"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
21.5K subscribers
13.7K photos
4.39K videos
148 files
4.49K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Рулда ичиб тушганларга солинадиган жарималарга чегирма йўқ

Суд ёки ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан солинадиган маъмурий жарималарга нисбатан 15 кунгача 50 фоизлик, 30 кунгача 70 фоизлик чегирмалар қўлланилиши қонунчилик билан белгиланган.

Бироқ, айрим ҳолатларда бу чегирмалар амал қилмайди!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Республика даражасидаги барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкент шаҳрига оммавий кўчирилади

Уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда янги маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

Ҳозирда Энергетика вазирлиги Янги Тошкентда фаолият олиб бормоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Юртимизда март ойининг қолган қисми одатдагидан иссиқроқ ўтиши кутиляпти

Кейинги ҳафтада ҳарорат кўтарилиши мумкин ва шимолий ҳудудларда +30°C атрофидаги иссиқлик кузатилиши эҳтимоли бор.

Европадан Осиёга томон жуда катта миллионлаб км. квадрат майдон "қизиб" кетган.

Ҳиндистонда аллақачон мартнинг бош бўлишига қарамай, ҳарорат максимумлари +43 дан ошиб кетди.

Бу эса жанубий Осиё учун энг эрта исиб кетиши мумкин деганидир.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (158-сон, 11.03.2025 й.) қабул қилинди

Расмда ушбу қарорга кўра амалга ошириладиган ишлар кўрсатилган!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️Энди қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланади

Ҳукумат белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланганда қўлланиладиган 5 км/соат чегирмани 10 км/соатга оширишга оид қонун лойиҳасини парламентга киритди.

Қонун лойиҳаси билан қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Солиқ мобил иловасида солиқларни уйдан чиқмасдан тўланг

Жисмоний шахслар 2025 йил учун мол-мулк ва ер солиғини масофадан туриб тўлашлари мумкин.

Ҳисобланган сумма  “Менинг солиқларим” “Солиқларни тўлаш” бўлимида солиқ тўловчиларга жами қанча тўлаши зарурлигини эслатиш учун “Йиллик” сифатида онлайн акс эттирилади, “Жорий” устунида эса 15 апрелгача қарз миқдори кўрсатилмайди.

❗️Эслатиб ўтамиз: 2025 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи суммаси 15 апрел ва 15 октябргача тенг улушларда тўланади.

👉 Солиқ кодексининг 423-моддаси ва 440-моддаси

"Тўлов суммаси" қаторида кўрсатилган суммага ўзгартиришлар киритиш ва исталган миқдордаги суммани тўлаш мумкин. Тўловдан олдин тизим қўшимча тасдиқлашни сўрайди.

Илова фойдаланувчилари солиқ қарзларини автоматик тўлаш режимини ҳам ёқишлари мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Бугун бизникилардан кимлар майдонга тушади?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ўйиндаги бошланғич таркиби эълон қилинди.

Терма жамоамиз Эрондаги "Озоди" стадионига етиб борган.

Учрашув соат 21:00 да бошланади. "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Айтганча, жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун терманинг махсус фан-клубидан ташқари 200 нафар мухлис Теҳронга борди.

Мухлислар терма жамоани фаол қўллаб келаётганига таҳсинлар айтсак арзийди.

Терма жамоамизга омад ёр бўлиб, ғалаба қозонишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ифторликда футболчиларимиз ғалабаси учун дуо қилинди

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси 12 давлатда тан олинади

Айни пайтда рўйхатга киритиладиган давлатлар сони ошириш ишлари олиб борилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Бугунги кунда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар нархи қанча?

🔸Камар тақмаслик – 187 500 сўм;

🔸Техник кўрик, дориқути – 187 500 сўм;

🔸Ҳужжатсиз ҳайдаш – 375 000 сўм;

🔸Суғуртасиз автомобиль бошқариш – 375 000 сўм;

🔸Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш – 750 000 сўм;

🔸Нотўғри парковка – 750 000 сўм;

🔸Телефонда гаплашиш – 1 125 000 минг сўм;

🔸Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 1 875 000 сўм;

🔸Тезлик (+20 км/соат) – 375 000 сўм;

🔸Қарама-қарши йўлда ҳайдаш – 3 750 000 сўм;

🔸Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 9 375 000 сўмгача ёки 3 йилгача дисквалификация;

🔸Рухсатсиз тонировка – 9 375 000 сўм.

❗️Ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Ўзбошимчалик билан қурилиш — энди жиноий жавобгарликка сабаб бўлади!

2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 1050-сонли Қонунга мувофиқ, эндиликда белгиланган талабларга зид равишда қурилиш ишларини амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — бино ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва мулки хавфсизлигини кафолатлаш, шунингдек, қонуний асосга эга бўлмаган қурилиш ишларининг олдини олишдир.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ "Ўзбекистонда бойлар бой бўлгани учун солиқ тўлайди!" — Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев

Бундан ташқари, юртида иш тополмай чет элга бориб ишлаётган фуқароларни ҳам солиққа тортиш режалаштирилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Таксистларга қўшимча ҳуқуқлар берилди

Ҳукумат қарори билан:

🔹йўловчиларни олиш ва тушириш учун “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси ҳудудида, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

🔹аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

🔹Транспорт учун ажратилган йўлакда ҳаракатланиш.

2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун бож БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани тадбиркорлари саноат ярмаркасида 2,4 миллиард сўмдан ортиқ шартномаларни имзолашга эришди

Жорий йилнинг 10-11апрель кунлари Нурафшон шаҳрида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган ярмаркада 10 дан ортиқ тармоқ ва вазирлик ҳамда юртимизнинг барча ҳудудларидан йирик корхоналар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Улар орасида Паркент туманидаги 40 га яқин тадбиркор ярмаркада қатнашди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, туманимиздаги "Zuma-pharma" МЧЖ, “Yuma bio” қўшма корхонаси, "Shabnam elegant" ва “Zamona Raʼno” корхоналари 200 дан ортиқ  турдаги маҳсулотлари билан фаол иштирок этишди.

Шунингдек, тадбиркорларимиз ҳудудий корхоналар билан 2,4 миллиард сўмдан ортиқ шартномаларни имзолашга эришди.

Ярмарканинг якуний қисмида  “Yuma bio” қўшма корхонаси ва "Shabnam elegant" корхонаси     “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси”да фаол иштироки учун ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Янги тартибга асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш қайси сабабларга кўра рад қилинади?

Шу ҳақида расмдан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Яқинларингизга ҳам юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ "Паркент тажрибаси" бошқа ҳудудларга намуна бўлмоқда

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали директори томонидан "Паркент тажрибаси" доирасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хусусан, ҳар бир хонадонга замонавий регуляторлар ва энергия тежовчи газ жиҳозлари, умумий газ ҳисоблагичлар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан мутахассисларга зарурий топшириқлар белгилаб берилмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Паркент тажрибаси" асосида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида мана шундай назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Қурилиш назоратчиларига бодикамера ва планшет берилади

2025 йил 1 июлдан босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил қилинади.

1 сентябрдан қурилаётган объектларнинг QR кодли паспорти жорий этилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади

Дин ишлари бўйича қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқади.

Ишга туширилиши режалаштирилган портал орқали ҳажга борувчилар учун ягона электрон навбат, умрага кетувчилар учун эса рўйхат тузилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Тошкент вилоятида 100 гектар майдонга йирик гольф мажмуаси қурилади

Қайд этилишича, айни кунларда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Малайзия давлатида бўлиб турибди. Улар бир қатор йирик ишбилармон доира вакиллари билан учрашмоқда.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ушбу масала юзасидан “The Mines Resort and Golf Club” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Мажмуа Бўстонлиқ, Паркент ёки Оҳангарон туманларидан бирида қурилиши мумкин.

Шунингдек, делегация табиий шакар ва вегетериан маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам музокаралар олиб бормоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ “Manchestеr City” Ҳусанов билан хайрлашади

Мазкур масала бўйича клуб музокараларни бошлаган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM