imon.uz
4.46K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга имон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан», – дерлар.

(Таҳрим сураси 8-оят.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

САЛОМНИНГ ФАЗЛИ

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Ассалому алайкум», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Йигирмата», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Ўттизта», дедилар».

Шарҳ: Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олиши келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ кишиларга аввал салом беришга одатланмоқ лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаммадан олдин салом берар эдилар. Саҳобаи киромлар пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга улгурмай қолар эдилар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари:
Ҳорис,
Зубайр,
Ҳамза,
Зирор,
Абу Толиб (Абду¬маноф),
Абу Лаҳаб (Абдулуззо),
Абдулкаъба,
Муғийра,
Навфал.

Аммалари:
Умайма,
Баро,
Умму Ҳакийм,
Сафия,
Арво,
Отика.

Аёллари:
Хадийжа бинту Ҳавайлид,
Савда бинту Замъа,
Оиша бинту Абу Бакр,
Ҳафса бинту Умар,
Зайнаб бинту Ҳузайма,
Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя),
Зайнаб бинту Жаҳш,
Маймуна бинту Ҳорис,
Жувайрия бинту Ҳорис,
Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён),
Мория бинту Шамъун, С
офия бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар:
Қосим,
Абдуллоҳ,
Иброҳим.

Қизлари:
Зайнаб,
Фотима,
Руқайя,
Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари:

Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия»
асари асосида тайёрланди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОТА-ОНАГА АЗИЯТ БЕРМАНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Она-отага азият берганни Аллоҳ таоло лаънатлайди" (Аҳмад).

“Лаънат” сўзининг луғавий маъноси нафратланиш, дуои бад қилиш, совиш, безиш каби маъноларида келади. Исломий истилоҳда эса Аллоҳнинг раҳаматидан маҳрум қилиш маъносида ишлатилади.
Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Ҳадисга эътибор берилса, ота-она томонидан азият берган фарзанди ҳақига ҳеч қандай муносабат, яъни дуоибад, қарғиш каби ҳаракатлар содир этилмаса ҳам Аллоҳ таоло бундай инсонни ота-онаси кўнглини оғритгани учун лаънатлаши маълум қилинмоқда. Демак, фарзанди учун қалби фақат меҳр ва шафқатга тўла бўлган ота-она қалбининг вайрон этилиши Аллоҳнинг қаттиқ жазоси билан қарши олинади экан.
Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлганнинг ёнига малоикалар ҳам бормайдилар. Инсон учун бундан ортиқ хўрлик бўлмайди, Аллоҳнинг ўзи асрасин!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ биноларни баланд қиладиган ва даражаларни кўтарадиган нарсанинг хабарини берайми?” – дедилар.
Ҳа, ё Расулаллоҳ”, дейишди. “Сенга жоҳиллик қилганга ҳалимлик қиласан, ва орани узганга силаи раҳм қиласан”,- дедилар”.

Тобароний ривояти

(Дўстларингизга ҳам улашинг)
#КУН_ҲАДИСИ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зулмдан қўрқинглар. Чунки зулм Қиёмат кунида зулматлардир. Хасисликдан қўрқинглар. Чунки хасислик сизлардан олдингиларни ҳалок қилган. Хатто бир-бирларининг қонларини тўкишга ва ҳаром нарсаларни ҳалол этишгача олиб борган», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Агар Аллоҳ одамларни улар қилган гуноҳлари билан жазоласа эди, (Ер) устида бирор жониворни қўймаган бўлур эди. Лекин У уларни (жазолашни) белгиланган муддатгача (қиёмат кунигача) кечиктирур. Бас, ўша муддат келгач эса (огоҳ бўлингизки), албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчи зотдир.

(Фотир сураси 45-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЖУМА

​1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.

(“Tариху димашқ”)

7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар”.
(“Зодул маод”, 1/384)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Садақа ҳаётингни гўзал якун топишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яхшилик ва маъруф ишларни қилувчи инсон ёмон ўлимдан сақланади", деганлар.
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Роббнинг ғазабини ўчириб, ёмон ўлимдан халос этади"
, деганлар.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Бир аёл ҳикоя қилади:

Танишимни уйига бордим, меникига ўхшаган ёш-ёш фарзандлари бор. Мен фарзандларимга "тур намоз ўқи" деб тергасам ёш бўлгани тушунмагани учун эриниб намоз ўқишади. Танишимни ёш фарзандлари эса онаси айтмаса ҳам ўзлари туриб одоб билан намоз ўқишар эди. Мен бундан ажабланиб танишимдан буни қандай қилганини сўрадим !!!

- У: Мен дуо қилганимда намозимларимда Иброҳим сураси 40-оятини айтиб дуо қиламан. Шояд шу сабабдан фарзандларимга намоз севимли қилинган бўлса деб жавоб берди !!!

- Ҳақиқатдан Қуръонда келган Пайғамбарларни тили билан қилинган дуолар ижобат бўлишликга яна ҳам яқин бўлади !!!

👇Иброҳим 40-оят
«Роббижъалний
муқиймас-солаати ва мин зуррийятий. Роббанаа ва тақоббал дуъаа.»


رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин.
Эй Роббимиз дуони қабул қилгин !!!

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳадиси
#Ҳадисни қалбга муҳрла!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Золим ёки мазлум бўлсин, биродарингга ёрдам бер», деганларида, бир киши:
«Эй Аллоҳнинг расули, мазлумга-ку ёрдам бераман, золимга қандай қилиб ёрдам бераман?» деди. Шунда у зот: «Зулмдан уни тўхтатсанг ёки манъ қилсанг, ана ўша ёрдамдир»
, дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Шайҳ ва Аёл

• ​​Аёлларни авратларини беркитиб юришга даъват қилаётган шайхга бир аёл эътироз билдирди:

• "Шуни ўрнига эркаклар кўзларини тийиб олсалар бўлмайдими?!"

• Шайх: «Ўйлаб кўринг, бир бети очиқ идишда тўла асалингиз бор, унга келаётган пашшаларни кетказиш учун нима қилган бўлар эдингиз?»

• Аёл: "Идишни бетини ёпиб қўярдим"

• Шайх: «Ҳудди шундай, агар аёл киши ҳам авратларини ёпиб юрса, ундан инсоний пашшалар нари бўлади»
деб жавоб берди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Биласизми?

ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо
" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МУАММО КЎПМИ? ЕЧИМ НИМАДА?

Кўпчилик одамлар, “ишим
юришмаяпти”, “қарзим кўп”,
“омадим келмаяпти”, “касаллик аримаяпти”, “муаммодан бошим чиқмаяпти”
деб нолийди.

Ваҳоланки, шариатда бу борада ҳамма кўрсатмалар келган. Масалан, бошига ташвиш тушган одам намозларга эътиборлироқ бўлади. Кўпроқ нафл намозлар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўрайди.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бошларига бирон юмуш тушса, дарров намоз ўқишга чоғланардилар.
(Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган. Ривоят
санади саҳиҳ).

Қолаверса, иши юришмаётган одам кўпроқ истиғфор айтади.

Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деганлар:
Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан
ризқлантиради”.
(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган).

Қийин дамларда дуога янада кўпроқ эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта дуо тушган ва тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, эй, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар

(Термизий ва Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилса, бошга тушган ғам-ғусса арийди.

Сиз қавм-қариндош, ёр-
биродарларингизни, энг асосийси ота- онангизни ранжитмаганмисиз, уларга
яхши муомалада бўласизми?
Яқинларингиз кўнглини оғритганмисиз?
Мана шу жиҳатга ҳам эътибор беринг.
Чунки ота-онасини норози қилган “фарзанд”нинг зинҳор бири икки бўлмайди..

Хуллас, сиз ибодатларга мустаҳкам бўлинг, доим Аллоҳни зикр қилинг, Ўзигагина суянинг. Кейин, феълингизни кенгроқ қилинг, ҳуда-беҳудага жиғибийрон бўлаверманг, ҳар қандай ишни оғир-вазминлик билан ҳал қилинг.
Ҳаммаси Аллоҳдан эканлигига ишонинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
Аллоҳ таоло қайси сифат соҳибларини севади?

Қуръони каримда Аллоҳ таоло севадиган сифатлардан бир нечтаси зикр қилинган. Аллоҳ таоло бу сифат соҳибларини севишини эълон қилган. Масалан, Қуръони каримда:

وَأَحْسِنُواْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِيْنَ
«Эҳсон қилинг, албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир»,
(Бақара сураси, 195-оят).

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِيْنَ
«Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир»,
(Тавба сураси, 7-оят).

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِيْنَ
«Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади»,
(Бақара сураси, 222-оят)

وَ يُحِبُ الْمُتَطَهِّرِينَ
«Ва покланувчиларни севадир»,
(Бақара сураси, 222-оят).

Бу ояти карималардан Аллоҳ таоло қайси сифат соҳибларини яхши кўриши маълум бўлади.

Ким шу сифатларга эга бўлса, у Аллоҳ таолонинг маҳбуби, суюкли бандаси бўлади. Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламда бу сифатлар мукаммал тарзда, аъло даражада эди. Шу боис Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг маҳбуби, ҳабиби эдилар. Худди шу сифатларни ўзида мужассам этишга ҳаракат қилаётган банда ҳам Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовордир. У банданинг ранги, миллати қандай бўлишидан қатъи назар, Аллоҳ таолога бунинг фарқи йўқ. У қалбнинг ҳолатига назар солади. Мисол учун, Билол розияллоҳу анҳуни олайлик. Унинг лаблари бўртиб чиққан, кўринишлари ажиб ҳолатда, ранглари қора, лекин қалблари Аллоҳ таолонинг муҳаббати билан шу даражада лиммо-лим эдики, у муҳаббат билан ерда юрганларида у зотнинг қадам товушлари жаннатда эшитиларди. Субҳаналлоҳ!

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
БАХТИЁР ОИЛА

Устозларимиздан бирларини зиёратига борганимизда айтиб бердилар.
Яқинда масжидга никоҳ ўқитиш учун бўлажак келин киёв келди. Улар никоҳ ўқитишдан олдин мендан масжидда намоз ўқиб олишга изн сўрашди. Табийки, рухсат бердим. Ўқиб чиқдилар ва гувоҳлар ҳозирлигида никоҳ ўқидик. Кейин қизиқиб сўрадим:
-Сизларга никоҳдан олдин намоз ўқишни ким маслаҳат берди? Киёв:
-Биз унаштирилганимиздан кейин, Қуръони каримни бир маротаба хатм қилиб, кейин никоҳ ўқитишни ният қилган эдик. Иккаламиз ҳам хатм қилиб масжидда охирига етказдик ва Аллоҳдан икки ракат намоз ўқиб, ҳаётимизни Ўзи рози бўладиган ҳолатда бўлишини сўраб дуолар қилдик,- деди.
“Бу гапни эшитиб, ногоҳ кўзимдан ёш келди" дедилар.
Нақадар гўзал ҳолатда янги ҳаётга қадам қўйиш. Аллоҳ барча оилаларни саодатманд қилсин. Омин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Фарзандингизга
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасан-ку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!» денг!

Фарзандингизга
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Бу ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!» денг!

Фарзандингизга
«Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ўзингнинг ақлинг етмайдими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан-а!» денг.

Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад еяверма, тишларинг қорайиб, чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта шоколад ейишингга рухсат бераман!» денг.

Фарзандингизга
«деворга чизма» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз» денг!

Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз» денг!

Фарзандингизга
«Сенга неча марта айтганман, чап томонинг билан ётма, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар» денг!

“Қуш уясида кўрганини қилади” деганлар. Аввало, барча яхши ишларда фарзандингизга ўзингиз ибрат бўлинг.Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz