"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Айни пайтда вазир лавозимида фаолият юритаётган 5 нафар номзод агар депутатликка сайланса лавозимидан воз кечиши ҳақида ариза ёзган

Булар:

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова;

Маданият вазири Озодбек Назарбеков;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов;

Адлия вазири Акбар Тошқулов.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди. Маълумки, бу амалдорлар жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сурмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Саид ота маҳалласининг лой кўчалари таъмирланмоқда

Шу кунларда об-ҳавонинг пасайиши турган гапки, бир қатор соҳаларда муаммоларни пайдо қилади.

Масалан, Красногорск шаҳарчасининг Саид ота маҳалласининг ички кўчалари анча таъмирталаб ҳолга келиб қолганди. 

Ёзнинг иссиқ кунларида чанг-тўзон, ёғингарчилик вақтларида эса кўча лой бўлиб кетиши ортидан аҳоли, айниқса мактаб ўқувчилари қийналар эди.

Бу муаммо жорий йилда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида ҳал бўлди.

Туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов анча вақтдан буён одамларга қийинчилик туғдираётган бу муаммони тезда бартараф этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига зарур топшириқларни берди.

Туман Йўллардан фойдаланиш корхонасининг махсус техникалари жалб этилиб, маҳалланинг ички Фаробий кўчаси 1500 метр, А.Темур кўчаси 800 метр, Ибн Сино кўчаси 1000 метр, Зулфия кўчаси 100 метр, Увайсий кўчаси 1200 метр, Геологлар кўчаси 800 метр, Бобур кўчаси 1000 метр, Улуғбек кўчаси 1500 метр қисмида шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Хабарингиз бор, бугунги кунда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар томонлама ёрдам бериш, одамларга муносиб иш топиб бериш давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борада Президентимиз томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ишлаб чиқилиб ҳаётга татбиқ этилди.

Айни шу дастур доирасида ҳоким Сардор Исоқулов маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг ижросини таъминлашга катта эътибор қаратмоқда.

Бугун туман ҳоким бошчилигида унинг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари Янги Навбаҳор, Бўстон, Сой маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ҳоким ўрганиш ишлари давомида ҳар бир маҳаллада томорқадан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш, ер эгаларига тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратишда “маҳалла еттилиги” нималарга эътибор қаратиши кераклигини қайд этиб ўтди.

Жумладан, туманимиз ҳокими хонадонбай ўрганиш ишларида аҳолининг ўз томорқасидан қай даражада фойдаланилаётганини кўздан кечирар экан, хонадон эгаларига томорқадан самарали фойдаланишнинг аҳамияти атрофлича тушунтирди.

Мулоқотларда ўз томорқасидан унумли фойдаланган оила иқтисодий қийинчиликка учрамаслиги аниқ ҳисоб-китоблар асосида гапириб берилди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” оилаларнинг фаровон бўлишида одамларнинг қайси соҳага қизиқишини ўрганган ҳолда уларни ўша соҳаларда бандлигини таъминлаш, фаровон ҳаёт кечириши учун амалдаги имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланишига кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Хонадон эгалари билан бўлган суҳбатларда ҳоким уларнинг муаммоларини ҳам эшитди. Мурожаатларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилади.

❗️Ўрганиш ишлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларда тоза ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда

Бугунги кунда маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилашда тоза ичимлик суви қувурларини янгилаш, канализация тизимини ишга тушириш муҳим ўрин тутади.

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими томонидан айни масалада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Истиқбол маҳалласининг Баркамол авлод 1-тор кўчасининг 350 метр қисмида канализация тизими ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Бозорбоши маҳалласида 700 метр, Обод маҳалласининг 250 қисмида тоза ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда.

Албатта, бу масалада аҳолининг мурожаатларини ҳал қилиш чораларини кўриш одамларда давлат идораларига бўлган ишончни ошириб бораверади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларда газ таъминоти яхшиланмоқда

Кунлар совиб бораркан, одамлар "Қишда қийналмаймизми?", деган саволга жавоб олишни истайди.

"Тумандошларимиз куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларимиздан розими?", деган савол "Паркенттумангаз" ГТБ ходимларини безовта қиляптими, демак бу борадаги ишлар талаб даражасида дейиш мумкин!

Келинг, яхшиси айни масалада "Паркенттумангаз" ГТБ ходимлари томонидан шу кунларда олиб борилаётган ишларга бир назар ташлайлик.

Масалан, тумандошларимиз хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида узлуксиз ва бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида Қуруқсой маҳалласида жойлашган юқори босимли газ тармоғидан Ойбек ва Бешкаппа маҳалласига 2 минг 500 метр газ тармоғи тортиб келинмоқда.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳамда "Паркенттумангаз" ГТБ томонидан амалга оширилаётган ушбу хайрли иш туфайли Ойбек ва Бешкаппа маҳалласидаги 600 га яқин аҳоли хонадони ҳамда 7-, 9-, 46-мактаб ҳамда 5-сонли боғчада газ таъминоти боғлиқ муаммолар ўз ечимини топади.

Бундан ташқари, Сой ва Ўчоқ маҳаллалари, қисман Булоқбоши, Бўрсилиқ маҳаллалари Хисорак ва Чанги ҳудудидаги 2 минг 700 га яқин аҳоли хонадони ва 3-, 12-, 49-, 29-мактаб ҳамда18-сонли боғча, туман Тиббиёт бирлашмасининг турғуқ комплекси, 48-сонли Оилавий поликлиникада табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида Паркент газ тақсимлаш шохобчасида 2 минг 700 метр узунликдаги янги тармоқ қуриш, мавжуд фойдаланишдаги тармоқ билан ҳалқалаш ишлари бошлаб юборилди.

Хуллас, бу ишлар қаторида "Паркенттумангаз" ГТБ ходимлари газ таъминотида учрайдиган авария ҳолатларида тезкор чоралар кўраётгани уларнинг диққат марказида "одамлар қишнинг совуқ кунларида қийналмаслиги шарт", деган фикр турганидан далолат беради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз энергетикларида нима гаплар?

Қишнинг совуқ кунларида электр-энергиясига бўлган талаб ортиб кетади. Бу табиий ҳол. Бироқ, соҳа мутахассислари буни инобатга олиб вақтида отни қамчиламаса одамларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлади.

Шу фикрда Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидовни безовта қилдик.

Хўш туманимиз энергетикларида нима гаплар? Соҳа вакиллари йил бошидан шу бугунги кунгача қандай ишларни амалга оширди? Айни пайтда энергетикларимиз нималар билан банд?

Қўлимизга олган маълумотларга кўра Паркент туман электр тармоқлари корхонаси томонидан жорий йилнинг шу бугунги кунига қадар туманимиз бўйича жами 188 км. узунликдаги электр тармоғи ва 46 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Бундан ташқари, аҳолининг мурожаатларига кўра 22 км. узунликда электр тармоғи реконструкция қилиниб, 320 дона эскирган таянч устун темир бетон устунларга алмаштирилди. Энг асосийси, эскирган симлар ўрнига замонавий СИП кабеллар тортилди.

Шунингдек, Қўшшукур, Бўрсилиқ, Қўличи, Чашма ва Оқтепа маҳаллаларида электр таъминотини яхшиланди.

Бунинг учун ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қуввати 400kVA бўлган қўшимча янги трансформатор ўрнатилди.

Шундай қилиб йил давомида жами 885 дона ёғоч таянч янги темир бетон таянчларга алмаштирилди.

Айни пайтда туманимиз энергетиклари Нуробод маҳалласида 65 дона эскирган ёғоч таянчни янги темир бетон таянчларга алмаштириш ишлари билан банд.

Уларнинг кейинги манзили Қизилсой ва Невич маҳаллалари бўлади. Бу ҳақида алоҳида гаплашамиз.

Хуллас, Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидов бошчилигидаги энергетиклар жамоаси тиним билмай ишлаяпти.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Қорли кунларда йўлларда қийналмаймизми?

Ўтган кунлар давомида туманимизда ёғиб ўтган қор айрим йўлларда, чекка ҳудудларда ҳаракатланишни бироз қийинлаштирган бўлиши мумкин.

Лекин кунни кун, тунни тун демайдиган фидойи инсонларнинг машаққатли меҳнати туфайли об-ҳавонинг ноқулай шароитида йўлларда ҳаракатланиш масаласидаги муаммолар тезда бартараф этиб борилмоқда.

Сиз лавҳада кўриб турган жараёнлар ўтган 2 кун давомида тасвирга олинган.

Туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонасининг ходимлари тунда ҳам марказий ва чекка ҳудудларнинг асосий ҳамда ички кўчаларини қордан тозалаб, қум аралашмаларини сепиб чиқди.

Маълумот учун айтганда туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жами 209 км. узунликдаги йўлда хизмат олиб боради.

Туманимизда қорли кунлар учун туз 1000 тонна, қум 1100 тонна захираси мавжуд.

❗️Ҳурматли тумандошлар!

Қиш кунларида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонасининг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

☎️  +998-70-72-22-439; Диспетчер рақами

📞 +99899-808-84-22; 386-ЙТБ бошлиғи

📞 +99899-808-84-21; 387-ЙТБ бошлиғи

📞 +99899-808-84-29; 388-ЙТБ бошлиғи

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Сэс қаерга қараяпти?

Баъзи масканларга кирганимизни кўнгилни хира қилувчи манзараларга дуч келганимизда “Сэс қаерга қараяпти?”, деймиз.

Хўш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва тиббий профилактика бўйича Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлими қандай ишларни амалга оширмоқда?

Саволимизга Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлими бошлиғи Бобур Раҳимбердиев жавоб берди.

Бобур Раҳимбердиев берган маълумотларга кўра, бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган ноябрь ойида 6 та мактаб, 1 та боғча, 2 та хусусий санаторий, тўйхона ва стоматология клиникаси, Хисорак, Шампан, Заркент ҳудудидаги қишлоқ врачлик пунктида текширув ўтказилди. Ўрганишларда тегишли санитария талаблари бузилганлиги аниқланди.

Мазкур ташкилотлардаги ўрганишлар якунида 13 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 40 миллион сўмга яқин жарима қўлланилди.

Ўтган ойда 49-мактабда 2 нафар ўқувчида гепатит касаллигининг “А” тури аниқланганди. Соҳа ходимлари дарҳол мактабга бориб дезинфекция ишларини амалга оширишди. Шунингдек, юқумли касаллик аниқланган 136 та хонадонга ҳам бориб дезинфекция тадбирларини ўтказишди. Ҳайвондан жароҳат олганлар 28 нафарни ташкил қилиб, эпидемиологик суриштирув ва чора тадбирлари олиб борилди.

Яна бир муҳим масала. Айни шу кунлар аҳоли ўртасида консерва маҳсулотларидан зарарланиш ҳолатлари кўпаядиган мавсум ҳисобланади.

Шу боис, Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлими ходимлари уйма-уй юриб аҳолига ботулизм, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини сифатини қандай текшириш мумкинлиги, грипп ва гепатит касалликларидан сақланишда нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Энг асосийси, аҳоли ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш турли паразитар касалликларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилмоқда.

Бундан ташқари, шу кунгача болалар боғчасига қатнайдиган ўғил-қизларнинг 3 минг 140 нафари гриппга қарши вакцина билан эмланди.

Бўлим ходимлари аҳоли ўртасида тури юқумли касалликлар келиб чиқиш сабаблари, уларни авж олиб кетишини олдини олиш мақсадида бактериологик, гельминтологик, ва санитария гигиеник лабораториялар тегиш намуналарда таҳлиллар ўтказиб келинмоқда.

Бўлим томонидан шу йилнинг декабрь ойида турли ташкилотларда 11 та режали текширув ўтказилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз йўллари қордан тозаланмоқда

Бугун ёғаётган қалин қор Паркент туман йўллардан фойдаланиш корхонасининг ходимларини ишини анча кўпайтирди.

Кунни кун, тунни тун демайдиган соҳа ходимлари махсус техникалар ёрдамида йўлларни қордан тозалаш ишларини бажариш билан банд.

Кун бўйи йўлларга қум ва туз аралашмаси сепишди.

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўлларни музлаб, сирпанчиқ бўлишини имкон қадар олдини олишмоқда.

Керакли ҳамма ишлар бажарилмоқда, лекин қишнинг куни ўз кучини кўрсатаверади.

❗️Йўлларда эҳтиёт бўлинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ “Туман штаби” масъуллари қиш мавсумида кунлик бажариладиган ишлар назоратини янада кучайтирди

Туманимизда ёғган қор куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасидаги назоратни янада кучайтиришни талаб этади.

Бу борада туман ҳокими Сардор Исоқулов “Туман штаби”га бириктирилган масъулларга кунлик топшириқларни бериб бормоқда.

Жумладан, Паркент туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида ташкил этилган “Туман штаби” масъуллари ижтимоий соҳа объектларидаги вазиятни ўрганишмоқда.

Масъуллар ўрганишлар давомида Тиббиёт бирлашмасида бирлашмасида бўлиб, қор ёғиши натижасида юзага келган ноқулай вазиятларни тезда бартараф этилиши билан боғлиқ ишлар сифатини текширди.

Шунингдек, "Тиббий тез ёрдам" хизмати қорли кунларда чақирувларга ўз вақтида етиб бориши билан боғлиқ жараёнлар кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши туфайли содир бўлиши мумкин бўлган талафот аниқланмади.

“Туман штаби”нинг ўрганишлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ “Туман штаби” масъуллари  туман электр тармоқлари корхонасига борди

Бугун “Туман штаби” масъуллари кунлар совиб бориши туфайли туман электр тармоқлари корхонасининг диспетчер хизматига келиб тушаётган чақириқлар ҳамда кунлик авариялар сони ортиши юзасидан кўрилган чора-тадбирларни ўрганишди.

Соҳа ходимларига ҳоким ўринбосари Дилёр Диловаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ қиш кунларида диспетчер хизмати сифатини ошириб бориш юзасидан зарур топшириқларни беришди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Сув таъминоти бўйича авария хизмати куну тун ишламоқда

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими томонидан қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида авария хизмати фаолияти кучайтирилди.

Ҳурматли тумандошлар! Сизда сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўлса, "Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматовнинг +99899-491-93-03 телефон рақамига ёки диспетчер хизматининг +998-70-72-36-014 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

❗️Унутманг, туманимиз сувчиларининг авария хизмати куну тун ишламоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ “Туман штаби” масъулларининг назорат тадбирлари давом этмоқда

Туманимизда ёғган қор ижтимоий соҳа объектларидаги назоратни янада кучайтирди.

“Туман штаби”га бириктирилган масъуллари туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхонадаги куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликни кўздан кечирди.

Ўрганишларда ушбу муассасанинг истиш тизими бир маромда ишлаши юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, бу борада бажарилган ишлар сифати текширилди.

Совуқ кунларда юзага келиши мумкин бўлган ноқулай вазиятларни олдини олиш билан боғлиқ ташкилий ишлар назорат қилинди.

Ўрганишлар давомида ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши туфайли содир бўлиши мумкин бўлган талафот аниқланмади.

“Туман штаби”нинг ўрганишлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ “Туман штаби” 24 соат давомида ишламоқда!

Айни пайтда “Туман штаби”  об-ҳавонинг ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган мурожаатларни қабул қилмоқда.

Ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, тезкорликда ҳал қилиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Туманимиз аҳолиси, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларини +998-70-72-22-348 ва +998-70-72-22-156 рақамларига қўнғироқ қилиб билдириши мумкин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Ойдин маҳалласида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида штаб фаолияти йўлга қўйилди

Туманимизнинг Красногорск ҳудудидаги Ойдин маҳалласида 1 минг 932 хонадон бор.

Маҳалладаги 47 та кўп қаватли уйларнинг қиш мавсумида коммунал соҳага оид муаммолари учраб туради.

Қишнинг совуқ кунларида маҳалладаги қайсидир хонадоннинг электр таъминотида, яна бошқасида газ ускуналари ишламай қолиши мумкин.

Мана шундай вазиятларда аҳолига ёрдам бериш мақсадида Ойдин маҳалласи раиси Сарвар Исомиддинов ва “Политаева коммунал” бошқарув сервис компанияси раҳбари Акром Умарбоев гапни бир жойга қўйиб, штаб ташкил қилишди.

Айни пайтда мазкур маҳалладаги штаб 24 соат давомида узлуксиз ишламоқда. Унга 10 нафар мутахассис бириктирилган бўлиб, аҳолининг мурожаатларини имкон қадар тезроқ бартараф этишмоқда.

Маълумот учун айтганда, маҳалладаги штабнинг қуйидаги телефон рақамлари аҳолининг мурожаатларини туну кун қабул қилмоқда!

📞 99-188-39-00

📞 95-807-67-73

☎️ 55-902-28-98 (диспетчер)

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Одамлар учун жонини аямай меҳнат қилаётган кун қаҳрамонлари

Қишнинг совуқ кунларида йўлларга қум ва туз аралашмасини сепиб, қордан тозалаб турилмаса ҳаракатланишни қийинлаштиради. Айниқса пиёдалар йўлакчалари, турли масканлардаги йўлакларда одамларнинг ҳаракатланишини оғирлаштириши ҳеч кимга сир эмас.

Бугун эрталабдан туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари туманимиз марказидаги пиёдалар йўлакчасига қум ва туз аралашмасини сепиб, Хотира хиёбонни, қабристонларнинг киравериш ва ички йўлакларини қордан тозалаб қўйишди.

Туманимиз аҳолиси қишнинг қаҳратонидан эсон-омон чиқиб олиши учун совуқ кунларда тинмай хизмат қилаётган Ободонлаштириш бўлими ходимларини, таъбир жоиз бўлса кун қаҳрамонлари, дейиш мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Электр таъминоти бўйича авария хизмати куну тун ишламоқда

Шу кунларда аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи ортгани бор гап.

Қиш кунларини беталафот ўтказиш мақсадида туманимиздаги коммунал соҳа ташкилотларининг ходимлари туну кун меҳнат қилмоқда.

Жумладан, Паркент туман электр тармоқлари корхонасининг авария хизматининг фаолияти янада кучайтирилиб, ҳудудларда электр таъминоти бўйича юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиб борилмоқда.

Ҳурматли тумандошлар!

Сизда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўлса, Паркент туман электр тармоқлари корхонасининг бошлиғи Мираббос Мирҳамидовнинг +99899-926-86-55 телефон рақамига ёки диспетчер рақами +998-70-72-22-981;

❗️Унутманг, Паркент туман электр тармоқлари корхонасининг авария хизмати куну тун ишламоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ "Ёшлар боғи"га Янги йил арчаси  ўрнатилмоқда

Янги йил байрамига ҳам оз қолди. Бу байрам безатилган арчасиз ўтмайди.

Туманимиз аҳолисига, айниқса болажонларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашиш мақсадида Янги йил арчаси ўрнатилмоқда.

Шу кунларда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари "Ёшлар боғи"да арча ўрнатиш билан банд.

Шу билан биргаликда соҳа ходимлари боғда ободонлаштириш ишларини ҳам олиб боришди.

Боғ атрофлари қордан тозалаб, қишга чидамли, манзарали гуллардан экишди.

Ўрнатилаётган арчанинг баландлиги 11 метр бўлиб, турли ўйинчоқлар билан безатилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Ободонлаштириш ишлари уюшқоқликда олиб борилмоқда

Бугунги кунда туманимиз маҳаллаларида ҳашар ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туманимизнинг Обжувоз, Сой, Гулбоғ маҳаллаларининг ҳудудларида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Уюшқоқликда олиб борилаётган ҳашар давомида маҳаллаларнинг ички йўл четлари, ижтимоий соҳа объектларининг атрофи чиқиндилардан тозаланиб, обод қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ариқлар ва лотоклар тозаланиб, хонадонларнинг ташқи деворларига ранг берилмоқда.

Ободонлаштириш ишларига тегишли ташкилотларнинг махсус техникалари жалб қилинган.

Байрам олди умумхалқ ҳашарида Тошкент вилоятининг бошқарма ва ташкилотлари, шунингдек, вилоятдаги барча туман-шаҳарлардаги тегишли идора ва муассасалардан ҳам вакиллар қатнашмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Паркентда ҳашар ишлари давом этмоқда

Туманимиздаги ҳашар маҳаллаларимиз чиройига чирой қўшиб, обод бўлишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, ҳашар давомида Бойқозон маҳалласининг катта йўл бўйида пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда.

Қуёш, Кичикқўрғон, Чинорбулоқ маҳаллаларидан ўтувчи катта йўл бўйидаги хонадонларнинг ташқи кўринишига ранг берилмоқда. Бу ҳудуддаги катта йўлнинг чекка қисмига арча кўчатлари экилмоқда. Ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланмоқда.

Шунингдек, Қўрғонтепа маҳалласидан ўтувчи марказий йўлнинг пиёдалар йўлакчалари қорлардан тозаланиб, супурилиб тартибга келтирилмоқда.

Сурхи маҳалласи ҳудудидаги “Паркентсой”да қуриб қолган ўт-ўланлар, дарахт шохлари йиғиштириб олинмоқда.

Ҳашар давомида тўпланиб қолган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетилмоқда.

Паркентда байрам олди ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида Тошкент вилоятининг бошқарма ва ташкилотлари, шунингдек, вилоятдаги барча туман-шаҳарлардаги тегишли идора ва муассасалардан ҳам вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Туманимиздаги ҳашар давомида кўтаринки кайфият берувчи манзаралар бўй кўрсатмоқда.

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM