Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Live
⚡️Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг юртдошларимизнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадига қаратилган учрашуви бошланди.
📌Ҳозирга қадар вилоят раҳбари билан мулоқотга киришишни истаб, рўйхатдан ўтганлар сони 37 тани ташкил этмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#LIVE
Дастурга кўра, "Денов" маҳалласидаги 4-умумтаълим мактаби реконструкция қилинади, 34-МТТ ва 44-ОШП мукаммал таъмирланади. 3 км йўл асфальтлаштирилади ва бетонлаштирилади. 5,2 км электр тармоқлари қурилади, 2 та трансформатор ва 72 та таянч устунлари ўрнатилади, 2,1 км узунликдаги газ тармоқлари таъмирланади, 700 метр оптик толали алоқа линиялари қурилади. Бундан ташқари, ички ирригация тармоқлари, якка тартибдаги уй-жойлар, савдо мажмуалари, бошқа турдаги бозор инфратузилма обьектлари барпо қилинади.
Муҳокамада ҳар бир соҳа раҳбарлари йўналишда бажарилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Олим Жўраев
Photo
#Live
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 29 апрелдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Халқ амалий санъатининг ёрқин ва такомиллашиб бораётган зардўзлик ва заргарликни кенг тарғиб этишда ҳунармандларнинг ўзига хос касбий маҳорат намойишига айланадиган фестивал шу йил 21–25 май кунларига мўлжалланган.
Фестиваль доирасида Бухоро шаҳридаги «Лаби ҳовуз» ансамбли майдонидан «Арк» қўрғони ҳудудигача бўлган ён-атрофда зардўзлик ва заргарлик санъатига оид турли кўргазмалар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши, уларнинг сотуви ташкил этилиши кўзланган.
Бугун, 11 май куни эрта тонгдан вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳар ҳокимлиги масъуллари, тегишли корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, секторлар раҳбарлари ҳамроҳлигида вилоят марказининг эски шаҳар қисмида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, халқаро фестивалга тайёргарлик жараёнларининг бориши билан яқиндан танишди. Вилоят раҳбари мазкур ҳудудни ўрганиш давомида қурилиш бораётган майдонлар олдини баннерлар билан ўраб олиш, йўл ёқасида фаолият юритаётган савдо-маиший хизмат кўрсатиш обьектлари, таъмирталаб пиёдалар йўлакларини эпақага келтириш ва кўчаларда тунги ёритиш чироқларини соз ҳолда бўлишини таъминлаш, дарахтларга шакл бериб оқлаш, гулзорларни тартибга келтириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
LIVE | Facebook | Instagram | YouTube

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Бухоро вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул этиб белгиланган.
Ўтган вақт оралиғида мазкур ҳудудда Бухоро тажрибаси асосида кўплаб ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ҳудуд инфратузилмаси яхшиланди, аграр, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалар тараққий топди. Шу билан бирга ҳали қилинадиган ишлар ҳам талайгина.
Шу кунларда Бухоро делегацияси Хўжайли туманида бўлиб турибди. Белгиланган вазифаларни жадаллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Қорақалпоғистонга етиб келди.

#live
23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида "Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон" мавзусидаги II миллий конференция ўтказилмоқда. Конференция доирасида айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида медиа режалар бўйича янги платформа тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби Олим Жўраев ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби Гулшода Иброҳимова ҳам иштирок этмоқда.

#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бошланиш арафасида.
📸 Фаррух Фатуллаев олган суратлар

#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани
Хабар бериб ўтганимиздек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида айни пайтда Когон тумани “Мустақиллик” МФЙдаги 13-умумтаълим мактабида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда секторлар, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда. Қабулда ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 47 тани ташкил этмоқда.

Соат 11.05. Қабул давом этмоқда.
Рўйхатдан ўтган мурожаатчилар сони 68 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 11 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.
Қоракўл тумани “Янги Турмуш” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Марат Қурбонов вилоят ҳокимининг Қоровулбозор туманида ташкил этилган сайёр қабулида даромад топишда имконияти йўқлиги, шу боис уй-жойини таъмирлашга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур масала тегишли тартибда жойига чиққа ҳолда ўрганиб чиқилди. Ҳокимлик ва саховатпеша ҳомийлар томонидан фуқаронинг уй-жойи таъмирлаб берилди. Бугун Марат Қурбонов ногирон ҳолида Когон туманига вилоят ҳокимининг қабулига келиб, ўзи ва оиласининг миннатдорлигини билдирди.
Шунингдек, Когон тумани “Сухор” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган меҳнат фахрийси Яраш Файзиев ҳам аввалги мурожаатидан сўнг уй-жойини қонуний тартибда расмийлаштириб берилганидан мамнунлигини изҳор этди.

Соат 12.15. Қабул давом этмоқда. Рўйхатдан ўтган мурожаатчилар сони 108 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 24 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.
Қабулда нафақат Когон тумани, балки Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон, Бухоро туманлари, шунингдек, Бухоро шаҳри фуқаролари ўз муаммолари билан вилоят раҳбарига юзланишди.

Айни пайтда Бухоро спорт мажмуасида Урганч шаҳридан Суперлига йўлланмасини нақд қилиб қайтаётган "Бухоро" жамоасини тантанали кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

01:20. Ярим тун бўлишига қарамасдан "Бухоро" жамоасининг ашаддий мухлислари ўйингоҳга келишда давом этмоқда.
01:20. Ярим тун бўлишига қарамасдан "Бухоро" жамоасининг ашаддий мухлислари ўйингоҳга келишда давом этмоқда.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Жондор_тумани
#live
Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги кунларда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш бўйича муҳим топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган эди. Шунга кўра вилоят ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда Жондор туманида бўлиб, белгиланган вазифалар ижроси қай даражада бажарилаётганлигига эътибор қаратмоқда.
Ўрганишларнинг дастлабки манзили туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими бўлди. Вилоят раҳбари муассасанинг иситиш тизимлари барқарорлигини кўздан кечирди. Бу ерда даволанаётган беморларнинг яқинлари билан мулоқот қилиб, улардан касалхонадаги шарт-шароитлар ҳақида сўради. Яқинларнинг ҳол аҳволи билан қизиқди. Шундан келиб чиқиб масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Сил касаллигига мойил санаторий типидаги 19-мактаб интернатида айни пайтда 350 нафар ўғил-қиз ўқиб тарбияланмоқда. Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айнан шу муассаса бўлди. Ботир Зарипов бу ерда совуқ об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, кўрилган чоралар, айниқса ўқув хоналари ва ётоқхоналаридаги иситиш тизимларидан тортиб ўқув тарбия жараёнлари, овқатланиш тартиб-таомилларигача яқиндан танишди.
Техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаётганлиги, электр энергиясида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар даврида муқобил манбалардан, айниқса, генератор жиҳозларидан фойдаланиш бўйича етарлича чоралар кўрилмаганлигини қайд этиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

#Buxoro_shahri
Сўнгги йилларда вилоят перинатал маркази фаолияти тубдан яхшиланди. Марказ энг замонавий, юқори технологик имкониятга эга тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Натижада оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати сезиларли даражада ошди. Ҳомиладор аёлларга ёрдам кўрсатиш, чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш, туғма нуқсонларни барвақт аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш имкони ортди.
Ботир Зарипов ушбу марказда бўлиб, муассасанинг совуқ об-ҳаво шароитидаги фаолияти, иситиш тизими барқарорлиги ҳолатини ўрганди. Тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилди ва марказ фаолияти билан боғлиқ муаммолар билан қизиқди.
Ўрганишлар жараёнида марказда иситиш тизими билан боғлиқ муаммолар йўқлиги маълум бўлди. Бироқ шифокорлар муддатига етмай ва кам вазнда туғилган чақалоқларни парвариш ва реабилитация қилиш бўйича қўшимча тиббий жиҳозларга эҳтиёж борлигини билдириб, бу борада вилоят раҳбаридан амалий кўмак сўрашди.
Шундан келиб чиқиб, марказни қўшимча тиббий ускуналар билан жиҳозлаш чоралари белгиланди. Қолаверса, вилоят раҳбари беморларнинг яқинлари учун ҳам зарур шароит яратиш кераклигини таъкидлаб, бу бўйича ҳам зарур ишлар қилиниши қайд этди.

#Шофиркон_тумани
Халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.
Сессияда сўзга чиққан Ботир Зарипов охирги йилларда Шофиркон туманидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги даражага кўтариш борасида сезиларли ўзгаришлар қилинганлигини қайд этди. Таъкидланганидек, ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, туман маркази ва қишлоқларни ободонлаштириш, коммуникация тизимини ривожлантириш борасида илдам қадамлар қўйилди.
— Тан олиш керак, ҳудуднинг аввалги раҳбари Жамшид Шаропов бошқарувида ҳудудда бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, биргина 2022 йил давомида иқтисодий соҳада 36 та янги саноат корхоналари ташкил этилиб, жами саноат корхоналари сони 317 тага етказилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, бунда асосан маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш орқали 2022 йил якуни билан туманда 2022 йилда жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 951,1 млрд. сўмга етиб, ўсиш суръати 104,2 фоизни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,2 млн. сўмдан 6,3 млн. сўмга, шундан худудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 5,9 млн. сўмдан 5,5 млн. сўмга етказилди. Бироқ туманда мавжуд имкониятлардан ҳали тўлиқ фойдаланилмаяпти. Бугунги давр, шиддаткор замон эса юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини ошириш учун олдимизга муҳим ва кенг қамровли вазифаларни қўймоқда, - деди Ботир Зарипов.
Шундан сўнг, Ботир Зарипов Жамшид Шароповни саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли ўз аризасига биноан Шофиркон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессияда айни кунга қадар давлат солиқ қўмитаси молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Файзиллоев Алишер Абдиллоевич номзоди Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги депутатларга маълум қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

#ташкилий_сессия
#Бухоро_тумани
Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Сариев, вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Вилоят раҳбари охирги йилларда Бухоро туманидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги даражага кўтариш борасида сезиларли ўзгаришлар қилинганлигини қайд этди. Таъкидланганидек, ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, туман маркази ва қишлоқларни ободонлаштириш, коммуникация тизимини ривожлантириш борасида илдам қадамлар қўйилди.
— Аммо шунга қарамай, Бухоро шаҳрининг атрофида жойлашган, қулай инфратузилмага эга туманда мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти, десак хато бўлмайди. Айниқса, ҳудудда инвестицияларни жалб этиш борасидаги ишлар қониқарсиз бўлиб, бу ҳолат Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қаттиқ танқид қилинди ҳамда туман ҳокими Хайрилло Жўраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, - деди Ботир Зарипов.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Хайрилло Жўраевни Бухоро тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
“Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келаётган Сафаров Ҳалимжон Салимович номзоди Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги депутатларга маълум қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда туманни Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.
Каналга уланиш👉@olimjuraev

#ташкилий_масала
#Жондор_тумани
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.
Сессияда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарликларида Янги Ўзбекистонни тараққий эттириш борасидаги халқчил ислоҳотлар бугун Жондор туманида ҳам улкан бунёдкорлик ва иқтисодий ўсиш жараёнларини туҳфа этаётганини алоҳида таъкидлади. Қайд этилганидек, янги Ўзбекистоннинг ўтган етти йиллик қисқа тарихида паррандачилик соҳасида туманда “Аржуманбону Чорваси”, Озиқ овқат саноати соҳасида “Жондор Чинор Дон” ва “Яккатут” МЧЖ, Текстиль соҳасида “Глобал Мега Текстил” каби ўз ишини бошлаган йирик корхоналар нафақат вилоятимиз, балки республика иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади.
— Ҳудуднинг аввалги раҳбари Санъатилла Ҳикматов бошчилигида туманда сезиларли ишлар амалга оширилди. У кишининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги тажрибасини ишга масъулият билан ёндашувини ҳар бир раҳбарга ўрнак сифатида кўрсатса арзийди.Шу боис Санъатилло Нусратовичнинг тажрибасидан республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам самарали фойдаланиш мақсадида у киши қўшни Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Албатта, бу нафақат Санъатилло Нусратович, балки Бухоро қишлоқ хўжалик мактаби учун ҳам катта ишонч ва масъулиятдир. Фурсатдан фойдаланиб, Санъатилло Нусратовичнинг келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз – деди вилоят ҳокими ўз нутқида.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Санъатилло Ҳикматовни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жондор тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Жамшид Ражабович Худоев номзоди Жондор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги депутатларга маълум қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Жамшид Худоевни Жондор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессияда туманни келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.