"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.6K photos
4.23K videos
141 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Психологларнинг айтишича

Аёл эридан меҳр хоҳласа қиз фарзанд туғиб бераркан.

Агар эридан суянчиқ бўлишини кутса ўғил туғиб бераркан.

Агар оилангизда қиз фарзанд кўп туғилаётган бўлса, демак сизни аниқ аёлингизга меҳрингиз етмаяпти.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Икки нарса инсонни ҳалок қилади. Бири ўтмиш билан овора бўлиш, иккинчиси бошқалар билан овора бўлиш...

Ўтмиш билан овора бўлиш келажакни қулфласа, бошқалар билан овора бўлиш эса — ҳузур-ҳаловатнинг олиб қўяди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Яшаш бу нафас олиш эмас, балки ҳаракат қилиш, курашишдир. Ўз орзуларингизни эсланг ва улар учун курашинг. Сиз ҳаётдан нимани хоҳлашингизни билишингиз керак.

Сизни тўхтата оладиган ягона нарса — муваффақиятсизликдан қўрқишдир!


👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Ҳар бир инсоннинг кўнглида меҳр бор: гоҳида яширин, гоҳида ошкор!

Ҳамманинг онгида яхши фикр бор, амалга ошириш учун уни ниятга айлантирса бас.

Одамзоднинг руҳиятида эзгу ишларга иштиёқ бор, бу қилган амалларида кўринади.

Яхши ниятларингиз эзгу ишларга бошлашини доим ёдда тутинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Қуёш ҳам ёлғиз, лекин доим нур сочиб қалбларни нурафшон айлайди!

Сиз ҳам ўзгалардан ҳеч нарса кутманг, фақат ўзингизга ва ўз кучингизгa ишонинг.

Шуни билингки "Сиз мағлуб бўлиш учун туғилмагансиз!"

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Қалб хотиржамлигига эришинг

Бунинг учун ҳар куни ухлашга ётишингиздан аввал бугунги кунингиз учун шукроналик келтиринг.

Сиз ҳар куни шукроналик келтирганингиз сари янада хотиржам бўласиз. Ҳар куни ўзингиз учун 5-10 минут вақт ажратишга одатланинг ва бу дақиқаларда сиз учун берилган барча яхши нарсаларни эсланг. Кундалик ҳаётингизда кичик бўлса ҳам қувончли лаҳзаларингизни қадрланг.

Унутманг, бу ҳаётда соғлом яшаётганингиз, яқинларингиз борлиги энг катта бахтдир!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Ҳаётингизни ўзгартириш мумкин бўлган 10 та сўз ва сўзлар  бирикмаси!

Агар уларни қўллашни ўргансангиз тез орада ҳаётингизда мўъжизалар рўй беради:

Қила оламан!
Ишонаман!
Севаман!
Уддалайман!
Вақтим бор!
Ажойиб!
Ўзимга қойил!
Ҳаммаси зўр!
Ишончим комил!
Маза!

Сўзлар ҳақиқатан сеҳрли. Уларни тез тез ишонч билан вазиятга қараб такрорлаб туриш керак.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Пулни кўпайтириш учун маслаҳатлар

Муҳим жойларни тоза тутинг - ошхона ва йўлак. Пул тоза бўлмаган жойларга келмайди.

Келган биринчи кунида пулни сарфламанг. Сарфлаб қўймаслик учун. Уларни қутига ёки хавфсиз жойига қўйинг. Ва иккинчи куни сиз оз миқдорда сарфлашни бошлашингиз мумкин.

Сиз ҳамёнингизга  ортиқча нарсаларни қўйманг. Фақат пул ва пластик карточкалар (расмлар, чеклар ва бошқа нарсаларсиз ).

Пулни фақат тоза қўллар билан ва эрталаб ҳисоблаш тавсия этилади.

Пулни жалб қилиш, бой одамдан пул сўраш ва уни ўзгармас шаклда сақлаб туриш (ҳар қандай миқдор бўлиши мумкин, лекин у бой мамлакат валютаси бўлса яхши бўлади

Пул топиш қобилиятини яхшиланг. Биз камида иккита йўналиш бўйича ўзимизни такомиллаштиришимиз мумкин ва зарурдир: касб ва молиявий бозорда пул топиш қобилияти (пул пулни чақиради).

Энг муҳими, кўпроқ беришга ҳаракат қилинг. Ва кейин сиз икки баробар кўп оласиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Нега айримлар муддатидан аввал қарийди?

Психологларнинг таъкидлашича инсонни ўраб турган ноқулай ташқи муҳит ва ўзига-ўзи бефарқ муносабатда бўлиш муддатидан илгари кексайишга сабаб бўлади.
Баъзида ёш бўла туриб кексайганларни кўрамиз. Бунга кўпинча стресс айбдор.

Зарарли одатлар, носоғлом турмуш тарзи, сурункали асабийлашиш ҳаттоки чарчоқ ҳам эрта қаришга олиб келади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Қабул қилишни ўрганиш нега муҳим?

Инсон қайсидир ҳолат ёки вазиятни қабул қилмасдан, ўша вазиятга нисбатан ички қаршилик кўрсатади ва шу билан  кўп куч-қувват ва вақт сарфлайди.

Шундай қилиб, инсон ўзини фақат ҳиссий ва жисмоний жиҳатдан қийноққа солади.

Сизга ҳар қандай вазиятни  қабул қилиш учун жуда оддий амалиёт бор.

Бу техника "Қабул қилиш нафаси" деб аталади ва эрталаб бажариш тавсия қилинади.

Техника қуйидагича:

"Дераза олдига келинг, янги кунни қарши олинг ва бугун сиз билан содир бўладиган ҳар қандай воқеани қабул қилишга тайёрлигингизни айтинг!

Аллоҳдан сизга ёрдам беришини ва сиз қабул қилишни истамаган вазиятларда сизни бошқаришини сўранг!

Куннинг ҳар қандай шароитида доноликни кўриш ниятингиз борлигини билдиринг.

Ушбу куннинг барча совғаларини қувонч билан қабул қилиб, чуқур нафас олинг!"

Энг асосийси, ҳар қандай ҳолатда ижобий нарсаларга эътиборингизни қаратишни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Қалб оғриғи нима? У қаердан келади? Қалб қандай оғрийди? Оғриқ борлиги ичингизда аста-секин сизни ҳаётдан узоқлаштирувчи муаммо борлигини айтади холос.

Муаммо нимада? Кечирмаслик, айблаш, нолиш, хафа бўлиш, кутиш, соғиниш, кўнгил қолиши, жаҳл қилиш замирида сизнинг кечаги кун билан яшашингизда!

Орқага қараманг! Кечиринг, яна кечинг! Орқага қараманг! Унутинг дуо айланг! Орқага қараманг! Соғинманг, кутманг! Орқага йўл йўқ!

Жаҳлингизни йиғиштириб қўйиб келажак сари олға юринг.

Енгасиз! Аллоҳ сиз билан! Зотан бу дунё қалбга озор беришга арзимайди!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Йўлга чиқдингми, тўхтама!

Ҳаётда йиқилишинг мумкин, воз кечилишинг мумкин, қўлингдаги ҳамма нарсангни йўқотишинг мумкин.

Ҳатто буларнинг ҳаммаси учун ўзингни дунёдаги энг омадсиз ва кераксиз инсондек ҳис қилишинг мумкин.

Aммо унутмаки, ҳеч ким мақсадига хатоларсиз ва йўқотишларсиз эришмаган. Ҳеч ким бир неча бор йиқилмасдан кўзлаганига етмаган.

Ҳар бир йиқилганингдаги олган зарбаларинг сени янада кучли бўлишингга ундайди.

Бугун сени тарк этган сохталар кун келиб муваффақиятингни кўриб аттанг қилади.

Йўлга чиқдингми, тўхтама. Курашишда давом эт!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Кайфиятни кўтариш бахтга интилишдир!

Кечки пайт кун давомида бўлиб ўтган ижобий нарсаларни, воқеаларни эслаб ёзиб қўйинг.

Совуқ хабарлар (ТВда, интернетда уруш, зўравонлик, табиий офатлар, қисқаси, кўнгил чўктирувчи янгиликлар)дан узоқроқ юринг!

Фақат яхши хабарлар ўқиш ва тинглашга интилинг!

Ҳаётда нолийдиган, ғийбатчи, ношукр инсонлар билан камроқ, иложи бўлса, умуман гаплашманг!

Ҳаётингиздаги ҳар бир қийинчиликни миннатдорчилик билан қабул қилиб, буни дарс, сабоққа йўйинг. Ҳар бир ишда ҳикмат бор.

Ҳаётга кулиб боқинг! Ўз-ўзидан йўлларингиз очилиб, ишларингиз юришиб кетганини сезмай қоласиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Кучли инсонларнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари

Унутади. Улар вақтларини ўзларини сиқиб хафа қилишга сарфламайди.

Назоратни ушлаб қолади. Кучларини бекорга совурмайди.

Ўзгаришни қабул қилади. Улар имкониятларни қучоқ очиб кутиб олишади.

Бирдек бахтли ҳолатда қолади. Улар нолимайди. Улар назоратидан ташқарида бўлган нарсаларга ортиқча эътибор бериб ўтирмайди.

Таваккал қилишга тайёр. Улар таваккал қилишдан олдин бўлажак иш ҳаракатни пухта ўйлаб олишади.

Бор куч-ғайратини ҳозирнинг ўзида бажараётган иш-ҳаракатига қаратади. Улар кечаги кун билан яшамайди.

❗️Қилган хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олади. Улар битта хатони қайта-қайта такрорламайди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради.

Қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради.
Ким нимани изласа шуни топади.

Дунёдаги барча нарсалар қалбни атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади яхшилик ва ёмонлик.

Қалбинг қандай ҳолатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади.

Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: қалбни поклаган нажот топади!

Қалбингизни хафагарчиликлардан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, ҳасаддан покланг.

Кимлигимизни билган бизни билади, билмагани эса худди ўзидек билади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ ​​Яхши одам ким?

Қарз сўраб борганингда қарз берган одамми? Йўқ!

Аҳволингдан хабардор бўлиб, ўзи ёрдам берган одам – яхши одам.

Ҳажга бордим деб, ҳожилигини рўкач қилган одам эмас, ён-атрофидаги бева-бечораларга озгина бўлса ҳам яхшилик қилган одам – яхши одам.

Қурбонлик қилиб, тўқ яшаган дўстлари билан баҳам кўрган одам эмас, 1 кг. бўлса ҳам қўлидан келгунча мискинларга гўшт тарқатган одам – яхши одам.

Тўқчиликда яхши яшаган одам эмас, йўқчиликда сабр қилиб яшаган одам – яхши одам.

Омад келганда сен билан бирга бўлган одам эмас, омадинг кетганда ёнингда турган одам – яхши одам.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Ҳеч қачон, ҳеч кимга "муаммоли онларда ёнимда туради" деб ишонма! Айнан ўша кун келганда, ёлғиз эканингни англайсан ва бу ёлғизлик сени адо қилади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Ҳаёт хулосалари

Ўзингни кечир, хулоса чиқар ва бугун кечагидан кўра яхши бўлишга ҳаракат қил!

Сен яхшироқ бўлишининг мумкин, аммо биров бўлишга ҳаракат қилма.

Сенинг хатоларинг ҳам, ютуқларинг ҳам — сенинг ўзинг. Сендақаси бошқа йўқ.

Ўзингга эҳтиёткорона муносабатда бўл, ёмонлик қилма, тақдирлашларини кутма ва хато қилишдан қўрқма.

Буларсиз ҳаёт зерикарли.

Муҳими, хатони онгли равишда такрорламаслик.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Атрофингиздаги инсонлар сизнинг омадингиз ва омадсизликларингизга бевосита таъсир кўрсатади.

Ўзаро мулоқотлар барча нарсага – спорт билан шуғулланишингиз ва кийинишингиздан тортиб қанча даромад топишингизу дунёқарашингизгача таъсир қилади.

Бахтли ҳаёт кечиришни истасангиз, фақат ўзингиз ҳурмат қиладиган яхши инсонлар билан мулоқот қилинг ва сизга салбий таъсир кўрсатадиган инсонлар билан мулоқот қилишдан қочинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Ҳаётнинг энг олий мукофотларига лойиқман, деб яшанг.

Шунда ҳаёт ҳақиқий лойиқлик учун йўлни кўрсата бошлайди!

Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб бораверасиз.

Энг муҳими, сиз ўзингизга ишонсангизгина, у йўлни кўра оласиз ва ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM