Тарих чорраҳасида
192 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#миллий_урф_одатлар

⁉️⁉️"Олтин тўй" нишонланишининг асл сабаби нима?

📯Бундай муборак тўйлар кишининг 70-75 ёшлик даврига тўғри келади. Уларнинг аксарияти тўғри яшаб ўтгани, қобил фарзандларни тарбиялагани учун пиру-бадавлат кишилар сифатини олган. Олтин тўйлар бизнинг халқимиз учун янгилик бўлиб, эр билан хотинининг турмуш қурганларига 50 йил тўлиши билан ўтказиладиган маросимдир.

Бу маросим дастлаб шаҳарларда зиёлилар орасида урф бўлиб, кейин тарқалган. Aгар қиз-йигитнинг тўйини ота-она ўтказса, "олтин тўй" ни фарзандлар ўтказадилар.


@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

🏮🏮Поёндоз мароси ҳақида биласизми?

📯Никоҳ базмидан кейин куёвнинг дўстлари келиннинг яқин қариндошлари бўлган йигитлар билан куёвнинг никоҳ маросимидан чиқишини остонада кутиб турадилар.

Ёши улуғ кексалар поёндоз учун тайёрлаб қўйилган атлас матони куёв оёқлари пойига тўшайдилар. Куёв ўнг оёғини босгандан кейин уни олиб куёв ва келин томондан поёндоз тортишга шайланиб турган йигитларга оширишади.

🍀Кейин поёндоздан бир бўлак бўлса ҳам йиртиб олиш учун икки томонлама “кураш” бошланади. Бу шўх ва қувноқ ўйин давомида йигитлар поёндоз маросими пайтида “қўлга киритган” қийқимларини яхши ниятлар билан олиб кетадилар.

💫Бу мато бўлакларидан аёллар румолча, тумор тикади ёки келин-куёвларга атаб тикиладиган кўрпа-ёстиқларга қироқ сифатида ишлатилади.


#tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

🏮🏮Қиз базми қандай ўтказилиши керак?

🧷Мазкур маросимнинг ўтказилиши аслида ихтиёрийдир. Бу маросим никоҳ тўйидан аввал келиннинг уйида ўтказилади.

📍Қиз базмига келиннинг дугоналари, қариндошлар, қўшнилар таклиф қилинади (кейинги пайтларда санъаткорлар иштирокида кичик базм сифатида ўтказилиши урф бўлган).

🔹Бу маросимнинг ўтказилиши натижасида ота-онага бўлган ҳурмат, иззат каби маънавий қадриятлар ёшлар онгига янада сингдирилади.

🔸Ёшларда халқимиз қадриятларига, ўз оиласига ва кекса авлод вакилларига ҳурмат туйғуси пайдо бўлади. Ижтимоий муносабатлар янада мустаҳкамланади.

❗️Бу базмни ортиқча дабдабабозликларсиз ўтказиш мақсадга мувофиқ деб белгиланган.



@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

📌📌Таваллуд, Бешик, Алла удумлари

Таваллуд топган боланинг қулоғига ота- боболаримиз аввал мулла чақириб азон айтирганлар. Азон айтилганда боланинг қулоғи очилган. исми илк бор чақалоқнинг ўз қулоғига сингдирилган. Сўнг уларнинг чилласи-кичик чилла ва катта чилла ўтказилади. қирқ кунлик катта чилласи чиққандан сўнг бешикка белаш маросими ўтказилади.

🌱Таваллуд топган бош фарзанд бўлса, бозордан бешик сотиб олинади. Бешик аждодларимиз кашфиётлари орасида алохида ўрин тутади. Бешик ясаш алохида саноат даражасига кўтарилган.


@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

🔖🔖"Уй кўрар" ва "Узатиб бориш" маросимлари

🔗Келиннинг яқинлари куёвникига бориб дераза эшик ва уй кўриб келиб, пардалар тикишади. Совет даврида никоҳ ўқитиш ман этилгани учун бу маросим хуфя ижро этилган. Эндиликда давлат идораларида қайд этилгач, шу яқин орадаги масжидда ёки қизнинг уйида ўқитиладиган бўлди.

📌Имом икки ёшга эр-хотинлик бурчи ва ҳуқуқларини оиланинг муқаддаслигини тушунтиргач, куёв ва келиннинг розилигини олгач "хутбаи никоҳ" ўқийди. Тўй куни: қадимги ўзбекчилик удумига кўра никоҳ тўйи тантаналари куёвникида ўтказилади.

🖌Тўй оқшоми куёв жўралари билан ўйин-кулгу билан келинникига келади ва у ерда тўй тантаналари давом этади, зиёфат охирида куёвга сарполар чиқади. Сўнгра келин учун ҳаяжонли дамлар бошланади. Унинг яқинлари йиғилишиб узатиб боришга тайёрланадилар. Келинга оқ либосини кийдириб отаси, онаси, буваси, тоға амаки каби қариндошлари билан хайрлашгани олиб чиқишади. Бу ҳам ъкўпчилик аёлларнинг қалбини ҳаяжонга солиб, кўзига ёш чиқарадиган маросим.


@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

🔶🔷Эрталабки ош

🔗Эрталабки ош маросими тўй (суннат тўйи ёки никоҳ тўйи) ва аза маъракасида (ўлимидан кейин 20 кун ҳамда бир йилдан кейин) ўтказилади. Тўйни ўтказувчилар эрталабки ошнинг куни ва вақтини аввалдан маҳалла ёки квартал қўмитасининг жамоатчилиги билан келишган ҳолда белгилайдилар.

📌Шу кунга қариндошлар, қўшнилар ва танишларига таклифномалар юборилади. Бир кун олдин кечқурун «сабзи тўғраш» маросими ўтказилади, унга одатда қўшнилар ва яқин қариндошлар келадилар. Сабзи тўғраб бўлинганидан кейин барча иштирокчилар дастурхонга таклиф этилади. Одатда сабзи тўғрашга артистлар ҳам чақирилади. Овқатланиш пайтида оқсоқоллар келганлар ўртасида ишларни тақсимлайдилар.

🖇Эрталабки ош бомдод намозининг тугаши пайтигача тайёр бўлиши лозим, чунки намоздан чиққан кишилар биринчи меҳмонлар бўлади. Эрталабки намоз тугаган пайтда карнай-сурнай ва ноғора овозлари эрталабки ош бошланганидан хабардор этади. Меҳмонлар дастурхонга ўтириб, фотиҳа ўқиганларидан кейин уларга нон ва чой тортилади.

📍Шундан кейингина лаганларда икки кишига бир лаган ҳисобидан ош олиб келинади. Овқатдан кейин лаганлар олиб қуйилади, меҳмонлар яна фотиҳа ўқиб, мезбонга миннатдорчилик билдириб кетадилар.

🖌Улар кетганидан кейин дастурхон тезгина янги меҳмонларнинг ташрифи учун тузатилади. Эрталабки ош одатда кўпи билан  бир ярим-икки соат давом этади. Шу вақт мобайнида таклиф этилган артистлар қўшиқ айтадилар. Эрталабки ош тугаганидан кейин фахрий меҳмонларга совғалар – одатда чопонлар (миллий эркак тўнлари) берилади.

📓Аза пайтидаги маърака оши шу билан фарқ қиладики, меҳмонлар дастурхонга ўтирганларида Қуръон сураларини ўқийдилар ва ўлган одамни хотирлайдилар. Овқат тугаганда ҳам Қуръон суралари ўқилади.

❗️Маърака ошида артистлар чақирилмайди, дастурхон байрам тўй ошига қараганда камтарроқ безатилади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, байрам тўй оши ва маърака ошида фақат эркаклар хизмат қилиб юради.



@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

⁉️⁉️Маҳалла нима ва у қандай вазифаларни бажаради?

🔗Ўзини ўзи бошқарадиган ҳудудий бўлинма шундай деб аталади ва у ҳудудни обод қилади, маиший масалаларни ҳал қилади, байрамлар, эсда қоларли тадбирлар ташкиллаштиради, ёки янгиликларни муҳокама қилади.

🖌Маҳалланинг асосий мақсади — яқиндагиларга ёрдам бериш, хоҳ у муҳим тадбирни ўтказиш бўлсин, хоҳ уйни таъмирлаш.

🔖Илгари маҳалла ҳудуди муаззиннинг овози билан аниқланган — намозга чақирувчининг овози эшитилган уйлар битта маҳалла ҳисобланган. Ҳар бир маҳаллада нафақат ўзининг оқсоқоли, балки чойхонаси ҳам бор бўлган, у ерда асосан эркаклар йиғилиб, овқат пишириб, ўзаро суҳбатлашишган.

📍Ҳозир эса, маҳалла замонавий кўп қаватли биноларга кўчиб ўтган фуқаролик институтидир.


@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

☘️☘️"Юз очди" маросими

Ўзбекистонда никоҳ тўйи маросимидан кейинги куёвнинг хонодонида яқин қариндошлар ва қўни қўшнилар иштирокида ўтказилдиган маросим "юз очди" дейилади. Маросимда йиғилганлар ўзлари билан олиб келган совғаларини келинга беришади.

🪴Бу маросим Ўзбекистоннинг турли минтақаларида "Юз очди", "Юз кўрсатар", "Бет очар" ёки "Рўкушон" (тожикча рў - юз, кушон – очар) каби номлар билан юритилади.

🐚"Юз очди" маросимида келинни янгалари ёрдамида
юзига оқ рўмол ташлаган ҳолда йиғилганлар ҳузурига олиб чиқилган. Шундан сўнг хонадоннинг ёш боласи томонидан унинг юзидаги рўмол ёки оқ харир парда ўқлов ёки мевали дараҳтнинг шохи билан очилади ва узоқроқ жойга олиб қочилган. Авваллари келин юзи очгандан сўнг у ўзи тўқиган рўмолчаларни куёв томондаги болаларга тарқатган.

🍎Келиннинг юзини очишда мевали дарахтнинг шохидан фойдаланилади.
Бунда мевали дарахтнинг серпуштлик хусусияти келинга ҳам ўтсин, серфарзанд бўлсин, деган ният мужассамлашган. Қолаверса, ёш бола томонидан келиннинг юзини очилиши ҳам ушбу удумнинг бўлғуси оила серфарзанд бўлсин деган ниятда амалга оширилади.


@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

⁉️⁉️Қадимда белбоғ нима учун ишлатилган?

🔗Тарихда эркаклар кийим-кечаклари таркибида белбоғ ўраш алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Маҳаллий газламалардан маҳсус тайёрланган белбоғларни тўртбурчак шаклида белга ўраб юриш урф бўлган.

📌Ўша пайтларда белбоғ ўраш «хизматга тайёр» эканлигини билдирган. Урф одатларга кўра устоз шигордга фотиҳа бериб, белига белбоғ боғлаган, бу шогирд ўз касбини мукаммал ўрганиб ишга ва хизматга тайёр эканлигини билдирган.

📜Белбоғ боглашнинг яна бир рамзий маъноларидан бири балоғат ёшидан йигитлик даврига ўтишда (12 – 15 ёш) ота боласининг белига белбоғ боғлаб пичоқ осган ва умр давомида осиб юриш одат бўлган.

🏮Шу ондан бошлаб ўспирин бола йигитлик даврига ўтган ҳисобланади. Бу ҳолат қадимда маҳаллага ош бериб нишонланган, шу кундан бошлаб маҳаллада яна бир эркак борлиги эълон килинган.


@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

🪔🪔Миллий кийимлар миллатимиз кўркидир

🖇Маҳаллий халқлар кийимларининг ўзига хослиги азалдан иқлимий, маиший шароитлар ва уруғ-қабила анъаналари билан белгиланган. ХIХ асрдаёқ ўзбек миллий кийимлари (тўнлар, кўйлаклар, яктаклар) архаик хусусиятга эга эди: кенг, бутунлигича бичилган, узун кийим бўш тушиб туриб, инсон танасининг шаклларини яшириб турарган. Эркаклар, аёллар, болаларнинг кийимлари, ёзги ва қишки кийимлар шакли ва бичилиши, тикилиши ўхшаш бўлган.

📕Анъанавий миллий эркак кийими белбоғ билан боғланган, қавилган иссиқ тўн – чопон, дўппи номли бош кийими ва нафис чармдан тикилган этикдан иборат эди. Эркаклар тўғри бичилган яктаклар, остки ва устки чопонларни кийган. Чопон енгил ёки иссиқ, пахта қўшиб қавилган бўлган. Чопон ёнидан юриш ва ерда ўтириши осон бўлиши учун кесиклар бор эди. Чопон одатда белбоғ - қийиқча рўмоллари билан боғланар эди.

🔖Байрамона миллий кийим ҳар кунгидан фойдаланган матоларнинг гўзаллиги ва нафислиги, безаклари ва кашталари билан ажралиб туради. Аёлларнинг миллий кийими чопон, тўғри бичилган ва хонатласдан тикилган қулай кўйлакдан, пасти торайиб борадиган кенг юпқа иштон – лозимдан иборат.

🔹Аёлнинг бош кийими учта асосий қисмидан таркиб топган: қалпоқча, рўмол ва каллапўш.
Байрамона аёл кийими тикилган матоларининг нафислиги ва чиройлилиги билан ажралиб туради. Болаларнинг кийимлари катталар кийимини такрорлар эди.

📍Умумий хусусиятлари билан бирга ҳар бир туман ёки қабиладаги кийимлар ишлатиладиган матоси, бичиш шакли ва усули ҳамда шу кабилардан иборат бўлган фарқли хусусиятларига эга бўлган.


@tarix_chorrahasida