#Қилмиш_қидирмиш
⚡️⚡️⚡️ Қайнона ва келин жиноятга қўл урди
Паркент туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, лейтенант Абдулазиз Атҳамбоевнинг хабар беришича, Красногорскда қайнона ва келин ўзаро тил бириктириб жиноятга қўл урган.
Жиноят тафсилотларига кўра, жорий йилнинг 18 февраль куни соат тахминан 12:00 ларда бир манзилда истиқомат қилиб келаётган қайнона ва келин ўзаро тил бириктириб, ўз кўчасидаги дўкони олдида Х. исмли аёлни уриб дўппослайди.
Аёлни ҳолдан тойигунча дўппослаган қайнона ва келин унинг “SAMSUNG J6+” русумли, нархи 1 миллион 800 минг сўмлик телефон аппаратини ерга уриб синдиради.
Кейин унинг қўлларини арқон билан боғлаб, кўчада судрай бошлайди.
Аёлни қайнона судрайди, келин эса ёғоч билан дўппослаб кетаверади.
Шу тариқа аёлни дўкондан 500 метр узоқликдаги ахлатхонага ташлаб қайтишади.
Бўлиб ўтган воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Ўтказилган судга оид тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Х. исмли аёлнинг ўнг ва чап болдир, ўнг ва чап тизза соҳаларида, ўнг қўл панжасида, чап чаккасида тери ости қон қуйилиши ва юмшоқ тўқималарида тан жароҳатлари борлиги аниқланди.
Ушбу жиноятга оилавий можаро, яъни келиннинг турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйлангани сабаб бўлган.
❗️Мазкур жиноятнинг таҳлилини "Паркент тонги" газетасининг шу ҳафтадаги 14 апрель 12-сонида “Аёлларга гўзаллик ярашади”, сарлавҳали мақолада ўқинг!
👉 @PARKENT_TONGI

⚡️⚡️⚡️ Санъат ва маданият институти мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти фаолиятида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу Бош прокуратура томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланди.
Олийгоҳга ўқишга қабул қилишда қонунчилик талаблари бузилиб, қабул жараёнларининг шаффофлиги таъминланмагани айтилмоқда.
"Хусусан, 6 мингдан ортиқ абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видео тасвирлари сақланмаган, ижодий имтиҳон топширган 92 нафар абитуриентнинг титул варақалари юритилмаган ва ёзма имтиҳонлар олинмаган, 77 та абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган", — дейилади хабарда.
Оқибатда, ижодий имтиҳонлардан энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинган 132 нафар талабанинг 27 фоизи 1-семестр якуни бўйича қониқарсиз баҳо олган.
Шунингдек, Давлат қабул комиссияси томонидан институтга иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълимга қабул қилишга рухсат этилган бўлсада, сиртқи таълимга ҳам айрим талабалар қабул қилинган.
"Бундан ташқари, институтнинг штатлар жадвалига 10 та штат бирликлари ортиқча киритилиб, 327 млн сўм асоссиз сарфланган, ҳақиқатда ўтилмаган 1588 соат дарслари учун 89 млн сўм тўланиб, бюджет маблағлари талон-торож қилинган", — дейилади Бош прокуратура маълумотида.
Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚡️⚡️⚡️ "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинди
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган "Ҳудудгаз Тошкент" филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
➖➖➖➖➖➖
P.S: Ёдингизда бўлса, "Ҳудудгаз Тошкент" филиали директори Музаффар Алиев @PARKENT_TONGI газетасининг телеграм каналига интервью бериб, "Паркент туманидан 9 мингта хонадонда газ таъминоти яхшилашга эришилди", деган эди.
Видеони 👉 шу ерда кўринг 👈
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI

⚡️ ⚡️ ⚡️ Сохта кадастр ҳужжати тайёрлангани фош бўлди
Аввал хабар берганимиздек, ҳоким Сардор Исоқулов Номданак маҳалласидаги 22-мактабда ўтказган сайёр қабулда мурожаатчи Ерсинбек Тўғизбоев Қорақалпоқ ҳудудидаги ер-участкаларини айрим тоифа кишилар эгаллаб олишда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Паркент филиали ходими қалбаки ҳужжат тайёрлаб бераётгани учун ер сотиш билан шуғулланиш тўхтамаётгани ҳақида шикоят қилганди.
Адолат қарор топишини истаган ҳоким туман Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Паркент филиали бошлиғи Фарҳод Жўрабоевдан тушунтириш сўраганди.
Бироқ, Фарҳод Жўрабоевнинг берган жавобидан ҳокимнинг кўнгли тўлмаганди.
Шу боис, ҳоким ҳуқуқ-тартибот органи вакиллари ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, шикоят ўз тасдиғини топса, айбдорлар қонуний жазо олишини маълум қилганди.
Паркент туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев назоратида олиб борилган тергов олди суриштирувларда фуқаро Х.Х тегишли қарор билан ажратилган 8 сотих ер майдонида аслида 1990 йилда уй-жой қуриб, шу кунга қадар Марказий маҳалласида яшаб келсада, бироқ у Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Паркент филиали ходимлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, “Қорақалпоқ қишлоқ совети” ижро комитетининг 20.04.1988 йилги қарорида гўёки унга ҳали ер ажратилмаган деган ёлғон важ билан фойдаланган ҳолда Марказий маҳалласида жойлашган, давлат балансидаги 8 сотих ер майдонини эгаллаб, унга шахсий уй-жой қуриш учун ишчи-лойиҳа ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олгани аниқланди.
Шунингдек, яна бир фуқаро айни шу қинғир йўл, яъни Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Паркент филиали ходимлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб давлат балансидаги 8 сотих ер майдонини шахсий уй-жой қуриш учун ишчи-лойиҳа ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олгани аниқланди.
Мазкур ҳолатда фуқаролар Х.Х ва B.B Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Паркент филиали ходимлари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Паркент туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, қонун устуворлиги таъминланади.
Бизни кузатишда давом этинг, ҳоким Сардор Исоқуловнинг сайёр қабули туфайли очилган жиноят иши тафсилотлари ҳақида тергов ҳаракатлари якунида батафсил маълумот берамиз.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш
⚡️ ⚡️ ⚡️ Илгари 15 марта судланган фирибгар жами 26 нафар кишини 300 миллион сўмдан ортиқ пулларини “ухлатгани” учун 7 йилга “кесилиб” кетди
Кўр ҳассасини бир марта йўқотади деган мақолни ҳаётда тасдиғини кўрганмисиз? Бу мақол суднинг қора курсисида ўтирган Х.Ботиров, Н.Тўлаев ва З.Камолов (исм-фамилиялар ўзгартирилган)ларга нисбатан айтилган бўлса ажабмас.
Буни қарангки, Х.Ботиров, Н.Тўлаев ва З.Камоловлар тил бириктириб, осон ва мўмай даромад топишни режалаштиради. Учликка Х.Ботиров бошчилик қилади.
Гап шундаки, гуруҳ боши Х.Ботиров бундан аввал ҳам фирибгарлик жинояти учун 15 маротаба жавобгарликка тортилиб, судланган. У хавфли рецидивист бўла туриб, қариндоши Н.Тўлаев билан олдиндан тил бириктириб, яна жиноятга қўл урган. Бу ҳам етмагандек, бу ишга улар З.Камоловни ҳам шерик қилишади.
Улардан жабр кўрганларнинг номини ёзадиган бўлсак, рўйхат анча чўзилиб кетади. Фирибгарлардан жабр кўрганларнинг бирини мисол тариқасида айтсак, улар А.Алиевнинг яшаш хонадонига келиб, унинг 7 бош қорамолини жами 75 миллион сўмга сотиб олишини ва пулни 2023 йил 15 июль кунига қадар тўлиқ беришни ваъда қилади. Лекин айтилган муддат келганида эса уни алдаб, қорамолларни ўзга шахсларга сотиб юборган.
Фирибгарлар худди шу сценарий асосида кимнингдир қўйини, яна бировнинг отини, бошқасининг боғида пишган гилосини гўёки савдогарлардек насия савдога сотиб олаверган. Улар жами 26 нафар фуқародан 300 миллион сўмдан ортиқ пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юраверган.
Аслида бировнинг ҳақи бировга ҳеч қачон буюрмайди. Ҳаром йўл билан осон топилган пул яхшиликка олиб келмайди. Шу боис, суднинг тегишли ҳукми билан Х.Ботиров ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
У суд ҳукми билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўталиши белгиланди.
Унинг ҳамтовоқлари Н.Тўлаев ва З.Камоловларга ҳам қилмишларига яраша жазо тайинланди.
✍️ Фарҳод ҲАЙИТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман суди раиси

⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизда 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки филиалида ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @PARKENT_TONGI
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки филиалида ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш
⚡️ ⚡️ ⚡️ Шампан маҳалласида 49 минг дона алкоголь маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилгани аниқланди
Туманимизда инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи, истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг яширин айланмасини олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбирлар ўтказиб борилмоқда.
Жумладан, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Паркент туман бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхонасининг масъул шахслари корхонага ароқ ва ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун берилган лицензия туманлараро Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинганлигига қарамасдан Шампан маҳалласи ҳудудидаги нотурар бинода 8 турдаги, умумий баҳоси 2 млрд. 400 млн. сўм бўлган, жами 49 минг дона алкоголь маҳсулотларини техник регламент талабларига зид равишда ишлаб чиқариб, уларни сотиш учун тайёрлаб қўйганлиги аниқланган.
Тадбир якунида ушбу ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида тўхтатилган "Дамас"да тахминий нархи 2 млрд. 800 млн. сўмга тенг бўлган синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди
Тошкент шаҳрида ўзини шубҳали тутган ҳайдовчи ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ томонидан кузатувга олинди.
Ушбу ҳайдовчи бошқариб келаётган “Дамас” автомашинаси Тошкент вилояти Паркент туманида тўхтатиб текширилганда духовка ичида тахминий нархи 2 млрд. 800 млн. сўмга тенг бўлган 2 кг 160 гр. синтетик гиёҳвандлик воситасини борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний муомаладан 10800 маротабалик синтетик гиёҳвандлик моддаларининг тарқалишини олди олинди.
Аниқланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.