Олим Жўраев
787 subscribers
1.59K photos
207 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Live
#ташкилий_масала
#Жондор_тумани

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.

Сессияда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарликларида Янги Ўзбекистонни тараққий эттириш борасидаги халқчил ислоҳотлар бугун Жондор туманида ҳам улкан бунёдкорлик ва иқтисодий ўсиш жараёнларини туҳфа этаётганини алоҳида таъкидлади. Қайд этилганидек, янги Ўзбекистоннинг ўтган етти йиллик қисқа тарихида паррандачилик соҳасида туманда “Аржуманбону Чорваси”, Озиқ овқат саноати соҳасида “Жондор Чинор Дон” ва “Яккатут” МЧЖ, Текстиль соҳасида “Глобал Мега Текстил” каби ўз ишини бошлаган йирик корхоналар нафақат вилоятимиз, балки республика иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади.

— Ҳудуднинг аввалги раҳбари Санъатилла Ҳикматов бошчилигида туманда сезиларли ишлар амалга оширилди. У кишининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги тажрибасини ишга масъулият билан ёндашувини ҳар бир раҳбарга ўрнак сифатида кўрсатса арзийди.Шу боис Санъатилло Нусратовичнинг тажрибасидан республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам самарали фойдаланиш мақсадида у киши қўшни Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Албатта, бу нафақат Санъатилло Нусратович, балки Бухоро қишлоқ хўжалик мактаби учун ҳам катта ишонч ва масъулиятдир. Фурсатдан фойдаланиб, Санъатилло Нусратовичнинг келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз – деди вилоят ҳокими ўз нутқида.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Санъатилло Ҳикматовни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жондор тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Жамшид Ражабович Худоев номзоди Жондор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги депутатларга маълум қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Жамшид Худоевни Жондор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессияда туманни келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube