"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
23.8K subscribers
14.8K photos
4.59K videos
157 files
4.59K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Бозорда нарх-наволар қай даражада барқарор эканлиги ўрганилди

Паркент туман деҳқон бозорида аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотларнинг нарх-наволарини сунъий ошиб кетмаслиги чора-тадбирларини кўриб бормоқда.

Жумладан, бугун туман ҳокими Сардор Исоқулов, прокурор Жасурбек Ҳайитбоев бошчилигидаги масъуллар Паркент деҳқон бозоридаги нарх-наволарни ўрганишди.

Ўрганишлар давомида сотувчилар билан суҳбатлашилди.

Мулоқотларда озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси сунъий ошиб кетишига йўл қўймаслик, бу масала туман ҳокимлиги ва прокуратураси томонидан назоратга олингани таъкидланди.

Айниқса, гўшт, картошка ва ўсимлик ёғининг нарх-навоси атайин ошириб юбориш ҳолатларига қарши зарур чора-тадбирлар белгилангани маълум қилинди.

Шу боис, мутасаддилар бозор ҳудудида савдо қилувчиларга нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича тавсиялар беришди.

Бугун туман ҳокими Садор Исоқулов сектор раҳбарлари билан биргаликда Паркент деҳқон бозоридаги нарх-наволарни кўздан кечирди.

Бозорда нарх-навони барқарорлигини таъминлаш мақсадида фаолият олиб бораётган “Элга хизмат” арзонлаштирилган ярмаркасида гўшт, картошка ва ўсимлик ёғини узлуксиз, барқарор нархларда сотилиши борасида қандай чоралар кўрилгани назорат қилинди.

Шунингдек, аҳоли эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг захира манбалари ҳам ўрганилди.

Энг асосийси, ҳоким сотувчиларни савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Тадбиркорларга соҳа ходимлари томонидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17🕊1
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким фуқаролар қабулини ўтказди

Бугун ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Туман ҳокимлигида ўтган қабулда прокурор Жасурбек Ҳайитбоев ва ИИБ бошлиғи Ёрқин Маъмуров ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Очиқ ва ошкора мулоқотларда моддий ёрдам, уй-жой олиш, тадбиркорлик ва тиббиёт, ичимлик суви ҳамда коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар билдирилди.

Бундан ташқари, оғир иқтисодий аҳволда яшаётганлиги учун саломатлигини тиклашда муаммоларга дуч келаётганлар ҳамда  уй-жой таъмири учун маблағ масаласида кўмак сўраганлар ҳам бўлди.

Қабулда фуқароларнинг дуч келаётган муаммолари атрофлича ўрганилиб, баъзи мурожаатларни ҳал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди. Яна айримлари жойида ҳал қилинди.

Жумладан, жами 21 та мурожаатдан 3 таси, яъни саломатликни тиклашда амалий ёрдам сўраганларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.

Шунингдек, 12 та мурожаатни ҳал қилиниши вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, қолган 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
111
📱Honor — suv tubida ham, yer ostida ham pand bermaydigan smartfon!

Endi zamonaviy, sifatli va har qanday sharoitga bardoshli smartfonni muddatli to‘lovga olib, foydada qolishingiz mumkin.
ISHONCH do‘konlarida Honor 400, 400 Lite va X8c smartfonlariga 20% CHEGIRMA yoki 25% BONUS amal qilmoqda.

☄️ Yangi smartfon xarid qilib, doim trendda bo‘ling!

💚 ISHONCH - Hayotni hozirdan boshlang!

Batafsil
:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

📣 Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun: @ishonch kanaliga obuna bo‘ling.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1