Subhuz расмий, диний- маърифий канал
564 subscribers
6.73K photos
4.41K videos
8 files
11.9K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
🌙 САФАР ОЙИ БОШЛАНДИ!

Сафар ойида тўй қилса, сафарга чиқса бўлади(ми?)


Сафар ойи қандай ой?
Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир...

🖥 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

▶️https://t.iss.one/subh_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ТИЛ ЖАРОҲАТИ ТУЗАЛМАЙДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#zikrlar

Ётишдан олдин қалбни поклайдиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيْكَ، وَوَجَّهْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لَا مَلْجَأَ وَلَا مَنْجَا مِنْكَ إِلَّا إِلَيْكَ

Аллоҳумма инни асламту нафсий илайк, ва важжаҳту важҳий илайк, ва фауввадту амрий илайк, ва алжаъту захрий илайк, рағбатан ва раҳбатан илайк, ла малжаъа ва ла манжаа минка илла илайк.

Маъноси:
Эй Аллоҳим! Нафсимни Сенга топширдим, юзимни Сенга қаратдим, ишларимни Сенга ҳавола қилдим, бутунлай Сенга суяниб, Сендан паноҳ истайман. Сендан бошқа паноҳ йўқ!

Фазилати:

Бу дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан ўқилиши тавсия қилинган. У юракка хотиржамлик беради, Аллоҳга ишончни мустаҳкамлайди ва тинч ухлаб, тонгни барака билан қарши олишга сабаб бўлади.


Тавсия

Ҳар кеча ухлашдан олдин, юракдан, хотиржам ҳолда ўқинг



▶️https://t.iss.one/subh_uz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЯКШАНБА куни.

27  Июль                                 2025 й.
2    Сафар                               1447 й.

🌐https://t.iss.one/subh_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Муслим.уз сайтидан олинди!

▶️https://t.iss.one/subh_uz
#xabar #notiq #imom #sertifikat

📃НОТИҚ ИМОМ-ХАТИБЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
📈 16-26 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имом-хатиблар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.

🕌Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида 10 кун мобайнида нотиқ имомлар учун “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” йўналишида 72 соатлик ўқувлар ўтказилди.

📚Машғулотлар давомида таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар ва соҳадаги энг малакали устозлар ўз билим ва тажрибаларини етказдилар.

📅 Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув курсини муваффақиятли якунлаган имомларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этиб, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар, имом-хатибларга кўрсатилаётган эътиборни сўзлаш баробарида бугунги мураккаб даврда имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини ошириб боришни замоннинг ўзи тақозо этаётганини таъкидладилар. Шунингдек, масжид минбари, турли йиғинлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилишда имом-хатиб эътибор қиладиган муҳим жиҳатлар, нотиқлик одоби ва янги давр талабларига батафсил тўхталдилар.  
🗣 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг долзарблиги, тарғибот-ташвиқот ишларида имом-хатибларининг ўрни ва келгусидаги вазифалари ҳақида сўзлади.

Воиз имом-хатибларга муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сертификатлар топширилиб, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

▶️https://t.iss.one/subh_uz