"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.4K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Саид ота маҳалласининг лой кўчалари таъмирланмоқда

Шу кунларда об-ҳавонинг пасайиши турган гапки, бир қатор соҳаларда муаммоларни пайдо қилади.

Масалан, Красногорск шаҳарчасининг Саид ота маҳалласининг ички кўчалари анча таъмирталаб ҳолга келиб қолганди. 

Ёзнинг иссиқ кунларида чанг-тўзон, ёғингарчилик вақтларида эса кўча лой бўлиб кетиши ортидан аҳоли, айниқса мактаб ўқувчилари қийналар эди.

Бу муаммо жорий йилда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида ҳал бўлди.

Туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов анча вақтдан буён одамларга қийинчилик туғдираётган бу муаммони тезда бартараф этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига зарур топшириқларни берди.

Туман Йўллардан фойдаланиш корхонасининг махсус техникалари жалб этилиб, маҳалланинг ички Фаробий кўчаси 1500 метр, А.Темур кўчаси 800 метр, Ибн Сино кўчаси 1000 метр, Зулфия кўчаси 100 метр, Увайсий кўчаси 1200 метр, Геологлар кўчаси 800 метр, Бобур кўчаси 1000 метр, Улуғбек кўчаси 1500 метр қисмида шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бандлик

⚡️⚡️⚡️ Меҳнат ярмаркада 50 нафар фуқаро иш ўрнига эга бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг ташаббуси билан илгари сурилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда бугун меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Паркент туман ҳокимлигининг катта мажлислар зали фоесида бўлиб ўтган мазкур меҳнат ярмаркасида давлат ва жамоат ташкилотлари, йирик саноат корхоналари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ҳоким Сардор Исоқулов топшириғига кўра ташкил этилган меҳнат ярмаркасида иш изловчиларга 1000 та бўш иш ўрни таклиф этилди.

Ярмарка давомида ишсиз фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда уларда яратилган шарт-шароитлар, меҳнат қилиш билан боғлиқ бўлган ҳақ-ҳуқуқлари бўйича атрофлича маълумот берилди.

Иш излаб ярмаркага келган 100 нафар фуқаронинг 80 нафари кам таъминланган, 20 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 50 нафарига доимий ишлаши учун йўлланма берилди ҳамда касб мутахассислиги бўйича меҳнат шартномалари тузилди.

Шунингдек, 40 нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида бепул таҳсил олишга юбориладиган бўлди.

❗️Мазкур меҳнат ярмаркада иштирок этиш имкониятига эга бўлмаганлар бўш иш ўринлари ҳақида қуйидаги телефон рақамлари орқали маълумот олиши мумкин:

📞 +99899-811-27-18

📞 +99890-066-47-47

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Шанба кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ақл ва ахлоқдир.

✍️ Абдурауф Фитрат

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ ​​Яхши одам ким?

Қарз сўраб борганингда қарз берган одамми? Йўқ!

Аҳволингдан хабардор бўлиб, ўзи ёрдам берган одам – яхши одам.

Ҳажга бордим деб, ҳожилигини рўкач қилган одам эмас, ён-атрофидаги бева-бечораларга озгина бўлса ҳам яхшилик қилган одам – яхши одам.

Қурбонлик қилиб, тўқ яшаган дўстлари билан баҳам кўрган одам эмас, 1 кг. бўлса ҳам қўлидан келгунча мискинларга гўшт тарқатган одам – яхши одам.

Тўқчиликда яхши яшаган одам эмас, йўқчиликда сабр қилиб яшаган одам – яхши одам.

Омад келганда сен билан бирга бўлган одам эмас, омадинг кетганда ёнингда турган одам – яхши одам.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM