imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

‌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради:

1) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон.

1) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар.

3) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар.

(Имом Муслим ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Ибн Умардан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир биродарининг ҳожатини раво қилса, мен қиёмат куни унинг тарозиси олдида тураман. Агар савоблари оғир келса, нажот топди. Агар тарозиси енгил келса, уни ўзим шафоат қиламан”, – дедилар».
Абу Нуъайм ривояти.

Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда мусулмон биродарини иши тушганда ёрдамсиз қолдирса, Аллоҳ таоло уни гуноҳкор ва ажр олмайдиганлар билан имтиҳон қилиб қўяди”, – дедилар».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Оғиз ва жинсий аъзолар (орқали қилинган гуноҳ)», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқни орасини жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзоларини орасини жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турлик балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга муҳтожлик етса, у ўша муҳтожлигини одамларга арз қилса, у кишидан муҳтожлик аримайди. Кимки ўша муҳтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга Аллоҳ ризқни тезлатади», дедилар.

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта чап елкадаги котиб фаришта гуноҳ қилган хатокор мусулмон банданинг устидан қаламини (амалини ёзишдан) олти соат кўтариб туради. Агар надомат чекса ва у гуноҳидан Аллоҳга истиғфор айтса ёзмасдан қолдиради. Ёки бўлмаса, битта гуноҳ сифатида битиб қўяди”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла!

Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар. Кимки уни топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.

Фойда: Озгина нарса бўлса ҳам садақа беришнинг маҳбублиги. Агар бирор нарса топа олмаганда эса чиройли сўзини аямаслиги.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у зот:
«Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчини,
Соч улайдиганни ва улатадиганни,
ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган»,
деб айтдилар»
(Имом Бухорий ривоят қилган).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда келтирилишича,
соч уловчи аёл ва соч улатувчи аёл,
игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчи,
оғриқсиз баданига сурат чизувчи лаънатланган.
(Абу Довуд ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

• «Бир-бирингизни ёмон кўришманг.
• Бир-бирингизга ҳасад қилманг.
• Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг.
• Эй Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг!
• Мусулмон учун ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», дедилар»

(Бухорий ва Муслим ривояти).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла
Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир.


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтмишлар:

عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِير، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «أَلَا، وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً، إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ . رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур.
Огоҳ бўлинглар! Ўша нарса қалбдир», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чикқанда ғазабини босиб олган киши кучлидир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳадиси
#Ҳадисни қалбга муҳрла!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Золим ёки мазлум бўлсин, биродарингга ёрдам бер», деганларида, бир киши:
«Эй Аллоҳнинг расули, мазлумга-ку ёрдам бераман, золимга қандай қилиб ёрдам бераман?» деди. Шунда у зот: «Зулмдан уни тўхтатсанг ёки манъ қилсанг, ана ўша ёрдамдир»
, дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси қавмда ошкора фаҳш ишлар кўпайса, аввалгилар кўрмаган вабо ва бошқа касалликлар келади», деб айтдилар.

(Ибн Можа ривояти)

Ҳар хил бузуқлик ва фаҳш ишларни "Европа маданияти", "Ғарб демократияси", "эркинлик" ниқоби остида тарғиб қилаётганлар ва уларга кўр-кўрона эргашаётганлар, кўзингизни очинг, ушбу ҳадисдан тўғри хулоса чиқаринг. Ҳар бир амалнинг жавоби бор!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Ибн Умардан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир биродарининг ҳожатини раво қилса, мен қиёмат куни унинг тарозиси олдида тураман. Агар савоблари оғир келса, нажот топди. Агар тарозиси енгил келса, уни ўзим шафоат қиламан”, – дедилар».
Абу Нуъайм ривояти.

Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда мусулмон биродарини иши тушганда ёрдамсиз қолдирса, Аллоҳ таоло уни гуноҳкор ва ажр олмайдиганлар билан имтиҳон қилиб қўяди”, – дедилар».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

• «Бир-бирингизни ёмон кўришманг.
• Бир-бирингизга ҳасад қилманг.
• Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг.
• Эй Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг!
• Мусулмон учун ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», дедилар»

(Бухорий ва Муслим ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй, тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло унинг ўзини камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг бандаларига озор берманг, уларни айбламанг, айб нуқсонларини очишга ҳаракат қилманг. Чунки, ким мусулмон биродарини айбини қидирса, Аллоҳ ҳам унинг айбини қидириб, ҳатто ўз уйида ҳам шарманда қилиб қўяверади", дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.
рўёбга чиқаверади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz