"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.7K photos
4.26K videos
143 files
4.38K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш юзасидан махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Ҳозирги кунда сув-сел тошқини туманимиздаги “Паркентсой” сойининг Кумушкон ва Бойқозон маҳаллаларидан ўтувчи қисмининг оқим бўйлаб чап қирғоғи аҳоли яшаш уйлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига хавф туғдириши мумкин.

Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчкилари ва ер кўчкилари ҳодисалари хавфини камайтириш мақсадида махсус ўқув тактик машғулот ўтказилмоқда.

Бугун ана шундай махсус ўқув тактик машғулотларнинг навбатдагиниси туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Сардор Исақулов, тегишли идора ва ташкилотлардан жалб этилган махсус техника ва мутахассислар иштирок этди.

Ўқув машқи бошланишидан олдин барча хизматлар ўзларининг куч воситалари билан саф тортиб, махсус техника воситалари шай ҳолга келтирилиб, уларнинг тайёргарлиги юзасидан савол-жавоблар, суҳбатлар ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машқлари мобайнида масъул хизматлар тузилмалари шахсий таркибининг ҳаракатлари, бириктирилган махсус асбоб-анжом ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ҳамда тузилмаларни фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракати кузатиб борилди.

Шунингдек, йўл қўйилган камчиликлар ва хатолар бартараф этиш бўйича фикр алмашилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабул қилинмоқда

Қанча квота ажратилган? Тавсиянома неча йил давомида амал қилади?

Саволларга лавҳадан батафсил жавоб олишингиз мумкин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!

Муқаддас жума кунида қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбга чиқсин!

Феълингизнинг кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангиз файзини оширсин.

Аллоҳ бир қадамингиз синов, ҳар бир кўрганингиз сабоқ эканлигини ёдингизга солиб, сизга икки дунё саодатини берсин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад (алайҳиссалом) инсонларнинг энг буюгидир.

Пайғамбар, нотиқ, даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалбларнинг ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг йигирма минтақасида исломиий салтанат қура олган…

Муҳаммад (алайҳиссалом) ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки у ўлчовларга сиғса?!

✍️Ламартин француз олими

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Пихини ёрган тиланчи

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Ёшликни сақлаб қолиш учун расмдаги маҳсулотларни истеъмол қилинг

❗️Яқинларга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ Уйдан чиқмаган ҳолда қандай қилиб пенсия миқдорини билиш мумкин?

Бугунги кунда Пенсия жамғармасининг @pensiyauzbot телеграм боти орқали пенсия миқдорини билиш имконияти яратилган.

👨‍💻 Бу қандай амалга оширилади?

1. Дастлаб телеграм мессенжерида @pensiyauzbot ботига кирилади ва “Пенсия суммаси” тугмаси босилади.

2. Кейинги босқичда қайси йил ва ойнинг пенсия миқдорини билиш тугмалари пенсионер томонидан танланади.

📱 Шундан сўнг, бот автоматик равишда пенсионернинг пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

❗️ ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: ботдан фойдаланиш учун пенсионернинг мобил телефон рақами SMS-Пенсия хизматига уланган бўлиши керак.

🗣 Телефон рақами ушбу хизматга уланмаган пенсионер фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рақамларини SMS-Пенсия хизматига улашлари мумкин:

➡️ https://pfru.uz/uz_Cyrl/pages/pensioneram

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Эртага барча музейларга кириш бепул бўлади

Юртимизда 18 май куни Халқаро музейлар куни кенг нишонланади.

Шу муносабат билан мамлакатимиз бўйлаб барча музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, кириш текин бўлади.

Музейларда ўнлаб байрам дастурлари, янги кўргазмалар очилиши режалаштирилган.

@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз Паркентда “Сайхунобод тажрибаси”ни самарали татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилишди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон учинчи  сессияси  бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияда туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 14 март куни Сайхунобод туманига ташрифи давомида ҳамда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар бўйича 20-сонли баён ижроси юзасидан туманимизда амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарлари ахборот берди.

Бундан ташқари, сессияда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида депутатларга ахборот берилди.

Жорий йилнинг 1-чорак давомида маҳаллий бюджет харажатлари ёйилмаси ва даромадлар режасига киритилган ўзгартиришлар ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 1-чорак якуни ҳақидаги ахборот ҳам тақдим этилди.

Сессия якунида Тошкент вилояти прокурори сўзга чиқиб, ердан янада самарали фойдаланиш, деҳқонлар учун бозор топишга кўмаклашиш, тадбиркорларни сифатли уруғ ва дори воситалари билан таъминлаш, тадбиркорларнинг экспортига амалий ёрдам бериш, ер муносабатларини шакллантириш каби муҳим ислоҳотларни ўз ичига олган “Сайхунобод тажрибаси” бўйича туманимизда амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, бу борада йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни айтиб ўтди.

Сессияда депутатларимиз туманимизда “Сайхунобод тажрибаси"ни самарали татбиқ этиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM