imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#Оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«…Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин
(Каҳф сураси 110-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб аҳли зикрларни излаб юрадилар. Қачон улар Аллоҳни зикр қилаѐтган қавмни топсалар, «Ўзингиз истаган нарсага келинглар», деб нидо қиладилар. Бас, уларни қанотлари билан ўраб олиб, дунѐ осмони баробар бўлиб турадилар.
Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам:
«Бандаларим нима демоқдалар?» дейди.
«Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтмоқдалар ва Сени улуғламоқдалар», дейдилар.
«Улар мени кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Сени кўрганлари йўқ», дейдилар.
«Агар Мени кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар Сени кўрганларида, яна ҳам қаттиқроқ ибодат қилардилар, Сени яна ҳам қаттиқроқ улуғлардилар ва Сенга яна ҳам қаттиқроқ тасбеҳ айтардилар», дейдилар.
«Мендан нимани сўрамоқдалар?» дейди.
«Сендан жаннатни сўрамоқдалар», дейдилар.
«Улар жаннатни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, эй Робб, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида, қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида, унга яна ҳам қаттиқроқ ҳирс қўярдилар, уни яна ҳам қаттиқроқ талаб қилардилар ва унга яна ҳам қаттиқроқ рағбат қилардилар», дейдилар.
«Улар нимадан паноҳ тиламоқдалар?» дейди.
«Дўзахдан», дейдилар.
«Улар уни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида, ундан яна ҳам қаттиқроқ қочардилар, ундан яна ҳам қаттиқроқ қўрқардилар», дейдилар.
«Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, уларни мағфират қилдим», дейди.
Шунда фаришталардан бири:
«Уларнинг ичида фалончи бор. У улардан эмас. У ўзининг ҳожати учун келган, холос», дейди.
«Улар ҳаммажлислар. Уларнинг ҳаммажлислари ҳам бадбахт бўлмас», дейди»,
дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Дўстларингизни каналимизга таклиф қилинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Audio
#AUDIO
CАВОЛ: Халқимиз орасида қўш келин қилмаслик керак, чунки бахти бўлинади, деган гап юради. Яъни бирида фарзанд бўлса бири фарзандсизликдан азият чекади ёки бири вафот этади, оғир касалликка чалинади деган гаплар юради. Шу гаплар тўғрими?

Манба: Fatvo.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️
imon.uz|Telegram|Facebook | Instagram |Youtube
ҲАРОМНИНГ ТУРЛАРИ

Ҳаром икки қисмга бўлинади:

Биринчиси - ўзи ҳаром нарса.
Иккинчиси - бошқа нарсанинг сабабидан ҳаром бўлган нарса.

1. Ўзи ҳаром нарсани шариат аввал-бошдан ҳаром деб эълон қилиб қўйган. Ҳеч қандай шартсиз, изоҳсиз «ҳаром» деб айтган.

Шариат ҳаром қилган ҳар бир нарса унинг зотида унга қайтувчи фасод-ёмонлик, бузғунчилик, зарар борлиги учун ўз-ўзидан ҳаром қилинган.

2. Бошқа нарсанинг сабабидан ҳаром бўлган нарса аслида шариатда ҳаром эмас, лекин кейин пайдо бўлган бир сабаб мазкур нарсанинг ҳаромлигини тақозо қилади.
Ўзи аслида ҳалол эди‚ унга бир сабаб юқди‚ илашди‚ ана шунинг сабабидан бу нарсанинг ҳаром бўлиши тақозои ҳолнинг талабига айланиб қолди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» китобидан

Дўстларингиз билан улашишни
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Гуноҳларга каффорат бўлувчи амаллар

1. Алллоҳга иймон келтириш, ширкдан сақланиш ва солиҳ амаллар қилиш.
2. Катта гуноҳлардан четланиш.
3. Аллоҳга холисона тавба қилиш.
4. Истиғфор айтиш
5. Таҳоратни яхшилаб мукаммал қилиш.
6. Намоз ўқиш ва намоз ўқиш учун пиёда юриб бориш.
6.Садақа улашиш.
8. Ҳаж ва умра қилиш.
9. Мусибат келиши.
«Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортади» (Нисо сураси, 123-оят)
10. Рамазон рўзасини тутиш ва тунларини ибодат билан ўтказиш.

Мухаммад Али Мухаммад Юсуф таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОНАНГИЗ АСРАНГ!!!

#Албатта_ўқинг

Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

АЗОБИ ТУШГАНДА ҚАНДАЙ БЎЛАРКИН?
Абдуллоҳ ибн Шавзаб айтади: «Сулаймон ҳаж қилди. Умар ибн Абдулазиз ҳам у билан бирга эди. Иккови Тоифга келишганда чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбурлади. Сулаймон унинг овозидан қўрқиб кетиб, Умар ибн Абдулазизга: «Буни қаранг, Абу Ҳафс, қандай даҳшат-а!» деди. Умар ибн Абдулазиз ибратомуз оҳангда: «Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлаётган пайтда шундай даҳшатли момақалдироқ бўлиб, чақмоқлар чақса, азоби тушаётганида қандай бўларкин?» деди.

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Одамларни мусибат-машаққат етган вақтдаги собитликлари, (синов чоғида) ўзини тутишига қарабгина яхшилаш, поклаш мумкин. Мусибатга йўлиққан, (имтиҳон кўрган киши), неъмат ичра турган (киши)дан кўра (сўзлари, даъвосида) ростгўйроқдир.

"Ҳолбуки, Биз улардан аввалги кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас, албатта Аллоҳ ("Иймон келтирдик", деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур"

(Анкабут сураси, 3-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲАДИС

Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай айтиб бердилар:
«Бир киши: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди», деган эди, Аллоҳ таоло: «Мени фалончини мағфират қилмайди деб номим билан қасам ичадиган ким ўзи?! Мен ўша фалончини мағфират қилдим, сенинг амалларингни эса ҳабата (йўқ) қилдим», деди».

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАРОМ ЕЙИШДАН САҚЛАНИНГ!

“Ҳаром еб ибодат қилган кимса, айниган тухумни босиб ётган кабутарга ўхшайди. Айниган тухум босган кабутар нафсини қийнасада, аммо бирорта полопон чиқара олмайди”.

Алиййул Ҳаввос

ҲАРОМ ЕЙИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ:

• Ҳаром оловга айланади;
• фикрлаш қобилиятини,
• зикр лаззатини кеткизади,
• ихлосни куйдиради,
• қалб кўзини кўр қилади,
• ҳикмат ва маърифатуллоҳ ҳаловатидан тўсиб қўяди,
• ғафлат ва унутиш балосига гирифтор қилади.


Банданинг гуноҳ қилишига асосий сабаб ҳам ҳаром ейишидир, бу иймонни заифлаштириб бораверади-да, охир оқибат иймондан айиради.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​​НАМОЗДА ХУШУЪ УЧУН ҚОИДАЛАР

1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.

2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.

3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.

4. Ҳожатхонага бориш эҳтиёжингиз бўлса, ўзингизни тутишга ҳаракат қилманг.

5. Тоза ва пок кийининг.

6. Мисвокдан фойдаланинг.

7. Таҳоратни тартиби билан қилинг.

8. Намоз ўқиш учун сокин жой танланг.

9. Жойнамозингиз тоза ва диққатингизни чалғитадиган нақшли бўлмасин.

10. Намозларни ўз вақтида жамоат билан ўқишга ҳаракат қилинг.

11. Аллоҳ бизни ҳар доим кўриб туришини ҳис қилиб ўқинг.

12. Ўлимни ва Аллоҳга қайтишингизни эсланг.

13. Намозда ўқиётган сура, дуоларингизни маъноларини тушиниб ўқишга ҳаракат қилинг.

14. Аллоҳнинг буюклиги, сиз эса заифлигингиз ҳақида фикр юритинг.

15. Нигоҳингизни сажда қиладиган жойингиздан узманг.

16. Хушуъингиз ортиши учун Аллоҳга дуо қилинг.

«Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, ижобат бўлмайдиган дуолардан паноҳ сўрайман», Омин!

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умрачиларга хизмат кўрсатувчи ширкатларни танлаш жараёни қандай бошланган?


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Нотўғри қарорларингиздан ташвишга тушманг!

Шогирд устозидан муваффақиятлари сирини сўрабди:
- Бу икки оғиз сўз, яъни "тўғри қарорлар" - дебди устози. Жавобдан таажубга тушган шогирд:
- Ҳар доим ҳам тўғри қарорлар чиқариш осон эмас, буни қаердан оласиз, - деб яна сўрабди.
- Буниси бир оғиз сўз, яъни "тажриба", - дебди устоз. Жавоблардан умуман боши айланиб қолган зийрак шогирд устозини яна саволга тутиб:
- Устоз ҳаммаси тушунарли, бироқ шу тажрибанинг сири нимада? - деб яна сўрабди. Чуқур нафас олган устоз, бир оз тин олиб:
- Бу ҳам икки оғиз сўз, яъни "нотўғри қарорлар", - дебди.

"Ҳикматлар хазинаси" рисоласидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАҚИҚИЙ ОРЗУ-ҲАВАС НИМАЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

“Эҳ, кошкийди қайтадан тупроққа айланиб кетсам” (Наба сураси, 40-оят).
“Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам!” (Фажр сураси, 24-оят).
“Эҳ, қанийди номаи аъмол китобим берилмаса эди!” (Ал-Ҳаққо сураси, 25-оят).
“Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам” (Фурқон сураси, 28-оят).
“Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда” (Аҳзоб сураси, 66-оят).
“Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам” (Нисо сураси, 73-оят).
Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.
Бир ҳаким зот ўғлига шундай насиҳат қилди: “Ўғлим! Хурсанд пайтингда дунёдан, унинг ўзгариб қолишидан хотиржам бўлма! Қийин ҳолатда эса Аллоҳнинг раҳматидан ҳам ноумид бўлма! Ҳамиша васатий – мўътадил бўл!”

“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​ИЙМОНИНГИЗНИ ҚАНДАЙ КУЧАЙТИРАСИЗ?

БУНИНГ УЧУН КУНЛИК РЕЖА

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Сизнинг кўксингизни очиб, кенгайтириб қўймадикми? Орқангизни босиб турган
юкни олиб ташламадикми?! Зикрингизни ҳам баланд қилиб қўймадикми?! Бас,
албатта, ҳар бир қийинчиликдан сўнг енгиллик келур. Aлбатта, қийинчилиқдан сўнг енгиллик келур»
(Шарҳ сураси 1-6-оятлар).

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЭР-ХОТИН ЎРТАСИГА АЙРИЛИҚ СОЛУВЧИЛАР

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Эр-хотин ўртасига айрилиқ солувчилар бир неча турли бўлади.

Масалан, баъзида эрнинг онаси ёки опа-сингиллари эр-хотин ўртасига жудолик соладилар. Баъзида бегона эркаклар шундай бўладиларки, аёлни ўзлари тарафига мойил қилиб, эридан узоқ қилиб юборадилар. Баъзида шундай ёмон аёллар бўладиларки, оилали эркакларни ўзларига мойил қилиб, аёлларидан жудо қилиб юборадилар.

Ким бўлса ҳам эр-хотин ўртасида бир биридан жудо бўлишига сабаб бўлса, Аллоҳ таъоло қадр кечасида ҳам уни мағфират қилмайди.

“Сукунэ дил” китобидан
Абдулқаййум Комил таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz