Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.73K photos
4.42K videos
8 files
12K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr #subhanalloh

📿 Субҳаналлоҳ – энг афзал калима.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси калом афзал?” деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#hadis #zikr

1 САЛАВОТГА 10 ТА САВОБ

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади", деганлар (Имом Муслим ривояти).

💬 Аллоҳ таолонинг салавот айтиши - бандасига раҳматини юбориши ва савобини кўпайтириб беришини англатади.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
👍1
#mutolaa #zikr #sunnat

🌙 УНУТИЛГАН СУННАТ (ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИ)
#mutolaa #zikr
🤲 ИСМИНГИЗ АРШДА ЗИКР ЭТИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?


🤲  “Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🏘“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

🗣 Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.
🗣 Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради»

.


Даврон НУРМУҲАММАД

▶️https://t.iss.one/subh_uz