imon.uz
4.43K subscribers
9.36K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ҲАЁТ ЧАРХПАЛАКДИР! (ЁКИ ҚАЙТАР ДУНЁ...)

• Ҳар бир золим ўзи зулм қилган нарса ила балоланади.

• Ҳар бир ҳақоратчи ўзи ҳақорат қилган нарса ила балоланади.

• Ҳар бир ёмонлик қилувчи ўзи ёмонлик қилган нарса ила балоланади.

• Шундай экан, ўкинма, ҳафа бўлма! Чунки, Роббингни Адолати тенгсиздир! Сенинг ҳаққингни бир қанча вақтдан сўнг албатта, олиб беради!

Аммо билгинки, қачон сен ноҳақлик ила жазоласанг, шу жазо ила ўзинг жазоланасан!

©Шайх Шаъровий (раҳимаҳуллоҳ)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло Мен икки шерикнинг, модомики, уларнинг бири ўз соҳибига хиёнат қилмаса, учинчисидирман. Бас, қачон унга хиёнат қилса, ораларидан чиқурман», дейдир», дедилар».

Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси қудсийда шерик бўлганларнинг бир-бирларига хиёнат қилмасликлари ҳақида қаттиқ таъкидлаш бор.

Агар шериклар бир-бирининг ҳақига кўз олайтирмаса, поймол қилмаса, Аллоҳ таоло улар билан бирга бўлади. Хайр-барака бирга бўлади.

Агар шериклар бир-бирларига хиёнат қилсалар Аллоҳ таоло уларнинг орасидан чиқади. Хайр-барака ҳам уларнинг ширкатидан чиқади.

Сўнг уларнинг орасига шайтон киради. Ширкатлари эса таназзулга юз тутади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Комил мўминнинг нишонаси

Инсоннинг ҳар бир аъзосининг алоҳида вазифаси бор. Масалан, кўзнинг вазифаси кўриш, қулоқнинг вазифаси эшитиш, тилнинг вазифаси сўзлаш ва қалбнинг иши севишдир. Қалб ё Аллоҳ таолони севади ёки У зотнинг махлуқлари яхши кўради. Банданинг қалбида ё охират муҳаббати ёки дунё муҳаббати бўлади. Охиратнинг муҳаббати билан қалб яхшиликларга шошади. Дунё муҳаббати борасида эса ҳадиси шарифда бундай таърифланади:

حُبُّ الدُّنْيَا رَأْسُ كُلِّ خَطِيئَةٍ
яъни “Дунё муҳаббати ҳамма ёмонликларнинг бошидир” (Имом Байҳақий ривояти).

Уламоларимиз ушбу ҳадиснинг шарҳини бундай баён қилганлар:
وَ تَرْكُهَا مِفْتَاحُ كُلِّ فَضِيْلَةٍ
“Дунёнинг муҳаббатини
(қалбдан) чиқариш ҳар бир фазилатнинг калитидир”. Яъни, дунё муҳаббатини қалбдан чиқариб ташлаш ва Аллоҳ таолонинг муҳаббатини қалбда жойлаш мукаммал мўминликдан далолатдир.

"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

«Агар сизлар унга (Муҳаммадга) ёрдам қилмасангиз, Аллоҳ (Ўзи) унга ёрдам қилган. Қачонки, уни кофирлар икки кишининг бири сифатида (ватанидан) чиқариб юборганларида, икковлари ғорда туриб, (Муҳаммад) ҳамроҳи (Абу Бакр)га: «Ташвиш чекма! Албатта, Аллоҳ биз билан биргадир!» – деган эди. Шунда Аллоҳ унга таскин (хотиржамлик) нозил этди ва сизлар кўрмаган лашкарлар билан уни қувватлади ҳамда кофир бўлганлар сўзини тубан қилди. Аллоҳнинг сўзи эса, у юксакдир. Аллоҳ қудратли ва ҳикматли (зот)дир»

(Тавба сураси 40-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: Аллоҳ таоло айтади: “Эй одам боласи, ибодатимга фориғ бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман, фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман, фақирлигингни кетказмайман!”

Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЯНА ОЖИЗА ДЕЙСАНМИ?!

Аёллар ичра юзлаб эркаклардан кўра афзалроқлари бор!
Дўзахнинг аксари аёллар, дейилган ва бу саҳиҳ хабар.
Ушбу ҳадисни далил қилиб аёлларга таъна қилишга бир оз шошмайлик.

Зотан, бошқа хабарларда жаннатнинг ҳам аксари аёллар экани ҳам келтирилган.

Ҳадисда эса аёлларнинг ношукрлиги, тилини ҳар хил ёмон кўзлардан тиймаслиги, эрини менсинмаслиги ва сен билан яшаб нима кўрдим, каби иддаолар қилиш сабабли дўзахий бўлиши айтилган.

Аммо солиҳа аёллар эса бундай ҳолатда бўлмаслар.

Қуйида солиҳа аёллар ҳақида маълумотлар келтирамиз:

ШАЙХ БИЛМАГАНИНИ АЁЛ БИЛДИ...

Солиҳ Муррий роҳимаҳуллоҳ дуо ижобати ҳақида:
- Кимки иштиёқ билан эшикни тақиллатаверса, албатта унга эшик очилади, дея кўп айтар эди.
Ушбу гапни эшитган Робиъа ал-Адавия роҳматуллоҳи алайҳа у кишига:
- Бу эшик қачон ёпиқ бўлган эканки, унинг очилиши сўралинса?, дея эътироз билдирди.
Шунда Солиҳ Муррий:
- Шайхнинг билмаганини, ушбу аёл билди, деди.

Суннатулоҳ Абдулбосит

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ

Талабанинг муаллимга нисбатан одоблари жумладан, қуйидагилардан иборат:

Муаллимга тавозели бўлиш.

Олимни эҳтиром ва иззат-икром қилиш, қадрини билиш. Унга улуғлаш назари билан қараш.

Муаллим келганда уни ўрнидан уриб хурма ила куиб олиш.

Муаллимнинг дарсида одобли бўлиш, жим ўтириб тинглаш ва одоб билан савол бериш.

Дарсдан чиқиб кетмаслик.

Толиби илмнинг шогирд тушишга изн сўраши, муаллимдан илм олиши ва унинг итоатида бўлиши талаб этилади.

Муаллимнинг ҳақларини мукаммал тарзда адо қилиш.

«Ижтимоий одоблар» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​
БУЛАР ҲАМ ЖАЗО!

Бир одам солиҳ кишиларнинг бирининг олдига келиб, - Ҳар бир маъсият учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп маъсият қилганман, лекин, ҳеч жазоламадию? - деди.

Солиҳ киши: «Эй, ўғлим! Балки, Аллоҳ, сен ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!» деб, жавоб қилди.
Бояги киши "Қанақасига?!" дея таажжубланди.
Солиҳ одам: - «Сени, маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?!
- Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юбормадими?!
- Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?!
- Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?!
- Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими?!
- Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими?!
- Тилингга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими?!
- Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?!

Манави хорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир» деб жавоб берди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

«Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни шерик қилмасин!»
(Каҳф сураси 110-оят).

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Али отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук ғазоти куни минбарга кўтарилиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар ва: “Эй одамлар, Аллоҳга қасамки, мен сизларни фақат Аллоҳ буюрган нарсагагина буюриб, Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтараман. (Ризқларингизни) чиройли суратда талаб қилинглар! Абулқосимнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, ҳар бирингизнинг ризқи ажали уни қидирганидек қидиради. Агар ундан бирон нарса сизларга кечикса, уни Аллоҳ азза ва жалланинг тоати билан талаб қилинглар!” дедилар».

Имом Табароний ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тун намозига ошиқ чўри

Айтишларича, Ҳасан ибн Солиҳнинг бир чўриси бўлган экан. У чўрисини бир қавмга сотиб юборибди. Зим-зиё кеча бўлганида чўри уйғониб дебди: “Эй ҳовлидагилар, намоз! Намоз!“.

Улар бўлса: “Нима, тонг отдими? Бомдод вақти бўлдими?“ - дебдилар. Шунда чўри: “Сизлар фарз намозларинигина ўқийсизми?“ - деб сўрабди. Улар: “Ҳа“, - деб жавоб беришибди.

Шундан сўнг, чўри Ҳасаннинг олдига қайтиб борибди ва: "Хожам, мени, фақатгина, фарзларни адо қиладиган қавмга сотибсиз. Мени қайтариб олинг", - дебди. Ҳасан уни қайтариб олибди.

«Ўлмас аёллар: қиссалар ва ибратлар»

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Кофирларга муҳаббатнинг маззаммати

Аллоҳ таолонинг имонга нисбатан зотий муҳаббати ва куфрга нисбатан зотий адовати бор. Шунинг учун бирор киши кофирларнинг одатини ихтиёр қилса, у ҳақда бундай ҳадис ворид бўлган:

عَنْ اِبْنِ عُمَرَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهِ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир”, дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Яъни, ким кофирларнинг урф-одатларига, кийиниш ёки бирон маданиятга муҳаббат қўйса, у Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан маҳрум бўлади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб
ОМОНАТ МАБЛАҒИГА XИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙДИМ?

CАВОЛ:
Мен бир инсоннинг омонатга қўйган маблағига ҳиёнат қилиб қўйдим. У инсон менга «Сендан норозиман, Қиёматда учрашамиз, қалбимга қаттиқ озор бердинг» деб айтгани учун ҳаловатим йўқ. Бир китобда дил оғриғига Яратган аралашмаслиги ҳақида ёзилган экан. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаётда биз бир-биримиз билан турли молиявий ва турли олди-берди масалаларида муомалада бўламиз. Бундай ҳолатда биз ҳаромдан сақланишимиз, ўзганинг ҳаққини паймол қилмаслигимиз, омонатларга тажовуз қилмаслигимиз лозимдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмон киши ўзганинг ҳаққидан ҳазар қилиши кераклигини таъкидлаб, шундай деганлар:

"اَلاَ اِنَّ اللهَ حَرُمَ عَلَيْكُمْ دِمَائَكُمْ وَاَمْوَالَكُمْ" (رواه الإمام البخاري)

яъни: "Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ таоло жонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат куни то ҳақ эгаси кечмагунча, Аллоҳ таоло ҳам банданинг ҳаққини кечирмайди. Шунинг учун Сиз ўша инсонни ҳаққини адо қилиб, бу дунёнинг ўзида розилиги олишга астойдил ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳ таолога муҳаббатнинг икки асосий сабаби

Бир савол туғилиши мумкин. Нима учун қалбда Аллоҳ таолонинг муҳаббати бўлиши керак? Унинг сабаблари борми? Бунинг икки асосий сабаби бордир.

Биринчи сабаб. Ҳаммага маълум бўлган одат шуки, қайси кишига бировдан яхшиликлар бўлса, меҳрибонликлар кўрсатилса, у киши ўзининг яхшилик қилувчи меҳрибонидан, албатта, мамнун бўлади. Уни яхши кўриб қолади.

Дўстим! Ахир, биз Аллоҳ таолонинг неъматларини сон-саноғига ета олмаймиз. У зотнинг бизга берган неъматларини фикрлаб кўрайлик.

إنْ تَعُدُّوا نِعْمَتَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَآوَ
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар»
(Иброҳим сураси, 34-оят).

Энди, бир ўйлаб кўринг. Бирор киши ёмғир томчиларини санай оладими? Денгиз қатраларининг миқдорини била оладими? Бутун дунё дарахтларининг баргларини санай оладими? Осмон юлдузларининг саноғини била оладими? Бу саволларга жавоб бериш жуда мушкул. Лекин биродарим! Агар осмон юлдузларининг сонини, денгиз қатраларининг миқдорини билиш мумкин деб эътироз қилинса ҳам, камина ожиз шуни ишонч ва қатъият билан айтаманки, Аллоҳ таолонинг неъматлари саноғига етиш инсон зоти учун имконсиздир.

Агар Парвардигоримиз кўриш қобилиятини бермаганида, бизлар ҳеч бир нарсани кўра олмас эдик. Агар У зот бизга нутқ бермаганида, гапира олмас эдик. Агар Аллоҳ таоло бизга эшитишни бермаганида, биз кар, ҳеч бир нарсани эшита олмас эдик. Агар У зот бизга оёқлар бермаганида, биз юролмайдиган бўлар эдик.

Азизлар! Булар Аллоҳ таолонинг биз бандаларига берган иззат-икромидир. Токи биз иззат-икром билан ҳаёт кечирайлик. Ёки бирор киши бу ўзимнинг фазилатим, деб айта оладими? Йўқ, бу фазилат берувчи фазл соҳибининг инъомидир. Агар у зот ўз фазлидан бизга неъмат ато этмаса, биз ўзимиз уни ҳосил қила олмаймиз. Биз Ўз неъмат берувчимизнинг муҳаббатини қалбимизга жо қилайлик, уни ҳукмларига мувофиқ ҳаёт кечирайлик.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ШУБҲАЛИ ТАОМ

Мусулмон кишига бирор таом тақдим қилинса, ҳадя берилса ёки у бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, у нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраб-суруштириб олсин. Чунки бундоқ нарсалар вазиятга қараб гоҳида вожиб, гоҳида ҳаром, гоҳида мандуб ва гоҳида макруҳ бўлади, дейдилар уламоларимиз.

1. Молнинг эгаси ҳаромхўрлиги билан машҳур бўлса ёки молининг кўпи ҳаромлиги маълум бўлса, сўраб-суруштириб, ҳаромхўрнинг ҳалол моли ва кўп ҳаром аралашган молнинг ҳалол қисмидан муомала қилиш вожиб бўлади.

2. Ҳаромхўрлиги маълум бўлмаган, ўзида ҳаромхўрлик белгиси, аломати ҳам бўлмаган кишининг молини сўраб-суруштириб, тафтиш қилиш эса, беайб мусулмон кишидан ҳаромхўр¬ликда шуб¬ҳаланиш бўлгани учун ҳаром бўлади.

3. Мол эгасининг ҳаромхўрлиги маълум бўлмаса, аммо унда ҳаромхўрликнинг аломатлари бўлса, у билан муомала қилиш жоиз, аммо тарк этса, афзал.

Демак, сўраб-суруштириш шубҳага боғлиқ.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Агар Аллоҳ одамларни зулмлари сабабли ушлайдиган (жазолайдиган) бўлса, унда (Ер юзида) бирор жониворни (тирик) қўймаган бўлур эди. Лекин уларни маълум муддатгача қўйиб берур. Ўша муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат кейинга ҳам сура олмайдилар, олдинга ҳам.

(Наҳл сураси 61-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу кўзи ожиз йигит ҳамма машҳур қориларнинг қироат оҳангларига - овозларига ўхшатиб тиловат қилиб беряпти! Машааллоҳ!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz