#Бухоро_спорт_мажмуаси
#ҳаммаси_футбол_учун
Аввал хабар берганимиздек, “Бухоро” спорт мажмуаси стадионида айни пайтда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга келиб анча салмоқли иш кўлами бажариб бўлинди. Хусусан, ўйингоҳ чими тубдан янгиланмоқда. Аввалига эски майсалар олиб ташланди. Эндиликда стадион майдонини замонавий дренаж тизими орқали суғориш имконияти пайдо бўлди. Майдонга махсус мосламалар ўрнатилди. Яна маълум ишлар бажарилгач, бизнинг шароитимизга мос келадиган, парваришга қараб тўрт фаслимизда ҳам “яшай” оладиган, қишин-ёзин яшил “либосини” кўз-кўз қилиб турадиган kentucky турли чим олиб келинди. Ҳозирда ўйингоҳда 50 нафар малакали мутахассислар томонидан чим ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Хуллас, футболнинг ашаддий мухлислари ҳисобланган бухороликлар тез орада севимли жамоалари иштирокидаги учрашувларни замонавий ўйингоҳ трибуналарида туриб томоша қилишади.
@olimjuraev

Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани
Хабар бериб ўтганимиздек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида айни пайтда Когон тумани “Мустақиллик” МФЙдаги 13-умумтаълим мактабида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда секторлар, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда. Қабулда ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 47 тани ташкил этмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани
Соат 11.05. Қабул давом этмоқда.
Рўйхатдан ўтган мурожаатчилар сони 68 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 11 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.
Қоракўл тумани “Янги Турмуш” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Марат Қурбонов вилоят ҳокимининг Қоровулбозор туманида ташкил этилган сайёр қабулида даромад топишда имконияти йўқлиги, шу боис уй-жойини таъмирлашга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур масала тегишли тартибда жойига чиққа ҳолда ўрганиб чиқилди. Ҳокимлик ва саховатпеша ҳомийлар томонидан фуқаронинг уй-жойи таъмирлаб берилди. Бугун Марат Қурбонов ногирон ҳолида Когон туманига вилоят ҳокимининг қабулига келиб, ўзи ва оиласининг миннатдорлигини билдирди.
Шунингдек, Когон тумани “Сухор” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган меҳнат фахрийси Яраш Файзиев ҳам аввалги мурожаатидан сўнг уй-жойини қонуний тартибда расмийлаштириб берилганидан мамнунлигини изҳор этди.

Соат 12.15. Қабул давом этмоқда. Рўйхатдан ўтган мурожаатчилар сони 108 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 24 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.
Қабулда нафақат Когон тумани, балки Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон, Бухоро туманлари, шунингдек, Бухоро шаҳри фуқаролари ўз муаммолари билан вилоят раҳбарига юзланишди.

#Сайёр_қабул
#Бухоро #Когон_тумани
17.00. Вилоят ҳокимининг Когон туманида ўтказилган сайёр қабули якунланди.
7 соатдан ортиқ вақт давом этган қабулда фуқаролар томонидан асосан ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кредит ажратишда кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, боғча, мактаб қурилиши ва бошқа бир қатор масалалар масалаларига оид мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

#Live
#ташкилий_сессия
#Бухоро_тумани
Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Сариев, вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Вилоят раҳбари охирги йилларда Бухоро туманидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги даражага кўтариш борасида сезиларли ўзгаришлар қилинганлигини қайд этди. Таъкидланганидек, ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, туман маркази ва қишлоқларни ободонлаштириш, коммуникация тизимини ривожлантириш борасида илдам қадамлар қўйилди.
— Аммо шунга қарамай, Бухоро шаҳрининг атрофида жойлашган, қулай инфратузилмага эга туманда мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти, десак хато бўлмайди. Айниқса, ҳудудда инвестицияларни жалб этиш борасидаги ишлар қониқарсиз бўлиб, бу ҳолат Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қаттиқ танқид қилинди ҳамда туман ҳокими Хайрилло Жўраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, - деди Ботир Зарипов.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Хайрилло Жўраевни Бухоро тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
“Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келаётган Сафаров Ҳалимжон Салимович номзоди Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги депутатларга маълум қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда туманни Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.
Каналга уланиш👉@olimjuraev