ва беқиёс Тошкент. Не не тилларда достон бўлган бу замин 1930 йилларда қай кўринишга эга бўлган экан-а?

🎥Ушбу видеода сиз айнан мана шундай саволларга жавоб топасиз, балки бувижон ва бобожонларингиздан сўрасангиз кўпроқ нарсаларни сўзлаб беришар😉...


#tarix_chorrahasida
#урф_одат

🔴🟠Тут сайли мамлакатимизнинг қайси ҳудудларида кенг миқёсда нишонланади?

Баҳорнинг охирларида нишонланувчи тақвимий маросимлардан яна бири "Тут сайли" ҳисобланади. Ўрта Осиё халқлари қадимдан тутни ниҳоятда эъзозлаб, қадрлаб, уни муқаддас ҳисоблаганлар ҳамда тут дарахти ўсган ҳовли файзли, баракали ва омадли саналган.

☘️Тут дарахти ва унинг мевасини қадрлашга бағишланган енг катта тадбир - тут сайли деб аталган ва у асосан катта тутзорлари бор жойларда ўтказилган. Бу сайилни ўтказишнинг барча жойларда бирдай амал қилинадиган қатъий тартиблари ҳам мавжуд эмас. Одамларнинг ўз боғларидаги тут мевасини териб ейиш оддий ҳол бўлса, теварак-атрофдаги тутзорларга оммавий чиқиш - "Тут сайли", яъни катта байрам ҳисобланади.

⚡️Эр-хотин Наливкинларнинг маълумотларига кўра, водийнинг тоғли ҳудудларида, масалан, Чуст уезди аҳолиси тут дарахти меваларини териб олишиб, шинни ва тут толқон тайёрлаганлар.

💫Ушбу сайил оила ёки бир неча қўни-қўшнилар иштирокида уюштирилган бўлса-да, ўзига хос хурсандчилик билан нишонланган. Сайил давомида марварак, балх тути каби ширин ва йирик тут мевалари қоқилиб, шинни ва қоқи тайёрланган.

😊Мазкур сайилда асосан аёллар ва болалар иштирок этганлар. "Тут сайли"ни ўтказиш давомида одамлар қиш учун керакли озиқлик ҳозирлаганлар, шунингдек, ўйин-кулги қилишиб, дам олганлар, томошалар ва мусобақалар уюштирганлар. Хуллас, тут сайли кишиларга моддий ва маънавий фойда келтирган.

#tarix_chorrahasida
#урф_одат

Қовун сайли

🍀Ҳосилни йиғиштириб олиш билан боғлиқ маросимлар турли туман бўлиб, улардан бири - "қовун сайли"дир. Қовун сайли ўрта асрларда катта тантаналар билан ўтказилган. Полиз маҳсулотлари пиша бошлаган вақтда деҳқонлар қишлоқ оқсоқоллари, қўни-қўшни ва ёру биродарларини бир кун олдин:
"Эртага фалон вақтга пайкалга қовун сайлига боринглар", - деб таклиф қилган.

🐚Бунга олдиндан тайёргарлик кўрилган. Саҳарда кун исиб кетмасидан олдин деҳқонлар энг сара, банд берган қовунлардан узиб салқин жойларга олиб қўйилган. Шунингдек, келган меҳмонлар учун бирор мазали таом ҳам пиширилган.

🌱Сайилга оқсоқоллар, болалар, барча таклиф этилган. Сайилда эркаклар аския айтишиб, суҳбатлашиб ўтирганлар. Таомдан сўнг оқсоқоллар деҳқоннинг ҳосилига барака тилаб дуо қиладилар ва ҳосил йиғимига рухсат берадилар.

⚡️Сайил иштирокчилари энг ширин қовунлар билан меҳмон қилинган. Боғдорчиликка ихтисослашган ҳудудларда "олма сайли", "узум сайли", "анор сайли", "анжир сайли" каби байрам сайиллари ўтказилади. Бу каби сайилларнинг қадимги хоразм ва сўғдликларда ҳам ўтказилганлиги Беруний маълумотларида қайд этилган бўлиб, унга кўра қадимда "қовоқ байрами" ва узум билан боғлиқ байрамлар нишонланган.


#tarix_chorrahasida
#кун_тарихи_қизиқарли

😳🧐ЁЗУВЧИ ДЕЙЛ КАРНЕГИНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ НЕГА БУТУН АҚШ ДА "ДЎСТЛАР КУНИ" СИФАТИДА НИШОНЛАНАДИ?

📅24 ноябрь Америка Қўшма Штатларида "Дўстлик куни" сифатида нишонланар экан. Сўзма-сўз таржима қилганда "Дўсмлар кўнглини забт этиш, одамларга эътиборли бўлиш" маъноларини беради.

🙃У ерда яшайдиган дўстимдан қизиқиб нега бундайлигини сўраганимда, у "Чунки ёзувчи Дейл Карнегининг туғилган куни" деб жавоб берди. Бу жавобни ўқиб бироз ҳайратландим. Нега бир ёзувчининг таваллуд куни бутун АҚШда "Дўстлик куни" сифатида нишонланади? Кейин туғилганимдан буён тинчлик бермайдиган қизиқишим ортиб, интернетни титкалай бошладим, чунки дўстимдан яна қайта "Нега?" деб сўрашга ўялдим.

📕Тармоқлардаги "суриштирувим" шуни кўрсатдики, 1988-1956 йилларда яшаб ижод этган Дейл Карнеги нафақат ёзувчи балки, педагог, ўқитувчи ва мотиватор ҳам бўлиб, у ердагилар учун анчагина машхур шахс экан.

😁Саволимга энди жавоб топгандек эдим, чунки у "Қандай қилиб дўстлар орттириш мумкин ва одамларга қандай таъсир кўрсатиш мумкин " номли китоб муаллифи экан. Бу китоб АҚШдаги "Энг кўп ўқилган китоб" лар орасида бўлиб, у орқали АҚШдаги ёлғизлик касалига дучор бўлганлар анчагина дўстлар орттиришганлиги ва ҳали ҳам орттиришаётганлиги маълум бўлди.

😉Агар сиз ҳам дўст топишда қийналаётган бўлсангиз, ушбу китобни бир варақлаб кўринг...

#tarix_chorrahasida
#таваллуд

⚡️⚡️Таниқли ўзбек актрисаси Шоҳида Маъзумова таваллуд топган кун

Истеъдодли ўзбек актрисаси Шоҳида Маъзумова 12 январ 1907 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1925 йилда хотин-қизлар педагогика билим юртини, 1954 йилда A. Островский номидаги Театр ва рассомлик санъати институтининг режиссёрлик факултетини тугатган.

🍀Шоҳида Маъзумова 1929 йилда Ҳамза театрида саҳналаштирилган Ғулом Зафарийнинг «Ҳалима» спектаклидаги Ҳалима образи билан санъатга кириб келди ва ўттиз йил тинимсиз ижодий изланиш натижасида ғарб ва рус драматурглари ҳамда ўзбек ижодкорларининг ўнлаб спектаклларида бош ролларни ижро этди. Ўзи бир неча спектаклларни саҳналаштириб, санъатда ўз ўрнини топди, режиссёр, истеъдодли актриса сифатида халқ ҳурматига сазовор бўлди.


#tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_видео

🎤Охунжон Мадалиев - Севмадинг сен

📺Ўз вақтида гўзал наволари билан барча кўнгиллардан етарлича жой олиб улгурган ижодкор қўшиқлари ҳамон қадрли ва таъсирчанлигини йўқотмаган...


#tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

🎤Достон Убайдуллайев - Тулпор (Тангалик болалар филмидан)

☺️Онасини шаҳардан топиш учун қишлиқдош акаларига қўшилиб олган Достонжон эсингизда-я улар жуда жиддий ва ҳангомали вазиятларг жуда кўп дуч келишади. Ва оҳир оқибат Достон кўпгина нарсалрни англаб етади...



#tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

🎭Кулги бекати, Эргаш Каримовдан ретро ҳажвия

😂"Чумчуқ ҳам ўз насибасини бир жойда териб юради, ҳарактеримиз бир-биримизга тўғри келгандан кейин нима фарқи бор. Бир кун ман ҳаридор топиб келаман, тескари қараб турасиз, қарабсизки яна чойнинг ўрнига вино-да...."


#tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☘️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🌸Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

#tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кулги_бекати

😁Замонамизнинг энг истедодли қизиқчиларидан бири Аваз Охун ҳазиллари кун давомида кайфиятни аъло бўлишига ёрдам беради..

😂"Ошга югуриб бориб, югуриб чиқдик. Армияни ошхонаси ҳам бунчалик эмас. Ёнимдаги биттаси ошни чайнамай ютяпти..."


#tarix_chorrahasida
#янгилик

📌📌Тошкентда 18–22 апрель кунлари анимацион фильмлар форуми ўтказилади

🔖Тошкент шаҳрида 18–22 апрель кунлари Tashkent International Animation Forum (TIAF-22) бўлиб ўтади. Анимацион форум Кинематография агентлиги ташаббуси билан Швейцария ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, Тошкентдаги Гёте институти, Базелевс кинокомпанияси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Миллий кинофонди ҳамда "DRF community independent filmmakers of Uzbekistan" киностудияси ҳамкорлигида ташкил этилади.

🎥Форумда Германия, Грузия, Исроил, Озарбайжон, Тожикистон, Россия, Украина ва Чехия давлатларидан анимация мутахассислари, шу билан бир қаторда ўзбек аниматорлари ва "Ақлвой", "Болажон" телеканалларидан вакиллар иштирок этади.


#tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

🏮🏮Поёндоз мароси ҳақида биласизми?

📯Никоҳ базмидан кейин куёвнинг дўстлари келиннинг яқин қариндошлари бўлган йигитлар билан куёвнинг никоҳ маросимидан чиқишини остонада кутиб турадилар.

Ёши улуғ кексалар поёндоз учун тайёрлаб қўйилган атлас матони куёв оёқлари пойига тўшайдилар. Куёв ўнг оёғини босгандан кейин уни олиб куёв ва келин томондан поёндоз тортишга шайланиб турган йигитларга оширишади.

🍀Кейин поёндоздан бир бўлак бўлса ҳам йиртиб олиш учун икки томонлама “кураш” бошланади. Бу шўх ва қувноқ ўйин давомида йигитлар поёндоз маросими пайтида “қўлга киритган” қийқимларини яхши ниятлар билан олиб кетадилар.

💫Бу мато бўлакларидан аёллар румолча, тумор тикади ёки келин-куёвларга атаб тикиладиган кўрпа-ёстиқларга қироқ сифатида ишлатилади.


#tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🌍1499 йил —Охеда экспедициясининг кемалари Жанубий Американинг шимолий қирғоғига яқинлашган. Шу куни Америго Веспуччи Амазонка дельтасини кашф этган;

📜 1776 йил—Филадельфиядаги Иккинчи континентал конгресс Американи Буюк Британиядан ажратишга қарор қилган;

📜 1800 йил —Буюк Британия ва Ирландиянинг бирлашуви тўғрисидаги акт қабул қилинган;

1853 йил— Россия армияси Молдавия князьлигига бостириб кирган ва Қрим уруши бошланган;

🛫 1900 йил —граф Фердинанд фон Зеппелин томонидан ишлаб чиқилган LZ-1 дирижабли биринчи марта парвоз қилган;

🤾‍♀1900 йил — Парижда 2-Олимпия ўйинлари очилган;

💬1947 йил— Париждаги Ташқи ишлар вазири В.М. Молотов СССР "Маршалл режаси"да иштирок этмаслигини тасдиқлаган;

📃 1964 йил —АҚШ Сенатидаги узоқ мунозаралардан сўнг Президент Линдон Жонсон 1963 йилда Кеннеди томонидан таклиф қилинган "Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонунни имзолаган. Кучга кирган қонун ирқи, дини, жинси ёки миллати бўйича камситишга расман чек қўйган;

🚫1965 йил — Франция Европа иқтисодий ҳамжамиятининг барча йиғилишларига бойкот эълон қилган;

🇻🇳1976 йил —Шимолий ва Жанубий Ветнам бирлаштирилиб, Ветнам Социалистик Республикаси ташкил топган. Пойтахт Сайгон Хошимин деб ўзгартирилган;

🇺🇿1992 йил— "Таълим тўғрисида"ги қонун қабул қилинган;

🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган;

📌 2002 йил —Стив Фоссетт дунёдаги биринчи ҳаво шаридаги саёҳатни якунлаган.

#tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1⃣7⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

🔥 1837 йил Санкт-Петербургдаги қишки саройда ёнғин юзага келган;

✈️ 1903 йил ака-ука Райтлар дунёда илк самолёт парвозини амалга оширган;

🇱🇻 1918 йилда Латвияда совет ҳокимияти ўрнилди ва Латвия Социалистик Совет Республикаси ташкил топган;

✏️1926 йил биринчи марта бутун Совет иттифоқи бўйлаб аҳолини рўйхатга олиш бошланган;

1941 йилда Сирт кўрфазида Буюк Британия ва Италия ҳарбий-денгиз кучлари ўртасида дастлабки жанг бўлиб ўтган;

 1942 йилда нацистларнинг Баранович геттоси тугатилди. Баранович геттосидаги 15 000 асирдан 12 минги ўлдириб юборилган;

🚀 1959 йилда СССРда стратегик ракета кучлари ташкил этилган;

🇲🇨 1962 йилда Монако конституцияси кучга кирган;

🛫 1973 йилда Рим аэропортида йирик теракт бўлиб ўтган —фаластинлик ҳарбийлар аэровокзал биносида отишма содир этиб, АҚШнинг Boeing 707
авиалайнерига ва Қувайтга йўл олаётган немисларнинг Boeing 737 самолётларига жиддий шикаст етказган, 34 киши ҳалок бўлган (2 та одам аэропортда, 32 таси самолётда);

📺 1989 йилда FOX (АҚШ) телеканалида "Симпсонлар" мультсериалининг
биринчи қисми намойиш этилган;

🇮🇶 1998 йил АҚШ ва Буюк Британия Ироққа қарши "Чўл тулкиси" ҳарбий операциясини бошлаган;

🇺🇸 АҚШда илк самолётни ихтиро этган ака-ука Райтлар куни;

🇮🇶 Ироқда Курдистон байроғи куни.

#tarix_chorrahasida
#Амалий_санъат

⚜️Ганчкорлик – ўзбек халқининг қадимий ва бетакрор амалий санъати

🔹Ганчкорлик – қадимий санъат турларидан бўлиб, ўз аксини дунё меъморчилигида, жумладан, Ўрта Осиё, Эрон, Туркия ва бошқа кўплаб давлатларда намоён этиб келмоқда.

🔸Бу амалий санъат тури Ўзбекистон меъморчилиги солномасида муҳим ўрин тутади.

⚡️Кўҳна тарих ёдгорликларини кузатар эканмиз, ўймакорлик санъати оддий пахса деворлардан бошланиб, кейинроқ ганч ўйма безакларга ўтганини кўрамиз.

🕌Ҳозирги кунда ганч серқуёш Ўзбекистонимизда ардоқланиб ва муҳофаза қилинаётган кўпгина ёдгорлик обидаларига кўркамлик, гўзаллик бахш этиб турибди.

💫Ўзбек меъморчилигига хос ганч ўймакорлиги усулида безатилган қадимий девор бўлакларини хориж музейларида ҳам учратиш мумкин.

#tarix_chorrahasida
#Либослар_намойиши

🕌Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони яқинидаги ҳунармандлар марказида “Очиқ осмон остида” этник либослар намойиши бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазма "HAPPY BIRD" арт-галереяси раҳбари Елена Ладик томонидан ташкил этилди. 

⚜️Афросиёб фрескалари ва деворий расмлардаги элчилар кийимига ўхшатиб тикилган либослар барчанинг эътиборини жалб этди.

#tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣1️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🎋📜 105 йил— Цай Лунь Хитойда бамбук толасидан қоғоз олган;

👩‍❤️‍👨 1302 йил— Шекспирнинг Ромео ва Жульеттаси турмуш қуришган;

🏨 1682 йил —Қирол Карл II томонидан аскарлар учун мўлжалланган "Челси" касалхонаси ташкил этилган;

📰 1702 йил — инглиз тилидаги илк кундалик газета "The Daily Courant" нашр этила бошланган;

🚗1811 йил—
Ноттингемда Луддитлар (машиналарга қарши чиққан одамлар) исёни бошланган;

📌 1861 йил— Американинг Жанубий Штатлари Конфедерацияси Конституцияси қабул қилинган;

📻 1878 йил — Франция академиясида фонограф намойиш этилган, аммо ихтиро сохта буюм деб тан олинган;

📰 1912 йил — "Бухорои Шариф" ("Муқаддас Бухоро") газетаси илк маротаба нашр этилган;

1919 йил —Дон еридаги большевикларнинг талон-тарожликлари ва казакларга қарши қизил террор туфайли юқори Дон казаклари қўзғолон кўтаришган;

👩‍🎓 1921 йил— Буюк Британия қироли Жорж V нинг рафиқаси Мэри Оксфорд Университетининг фахрий докторлик унвонини олган биринчи аёл бўлган;

🚫 1931 йил — СССРда Инжилни сотиш ва олиб кириш тақиқланган;

🖼 1970 йил —Пабло Пикассо 800 та асарини Барселонадаги музейга топширган;

🇺🇸 1976 йил —Ричард Никсон АҚШда президентлик қилган даврида Марказий разведка бошқармасига Салвадор Алленденинг Чилида ҳокимият тепасига келишига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берганини тан олган;

📌 1985 йил — КПСС Марказий Қўмитасининг навбатдан ташқари Пленумида Михаил Сергеевич Горбачев КПСС Марказий Қўмитасининг Бош котиби этиб сайланган (1985-1991);

🇱🇹 1990 йил — Литва ССР Олий Кенгаши Литва Республикасининг мустақиллигини тиклаш тўғрисидаги қонунни қабул қилган;

🇬🇪 1993 йил — Грузия парламенти грузин тилини билишдан қатъи назар, республиканинг барча аҳолисига фуқаролик берадиган қонун қабул қилган;

🇪🇸 2004 йил — Мадрид шаҳар поездларида содир этилган террористик ҳужумлар натижасида 191 киши ҳалок бўлган;

🦠 2020 йил — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус инфекцияси COVID-19 пандемиясини эълон қилган.

#tarix_chorrahasida