"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24K subscribers
14.7K photos
4.57K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатлар туманимиз ҳаётига оид муҳим масалаларни муҳокама қилди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, саксон тўққизинчи сессияси “Zoom” платформаси орқали бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Шоҳрух Шоаҳмедов бошқариб борган сессияда туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, ҳоким, прокурор, Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари туманимизни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этишда секторлар раҳбарлари томонидан "маҳаллабай"  ва "хонадонбай" ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот беришди.

Навбатдаги масала — Паркент туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида Давлат кадастрлар палатаси Паркент тумани филиали раҳбари Фарҳод Жўрабоев ахборот берди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Элёр Раҳмонов "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарори ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2024 йил 12 февралдаги тегишли қарори ижроси тўғрисида" берган ахбороти ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибияти мудири Мавлуда Бердиқулованинг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 20 февралдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши томонидан туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитишнинг тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги ахбороти депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17😁3🔥2👏2
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатлар 7 та муҳим масалани муҳокама қилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг VI чақириқ, 91-сессияси “Зоом” платформаси орқали бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Сардор Исақулов, депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Cессияда туманимиз ҳаётига оид 7 та масала кўриб чиқилди.

Жумладан, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими мудири Ж.Сайдиғаниев “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш якунига кўра “ғолиб” бўлган таклифларни танлаб олиш ҳамда уларга маблағ йўналтириш тўғрисида ахборот берди.

Паркент туман сув етказиб бериш хизмати Давлат муассасаси директори Т.Салимов туманимиз учун ажратилган чекланган сув лимитини сув истеъмолчилари кесимида ҳамда туманда фаолият юритувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги  корхоналарига жорий йилнинг ёз фаслида суғориш мавсумида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун ажратилган чекланган сув миқдорини тасдиқлаш тўғрисида депутатларга маълумот берди.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 18 январь куни 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини туманимизда таъминлаш мақсадида ҳокимликнинг бош мутахассиси А.Абдуахатовнинг ахборотини кейинги сессияда кўриш таклифи берилди.

Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Алиасқаров туманимизда 2024 йилнинг биринчи  чорагида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширган ишлар ва 3-секторда шу йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ахборот берди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М.Бердиқулованинг Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашига сайланган айрим депутатларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳамда бўшаб қолган сайлов округига депутат сайловини ўтказиш тўғрисидаги ахбороти ҳам сессия қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🥰7🔥3👏3🏆3🕊2😁1🎉1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатлар туманимиз ҳаётига оид муҳим 5 та масалаларни муҳокама қилишди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон иккинчи  сессияси  бўлиб ўтди.

Унда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Жумладан, туман Халқ қабулхонаси мудирининг Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати, мурожаатларда кўтарилаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ҳамда жорий йилнинг 1-чораги давомида туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Навбатдаги масала — Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Паркент туманидаги ижросини таъминлаш тўғрисида  ахборот берилди.

Сессияда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисида берилган топшириқларнинг Паркент туманидаги ижроси тўғрисидаги ахборот депутатлар томонидан эшитилди.

Шунингдек, туманда “Аёллар дафтари” 5-босқичи рўйхатига киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ахбороти ҳам муҳокама қилинди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍181
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз Паркентда “Сайхунобод тажрибаси”ни самарали татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилишди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон учинчи  сессияси  бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияда туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 14 март куни Сайхунобод туманига ташрифи давомида ҳамда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар бўйича 20-сонли баён ижроси юзасидан туманимизда амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарлари ахборот берди.

Бундан ташқари, сессияда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида депутатларга ахборот берилди.

Жорий йилнинг 1-чорак давомида маҳаллий бюджет харажатлари ёйилмаси ва даромадлар режасига киритилган ўзгартиришлар ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 1-чорак якуни ҳақидаги ахборот ҳам тақдим этилди.

Сессия якунида Тошкент вилояти прокурори сўзга чиқиб, ердан янада самарали фойдаланиш, деҳқонлар учун бозор топишга кўмаклашиш, тадбиркорларни сифатли уруғ ва дори воситалари билан таъминлаш, тадбиркорларнинг экспортига амалий ёрдам бериш, ер муносабатларини шакллантириш каби муҳим ислоҳотларни ўз ичига олган “Сайхунобод тажрибаси” бўйича туманимизда амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, бу борада йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни айтиб ўтди.

Сессияда депутатларимиз туманимизда “Сайхунобод тажрибаси"ни самарали татбиқ этиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥2👏2🥰1🎉1🏆1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда шу йилнинг охиригача бажариладиган ишлар ҳақида маълумот берилди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияда “Паркент туманидаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича “Сайхунобод тажрибаси" ва "Уйчи тажриба"сини жорий қилиш юзасидан туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳамда Акциядорлик жамияти “Асакабанк” Нурафшон БХМ бошқарувчиси Д.Рўзибоевларнинг халққа мурожаати” тўғрисида ҳоким Сардор Исоқулов депутатларга ахборот берди.

Таъкидланганидек, туманда 15 минг 181 нафар аҳоли бандлиги таъминланади. Хусусан, инвестиция лойиҳалари ҳисобига 492 нафар, хизмат кўрсатиш соҳасида 13 минг 629 нафар, қишлоқ хўжалигида 812 нафар, қурилишда 248 нафар фуқаро ишга жойлаштирилади.

Туманда аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳамда камбағалликни қисқартириш ҳисобига 1 минг 178 нафар фуқаро ишга жойлаштирилади.

Шунингдек, 290 нафар фуқаро касбга ўқитилади, 129 нафари тадбиркорликка жалб этилади, 91 нафарига кредит берилиб, 6 нафарига ер ажратилади.

Битирувчи ёшлар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор берилади. Бу борада 344 нафар қайтиб келган мигрантлардан 231 нафарининг бандлиги таъминланади.

Энг асосийси, маҳаллий бюджет жами 55 млрд. сўмлик солиқ тушумлари билан таъминланади.

Устувор вазифалар қаторида кичик ва ўрта бизнес учун банклар томонидан кредит ажратиш масалалари ҳам бор. Шу боис, кичик ва ўрта субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун жами 54,1 млрд. сўм кредит ажратилади.

Аҳолини бизнесга жалб қилиш, маҳаллаларда микролойиҳаларни амалга ошириш йўналиши бўйича ҳар бир маҳаллада мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, камида 10 та микролойиҳа, жами 620 та микролойиҳа амалга оширилади ва 1 минг 281 та янги иш ўрни ташкил қилинади. Шу билан биргаликда, саноатни ривожлантириш учун тумандаги кичик саноат зонасида 4 та янги лойиҳа амалга оширилади.

Аҳоли хонадонларидаги томорқалардан самарали фойдаланиш ишлари бўйича жами 30,4 мингта аҳоли хонадонларидаги томорқаларда даромадли экинлар экилишига кўмаклашилади.

Масалан, июль ойида 707 гектар майдонга такрорий экинлар, август ойида 109 гектар, сентябрь ойида 90 гектар, ноябрь ойида 294 гектар, декабрь ойида 214 гектар майдонларга тўқсонбости экинлар экилади.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍203💯2🔥1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Сессияда туманимиз ҳаётига оид 7 та муҳим масала кўрилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида 7 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, туман прокурори ўтган давр мобайнида туман прокуратурасининг фаолияти ҳамда жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ҳисобот берди.

Шунингдек, туман Халқ қабулхонаси мудири аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати, мурожаатларда кўтарилаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида депутатларга батафсил маълумот тақдим этди.

Навбатдаги масала – туман Ички ишлар бўлими бошлиғи жорий йилнинг 6 ойи давомида туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ҳисобот берди.

Тўртинчи масала – туман Ички ишлар бўлими бошлиғи жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари жорий йилнинг 6 ойи давомида туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам ҳисобот берди.

Сессияда туман Адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан депутатларга ахборот тақдим этилди.

Шунингдек, Паркент туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди.

Еттинчи масала –  Президентимизнинг жорий йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг туманимиздаги ижроси юзасидан депутатлар атрофлича маълумот олишди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍171
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатлар туманимиз ҳаётига оид 3 та муҳим масалани кўриб чиқди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ тўқсон еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши сессиясида 3 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси Комилжон Исломов депутатларга ахборот берди.

Иккинчи масала – Паркент тумани сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни
тавсия этиш тўғрисида ҳам Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси Комилжон Исломов депутатларга ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, сессияда учинчи масала, яъни Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибиятининг ички меҳнат тартиб қоидалари тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгашига 30-“Ойдин” сайлов округидан сайланган депутат Муҳсиддин Низомитдинов ахборот берди.

Сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍831
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Юзинчи сессияда қандай масалалар кўрилди?

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ юзинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида 4 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, "Опен бюджет" лойиҳасининг якунига кўра ғолиб бўлган таклифларни танлаб олиш ҳамда уларга маблағ йўналтириш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ёрқинбек Абдуҳамидов депутатларга ахборот берди.

Иккинчи масала – Паркент тумани маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларининг якуний натижаларини тасдиқлаш тўғрисида Давлат кадастрлар палатасининг туман филиали раҳбари маълумот берди.

Шунингдек, сессияда учинчи масала, яъни Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси  Комилжон Исломов ахборот берди.

Тўртинчи масала – Паркент тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисида туман ҳокимлигининг масъул ходими маълумот берди.

Сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍191🔥1👏1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Сессияда 2 та масала кўрилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ бир юз биринчи сессияси “ZOOM” платформаси орқали бўлиб ўтди. Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида 2 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент туманида “Аёллар дафтари” 5-босқичи рўйхатига киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала, яъни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг айрим аъзолари ваколатларини тугатиш ҳамда янги аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73👏2
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Сессияда 3 та муҳим масала кўрилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессиясида 3 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг доимий комиссиялар таркибларини тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашида иш юритиш йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍3👏1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Сессияда туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўрилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент туманида ер майдонларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида депутатларга ҳисобот берилди.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи жорий йилнинг 9 ойи давомида туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ҳисобот берди.

Навбатдаги масала – 3-сектор ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича  амалга оширилган ишлар ҳақида депутатларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Кейинги масала – туман Адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан депутатларга ахборот тақдим этилди.

Сессияда фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига 2024-2025 йилларда кузги-қишки суғориш мавсумида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун ажратилган чекланган сув миқдорларини (лимитларини) тасдиқлаш тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15😁1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз депутатлари 3 та муҳим масалани кўриб чиқишди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида депутатларга ҳисобот берилди.

Шунингдек “Аёллар дафтари” 5-босқичи рўйхатига киритилган, бандлиги таъминланган ва етарлича кўмак берилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида ишлар юзасидан депутатларга ахборот тақдим қилинди.

Навбатдаги масала – Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Паркент тумани бўлимининг 2024 йил 10 декабрдаги TVM10/16-сонли мурожаати тўғрисида депутатларга батафсил маълумот берилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🥰31🎉1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз 5 та муҳим масалани кўриб чиқишди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияда туманимиз ҳаётига оид 5 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент тумани прокуратурасининг ўтган 2024 йил мобайнидаги фаолияти ҳамда жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ахборот берилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан депутатларга маълумот тақдим қилинди.

Сессияда туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи депутатларимиз эътиборига ҳавола қилинди.

Тўртинчи масала – Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши ва унинг ҳузуридаги доимий комиссияларнинг 2025 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида депутатларга батафсил маълумот берилди.

Бешинчи масала – МФЙларни секторларга қайта бириктириш депутатларимиз томонидан муҳокама қилинди.

Қизғин савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍193🔥2👏2
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Сессияда туманимиз ҳаётига оид 8 та муҳим масала кўрилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида 8 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2024 йил давомида туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ҳисобот берди.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлимига бириктирилган 3 сектор ҳудудида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилда 3 сектор фаолиятини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган биринчи ярим йиллик учун мўлжалланган йўл харитасини тасдиқлаш тўғрисида депутатларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Навбатдаги масала – Халқ қабулхонаси мудирининг Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати, мурожаатларда кўтарилаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ахбороти тўғрисида депутатларга ҳисобот берилди.

Тўртинчи масала – Паркент тумани Ёшлар ишлари бўлими бошлиғининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Сессияда Паркент туманидаги бузилиши лозим бўлган кўчмас мулк объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида депутатларга ахборот тақдим этилди.

Олтинчи масала — Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутатлари томонидан сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари ҳам ахборот бериб ўтилди.

Еттинчи масала –  Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши ҳузуридаги “Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия Низоми ва комиссия таркиби”ни тасдиқлаш тўғрисида депутатлар атрофлича маълумот олишди.

Саккизинчи масала — Паркент тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳам депутатларга ахборот берилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍233🥰1👏1🎉1🐳1🍌1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз туманимиз ҳаётига оид 4 та долзарб масалани атрофлича муҳокама қилди

Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ еттинчи сессияси “ZOOM” платформаси орқали бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида 4 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Президентимизнинг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сон Фармонига асосан 2025 йилда Паркент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида депутатларимизга ҳисобот берилди.

Паркент туман бюджетининг 2025 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳамда йил давомида шаклланиши кутилаётган қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилиши тўғрисида ҳам ахборот тақдим этилди.

Шунингдек, депутатларимиз Президентининг 2025 йил 12 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-12-сонли Қарор ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалани атрофлича муҳокама қилишди.

Тўртинчи масала эса жорий йилда Паркент туманида “Яшил белбоғ” барпо этиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан киритилган таклифларни  кўриб чиқиш тўғрисида бўлди.

Сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз 12 та масалани муҳокама қилди

Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари тегишли ташкилот мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида 12 та муҳим масала атрофлича кўриб чиқилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида депутатларимизга маълумот берилди.

Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳам масала муҳокама қилинди.

Депутатларимиз Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани атрофлича кўриб чиқишди.

Тўртинчи масала эса туман Кенгаши сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг тартибини тасдиқлаш тўғрисида бўлди.

Сессияда 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунининг туманимиздаги ижросини таъминлаш тўғрисидаги маълумот ҳам тақдим этилди.

Навбатдаги масала — Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг туманидаги ижросини таъминлаш тўғрисидаги маълумот ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманда хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Аёллар дафтари” 6-босқичи рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги, маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги, туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги, туман Кенгаши томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги, туманимизда Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги каби маълумотлар ҳам депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥4👏21
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатлар туманимиз ҳаётига оид 5 та муҳим масалани муҳокама қилишди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда туманимиз ҳаётига оид 5 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ёрқинбек Абдуҳамидов 2025 йилда Паркент туманида “Зарбдор” тажрибаси асосида шакллантирилган драйвер лойиҳаларни амалга ошириш дастури тўғрисида депутатларга атрофлича маълумот берди.

Иккинчи масала – Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сон қарорига мувофиқ, Тошкент вилоят Паркент тумани ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2025 йил учун дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида депутатларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Сессияда Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида берилган топшириқлар ижроси бўйича бажарилган ишлар ҳақида депутатларга ахборот берилди.

Тўртинчи масала – Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 февралдаги “Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашлари котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” KQ-101-V-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибияти мудири Мавлуда Бердиқулова маълумот берди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг якунига кўра Паркент тумани бўйича ғолиб бўлган таклифларни танлаб олиш ҳамда уларга маблағ йўналтириш тўғрисида депутатлар атрофлича маълумот олишди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19💯21
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз 8 та муҳим масалани муҳокама қилишди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда туманимиз ҳаётига оид 8 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши ҳузурида Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида депутатларга атрофлича маълумот берилди.

Сессияда 2025 йилнинг 1-чорагида Паркент тумани ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурорининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, депутатларга Паркент тумани Ички ишлар бўлими томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширган ишлари юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи бериб ўтилди.

Тўртинчи масала – Паркент тумани 2024 йилнинг 4-чораги давомида маҳаллий бюджет харажатлари ёйилмаси ва даромадлар режасига киритилган ўзгартиришлар ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 4-чорак якуни бўйича ижроси тўғрисида депутатларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Бешинчи масала – Паркент туманида вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш ҳамда “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директорининг сув хўжалигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Олтинчи масала – Паркент туманида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2024 йил 1-, 2-мавсумлари ва 2025 йил 1-мавсумида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисида маълумот берилди.

Навбатдаги масала – Паркент тумани Спорт мактабининг 3 йиллик мақсадли кўрсаткичлари ҳамда Паркент туманида Олимпия ва Паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш бўйича 2025-2027 йилларда амалга ошириладиган ишлар бўйича йўл харитаси тўғрисида депутатлар атрофлича маълумот олишди.

Саккизинчи масала – Паркент тумани Адлия бўлими томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тингланди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍232
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз 7 та муҳим масалани муҳокама қилишди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда туманимиз ҳаётига оид 7 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг жорий йил 6 майдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун коррупцияга қарши курашишга оид услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг туманимиздаги ижроси ҳақида депутатларга атрофлича маълумот берилди.

Навбатдаги масала – Олий Мажлис Сенати Кенгашининг жорий йил 6 майдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан Кенгаш текшируви ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида ҳам батафсил маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, Президентимизнинг Паркент туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати, мурожаатларда кўтарилаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ахбороти тингланди.

Тўртинчи масала – депутатларга “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Паркент туман филиали раҳбарининг 2025 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи бериб ўтилди.

Бешинчи масала – Президентимизнинг 2024 йил 25 ноябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, туманда ҳудудларга бириктирилган нуронийлар аниқлаган камчиликлар юзасидан “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Паркент туман филиали раҳбарининг 2025 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи ҳам берилди.

Олтинчи масала – туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисида депутатлар атрофлича маълумот олишди.

Еттинчи масала — жорий йилнинг I чорак давомида туман маҳаллий бюджетининг харажатлари ёйилмаси ва даромадлар режасига киритилган ўзгартиришлар ҳамда маҳаллий бюджетнинг 2025 йил I чорак якунининг ижроси тўғрисида депутатларга маълумот берилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍131🔥1
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатларимиз 8 та муҳим масалани муҳокама қилишди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда туманимиз ҳаётига оид 8 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент тумани прокурорининг прокуратура органларининг ўтган давр мобайнидаги фаолияти ҳамда жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳақида депутатларга атрофлича маълумот берилди.

Навбатдаги масала – Паркент туман ҳокимининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг туманда ишсизлик ва бандлик, бозорлар ва улардаги нарх-наволарнинг ҳолати, маҳаллий бюджет ижроси, туман салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида ҳам батафсил маълумот тақдим этилди.

Учинчи масала — 2025 йил “Менинг боғим” лойиҳаси якунига кўра Паркент туманида “ғолиб” деб топилган таклифларни танлаб олиш ҳамда уларга маблағ йўналтириш юзасидан ахборот тингланди.

Тўртинчи масала — депутатларга Паркент тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг мактабгача ва мактаб таълими ҳамда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи бериб ўтилди.

Бешинчи масала – туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари юзасидан ҳисоботи ҳам берилди.

Олтинчи масала – депутатлар Паркент тумани ҳокимининг айрим қарорларини бекор қилишни атрофлича муҳокама қилиб, қарорларни бекор қилишни бир овоздан маъқуллашди.

Еттинчи масала — Паркент тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида депутатларга маълумот берилди.

Саккизинчи масала — Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутатларининг ўз фаолиятлари тўғрисида сайловчиларига ахборот бериб бориш бўйича 2025 йил II чоракка мўлжалланган режа-графигини тасдиқлаш тўғрисида ахборот тингланди.

Қизғин савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24🔥1