Олим Жўраев
711 subscribers
1.59K photos
208 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани

Хабар бериб ўтганимиздек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида айни пайтда Когон тумани “Мустақиллик” МФЙдаги 13-умумтаълим мактабида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда секторлар, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда. Қабулда ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 47 тани ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани

Соат 11.05. Қабул давом этмоқда.

Рўйхатдан ўтган мурожаатчилар сони 68 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 11 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.
Қоракўл тумани “Янги Турмуш” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Марат Қурбонов вилоят ҳокимининг Қоровулбозор туманида ташкил этилган сайёр қабулида даромад топишда имконияти йўқлиги, шу боис уй-жойини таъмирлашга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур масала тегишли тартибда жойига чиққа ҳолда ўрганиб чиқилди. Ҳокимлик ва саховатпеша ҳомийлар томонидан фуқаронинг уй-жойи таъмирлаб берилди. Бугун Марат Қурбонов ногирон ҳолида Когон туманига вилоят ҳокимининг қабулига келиб, ўзи ва оиласининг миннатдорлигини билдирди.
Шунингдек, Когон тумани “Сухор” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган меҳнат фахрийси Яраш Файзиев ҳам аввалги мурожаатидан сўнг уй-жойини қонуний тартибда расмийлаштириб берилганидан мамнунлигини изҳор этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани

Соат 12.15. Қабул давом этмоқда. Рўйхатдан ўтган мурожаатчилар сони 108 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 24 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.

Қабулда нафақат Когон тумани, балки Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон, Бухоро туманлари, шунингдек, Бухоро шаҳри фуқаролари ўз муаммолари билан вилоят раҳбарига юзланишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Сайёр_қабул
#Бухоро #Когон_тумани

17.00. Вилоят ҳокимининг Когон туманида ўтказилган сайёр қабули якунланди.

7 соатдан ортиқ вақт давом этган қабулда фуқаролар томонидан асосан ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кредит ажратишда кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, боғча, мактаб қурилиши ва бошқа бир қатор масалалар масалаларига оид мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube