"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишламоқда!

Шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, шунингдек, бу йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишлаб турибди.

Шу боис, туманимиз аҳолиси коммунал соҳалардаги мурожаатларини мутасадди раҳбарлардан иборат штаб аъзоларига етказиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, мазкур штабнинг асосий вазифаси аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор равишда бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларингиз бўлса, қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

Паркент туман ҳокимлиги марказий штабининг — +998-70-72-22-348;  +998-70-72-22-156 рақамлари 24 соат ишлайди!

Штаб раҳбари – Паркент тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Акрамовнинг телефон рақами — +99894-676-53-55;

Штаб раҳбари ўринбосари – Паркент туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Улуғбек Маҳкамовнинг телефон рақами — +99899-892-82-80;

"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Эркин Валиевнинг телефон рақами —  +99899-406-66-33; Қисқа рақам 104; Диспетчер рақами +998-70-72-22-392;

Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидовнинг телефон рақами — +99899-926-86-55; Диспетчер рақами +998-70-72-22-981;

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматовнинг телефон рақами +99899-491-93-03; Диспетчер рақами +998-70-72-36-014;

Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Набижон Юнусовнинг телефон рақами — +99894-404-33-44; Диспетчер рақами +998-70-72-22-092;

Паркент туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бобур Алиевнинг телефон рақами — +99897-260-55-01; Қисқа рақам 103, Диспетчер рақами +998-70-72-24-156;

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фарҳод Турсунқуловнинг телефон рақами — +99898-126-75-26; Қисқа рақам 101, Диспетчер рақами +998-70-72-22-405;

Паркент туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Дилшод Халиловнинг телефон рақами — +99899-837-12-00; +99898-337-12-00;

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ БЕТОН СТОЙКАЛАР СОТИЛАДИ

✔️ Узум боғ учун тайёр стойкалар;

Стойкалар мустаҳкамлиги юқори;

Сиз истаган размерларда тайёрлаб берилади;

Чекланмаган миқдорда мавжуд.

🪙 Нархлар ҲАМЁНБОП

📍 Манзил: Фарғона вилояти Олтиариқ тумани.

📍 Локация: https://maps.app.goo.gl/en6BBz7iJCyX92bw5 🫲

Мурожаат учун тел:

+998902726414

📞 +998906340164

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда шу йилнинг декабрь ойига қадар 1 минг 218 та дайди ит тутилди

Кейинги вақтларда туманимиз ҳудудларида дайди итлар кўпайиб қолгани кўпчиликни ташвишга солмоқда. Бу борада қаерга мурожаат қилишни ҳам билмайдиганлар бор.

Хўш, туманимизнинг қайси ҳудудларида қаровсиз, дайди итлар кўп учрайди? Жорий йилнинг бугунги кунига қадар қаровсиз, дайди итларининг нечтаси ушланди? Умуман, туманимизда кўча итларини сақлаб турадиган махсус жой борми?

Саволларимизга жавоб олиш мақсадида Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлими бошлиғи Аҳмаджон Маърупов билан боғландик.

Хизмат бошлиғининг айтишича, шу кунларда туманимизнинг Бойқозон маҳалласидан ўтувчи Паркент каналининг ер ости бетон қувурининг бўйида, Красногорск ҳудудидаги Политаева кўчаси ва Ойдин маҳалласида, Чўққайма маҳалласининг Паркент канали атрофида, Навбаҳор дала ҳовлиси ҳамда шу ҳудудидаги товуқхона яқинида дайди итлар кўпайгани кузатилди.

Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати томонидан жорий йилнинг декабрь ойига қадар 1 минг 218 та дайди ит тутилган. Декабрь ойнинг бугунги кун ҳолатига эса 40 та дайди ит ходимлар томонидан ушлаб, олиб кетилди.

Туманимизда кўча итларини сақлаб турадиган махсус жой йўқ.

Шу боис, Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлими тутилган итларни махсус ҳужжатлар асосида Қибрай туманидаги "Ҳаёт" МЧЖга боқиш учун топширади. У ердан ит боқишни хоҳлайдиганлар ўзларига маъқул келганини танлаб олиб кетишади.

Ҳурматли тумандошлар! Сиз яшаётган кўчада қаровсиз дайди итлардан безовта бўлаётган бўлсангиз Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлимининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

📞 +99899-403-42-41

📞 +99894-423-42-41

📞 +99899-060-48-57

📞 +99894-926-13-39

📞 +99894-362-18-56

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

⚡️⚡️⚡️ Шампан маҳалласида 49 минг дона алкоголь маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилгани аниқланди

Туманимизда инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи, истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг яширин айланмасини олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Жумладан, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Паркент туман бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхонасининг масъул шахслари корхонага ароқ ва ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун берилган лицензия туманлараро Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинганлигига қарамасдан Шампан маҳалласи ҳудудидаги нотурар бинода 8 турдаги, умумий баҳоси 2 млрд. 400 млн. сўм бўлган, жами 49 минг дона алкоголь маҳсулотларини техник регламент талабларига зид равишда ишлаб чиқариб, уларни сотиш учун тайёрлаб қўйганлиги аниқланган.

Тадбир якунида ушбу ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Қорли кунларда йўлларда қийналмаймизми?

Ўтган кунлар давомида туманимизда ёғиб ўтган қор айрим йўлларда, чекка ҳудудларда ҳаракатланишни бироз қийинлаштирган бўлиши мумкин.

Лекин кунни кун, тунни тун демайдиган фидойи инсонларнинг машаққатли меҳнати туфайли об-ҳавонинг ноқулай шароитида йўлларда ҳаракатланиш масаласидаги муаммолар тезда бартараф этиб борилмоқда.

Сиз лавҳада кўриб турган жараёнлар ўтган 2 кун давомида тасвирга олинган.

Туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонасининг ходимлари тунда ҳам марказий ва чекка ҳудудларнинг асосий ҳамда ички кўчаларини қордан тозалаб, қум аралашмаларини сепиб чиқди.

Маълумот учун айтганда туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жами 209 км. узунликдаги йўлда хизмат олиб боради.

Туманимизда қорли кунлар учун туз 1000 тонна, қум 1100 тонна захираси мавжуд.

❗️Ҳурматли тумандошлар!

Қиш кунларида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонасининг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

☎️  +998-70-72-22-439; Диспетчер рақами

📞 +99899-808-84-22; 386-ЙТБ бошлиғи

📞 +99899-808-84-21; 387-ЙТБ бошлиғи

📞 +99899-808-84-29; 388-ЙТБ бошлиғи

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таҳлил

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда 9 ойда содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан ошди

Бу ҳақда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Азизбек Алиасқаров маълумот берди.

Туманимизда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 238 та жиноят содир этилган.

Ўтган 2023 йилнинг 9 ойи давомида 194 та жиноят содир этилган эди. Бу эса жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 тага кўпайганини кўрсатади.

Таҳлилларга кўра, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 2024 йилнинг 9 ойи давомида 159 та содир этилган бўлса, 2023 йилнинг шу даврида 128 та содир этилган.

Жумладан, 16 ёшга тўлмаган шахсга уятсиз ва бузуқ хатти-ҳаракатлар қилиш, алимент тўлашдан бўйин товлаш, номусга тегиш, дарахтларни нобуд қилиш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари, оилавий зўравонлик, ишсизлар томонидан содир этилган жиноятлар, гиёҳвандлик, илгари судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, гуруҳлар томонидан жиноят содир этиш, ўлим билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда ёшлар ва аёллар ўртасидаги жиноятлар ўтган 2023 йилга нисбатан ошган.

Қасддан одам ўлдириш 2024 йилнинг 9 ойи давомида 1 та содир этилган бўлиб, 2023 йилнинг шу давригача умуман содир этилмаган эди.

Ўғрилик ва фирибгарлик, маст ҳолдаги жиноятлар, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятлари эса камайган.

Шунингдек, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ва босқинчилик жиноятлари 2024 йилнинг 9 ойи давомида умуман содир этилмаган.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида тумандаги 62 маҳалладан 7 таси "қизил", 35 таси "сариқ", 20 таси "яшил" тоифага киритилган.

Хусусан, Невич, Давлатобод, Қўрғон, Обжувоз, Ойбек, Қайилма, Теман маҳаллалари "қизил" тоифага киритилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Сешанба куни муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик аримасин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Фақатгина ҳамма нарсани йўқотганимизда, хоҳлаган ишимизни қила оладиган, тўла эркин инсон бўламиз.

✍️ Чак ПАЛАНИК

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Бекорчи

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

Аҳолига ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ҳамда электр қувватлаш шохобчалари ҳақида онлайн маълумот бериб бориш мақсадида ишлаб чиқилган “Авто24” иловаси ёрдамида шохобчалар фаолияти билан боғлиқ барча маълумотларни онлайн режимда кузатиш мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM