Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Иссиқ пол (тёплый пол) астма касаллигини қўзғатади
Батафсил видеода👆
👉 @PARKENT_TONGI
Батафсил видеода
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари давлат томонидан ҳам қўшимча қўллаб-қувватланади
Вазирлар Маҳкамаси “Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлашга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом;
Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур қарор 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Маълумот учун:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 31 январдаги ПҚ-49-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб:
нодавлат умумий урта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этилиши;
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланган эди.

#Диққат_тарқатинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент тумани боғчаларини қўллаб-қувватланг!
Хабарингиз бор, “Менинг боғчам” лойиҳаси доирасида овоз бериш жараёни бошланди.
“Очиқ бюджет” ахборот порталида 25 октябргача 2025 йил учун ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастури учун янги қуриладиган ҳамда реконструкция қилинадиган боғчаларга аниқлик киритиш бўйича овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.
Лойиҳа доирасида 2025 йилда ажратиладиган маблағ 397 млрд. 550 млн. сўмни ташкил этади.
Бугунги кунда "Очиқ бюджет" порталида 451 та ташаббус рўйхатига киритилган бўлиб, шундан 54 таси (14,4 фоиз) Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шундан 3 таси Паркент тумани БОҒЧАЛАРИНИ мукаммал таъмирлаш ташаббусларидир.
Лойиҳа Республика миқёсида фақат боғчалар учун ўтказилмоқда.
Сиз ҳам овоз бериш жараёнида фаол иштирок этинг ва туманимиздаги боғчалар таъмирланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!
Овоз бериш учун босинг!👇
👉 8-боғчага овоз бериш
👉 3-боғчага овоз бериш
👉 2-боғчага овоз бериш
👉 @PARKENT_TONGI
Хабарингиз бор, “Менинг боғчам” лойиҳаси доирасида овоз бериш жараёни бошланди.
“Очиқ бюджет” ахборот порталида 25 октябргача 2025 йил учун ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастури учун янги қуриладиган ҳамда реконструкция қилинадиган боғчаларга аниқлик киритиш бўйича овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.
Лойиҳа доирасида 2025 йилда ажратиладиган маблағ 397 млрд. 550 млн. сўмни ташкил этади.
Бугунги кунда "Очиқ бюджет" порталида 451 та ташаббус рўйхатига киритилган бўлиб, шундан 54 таси (14,4 фоиз) Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шундан 3 таси Паркент тумани БОҒЧАЛАРИНИ мукаммал таъмирлаш ташаббусларидир.
Лойиҳа Республика миқёсида фақат боғчалар учун ўтказилмоқда.
Сиз ҳам овоз бериш жараёнида фаол иштирок этинг ва туманимиздаги боғчалар таъмирланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!
Овоз бериш учун босинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрият
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туман ҳокимлиги 10 нафар болани тўйини ўтказиб берди
Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларидан 10 нафарини суннат тўйи ўтказилди.
Паркент туман ҳокимлиги ва "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ ҳомийлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун "Наврўз" тўйхонасида тўкин дастурхон ёзилди.
Хайрия суннат тўйида Сардор Исоқулов бошчилигида туман прокурори, ҳоким ўринбосарлари, Паркент туман бош имом хатиби, "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ раҳбари ҳамда тегишли ташкилотларнинг бошлиқлари беғубор болажонларни унутилмас кун билан муборакбод этиб, улар ҳақларига дуолар қилди.
Суннат тўйида ҳоким болажонлар ва уларнинг оилалари эсдалик совғалари, сарпо ва велосипедларни топширди.
Суннат тўйида болажонлар катта қувончда олган қимматбаҳо совғаларнинг адоғи кўринмагандек эди, гўё!

#Жараён
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Хабарингиз бор, бугунги кунда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар томонлама ёрдам бериш, одамларга муносиб иш топиб бериш давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бу борада Президентимиз томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ишлаб чиқилиб ҳаётга татбиқ этилди.
Айни шу дастур доирасида ҳоким Сардор Исоқулов маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг ижросини таъминлашга катта эътибор қаратмоқда.
Бугун туман ҳоким бошчилигида унинг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари Янги Навбаҳор, Бўстон, Сой маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ҳоким ўрганиш ишлари давомида ҳар бир маҳаллада томорқадан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш, ер эгаларига тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратишда “маҳалла еттилиги” нималарга эътибор қаратиши кераклигини қайд этиб ўтди.
Жумладан, туманимиз ҳокими хонадонбай ўрганиш ишларида аҳолининг ўз томорқасидан қай даражада фойдаланилаётганини кўздан кечирар экан, хонадон эгаларига томорқадан самарали фойдаланишнинг аҳамияти атрофлича тушунтирди.
Мулоқотларда ўз томорқасидан унумли фойдаланган оила иқтисодий қийинчиликка учрамаслиги аниқ ҳисоб-китоблар асосида гапириб берилди.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” оилаларнинг фаровон бўлишида одамларнинг қайси соҳага қизиқишини ўрганган ҳолда уларни ўша соҳаларда бандлигини таъминлаш, фаровон ҳаёт кечириши учун амалдаги имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланишига кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Хонадон эгалари билан бўлган суҳбатларда ҳоким уларнинг муаммоларини ҳам эшитди. Мурожаатларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилади.
❗️Ўрганиш ишлари давом этмоқда!