Subhuz расмий, диний- маърифий канал
563 subscribers
6.74K photos
4.43K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#mutolaa #inson #karomat
ИНСОН БЎЛИБ ЯШАШ - ҲАҚИҚИЙ КАРОМАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Олим зотга айтишди: "Фалончи осмонда қанотсиз учар экан?".
Олим жавоб берди: "Бунинг ҳеч ажабланарли ери йўқ, пашша ҳам учади".
Яна дейишди: "Фалончи эса, сувнинг устида юрар экан?
Олим деди: Оддий ёғоч ҳам сувнинг устида сузади.
Ундай бўлса, ажабланарли нима бор?" деб сўрашди.
Олим деди: "Одамларни орасида ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиб яшаш, ёлғон гапирмаслик, ўғрилик қилмаслик, фириб бермаслик, ғийбат, хиёнат қилмаслик, бир сўз билан айтганда инсон бўлиб яшашлик ҳақиқий кароматдир".

😄Тасаввуфда шундай қоида бор: тўғри яшашлик қирқта кароматдан яхшироқдир.

📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

▶️https://t.iss.one/subh_uz