Subhuz расмий, диний- маърифий канал
565 subscribers
6.73K photos
4.42K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#mutolaa #haj #savob
ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ

Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.
#mutolaa
🟠АГАР ДЎЗАХДАН КАМБАҒАЛЛИКДАН ҚЎРҚҚАНЧАЛИК ҚЎРҚҚАНИДА


Мўмин банда бу дунё ва охиратдаги барча орзуларига Аллоҳ таолодан қўрқиш билангина етади. Роббимиз биз бандаларини Ўзидан қўрқишга амр қилиб, бундай марҳамат қилган: “Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар” (Оли Имрон сураси, 175-оят).

“Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар” (Моида сураси, 44-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бундай деганлар: Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Иззатим ва буюклигимга қасамки, иккита қўрқув ва иккита хотиржамликни бандамда жам қилмайман. Ким дунёда Мендан қўрқса, охиратда уни хотиржам қиламан. Ким дунёда хотиржам бўлса, қиёматда уни қўрқитаман”

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#mutolaa #inson #karomat
ИНСОН БЎЛИБ ЯШАШ - ҲАҚИҚИЙ КАРОМАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Олим зотга айтишди: "Фалончи осмонда қанотсиз учар экан?".
Олим жавоб берди: "Бунинг ҳеч ажабланарли ери йўқ, пашша ҳам учади".
Яна дейишди: "Фалончи эса, сувнинг устида юрар экан?
Олим деди: Оддий ёғоч ҳам сувнинг устида сузади.
Ундай бўлса, ажабланарли нима бор?" деб сўрашди.
Олим деди: "Одамларни орасида ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиб яшаш, ёлғон гапирмаслик, ўғрилик қилмаслик, фириб бермаслик, ғийбат, хиёнат қилмаслик, бир сўз билан айтганда инсон бўлиб яшашлик ҳақиқий кароматдир".

😄Тасаввуфда шундай қоида бор: тўғри яшашлик қирқта кароматдан яхшироқдир.

📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#mutolaa #isro #meroj #namoz
😀 МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҚАЧОН?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


💬Исро нима дегани?
“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.

💬Меърож нима дегани?
“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
#duo #mutolaa

🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #hadis
🤲 КЕЛИН-КУЁВ ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛИШ

📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон инсонни уйланган пайтида табрикласалар, «Аллоҳ сенга муборак қилсин, барака берсин ва иккингизнинг орангизни хайр ила жам қилсин», дер эдилар («Сунан» эгалари ривоят қилганлар).


💐Келин-куёвни тўй билан табриклаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Бу суннатга биноан, ҳар бир мусулмон келин-куёвнинг тўйлари муносабати ила уларни табриклаш пайтида ҳақларига Аллоҳ таолодан хайр-барака ва бахтли ҳаёт кечиришларини сўраб, дуо қилиши керак...

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#mutolaa #zikr #sunnat

🌙 УНУТИЛГАН СУННАТ (ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИ)
#mutolaa #fotiha #quran

📖 ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ШИФО ЭКАНИНИ ҚАЕРДАН БИЛДИНГ?
#mutolaa #zikr
🤲 ИСМИНГИЗ АРШДА ЗИКР ЭТИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?


🤲  “Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🏘“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

🗣 Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.
🗣 Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради»

.


Даврон НУРМУҲАММАД

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#mutolaa #rasululloh #sunnat

🌸АҲЛИ АЁЛГА ҚИЛИНГАН НАФАҚА САДАҚАДИР


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «نَفَقَةُ الرَّجُلِ عَلَى عِيَالِهِ صَدَقَةٌ».

📿 Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг аҳли аёлига қилган нафақаси садақадир», дедилар.
💬 Шарҳ: Дарҳақиқат, аҳли аёлга нафақа қилиш садақадир. Чунки бунда киши вожиб ибодатни адо этади. Зотан, шариат ҳукми бўйича аҳли аёлнинг нафақаси вожибдир. Бу Аллоҳ таолонинг амридир. Шариатда кўрсатилган амални Аллоҳнинг амрини бажариш нияти билан қилиш Аллоҳ таолонинг йўлида қилинган иш бўлади. Шунинг учун ўз аҳли аёлимга берсам, ....

➡️БАТАФСИЛ

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#mutolaa #kun_hadisi #issiq #jazirama

🌞ИССИҚ ВА ЖАЗИРАМА ШИДДАТИ ҲАҚИДА
😢1